Улар оқсоқланиб сойга томон тушиб борардилар. Ҳамроҳлардан бири, олдинда бораётгани тошлоқ ерда қоқилиб гандираклаб кетди. Иккаласи ҳам чарчаб ҳолдан тойган ва тишини-тишларига қўйиб тақдирга тан берганликлари юзларидан кўриниб турарди — бу узоқ вақт чеккан қийинчиликлари оқибати эди. Орқаларидаги қайиш билан тортиб боғланган оғир юклари елкаларини эзарди. Иккаласида ҳам биттадан милтиқ. Иккаласи ҳам букчайиб кўзларини ердан узмай борардилар.
— Қани энди яшириб қўйган жойимиздаги ўқлардан ҳозир иккитагинаси бўлса, — деб қўйди улардан бири.
Азбаройи мадорсизликдан овози заиф чиқди. У жудабеҳафсалалик билан гапирарди. Тошларга урилиб, кўпикланиб оқаётган сутдек оппоқ сувга энди оёқ босган шериги эса унга ҳеч нарса деб жавоб бермади.
Иккинчиси ҳам шериги орқасидан сувга тушди. Сув муздек совуқ бўлишига қарамай улар оёқ кийимларини ечмадилар. Сув шу қадар совуқ эдики, оёқлари бармоқларигача увишиб қолди. Баъзи жойларда сув тиззадан келарди. Шунда сув ши-тоб билан урганда, улар ўзларини тутоҳнай, гандираклаб кетардилар.
Орқада келаётган йўловчи силлиқ тошга тийғаниб кетиб, йиқилишига оз қолди, оғриқдан қаттиқ ихраб юборди, аммо йиқилмади. Боши айланди, шекилҳ, мункиб кетиб, худди ҳаводан мадад сўрагандай, бўш қўлини олдинга чўзди. ўзини ўнглаб олди-да, олдинга қадам босди, лекин яна тойиб кетиб, йиқилишига сал қолди. Шундан кейин, тўхтаб ўз шеригига қараб қўйди: шериги эса орқасига ҳам қарамай, ҳамон олдинга қараб кетмоқда эди.
Орқада қолган бир нарсани ўйлагандек бирпас қимирламай турди, кейин:
— Менга қара, Билл, оёғимни чиқариб олдим, шекилли! — деб қичқирди.
Билл оёқларини судраб, сутдек оппоқ сувдан кечиб борарди. У орқасига бирор марта ҳам қайрилиб қарамади. Шериги унинг орқасидан қараб турарди. Унинг юзи аввалгидек ҳеч нарсани ифода қилмаса-да, кўзларида яраланган буғу сингари чуқур қайғу ифодаси акс этди.
Мана Билл қарши қирғоққа ўтиб олди-да, каловланиб юриб кетди. Сувнинг ўртасида турган ҳамроҳи ундан кўзини олмай қараб турди. Унинг лаблари шу қадар титрар эдики, ўсиқ сариқ мўйлови учиб-учиб кетарди. У тилининг учи билан қовжираган лабларини бир ялаб олди-да:
— Билл! — деб қичқирди.
Бу фалокатга йўлиққан одамнинг жон аччиғидаги қичқириғи эди, аммо Билл қайрилиб ҳам қарамади. Кетиб қолган шеригининг орқасидан узоқ вақт қараб турди: шериги лапанглаб, оқсоқланиб, қоқиниб-суқилиб, тепаликда кўринган эгри-бугри чизиқлар томон аста-секин кўтарилиб борарди. Билл то тепаликни ошиб, кўздан ғойиб бўлгунча, шериги орқасидан қараб турди. Шундан кейин у тарафдан кўзини узди-да, Билл кетгандан кейин ёлғиз ўзи қолган ерни бир-бир кўздан кечириб чиқди.
У бутун оғирлигини бир оёғига соҳб туриб, соатини олди, соат тўрт эди. Сўнгги икки ҳафта ичида у ҳисобни йўқотиб қўйди: июлнинг охири ёки августнинг бошлари бўлганлиги сабабли қуёш шимол-ғарбда бўлиши керак эди. У жануб томонга қаради. Мана шу кўримсиз тепалик орқасида, аллақаердадир, Катта Айиқ кўҳ бор, худди ўша томонда Канада саҳросидан мудҳиш Шимолий Қутб доираси ўтади, деб ўйлаб қўйди. У турган сой Каппермайн дарёсининг ирмоғи, Каппермайн эса шимол томонга оқиб, Коронатсия кўрфазига, Шимолий Муз денгизига қуйилади. Унинг ўзи у ерларга ҳеч қачон бормаган, лекин бунинг ҳаммасини Гудзон кўрфази компаниясининг картасида кўрган эди.
У ўзи ёлғиз қолган жойини яна бир марта кўздан кечирди. Теварак-атроф жимжит, кўримсиз эди. На дарахт, на бута, на ўт-ўлан кўринади — поёнсиз ва даҳшатҳ саҳродан бошқа ҳеч нарса йўқ. Унинг кўзларида қўрқув ифодалари кўринди.
— Билл! — деб пичирлади. — Билл! — деб такрорлади у яна кетидан. Поёнсиз саҳро гўё қудратли кучи билан босаётгандай, ўзининг мудҳиш сокинлиги билан эзаётгандай бўлди: у лойқаланиб оқаётган сой ўртасида чўққайиб ўтириб қолди. У худди безгак тутаётгандек қалтираб кетди, шу пайт милтиғи шалп этиб сувга тушди. Бу уни ўзига келтирди. У қўрқувни енгиб, эс-ҳушини йиғди, кейин қўлини сувга тиқиб, пийпаслади-да, милтиғини топди. Сўнг майиб оёғига оғирлик камроқ тушсин деб, юкни чап елкасига олди-да, оғриқдан башарасини буриштириб, жуда эҳтиётҳк билан аста-секин қирғоққа томон юрди.
У тўхтамай юраверди. Оғриққа сира парво қилмай, Билл ошиб ўтган тепалик устига шоша-пиша дадил чиқаверди. Тепаликка чиқиб қараса, водийда ҳеч ким кўринмади. Уни яна қўрқув босди, кейин қўрқувни енгиб, қопини чап елкасига яна ҳам кўпроқ суриб, оқсоқланиб-оқсоқланиб пастга туша бошлади.
Водийнинг пастлиги чалчиқзор бўлиб, чимлиқ жиққа сув эди. У ҳар қадам босганда сув сачрар, нам чимлиқдан оёғини ҳар кўтарганда, шалоп-шулип этган товуш чиқарди. У Биллнинг изидан юришга интилиб, кўлобларни айланиб ўтар ёки чимлиқларда худди орол сингари чўққайиб турган тошлар устидан борарди.
У ёлғиз қолган бўлса ҳам йўИдан адашмади. Яна бир оз юргандан кейин атрофини пастаккина, нимжон, қуруқ пихта ва арчалар ўраб олган киcликина Титчиничили кўИига етиб боришини биларди, бу кўлнинг номи маҳаллий тилда «Кичик оғочлар ўУcаси» деган маънони англатарди. Шу кўлга бир ариқ келиб қуйилади, суви ҳам лойқа эмас. Ариқ бўйларида қамиш ўсади. Буни у яхши эслайди — лекин у ерда дарахт йўқ. Шу ердан ғарбга томон бошқа бир ариқ оқади, шу ариқ ёқалаб у Диз дарёсига қадар боради. Худди ўша ерда тўнкариб, устига тош бостириб қўйилган қайиқни топади. У қайиқнинг остида милтиқ ўқи, қармоқ, қармоқ иплари, кичик бир тўр, умуман, овқат топиш учун зарур бўлган нарсаларнинг ҳаммаси яшириб қўйилган. Бундан ташқари, ўша ерда оз бўлса ҳам ун, бир парча гўшт, ловия ҳам бор.
Билл уни ўша ерда кутиб туради, кейин иккиси Диз дарёси бУан Катта Айиқ кўлига борадУар, ундан кейин кўИдан ўтиб жанубга, то Маккензи дарёсига етиб олгунча, жанубга қараб бораверадУар. Жанубга, ҳамма вақт жанубга қараб бораверадилар, қиш эса уларни қувиб боради. Тез оқар сой ва жУғалар муз бУан қопланади, совуқ тушади, уларесажанубга, Гудзон кўрфазидаги факториялардан бирига етиб оладилар, у томонларда баланд-баланд азамат дарахтлар ўсади ва озиқ-овқат ҳам истаганча топУади.
Зўрға судралиб бораётган йўловчи мана шулар ҳақида ўйлар эди. Лекин юриш қанчалик оғир бўлмасин, Билл уни ёлғиз ташлаб кетмайди, деган фикрга ишониш ундан ҳам қийин эди. Билл ҳеч шубҳасиз уни нарсалар яширУган жойда кутиб ўтиради. У шундай деб ўйлаши керак, акс ҳолда бундан кейин курашни давом эттиришнинг ҳеч ҳожати йўқ — унда оёқни чўзиш-у, ўлиб қўя қолишдан бошқа илож йўқ. Қуёшнинг хира гардиши шимоли ғарб томонга секин-аста яширинаётган қишдан қочиб, жануб томонга қўйиладиган ҳар қадамини бир неча бор ҳисоблаб чиқди. У нарсалар яширилган жойдаги ва Гудзон компаниясининг омборидаги озиқ-овқат запасини қайта-қайта ўз хаёлидан кечирди. Икки кундан бери у ҳеч нарса егани йўқ, лекин ундан илгари ҳам тўйиб овқат емаган эди. У тез-тез эгилиб, рангсиз ботқоқ меваларини узиб оғзига солар ва чайнаб ютиб борарди. Мевалар жуда серсув, суви ичига кетиб, оғзида фақат тахир ва қаттиқ уруғларгина қоларди. Бу мевалар қорин тўйғизмаслигини у биларди, шундай бўлса ҳам уларни сабр билан чайнар, чунки умид аччиқ ҳақиқат ҳилан ҳисоблашишини истамас эди.
Соат тўққизларда у оёғининг катта бармоғини ўткир тош қиррасига уриб олди. Чарчоқ ва дармонсизликдан гандираклаб, йиқилиб тушди, Бир ёнбошига ағнаб, анчагача қимирламай ётди. Бир оздан кейин орқасидаги қоп қайишини елкасидан чиқариб, ихраб-ихраб ўтириб олди. Ҳали унча қоронғи тушганича йўқ эди, ғира-ширада тошлар орасини пайпаслаб, қуруқ хас-чўп йиға бошлади. Бир тутам хас-чўп йиғиб, ўт ёқди, кейин котелокка сув солиб, бурқсиб ёнаётган ўтга қўйди.
У қопини очиб ҳаммадан бурун гугуртларни санаб кўрди. Ҳаммаси бўлиб олтмиш етти дона гугурт чўпи бор эди. У янглишган бўлмай, деб гугурт чўпини уч марта санаб чиқди. Гугуртни уч бўлакка ажратиб, ҳар бир бўлагини бир қоғозга ўради. Бир бўлагини бўш ҳамёнга солиб қўйди, иккинчисини оҳори тўкилган шапкасининг астарига тиқди, учинчисини эса кўкрагига яшириб қўйди. Шундан кейин уни бирдан қўрқув босди: уч бўлак гугуртни яна қайтадан очиб санаб кўрди. Гугурт чўплари аввалгидек олтмиш етти дона эди.
Оёқ кийимини ўтга тутиб қуритди, мокасини жулдури чиқиб кетган, одеялдан тикилган пайпоқлари тешик, оёқлари бўлса қонталаш бўлиб кетганди. Тўпиғи шишиб, худди тиззасидек йўғон бўлиб кетганди. У одеяллардан биттасининг четидан узун қилиб йиртиб олди-да, тўпиғини маҳкам сиқиб боғлади. Кейин яна бир неча парча йиртиб, мокасини ва пайпоқ ўрнини босар деб, оёғига айлантириб ўради-да, қайнаган сувдан ичиб олди, соатни буради, сўнг одеялга ўраниб ётди.
У донг қотиб ухлади. Ярим тунга бориб қоронғи тушди, лекин бу узоққа чўзилмади. Шарқ-шимолдан қуёш кўтарилди, тўғрироғи, ўша томондан тонг ёриша бошлади, чунки қуёш юзини қуюқ туман қоплаган эди. Соат олтида у чалқанча ҳолда уйқусидан уйғонди, кулранг осмонга қаради ва оч қолганини сезди. Тирсагига суяниб, қаддини кўтарган эди, қулоғига қаттиқ пишқирган товуш эшитилди. Қараса, унга ҳушёрлик ва қизиқиш билан бир буғу қараб турибди. Буғу ундан эллик қадамча нарида турарди. Шу ондаёқ товада жизиллаб қовурилаётган буғу гўштининг ҳиди димоғига урилгандек, ўзи гўшт мазасини тотгандек бўлди. Беихтиёр ўқи йўқ милтиғини олиб ўқталди, тепкисини босиб юборди. Буғу чўчиб бир чеккага ташланди ва туёқларини тапиллатиб қочиб кетди.
У сўкиниб, милтиғини улоқтириб ташлади, ихраб-ихраб ўрнидан туришга уриниб кўрди, анча урингандан кейин зўрға туриб олди. Бўғинлари худди занглаб қолгандек эди, қаддини ростлаш ёки букиш жуда машаққатли эди. Ниҳоят у оёққа босгандан кейин ҳам одамга ўхшаб тик туриб олиш учун роса бир минутча уринди.
У чоғроқ бир тепалик устига чиқиб, атрофга назар ташлади. Бўз ранг чимлиқ денгиздан бошқа ҳеч нарса — на дарахт, на бирон бута — ҳеч нарса кўринмасди. Осмон бўз рангда эди. Қуёш на нур сочади, на йилт этган шуиасини кўрсатади. У, шимол қаёқда эканини, кеча кечқуран бу ерга қайси томондан келганини эсиай олмади. Лекин у йўлдан адашмаган эди. Буни у яхши биларди. У тезда Кичик оғочлар ўлкасига етиб олади. У ўлка шу яқин орада, чап томонда бўлиши керак, эҳтимол худди мана шу кўриниб турган тепаликнинг нариги томонидадир.
У тепаликдан қайтиб тушиб, йўлга отланди. Тугунини тугди, уч бўлак қилиб яширган гугуртлари турибдими, йўқми, деб пайпаслаб кўрди, лекин санаб ўтирмади. У буғунинг терисидан тикилган халтачага қараб туриб, хаёл суриб қолди. Халта унча катта эмас, ичидаги нарсалари билан бир ҳовуч келарди. Лекин оғирлиги ўн беш қадоқ бўлиб, бошқа юкнинг оғирлигидан қолишмасди, — уни мана шу ташвишга соларди. У халтани бир томонга суриб қўйиб, бошқа нарсаларни ўрай бошлади. Кейин халтачага қаради-да, уни шартта қўлига олди, худди саҳро унинг қўлидан олтинни тортиб олаётгандек, атрофга хўмрайиб қаради. Яна ўрнидан туриб йўлга тушганда, бошқа нарсалар қатори халтача ҳам унинг орқасида эди.
У чапга бурилди. Аҳён-аҳёнда тўхтар ва ботқоқ меваларидан териб ер эди. Унинг оёғи бутунлай қотиб қолди, ўзи борган сари кучлироқ оқсар, лекин оёқ оғриғи қорнидаги оғриққа қараганда ҳеч гап эмасди. Очлик азоби уни кўпроқ қийнар, қорнидаги оғриқ эса унга ич-ичдан азоб берарди. Энди у Кичик оғочлар ўлкасига етиб олиш учун қайси томонга юришни билмасди. Мевалар уни очлик азобидан қутқаролмас, тил ва танглайларини ловуллатиб ачитарди. Кичикроқ бир сойликка етиб борганда, тошлар орасидан қанотларини қоқиб, қирқирлашиб бир тўп оқ каклик кўтарилди. У какликларга қараб тош отди, лекин тегизолмади. Кейин у юкини ерга қўйиб, худди чумчуқ пойлаган мушукдек, какликларнинг орқасидан пусиб-ўрмалаб бора бошлади. Шими ўткир тош қирраларга тегиб йиртиииб кетди, тиззаларидан оққан қон қонли из қолдириб борарди. Лекин очлик азоби шу қадар кучли эдики, у бошқа ҳеч қандай оғриқни сезмасди. У чалчиқзор чимлиқлар устидан ўрмалаб борар, кийимлари шалаббо боииб кетган, бадани совуқдан дир-дир титрарди-ю, лекин у фақат овқат ҳақида ўйлар, бошқа ҳеч нарсани сезмасди. Атрофидан ҳа деганда пар этиб учиб кетаётган какликларнинг қир-қири энди уни масхара қилаётгандек туйилди. У какликларни сўкиб қўйди-да, уларга қараб қичқирмоққа бошлади.
Бир гал у какликка жуда яқин келиб қолди, қуш чамаси ухлаб ётган бўлса керак. У қуш тошлар орасидаги уясидан парилиаб учиб чиқмагунча, одам уни кўрмади. Какиик бехосдан париллаб чиқиб қолганига қарамай, одам чангал солди. Қоиида қушнинг учта пати қолди. У учиб кетаётган қуш орқасидан узоқ қараб турди, каклик гўё унинг бошига катта ҳалокат келтиргандек, одам кўнглида қушга нисбатан чексиз нафрат уйғонди. Кейин орқасига қайтиб, юкини кўтариб
олди.
Чошгоҳда у бир ботқоққа етиб келди, бу ерда ов кўпроқ эди. Худди унга ўчакишгандай, олдидан йигирматача буғу ўтиб кетди, улар шундай яқиндан ўтдики, милтиқ билан бемалол отиб олса бўларди. Буғуларни қувлагиси келди, қувласа ушлаб олишигажуда ишонарди. Унинг олдиндан какликтишлаган бир қора тулки ҳам ўтиб кетди. У қичқириб юборди. Шундай қаттиқ қичқирдики, чўчиб кетган тулки ўзини бир четга урди, аммо какликни оғзидан туширмади.
Кечқурун у қамишлар орасидан оппоқ оҳакдек лойқаланиб оқаётган ариқча ёқалаб борарди. Бир қамишнинг остидан маҳкам ушлаб, худди пиёзга ўхшаган бир нарсани суғуриб олди. Қамишнинг томири юмшоқ бўҳб, чайнаганда қарс-қарс овоз чиқарар эди. Лекин мазаси тахир, худди чалчиқзор мевасига ўхшаган серсув бўлиб, оч қорирми тўйғизмасди. У юкини ерга ташлади-да, худди кавш қайтараётган молга ўхшаб кавшана-кавшана қамишлар орасидан ўрмалаб кетди. У.жуда чарчаган, бир оз ором олгиси, ётиб ухлагиси келарди, лекин Кичик оғочлар ўлкасига етиб олиш орзуси, ундан ҳам зўрроқ бўлган очлик азоби унга тинчлик бермасди. У бундай узоқ шимолда қилрт ва қурбақа бўлмаслигини бтлса ҳам, чуқурчалардан қурбақа ахтарар, оёқлари билан ерни титкилаб, қурт қидирар эди.
У ҳар бир кўлмакни синчиклаб қаради. Ниҳоят қош қорайганда, бир чуқурда биттагина балиқ сузиб юрганини кўриб қолди. У қўҳни елкасигача сувга тиқди. Лекин балиқча қўлидан сирғалиб чиқиб кетди. У балиқни икки қўллаб тутмоқчи бўлиб сувни лойқалатиб юборди. Эси-дарди балиқ билан бўлиб, ҳаяжондан сувга тушиб кетди, белигача сувга ботди. Сувни шундай лойқалатиб юбордики, балиқни кўриб бўлмай қолди. Шундан кейин у сувнинг тинишини кутиб турди.
У яна балиқни тутиш билан овора бўлди, сувни яна лойқалатиб юборди. Ортиқ кутишга тоқати қоимади. Юкка қўшиб боғланган пақирчани олди-да, чуқурдаги сувни четга олиб тўка бошлади. Аввалига у зўр бериб ишлади, усти-боши шалаббо бўлиб кетди, шошганидан сувни чуқурга шундай яқин тўкар эдики, сув яна қайтиб чуқурга оқиб тушарди. Сўнгра у қўлининг титраши ва юрагининг қаттиқ уришига қарамай, хотиржам ишлашга қарор берди. Ярим соатдан кейин чуқурчада бир ҳовуч ҳам сув қолмади. Бироқбалиқйўқбўлибқолганди. Унингкўзитошлар орасидаги бир ёриққа тушди. Балиқ шу ёриқдан катта бир чуқурга ўтиб кетибди, у чуқурда сув шу қадар кўп эдики, унинг сувини бир кеча-ю бир кундузда ҳам тамом қилиб бўлмасди. Ёриқ борлигини илгари билганида, ҳаммадан буран уни тош билан беркитиб қўйган бўларди, шунда балиқ унинг қўлидан қочиб қутулолмасди.
Одам чалчиқ ерга ўтди-да, аламига чидаёлмай йиғлаб юборди. Бошда секин-секин йиғлади. Кейин атрофни ўраб олган шафқатсиз чўлни уйғотмоқчи бўлганидек овозинфнг борича ҳўнграб йиғлайверди. Аъзойи бадани титраб, узоқ йиғИади.
У ўт ёқди. Қайнаган сувдан анча ичиб, бир оз исиди, ётиш учун тош устига кечагидек жой қилди. Ётишдан аввал гугуртнинг ҳўл, қуруқлигини текшириб кўрди ва соатини бураб қўйди. Одеял ҳўл ва муздек эди. Оғриқдан оёқлари ўтдай ёнар, лекин у фақат очлик азобини сезар эди, холос. Кечаси ҳар хил зиёфатлар, меҳмондорчиликлар ва дастурхонга тортилган турли ноз-неъматларни тушида кўриб чиқди.
У совуқ қотиб уйғонди, тоби қочганди. Қуёш кўринмасди. Ер-у кўкнинг бўзранг туси яна ҳам қуюқ-лашган, қаттиқ шамол эсар, биринчи қор тепаликларни оппоқ либосга буркаган эди. У ўт ёқиб сув қайнатгунча ҳаво яна ҳам қуюқлашгандек, яна ҳам совуқлашгандек туюлди. Лайлак қор ёға бошлаган эди. Қор аввалига ерга тушиши билан эрийверди, лекин бора-бора кўпайиб, ер бетини қоплаб олди-да, қуруқ хас-чўпларни ҳўл қилиб, ўтни ўчирди.
Бу унга юкини орқасига кўтариб, боши оққан томонга қараб йўлга чиқиш учун сигнал бўлди. У энди Кичик оғочлар ўлкаси ҳақида ҳам, Билл ҳақида ҳам, Диз дарёси соҳилида қайиқ остига яширилган нарсалар ҳақида ҳам ўйламасди. Унинг хаёлига овқатдан бўлак нарса келмасди. Очлик уни ақлдан оздирди. У қаёққа кетаётганини ҳам ўйламай қўйди. Унга энди икки дунё бир қадам бўлиб қолганди. Ишқилиб текис ерда юрса бўлгани эди. Йўлда кетаркан, у мазаси аччиқ бир ўсимлик топди, гиёҳдан қанча топса, ҳаммасини еди. Лекин бу гиёҳ жуда оз экан, у ерга ёйиҳб ўсганидан, қор тагида қолган эди.
Шу кеча у ўт ёқмади, сув ҳам қайнатмади, одеял ичига кириб олди-да, очлигича ётиб қолди. Қор аста-секин совуқ ёмғирга айланди. Юзига ёмғир томчилари тушаётганини сезиб тез-тез уйқусидан уйғонарди. Тонг отиб, яна қуёшсиз, булутли кун бошианди. Ёмғир тинган. У энди очлик тўғрисида ўйламай қўйганди. Қорни сал-пал оғрирди холос, аммо бу оғриқ унга унчалик азоб бермасди. Унинг фикри бир оз равшанлашди. Энди у яна Кичик оғочлар ўлкаси ҳақида, Диз дарёси бўйига яшириб қўйган нарсалар ҳақида ўйлай бошлади.
У йиртиқ одеялдан қолган қисмини яна узунасига йиртиб, шилиниб қонталаш бўлиб кетган оёғини боғлади, чиққан тўпиғининг латтасини янгилади-да, яна йўлга тушишга ҳозирланди. Юкни кўтариб олишдан олдин буғу терисидан тикилган халтага узоқ тикилиб турди-ю, яна халтани ўзи билан олиб кетди.
Ёмғир қорни эритиб юборганди, тепачаларнинг чўқ-қиларигина оқариб турарди. Қуёш кўриниб қолди, бундан фойдаланиб йўловчи дунёнинг тўрт томонини белгилаб олди, йўлдан адашганлиги аниқ бўлди. Сўнгги кунларда чап томонга кўпроқ кетиб қолган бўлса керак, энди у тўғри йўлга тушиб олиш учун ўнг томонга қараб юра бошлади.
Очлик азоби унга кор қилмай қолган эди-ю, лекин у ўзининг ҳолдан кетганини сезди. Дам олгани тез-тез тўхтар, ердан мева терар ва қамишларни томири билан суғуриб оларди. Унинг тили қақраб, шишиб кетди. Оғзида ҳам аччиқ ва бемаза таъм бор эди. Ҳаммадан кўпроқ уни юраги безовта қиларди. У бир неча қадам босмасдан, юраги дук-дук уриб кетар, қинидан чиқиб кетай деб дуккиллаб ура бошларди-да, нафаси бўғилиб, боши айланар, ўзидан кетиб қолай дерди.
Туш пайтида у катта бир чуқурда иккита танга балиқ сузиб юрганини кўриб қолди. Чуқурнинг сувини қуритиб бўлмасди. Лекин у ўзини анча босиб олганди, пақирчаси билан балиқларни тутиб олди. Балиқлар жимжилоқдек-жимжилоқдек кичкина эди. Лекин унинг унча овқат егиси йўқ эди. Қорин оғриғи анча пасайганди. У, балиқларни хомлигича оғзига солиб, ҳафсала билан чайнай бошлади. Иштаҳаси бўлмаса ҳам, овқат ейишга ўзини мажбур қилди, чунки яшамоқ учун овқат ейиш зарурлигини яхши биларди.
Кечқурун у яна учта танга балиқ тутди, иккитасини еб, учинчисини эрталабга олиб қўйди. Қуёш онда-сонда учраб турган хашакларни қуритганди, у сув қайнатиб ичиб, бир оз исиди. ўша куни у ўн милдан ортиқ йўл босолмади. Эртасига юраги қаттиқ уриб, беш милга яқин йўлни босиб ўтди. Қорни ортиқ оғримай қўйди. Энди у нотаниш ерлардан борарди, буғулар тез-тез учрар, ҳатто бўрилар ҳам кўриниб қоларди. Унинг қулоғига уларнинг увиллагани тез-тез чалинарди. Бир марта у пусиб йўлни кесиб ўтаётган учта бўрини кўриб қолди.
Яна тун кирди. Тонгда у бир оз ўзига келиб, халтанинг қайишини ечди-да, ичидаги олтинни ерга тўкди. Олтинни баб-баравар икки қисмга бўлди. Бир бўлагини латтага ўраб, узоқдан яхши кўриниб турадиган бир тепаликка, тошлар орасига яшириб қўйди. Иккинчи қисмини яна халтага солиб, оғзини боғлади. Кейин у битта-ю битта одеялини йиртиб, оёқларини ўради. Лекин у ҳамон милтиғини ташламасди, чунки Диз дарёси бўйида яшириб қўйилган нарсалар орасида патронлар бор, ахир.
Бугун ҳамма ёқни қуруқ туман қоплади. Шу куни у яна очлик азобини тортди. Йўловчи жуда заифлашиб қолган, тез-тез боши айланар, вақти-вақти билан ҳеч нарсани кўрмай қоларди. У энди тез-тез қоқилар, йиқилар эди. Бир марта у каклик уяси устига йиқилиб тушди. Уяда эндигина тухумни ёриб чиққан каклик болалари бор экан. У шошиб-пишиб уларни тириклайин оғзига сола бошлади. Каклик болаларининг суяклари унинг тишлари орасида худди тухум пўстлоғи сингари қасирлар эди. Она каклик унинг тепасида чарх айланиб, учиб юрар ва аччиқ-ачcниқ фарёд қиларди. Одам милтиқ қўндоғи билан какликни уриб туширмоқчи бўлди, лекин қуш чап бериб қочди. Кейин у какликка тош ота бошлади, қанотини синдирди. Каклик яраланган қанотини судраб, бир томонга қараб қочди. Одам унинг орқасидан қувлашга тушди.
Каклик болалари унинг иштаҳасини яна ҳам очиб юборди. У каловланиб, оқсоқланиб, гоҳ какликка тош отиб бўғиқ товуш билан қийқирар, гоҳ ҳар йиқилганда чидам билан ўрнидан туриб, қовоғини солиб, индамай қадам ташлар эди, боши айланганда ҳушидан кетмаслик учун кўзларини ишқалар эди.
Каклик орқасидан қувиб бораётиб, пастликдаги бир чал-чиқзорга дуч келди. Унинг кўзи ҳўл чимлиқдаги одам изига тушди. Бу излар уники эмаслиги равшан эди. Биллнинг излари бўлса керак. Лекин у тўхтаб туролмасди, чунки каклик тобора ундан узоқлашар эди.
У қушни қувлай бериб чарчатди, лекин ўзининг ҳам тинкаси қуриди. Каклик ёнбошига ағдарилиб оғир-оғир нафас олиб ётарди, лекин одам ҳам ўн қадамча берида энтикиб ётар, қушга етиб олишга сира ҳам мадори қолмаганди. Одам бир оз дам олди, лекин қуш ҳам нафасини ростлаганди. У қўл узатиш билан қуш типирлаб қочди. Яна қувишга тушди. Қош қорайиб, қуш кўздан ғойиб бўлди. Одам жуда чарчаганлигидан мадори қуриб қоқилди ва орқасидаги юки билан йиқилди-да, юзлари шилиниб кетди. У анчагина қимирламай ётди, кейин ёнбошига ағдарилиб, соатини бураб қўйди-да, тонг отгунча шу ҳолатда ётиб қолди.
Яна туман босди. Одеялнинг ярмиси оёқни ўрашга кетди. Биллнинг изини у қайтиб тополмади. Энди унга барибир эди. Очлик уни тинмай олға ҳайдарди. Борди-ю... Борди-ю, Билл ҳам адашиб қолган бўлса-чи? Тушга бориб у жуда ҳам ҳолдан тойди. У яна олтинни иккига бўлди. Бу гал ўлчаб ўтирмай, ярмисини ерга тўкиб қўя қолди. Кечга бориб, одеялнинг ярмини, пақирча ва милтиқни олиб қолиб, олтиннинг ҳаммасини ерга тўкиб ташлади.
Баъзи бир фикрлар унинг миясини жуда чулғаб олганди. Тасаввурида милтиқда худди бир ўқ бордек, у эса буни кўрмай қолгандек эди. Шу билан бир вақтда милтиқда ўқ йўқлигини яхши биларди. Лекин бу хом хаёл уни сира тинч қўймасди. Пировардида милтиғини қараб, ўқнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилди. Шундай ҳафсаласи пир бўлдики, гўё у ҳақиқатдан ҳам ўқ борлигини кутган эди.
Ярим соат ўтди. Кейин миясига яна ўша фикр келди, у бу фикрни миясидан чиқариб ташлаёлмади-да, ўзини бир оз овутиш учун милтиғини яна текшириб чиқди. Аҳён-аҳёнда мияси ишламай қолар, ўзи эса жонсиз нарсадек беихтиёр каловланиб борар эди; ғалати хаёллар ва бемаъни тасаввурлар унинг миясини қуртдай кемирар эди. Лекин у тез ўзига келарди, чунки очлик уни ҳамма вақт ҳақиқатга қайтишга мажбур қиларди. Бфр марта унинг кўз олдида шундай бир ажиб манзара пайдо бўлдики, ҳушидан кетиб қолишига сал қолди. Унинг олдида бир от турарди. От! У кўзларига ишонмади. Кўз олди жимирлашиб, атрофни туман босгандай бўлди. У зўр бериб кўзини ишқалади, кўз олди равшанланганда қараса, қаршисида от эмас, каттакон бир тарғил айиқ турибди. Айиқ унга ўқрайиб-ўқрайиб қарарди. У милтиғини елкасидан олди-ю, шу ондаёқ эсини йиғди. Милтиқни қўйиб, мунчоқ қадалиб тикилган қинидан пичоғини суғирди. Унинг олдида гўшт ва ҳаёт турарди, Бош бармоғи билан пичоқнинг тиғини текшириб кўрди. Пичоқнинг тиғи ҳам, учи ҳам ўткир эди. У ҳозир айиққа ташланиб, уни ўлдиради. Лекин унинг юраги худди хавфдан огоҳлан-тираётгандек, дук-дук ура бошлади. Кейин бирдан юраги қфнидан чиқар даражада сакраб кетди; мияси худди исканжага олгандек қаттиқ оғриди, кўз олди қоронғилашди.
Ҳозиргина жўш уриб турган ботирлик ўрнини қўрқув эгаллади: у шу қадар заиф тортиб кетдики айиқ ҳужум қилса, нима бўлади? У мумкин қадар ҳайбатлироқ бўлиб кўриниш учун қаддини ростлади, пичоқни қўИига олиб, тўғри айиқнинг кўзларига тикилди. Йиртқич лапанглаб олдинга бир қадам босди, икки оёғини кўтариб ўкириб юборди. Одам қочганда, айиқ унинг орқасидан қувган бўларди. Лекин одам қўрқувни босиб, ўрнидан, қимирламади; у ҳам йиртқич ҳайвондай даҳшат билан ўкириб юборди, бу ўкирик қўрқув ифодаси эди, чунки қўрқув яшаш учун кураш билан чамбарчас боғлиқдир.
Айиқ ундан қўрқмай тик турган мана шу сирли махлуқдан ҳайиқиб, ўкирганча бир томонга чекинди. Лекин одам ўрнидан қимирламади. У хавф ўтиб кетгунча қаққайиб тураверди, кейин худди безгак тутгандек, титраб-қақшаб ҳўл чимлиққа йиқилди.
У бир оз ўзига келиб, қўрқув ичида яна йўлга тушди. У энди очликдан ўлишдан эмас, балки ҳаёт учун курашнинг сўнгги интилишлари сўнгунча йиртқич ҳайвонлар панжасида ўҳб кетишдан қўрқарди. Атрофида бўрилар изғиб юрибди.
Бўрилар иккита-иккитадан, учта-учтадан бўлиб, тез-тез унинг йўлини кесиб ўтишарди. Лекин улар одамга яқин келишмасди. Улар жуда ҳам кўп эмасди. Бундан ташқари, улар қаршилик кўрсатмайдиган буғуларни овлашга ўрганишган эди, икки оёқли ғалати махлуқ эса чанг солиб қолса ҳам, тишлаб олса ҳам ажаб эмасди.
Кечга бориб у ерда сочилиб ётган суякларни кўриб қолди. Бўрилар худди мана шу ерда овни қўлга туширишган эди. Бир соат илгари бу буғуча сакраб-сакраб, маъраб юрганди. Одам топ-тоза қилиб қўйилган, ярқироқ қизғиш суякларга қараб турди. Суякларнинг ранги қизғиш эди, чунки ундаги ҳаёт ҳали сўнмаганди. Кечқурунга бориб, эҳтимол, унинг тақдири ҳам шундай бўлар. Ҳаёт шунақа, ҳаётфиевафо ва бебақо. Лекин ҳаёт алам чектиради, ўлимда эса қийналиш йўқ. ОТмоқ ухламоқдир, ўлим ором олмоқдир. Бўлмаса нима учун у ўлишни истамайди?
Лекин у узоқ ўйлаб ўтирмади. Кўп ўтмай у чўкка тушди-да, суякларни кемира бошлади, суякларга қизғиш тус бериб турган ҳаётнинг охирги нишоналарини сўрмоққа тутинди. Гўштнинг ўтмишдан қолган хотира сингари бўлиб туюлган сезилар-сезилмас мазаси уни ўзини йўқотар даражада ҳаяжонга солди Суякни тишлари орасига олиб, ғажий бошлади. Гоҳ суяк синар, гоҳ унинг тиши синарди. Кейин у суякни тош билан янчиб, очкўзлик билан юта бошлади. Шошилганидан тошни бармоқларига урар, аммо қанча ҳовлиқмасин, нима учун оғриқни сезмаётирман, деб ажабланиб қўярди.
Қор ва ёмғирли кунлар етиб келди. У энди қачон ётиб, қачон йўлга тушганини эслай олмасди. Вақтни суриштирмай, кечаси ҳам, кундузи ҳам йўл босди, йиқилган ерида дам олди, ундаги сўнаётган ҳаёт учқуни алангаланди дегунча яна олдинга қараб ўрмалади. Одам энди ҳаёт учун курашмай қўйди. Ундаги ҳаётнинг ўзи ўлишни истамас, шунинг учун ҳам уни илгарига ҳайдарди. У ортиқ азоб чекмасди. Унинг асаблари уюшиб қоиган, мияси эса ғалати хаёллар, ширин тушлар билан тўла эди.
У йўлда бораркан, битта қўймай йиғиштириб олган суякларни тинмай сўрар ва чайнар эди. У ортиқ тепаликларга кўтарилмас, ариқларни кечиб ўтмасди, у энди кенг водийдан оқиб ўтаётган анҳор ёқалаб борарди. Унинг кўзига хаёлий манзаралар кўринарди. Унинг тани билан жони бирга борарди-ю, шундай бўлса ҳам, улар бир-бирларидан ажраигандек эди: уларни бир-бирларига боғлаб турган ҳаёт риштаси шу қадар рнгичка эди.
Бир куни у ясси тош устида ётганида ҳуши ўзига келди. У узоқ вақтгача қимирламай ётди. Қуёш сахийлик билан нур сочиб, унинг аянчли баданини иситар эди. У минг азоб-уқубат бииан бир ёнбосбига ағдарилди. Пастда катта сокин бир дарё оқиб ётарди. Бу дарё одамга нотаниш эди: бу уни ажаблантирди. У нотаниш дарёнинг оқимини шошмасдан, совуққонлик билан то уфққа қадар кузатди-да, дарёнинг узоқда ярқираб турган денгизга қуйилаётганини кўрди. Шундай бўлса ҳам бу нарса уни сира ҳаяжонлантирмади. «Қизиқ, — деб ўйлади у. — Кўзимга шундай кўриняптими ёки миям айниб қолдимикин». Денгиз ўртасида лангар ташлаб турган кемани кўрганда бу фикрнинг тўғри эканлигига яна бир бор ишонди. У бир зумга кўзларини юмиб яна очди. Қизиқ, ўша нарсалар яна кўринди. Бунга ажабланмаса ҳам бўларди. Милтиғида патрон бўлмаганидек, мана шу саҳронинг қоқ ўртасида денгизнинг ҳам, кеманинг ҳам бўлиши мумкин эмаслигини биларди у.
Орқадан хириллаган бир товуш эшитилди, бу хўрсинишми, йўталми — билиб бўҳнас эди. Гойъат заиилик ва карахтликни жуда секинлик билан енгиб, у иккинчи ёнбошига ағдарилди. Яқинида ҳеч нарса кўринмади. У сабр билан кута бошиади. Яна хириллаган ва йўтал товуши эшитилди. Йигирма қадамча нарида ўткир қиррали икки тошнинг орқасидан бир бўрининг кулранг боши кўринди. Унинг қулоқлари бошқа бўриларники сингари тик эмас, кўзлари хира ва қон қуйилган, боши солинган. Бўри касал бўлса керак: у тинмай акса урар ва йўталар эди.
«Ҳеч бўлмаганда буниси ҳақиқатдир» деб ўйлади у ва сароб пардаси билан қопланмаган, ҳақиқий дунёни кўриш учун бошқа ёнбошига ағдарилди. Лекин денгиз ҳали ҳам илгаригидек узоқда ялтираб турар, кема ҳам аниқ кўзга чалинарди. Эҳтимол, бу ростдан ҳам ҳақиқатдир. У кўзларини юмиб ўйлай бошлади. Пировардида ҳамма нарса аён бўлди. У шарқ-шимолга қараб юрган ва Диз дарёсидан узоқлашиб, Каппирмайн дарёси водийсига келиб қолган. Сокин оқаётган шу дарё Каппирмайн дарёсининг худди ўзгинаси. Ялтираб турган денгиз Ширнолий Муз денгизи. Бу кема кит овчиларининг кемаси бўлиб, Маккензи дарёси денгизга қуйиладиган жойдан шарқ томонга анча кетиб қолган. Бу кема Коронатсия кўрфазида турибди. У бир вақтлар кўрган Гудзон кўрфази компамясининг картасини эслади-ю, шунда бор гап равшан ва тушунарли бўлиб қолди.
У ерга ўтириб олди-да, энг зарур ишлар ҳақида ўйлаб кетди. Оёқларини ўраб боғлаган одеял парчалари титилиб кетганидан оёқлари шилиниб қип-қизил гўшт бўлиб қолганди. Энг сўнгги одеялни ҳам ишлатиб бўлган. Милтиқ билан пичоқ йўқолган. Қалпоғи ҳам тушиб қолибди, қалпоқ билан бирга астарига яширилган гугурт ҳам йўқоиганди, лекин қоғозга ўраб, ҳамёнига яшириб қўйган гугурт ҳали ҳам турибди. У соатига қаради, соати юриб турар ва ўн бирни кўрсатарди. Соатни бураб турган бўлса керак.
У хотиржам, ақли жойида эди. Жуда ҳам ҳолдан тойганига қарамай, оғриқни сезмас, овқат егиси ҳам келмасди. Овқат ҳақида ўйлагиси ҳам кеимасди. У нима қилмасин, ҳаммасини идрок ҳукми билан қиларди. У, шимининг почасидан то тиззасигача йиртиб олди-да, тўпиғини ўраб боғлади. Челакчасини нима учундир ташламаган эди. Кемага қараб йўл соҳшдан аввал сув қайнатиб ичиш керак, — бу сафарнинг жуда оғир бўлишини у олдиндан биларди.
У жуда секин қимирлар, шол одамдек қалтирар эди. Қуруқ хашак йиғмоқчи бўлди-ю, лекин ўрнидан туролмади. Бир неча марта ўрнидан туришга уриниб кўрди, бўлмагач, эмаклаб кетди. Бир гал ҳатто касал бўрининг олдига жуда яқин бориб қолди. Бўри истар-истамас ўзини четга олди ва зўрға тилини қимирлатиб, тумшуғини ялади. Унинг тили соғлом бўриникидек қизил эмас, кулранг, сарғиш бўлиб, елим сингари қуюқ шиллиқ билан қопланган. Одам қайнаган сувдан ичди-да, деярли куч-қувватдан қолган бўлса ҳам, ўрнидан туришга, ҳатто юришга ҳам мадори етишини ҳис қилди. Минут сайин тўхтаб дам оларди, базўр қадам ташлар, бўри ҳам унинг орқасида худди шу йўсинда судраҳб борарди.
Қоронғи тушиб, ярқираб турган денгиз зулмат ичига ғарқ бўлганда, у оралиқдаги масофа кўп эмас тўрт милга қисқарганини англади.
Тун бўйи касал бўрининг йўталиши ва баъзан буғу болаларининг маъраши эшитиҳб турди. Атрофда ҳаёт қайнамоқда, у куч-қувватга тўла, соғлом ҳаёт. У эса орқасидан касал бўри эргашиб келаётганини, касал одам аввал ўлади, деган умидда эканлигини тушунар эди. Эрталаб туриб қараса, бўри унга ғамгин ва очкўзлик бииан тикилиб турибди. Бўри думини қисиб, худди тинкаси қуриган ит каби бошини қуйи солиб турарди. Бўри совуқ шамолда қалтирар, одам хириллаган товуш билан унга сўз қотганда, тишини тужайтириб, ириллар эди.
Уфқдан ёрқин қуёш кўтарилди. Одам чошгоҳга қадар йиқилиб-сурилиб ялтироқ денгизда турган кемага қараб юрди. Тушдан кейин у бир изга дуч келди. Бу бошқа бир одамнинг изи бўлиб, у одамнинг эмаклаб юргани билиниб турарди. «Еҳтимол бу Биллнинг изидир» деб ўйлади у хотиржам. Унга барибир эди. Тўғриси, у ҳеч нарсани сезмай, ҳеч нарсадан ҳаяжонланмай қўйган эди. У ҳатто оғриқни ҳам сезмасди. Қорин билан асаблари гўё мудраб қолгандек. Лекин ҳали сўнмаган ҳаёт учқуни уни олға бошларди. У жуда чарчаган, лекин сира ўлгиси келмас эди. Шунинг учун ҳам у чалчиқзордан мева териб ер, танга балиқ овлар, сув қайнатиб ичар ва олазарак бўлиб касал бўрини кузатар эди.
У ўрмалаб ўтган бошқа одамнинг изидан борарди. Кўп ўтмай, ўзидан олдинги одамнинг манзилига етиб келди. Ҳўл чимлиқ устида кемириб ташланган суяклар ва бўрининг изига кўзи тушди. Ерда худди ўзиникига ўхшаш, ўткир тишлар тортқилаб йиртган буғу терисидан тикилган халта ётарди. Бундай оғир юкни кўтаришга мадори кеимаса ҳам кучсиз бармоқлари билан қопни ердан кўтариб олди. Билл олтинларини сўнгги минутларга қадар ташламаган. Ҳа-ҳа-ҳа! У ҳали Биллнинг устидан масхара қилиб кулади, тирик қолади ва халтани ярқираб турган денгиздаги кемага олиб кетади. У худди қарғанинг қағиллашига ўхшаган бўғиқ овозда даҳшатли қилиб куларди. Касал бўри ҳам унга жўр бўҳб хириллаган товуш билан увиллади. Одам дарҳол жим бўлди. Агар мана шу суяклар Биллники бўлса, шу тоза кемирилган, қизғиш суяклар Биллники бўлса, қандай қиҳб унинг устидан куляпти-я!
У юзини ўгириб олди. Нима қилсин, Билл уни ташлаб кетди, лекин у Биллнинг олтинларини олмайди, унинг суякларини кемирмайди. Агар менинг ўрнимда Билл бўлганда шундай қилган бўларди, деб ўйлаб қўйди ва каловланиб йўлга тушди.
У кичкина бир кўлга дуч келди. Балиқ йўқмикан деб чуқурчага энгашиб қаради-ю, худди илон чаққандек сесканиб ўзини орқага ташлади. Сувда у ўз аксини кўриб қолди. Башараси шу қадар қўрқинчли эдики, бу дийдаси қотиб қолган одамнинг кўнглига ваҳима солди. Кўлчада учта балиқ сузиб юрарди, лекин кўлча каттагина бўлиб, сувни қуритишга унинг қурби етмасди. У балиқларни челакча билан тутишга уриниб кўрди, кейин бу фикрдан қайтди. ўлгундек чарчаганидан сувга йиқилиб, чўкиб кетаман, деб қўрқди. Чўкиб кетишидан қўрқиб у қумлоқ соҳилда ёғоч ходалар кўп бўлса ҳам, сол ясаб, датёдан сузиб кетишга журъат қилолмади.
ўша куни у кемагача бўлган масофани уч милга қисқартди. Эртасига эса икки мил йўл босди. Энди у худди Биллга ўхшаб ўрмалаб борарди. Бешинчи кун кечқурун кемага етиш учун яна етти мил йўл қолган эди; энди бир кунда бир мил йўл босишга ҳам мадори қоҳнади. Эрта кузнинг илиқ кунлари ҳали тугамаган эди, у эса гоҳ ўрмалар, гоҳ ҳушидан кетиб йиқиларди, касал бўри эса йўталиб, акса уриб, унинг орқасидан қолмай судралиб борарди. Одамнинг тиззалари қип-қизил гўшт бўлиб кетган, товонлари бундан ҳам бадтар эди. Кўйлагидан йиртиб олиб тизза ва товонларини ўраб боғлаган бўлса ҳам орқасидан чимлиқ ва тошлар устига қонли из қолдириб борарди. У бир марта орқасига қайрилиб қараб, бўрининг очкўзлик билан қонли излами ялаётганини кўриб қолди. Агар бўрини бир ёқлиқ қилмаса, ҳоли нима кечишини жуда яхши биларди. Шундан кейин ҳаётда учраши мумкин бўлган курашларнинг энг шиддатлиси бошланди: эмаклаб бораётган касал одам, унинг орқасидан судралаётган касал бўри иккиси ҳам чала ўлик ҳолда бир-бирини пойлашиб, саҳродан судралиб бордилар.
Бўри соғ бўлганда, одам бунчалик қаршилик кўрсатиб ўтирмаган бўларди, лекин мана шу бадбуруш, деярли ўлакса бўлиб қолган разил маҳлуқнинг қорнига тушишини ўйласа, кўнгли айнир эди. У яна алаҳлай бошлади, яна кўзига алланималар кўрина бошлади, бу сафар унинг ўзига келиши анча қийин бўлди.
Бир марта худди қулоғи остида кимдир тез-тез нафас олаётганини эшитиб, ҳушига келди. Тепасида турган бўри ўзини орқага ташлади ва қоқилиб кетди-да, нимжонлигидан йиқилиб тушди. Бу жуда кулгили эди, лекин одам кулмади. У ҳатто қўрқмади ҳам. У энди қўрқиш нималигини ҳам сезмай қолган эди. Унинг онги бир минутга равшанлашди, у ўйлаб кетди. Кемага қадар энди кўпи билан тўрт мил йўл қолганди. У туман босган кўзларини ишқалаб, кемани жуда равшан кўрди, ярқираб турган денгизни кесиб ўтаётган оқ елканли қайиқчани ҳам кўрди. Лекин бу тўрт миллик масофани босиб ўтишга ҳоли қолмаган эди. Одам буни биларди, шунинг учун ҳам безовталанмади. Ярим мил ҳам йўл боса олмаслигига ақли етарди. Шундай бўлса ҳам яшашни истарди. Шунча азоб-уқубатлардан кейин ўлиб кетиш бемаънилик бўларди. Тақдир унданжуда кўп нарса талаб қиларди. Жони ҳалқумига тиқилганда ҳам у ўлимга бўйсунишни истамасди. Эҳтимол, бу ақлсиз-лик эди, лекин у ўлим чангалига тушиб қолган бўлса ҳам, унинг чангалидан қутулиб чиқиш учун жон-жаҳди билан курашаверди.
У кўзларини юмиб, бор кучини тўплади. Худди тўлқин сингари унинг вужудини босиб олаётган алаҳсирашга ён босмаслик учун ўзини тетик тутишга уринарди. Бу тўлқин ўқтин-ўқтин кўтариҳб, унинг онгини хиралаштирарди. Баъзан у чорасиз типирчилаб, ўзини билмай қолар, кейин яна бир амаллаб ҳушини йиғар эди.
У қимирламасди, чалқанча ётганича касал бўрининг хириллаган товуши тобора яқинроқ эшитилаётганига қулоқ солди. Бўрининг нафаси жуда яқиндан эшитила бошлади-ю, қурғаб қолган тил худди шилдироқ қоғоз сингари унинг юзини тим-далади. Қўллари юқорига чўзилди, бармоқлари худди чангак сингари букилди, лекин меҳнати зое кетди. Тез ва ишонч билан ҳаракат қилиш учун куч керак, унда эса куч йўқ.
Бўри сабрли эди, лекин одам ундан ҳам сабрлироқ эди. У ҳушдан кетиб қолмаслик учун уриниб ва бўрини пойлаб, ярим кун қимирламасдан ётди. Бўри уни емоқчи эди, қўлдан келса, одам ҳам бўрини емоқчи эди. Вақти-вақти билан у ҳушидан кетиб қолар, шунда у узоқ-узоқ тушлар кўрар эди; лекин тушида ҳам, ўнгида ҳам мана ҳозир бўри тили билан мени ялайди, деб кулиб ётарди.
Нафас товушини эшитмади, лекин бўри унинг қўлини ялаётганлигини сезиб ўзига келди. Одам кутиб ётди. Бўри унинг қўлини тишиари орасига олиб кучининг борича қисди, кейин у шунча вақтдан кутган ғаниматига қаттиқроқ ботираверди. Лекин одам ҳам шу пайтни сабрсизлик билан кутганди, унинг тишланган қўллари бўрининг жағини қисди. Бўри базўр ўзини ҳимоя қиларди, одам бир қўли билан унинг жағини қисарди, иккинчи қўлини ҳам узатиб бўрининг томоғидан бўға бошлади. Беш минутдан кейин одам ўзининг бутун оғирлиги билан бўрини босиб тушди. Бўрини бўғиб ўлдириш учун унинг кучи етмас, шунда одам тиши билан бўрининг томоғига ёпишди, унинг оғзи юнгга тўлди. Ярим соат ўтди, одам ўз томоғига иссиқ қон қуйилаётганини сезди. Худди унинг оғзига эритилган қўрғошин қуйилаётгандек, уни ютиш бир азоб эди. Лекин у ўзини чидашга мажбур қилди. Кейин одам чалқанчасига ағдарилди-да, уйқуга кетди.
Кит овловчи «Бедфорд» кемасида илмий экспедитсия аъзолари бор эди. Улар кема палубасида туриб, қирғоқда ғалати бир махлуқни кўриб қолишди. Бу махлуқ қум устида зўрға ўр-малаб денгиз томонга келарди. Олимлар бунинг нима экан-лигини билолмадилар, табииётшунос бўлганликлари учун қайиқчага ўтириб қирғоққа сузиб кетдилар. Улар тирик бир махлуқни кўрдилар, лекин уни одам деб бўладими?! У ҳеч нарсани эшитмас, ҳеч нарсани тушунмас, қум устида улкан қурт сингари буралар эди. У олдинга деярли силжимас, лекин орқасига ҳам қайтмасди, буралиб-буралиб олдинга қараб ҳаракат қилар ва соатига йигирма қадамдан йўл босарди.
Уч ҳафта ўтгандан кейин у «Бедфорд» кемасида каравотда ётган ҳолда кўз ёшларини оқизиб, ўзининг кимлиги ва қандай машаққатларни бошидан кечирганини ҳикоя қилиб берди. У онаси, серқуёш жанубий Калифорния апелсин дарахтлари ва гуллар орасига кўмилган уйи ҳақида пойма-пой гапириб берди.
Бир неча кун ўтгандан кейин у олимлар ва капитан билан бирга кают-кампанияда ўтирар эди. У овқатнинг мўлбғидан қувонар, бошқаларнинг оғзига тушиб йўқ бўҳб кетаётган ҳар бир луқма уни зўр ташвишга соларди. Унинг ақли жойида, лекин стол атрофида ўтирган одамларга нафрат билан боқарди. Овқатнинг тамом бўлиб қолишидан қўрқиб, безовта бўларди. У ҳадеб ошпаздан, хизматчи боладан, капитандан овқат запасини суриштирарди. Улар юз марталаб тасалли берсалар ҳам ишонмас, ўз кўзи билан кўргани овқат омборига тез-тез тушиб турарди.
Кемадагилар унинг ўнгланаётганини сезиб қолдилар. У кун сайин семираверди. Олимлар бош чайқаб турли тахминлар қилишарди. Унга овқатни камроқ бера бошладилар, лекин шунда ҳам семириб, қорин сола бошлади.
Матрослар бунга кулишарди, улар гап нимада эканлигини билишарди. Олимлар унинг орқасидан пойлаб, сирни билиб олдилар. Эрталаб нонуштадан кейин у бакка чиқар ва матросларга худди тиланчидай қўл чўзарди. Матрос куҳб, унга сухари берарди. У очкўзлик билан сухарини олар ва худди олтинга кўзи тушган хасисдек, нонни қўлтиғига урарди. Бошқа матрослар ҳам йўлини топиб, уни қуруқ қўймасди.
Олимлар индамай уни ўз ҳолига қўйрб қўйдилар. Утар ўзига билдирмай унинг каравотини текширдилар. Каравотнинг ости сухари билан тўла эди. Тўшакнинг ичига ҳам сухари тўлдирган экан. Ҳар бир бурчакка сухари яширилган. Лекин унинг мияси жойида эди. У фақат, яна оч қолгудай бўлсам деб шунинг чорасини кўрарди, холос. Олимлар бу касаллик тез ўтиб кетади, деган фикрда эдилар. Ҳақиқатан ҳам «Бедфорд» кемаси Сан-Франсиско гаванига лангар ташламасданоқ бу касал ўтиб кетди.