Азл

АЗЛ — (арабча —  четлашиш) одатда чўзиқ ўқиладиган унлининг   мисрада вазн тақозоси билан қисқа талаффуз қилиниши. Масалан:
Му-хаб-бат гул- / ша-ни ич-ра / О-риф Аб-дул- / ла-нинг қал-бин
V —   —   —   /V---/ V   —   —   —   /V   —     —   —
Ча-лур-ман деб / ру-бо бэт-динг, / ру-бо-бинг ич- / ра мен бор-ман
V —    —   —/V   —   —   —    /V —   —    —/V —   —    —
байтнинг биринчи мисрасида чўзиқ «о» унлиси вазн талабига кўра қисқа талаффуз қилинмоқда.