Азалл

АЗАЛЛ —        (арабча —        гўштсиз        сон        суяги)        мафоийлун (V---) рукнининг «залал» (соннинг гўштсиз бўлиб қолиши) зиҳофи таъсирида пайдо бўлган «фоъ» (чизмаси: ~) тармоғи номи. Масалан:
Қиш бўл-ди- / ю бўл-ди бар- / ча то-му тош / қор, —   — V   / V —   V   — / V — V   — / ~
Жамъ-и-я-   / ти бор ки-ши- / га бор-дур хуш / қор. —   —   V / V —   V   — / V —   —   —   / ~
(Бобур)
Байт мисраларининг охирги рукнлари «фоъ» «мафоийлун»нинг «азалл» тармоғи хисобланади.
Шунинг учун ушбу байт вазнини ҳазажи мусаммани ахраби макбузи азалл деб номлаймиз.