Ажабб

АЖАББ — (арабча   — бичилган) мафоийлун (V---) асл рукнига «жабб» (бичиш) зиҳофи таъсири оқибатида юзага келган «фаал» (парадигмаси: V —) тармоқ рукнининг номи. Масалан:
Ҳар лах-за / и-шим о-ху / фи-ғо най-ла- / дило, —   —   V /V--V / V   —   — V / V —
О-хир ме- / ни рас-во-йи / жа-ҳо най-ла-/ дило. --V / V--V / V   —   — V / V —
Огахий   рубоийсидан   олинган   бу   байт   мисраларининг   охирги   рукнлари   «фаал»,   яъни «мафоийлун»нинг «ажабб» тармоғидир. Шу туфайли байт вазни ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи ажабб деб юритилади.