Бир аскар йўлда кетиб борарди: Бир-икки! Бир-икки! Орқасида халтаси-ю ёнида қиличи. У, урушдан уйига қайтмоқда эди. Йўлда унга жуда хунук ва қари бир жодугар кампир учради. Унинг пастки лаби кўкрагига осилиб тушган эди.
— Салом, аскар! — деди жодугар кампир. — Жуда катта хал-танг ва ажойиб қиличинг бор экан! Чиндан ҳам азамат аскар экансан! Ҳар томонлама дуруст экансан-у, бироқ чўнтакла-ринг бўш экан. Истасанг, сенга пул берай, аскар!
— Раҳмат, жодугар кампир. Пулдан аҳмоқларгина бош тортадилар, — деди солдат ва чўнтагини тутди.
— Йўғей! — деди жодугар кампир, — бир оз сабр қил. Ҳов анави катта дарахтни кўряпсанми? — Кампир шу яқиндаги бир дарахтни кўрсатди. — Унинг ичи бўш. Дарахтга чиқ, тепасида каваги бор, шу кавакка кир-да, энг пастига туш. Мен бўлсам сенинг белингга арқон боғлайман ва қачон торт деб қичқирсанг, тортиб оламан.
— Мен бу кавакка кириб нима қиламан? — деб сўради аскар.
— — Пул олиб чиқасан, — деди жодугар кампир. — Бу дарахт оддий дарахтлардан эмас. Сен унинг энг тагига тушганингда, узун ерости йўлни кўрасан. У ер жудаям ёруғ, кеча-кундуз юзлаб лампалар ёниб туради. Ерости йўли билан тўппа-тўғри кетавер. Энг охирига етганингда учта эшикка дуч келасан. Эшикларнинг калити оғзида туради. Бурасанг, эшик очилиб кетади.
Биринчи уйга киришинг биланоқ, каттакон сандиқни, унинг устида бўлса бир ит ўтирганини кўрасан. Бу итнинг кўзлари худди пиёладай келади. Лекин сен қўрқма! Мен сенга ўзимнинг кўк катакли фартуғимни бераман, уни ерга ёзгин, итни қўрқмасдан ушлаб ол-да, дарров уни фартуғим устига ўтқиз. Ундан сўнг сандиқни очгин-да, пулларни хоҳлаганингча ол. Лекин бу сандиқда фақат чақа пуллар бор, холос. Агар кумушини хоҳласанг, иккинчи уйга кир. У уйда ҳам сандиқ бор. Сандиқ устида кўзлари худди тегирмон тошидай келадиган ит ўтиради. Лекин сен ундан сира қўрқма. Уни тутиб ол-да, фартуққа ўтқиз, сўнгра кумуш пулларни олабер. Агар хоҳласанг, истаганингча тиллага ҳам эга бўла оласан. Бунинг учун учинчи уйга кирсанг, бас. Учинчи уйнинг ўртасида тилла билан лиқ тўла сандиқ туради. Сандиқнинг устида ўтирган ит шундай каттаки, унинг ҳар бир кўзи гумбаздай келади. Уни менинг фартуғимга ўтқаза олсанг — сенинг бахтинг: ит сенга тегмайди. Кейин истаганингча тиллаларни олаверасан.
— Бу-ку, яхшику-я, — деди аскар, — лекин сен булар эвазига мендан нима оласан, жодугар? Ахир, мендан бирор нарса керакдир сенга.
— Мен сендан бир чақа ҳам олмайман, — деди жодугар кампир. — Фақат сен менга бувим пастга охирги марта туш-ганида унутиб қолдирган эски чақмоқтошни олиб чиқиб берсанг бўлгани.
— Хўп, майли, белимга арқон боғла! — деди аскар.
— Бўлди! — деди жодугар кампир. — Ма, катакли фартуғимни ол.
Аскар дарахтга чиқди. Кавакнинг ичига тушди. Ҳаммаси жодугарнинг айтганидек бўлиб чиқди: аскар кўрса — йўлак кун-дуз кунидай ёруғ, унда юзларча лампалар ёниб турар эди.
Аскар тўппа-тўғри бориб йўлакнинг охирига етди. Ундан нари йўл йўқ эди. Аскар оғизларида калитлари бўлган уч эшикни кўрди.
Аскар биринчи эшикни очиб, ичкари кирди. Уйнинг ўртасидаги сандиқда кўзлари пиёладай бир ит ўтирар ва аскарга тикилар эди.
— Жуда ажойиб-ку! — деди аскар, у итни ушлаб олиб жодугарнинг фартуғига ўтқизди. Ит шу чоқ жим бўлиб қолди; аскар сандиқни очди-да чўнтакларини чақага тўлғазди. Кейин сандиқни ёпди, итни қайтадан унинг устига ўтқизди, ўзи бўлса иккинчи уйга қараб жўнади.
Жодугар кампир тўғри айтган экан — бу уйдаги сандиқ устида кўзлари тегирмон тошидай бир ит ўтирарди.
— Хўш, нега менга бунчалик ўқрайдинг? Яна ола кўзларинг қинидан чиқиб кетмасин! — деди аскар ва итни тутиб олиб, жодугар кампирнинг фартуғига ўтқизди, ўзи бўлса сандиққа ёпишди.
Аскар сандиқдаги кумуш пулларни кўрди-ю, чўнтакларидан чақа пулларни олиб ташлади. Кейин ҳар икки чўнтагини ва халтачасини кумуш билан тўлғизди. Ниҳоят аскар учинчи уйга кирди. Кириши биланоқ оғзи очилиб қолди. Бутун бир мўжиза! Уйнинг ўртасида олтин сандиқ турарди, сандиқнинг устидаги итнинг кўзлари икки гумбаздай келар ва энг тез юра-диган арава ғилдирагидай айланарди.
— Салом алайкум! — деди аскар ва гўё генералга салом бергандай оёқларини уриб таъзим қилди.
Лекин аскар узоқ қараб турмади. Итни бирданига кўтариб олди-да, жодугар кампирнинг фартуғига ўтқизди, ўзи эса сандиқни очди. ўҳ-ҳў! Бу ерда шунча тилла бор эканки, бу тиллаларга бутун бир шаҳарни, бутун ўйинчоқларни, барча қалайи аскарчаларни, ҳамма ёғоч отчаларни ва дунёдаги ҳамма ширин кулчаларни сотиб олса бўларди. Ҳаммасига етиб ортарди!
Шу ерда аскар чўнтакларидаги ва халтачасидаги кумуш пулларни олиб ташлади-да, икки қўллаб сандиқдан тиллани ҳовучлай бошлади. У тилиа билан чўнтакларини, халтачасини, шапкасини ва этик қўнжиларини тўлдирди. Тилланинг оғирлигидан аскар зўр-базўр ўрнидан турди. Энди у пулдор бўлган эди!
У итни яна сандиққа ўтқизди, кейин эшикни ёпди-да, юқорига қараб:
— Ҳай, мени тортиб ол, жодугар кампир! — деб бақирди.
— Чақмоқ тошимни олдингми? — деб сўради жодугар кампир.
— Ростдан ҳам сал бўлмаса чақмоқтошингни унутаёзган эканман! — деди солдат ва орқасига қайтиб чақмоқтошни олди.
— Қани, торт! Сенинг чақмоқтошингни топдим! — деб қичқирди у жодугар кампирга.
Жодугар уни юқорига тортиб чиқарди, аскар яна катта кўчага чиқиб олди.
— Қани, чақмоқтошни бер-чи менга! — деди жодугар кампир.
— Сенга бу чақмоқтош нимага керак, жодугар кам-пир? — деб сўради аскар.
— Нима ишинг бор! — деб жавоб берди жодугар. — Сен ахир пулларни олдинг-ку, менга чақмоқтошни берда энди.
— Ҳа, ёқадими, — деди аскар. — Чақмоқтошнинг сенга нима кераги бор? Ҳозир айт, бўлмаса қилич билан бошингни узиб ташлайман.
— Айтмайман! — деди жодугар кампир.
Шунда аскар қиличини чиқариб жодугар кампирнинг калласини кесиб ташлади, жодугар кампир ерга йиқилди-ю, шу ондаёқ жон берди. Аскар бўлса, жодугаминг катакли фартуғига ўзининг ҳамма пулларини тугди-да, тугунини орқалаб, тўғри шаҳарга қараб йўл олди.
Шаҳар катта ва ажойиб эди. Аскар энг катта мусофирхонага бориб тушди, ўзига энг яхши уйларни ижарага олди ва ўзининг энг севган таомларининг барчасини келтиришни буюрди — ахир у энди бадавлат бўлиб қолган эди-да!
Унинг этигини тозалаётган хизматкор, шундай бой жаноб-нинг бундай эски этик кийганига ҳайрон қолди — ахир ҳали аскар янгисини олиб улгурмаган эди-да. Лекин эртаси куни у ўзига энг яхши кийимлар — пат суқилган шляпа ва жаранглайдиган шпори бор этик сотиб олди.
Енди аскар ҳақиқий тўра бўлиб олди. Унга бу шаҳарда бўлган бутун мўжизалар ҳақида ҳам, қирол ва унинг қизи мали-ка ҳақида ҳам сўзлаб бердилар.
— Бу маликани қандай қилиб кўрса бўлади? — деб сўради аскар.
— Кўришнинг ҳеч иложи йўқ, — дедииар унга. — Малика баланд деворлар ва тош миноралар билан ўралган катта бир мис қўрғонда яшайди. У ерга қиролдан бошқа ҳеч ким на кира олади ва на чиқа олади, негаки қиролга қизининг пешонасига оддий бир аскарнинг хотини бўлишлик ёзиб қўйилган, деб айтганлар. Қиролга эса оддий бир аскарга қайнота бўлиш, албатта, ёқмайди. Шунинг учун ҳам у маликани ёпиқ жойда сақлайди.
Маликани кўриш мумкин бўлмаганлигига аскар анча ачинди, шундай бўлса-да узоқ қайғурмади. У маликасиз ҳам жуда шод кун кечирди: театрларга борди, қирол боғида сайр қилди ва камбағалларга пул улашди — ахир у, чўнтагида бир чақасиз юришнинг қандай ёмон эканини ўз бошидан кечирган эди-да!
Демак, аскар бой экан, яхши яшаб, яхши кийинаркан, шундай бўлгандан кейин унинг оғайнилари ҳам кўпайди. Ҳаммалари уни яхши йигитча, ҳақиқий тўра деб атардилар, бу эса унга жуда ёқарди.
Шундай қилиб аскар пулларини аямай сарф қилаверди ва бир кун қараса чўнтагида ҳаммаси бўлиб икки чақа қолипди, холос. Шундан кейин аскар яхши уйдан томнинг қоқ тагида-ги тор ҳужрага кўчиб чиқишга мажбур бўлди. Кечирган кун-ларини яна эслади: этигини ўзи тозалади ва ундаги йиртиқларни ўзи ямади. Оғайниларидан ҳеч қайсиси ортиқ уни келиб кўрмай-диган бўлди, чунки унинг олдига чиқиш учун жуда баландга кўтарилиш керак эди.
Бир кун кечқурун аскар ўз ҳужрасида ўтирарди. Кун қорайиб кетди, унинг ҳатто шамга ҳам пули йўқ эди. Шу чоқ жодугар кампирнинг чақмоқтоши эсига тушиб қолди. Аскар чақмоқтошни олди-да, ўт чиқара бошлади. У ўтчақарга урган эди ҳамки, эшик ланг очилиб кетди ва худди кўзлари пиёладай бўИган ит чопиб кирди. Бу ит аскарнинг ер остидаги биринчи уйда кўрган ити эди.
— Нима буюрасан, аскар? — деб сўради ит.
— Ие, мана буниси ажойиб бўлди-ку! — деди аскар. — Чақмоқтошнинг бирор ҳикмати бор кўринади. У мени ёмон кунлардан қутқазмасмикан? Қани, менга пул келтир-чи! — деб буюрди итга ва... — бир! дегунча ит ғойиб бўлди, — икки дейиши билан ит дарҳол ҳозир бўлди, унинг тишида чақа пуллар тўла каттакон бир халта бор эди.
Аскар ўзидаги чақмоқтошнинг қандай ажойиб нарса эканини энди тушунди. ўтчақарга бир марта урса, бас эди — чақа пул тўла сандиқда ўтирган — кўзлари пиёладай ит ҳозир бўлар эди, икки марта урса-чи — кўзлари тегирмон тошидек келадиган ит, уч марта урса — ҳар бир кўзи гум-баздай келадиган ит унинг олдида ҳозир бўларди. Биринчи ит унга чақа, иккинчиси эса кумуш пулларни, учинчиси тоза тилла келтирарди.
Аскар яна бойиб кетди, у энг яхши уйларга кўчиб чиқ-ди, яна олифта кийимлар кийиб юрадиган бўлди. Унинг ҳамма оғайнилари яна уникига кела бошладилар ва уни жуда яхши кўриб қолдилар.
Бир кун аскарнинг бошига бир ўй келди: «Хўш, нега мен маликани кўрмайин? Ҳамма уни жуда чиройли деб таърифлайди-ку. Агар у ўз умрини мис қўрғонда, баланд деворлар ва миноралар ичида ўтириб ўтказса, бундан нима фойда? Қани, менинг чақмоқтошим қайда?»
ўтчақарга бир марта урган эди, шу оннинг ўзидаёқ кўзлари пиёладай ит ҳозир бўлди.
— Гап бундай, азизим! — деди аскар. — Энди рости, кеч бўлиб қолди. Аммо мен бир нафас бўлса-да маликани кўрмоқ истайман. Қани, жўнаб қол!.. — Ит шу ондаёқ чопиб кетди ва аскар кўз очиб юмгунча қайтадан ҳозир бўлди, унинг устида эса ухлаганича малика ётарди.
Малика жуда ҳам ажойиб ва гўзал эди. Биринчи қарашда-ёқ унинг чинакам малика эканлиги кўринарди, буни кўрган аскар, уни ўпишдан ўзини сира тўхтатолмади. Ахир у бошидан товонигача жасоратли йигит бўлган чин аскар эди-да!
Кейин ит маликани қандай олиб келган бўлса, шундай элтиб қўйди.
Ерталабки чой вақтида малика ит билан аскар ҳақида жуда ғалати туш кўрганини қирол билан қироличага сўзлаб берди, гўё у итнинг устида ётиб борар эмиш ва қандайдир аскар уни ўпган эмиш.
— Буниси нимаси? — деди қиролича, бу туш унга унчалик ёқмади.
Ертаси кун кечаси маликанинг ётар жойига қари бир канизакни пойлоқчи қилиб қўйдилар. ўша гап ҳақиқатан ҳам туш эдими ёки бошқа бир нарса эканини билиб олиш керак эди.
Аскар эса яна гўзал маликани ўлгудек соғиниб қолди. Шундай қилиб кечаси мис қўрғонда кечаги ит пайдо бўлди, маликани кўтариб олиб, кучининг борича югурди. Шу он қари канизак сув ўтмайдиган этигини кийиб унинг ортидан қува кетди. Ит малика билан катта бир уйга кириб кетганини кўриб, канизак: «Енди биз муттаҳамни топа оламиз», деб ўйлади ва уйнинг дарвозасига бўр билан катта бутнинг расмини солди, ўзи бўлса, бемалол уйига ухлагани кетди. Лекин ит маликани қайтариб элтаётганида дарвозадаги бутни кўриб қолди ва шу ондаёқ нима гап эканини пайқади. У, бир бўлак бўр олиб, шаҳарнинг барча дарвозаларига бут аломатини қўйиб чиқди. Бу жуда пухта ўйланган эди: энди канизак керак бўлган дарвозани ҳеч бир кимса топа олмас эди — ахир ҳамма дарвозага бутнинг расми чизилган эди.
Ерта азонда қирол билан қиролича кекса канизак ва бутун офитсерлар билан бирга маликанинг кечаси итга миниб қаёққа борганини кўрмоқ учун жўнадилар.
— Мана бу ерга келган экан! — деди қирол биринчи эшикдаги бут аломатини кўриб.
— Йўқ, мана бу эшикка келган! — деди қиролича бошқа дарвозадаги бутни кўриб.
— Анави ерда ҳам бут, бу ерда ҳам! — дедилар офитсер-лар. Улар қайси дарвозага қарамасинлар, ҳаммасида ҳам бўр билан чизилган бут аломати бор эди. Шундай қилиб, ҳеч қан-дай натижага эриша олмадилар.
Аммо қиролича фақат аравага тушиб юрувчигина эмас, балки ҳамма нарсага ақли етадиган уста бир хотин эди. У хизматкорларига ўзининг тилла қайчисини ва бир парча шоҳи келтиришни буюрди, кейин кичкинагина чиройли халтача тикди. Сўнгра бу халтачага қора буғдойнинг кепагини солди ва уни маликанинг орқасига билинтирмай боғлаб қўйди. Ундан кейин малика аскарнинг олдига бораётганда йўлма-йўл оз-озгина сепилсин учун халтачани тешиб қўйди.
Кечаси ит яна пайдо бўлди, маликани ўзининг елкасига миндириб аскарга элтди. Аскар эса маликани шундай яхши кўриб қолдики, жони-дили билан унга уйланишни ва шаҳзода бўлишни орзу қилди.
Ит жуда тез чопди, у кепакнинг мис қўрғондан тортиб аскарнинг уйига қадар бутун йўл бўйи тўкилиб борганини ҳеч бир сезмади.
Ерталаб қирол билан қиролича саройдан чиқдилар, йўлга қарадилар ва дарҳол маликанинг қаёққа борганини билдилар. Аскарни тутиб, қамоқхонага қаматиб қўйдилар.
Аскар панжара орқасида узоқ ўтирди. Қамоқхона жуда қоронғи ва кўнгилсиз эди. Бир кун қоровул, аскарга:
— Эртага сени осадилар, — деди.
Аскар қайғурди. ўлимдан қандай қилиб қутилиш йўИини роса ўйлади, аммо ўйлаб-ўйлаб ҳеч нарса тополмади. Ахир аскар ўзининг ажойиб чақмоқтошини уйда унитиб қолдирган эди-да.
Ертаси куни эрталаб аскар кичкина туйнукча ёнига бориб, темир панжара орасидан кўчага қаради. Халқ аскарни қандай қилиб осишларини кўриш учун тўда-тўда бўлиб шаҳар четига бораётган эди. Дўмбиралар чалинди, лашкарлар ўтди. Шу вақтда қамоқхонанинг ёнидан тери фартуқли, яланг оёқларига туфли кийган қандайдир бир ямоқчи бола чопиб ўтди. У сакраб-сакраб чопарди, бирдан унинг бир туфлиси чиқиб кетиб, тўғри аскар ётган қамоқхонанинг панжарасига келиб урилди.
— Ҳай, йигитча, шошилма! — деб қичқирди аскар. — Мен ҳали бу ердаман, менсиз у ерда ҳеч иш қилишолмайди! Агарда сен менинг уйимга чопиб бориб, чақмоқтошни олиб келсанг, мен сенга тўрт танга бераман. Қани, тез бўл! Оёғингни қўлингга олиб югур!
Йигитча тўрт тангани олишдан тоймасди, чақмоқтошни келтириш учун ўқдай отилди, уни тезда олиб келди, аскарга топширди ва...
Бундан нима келиб чиққанини эшитинг.
Шаҳар чеккасида дор қурилган. Унинг атрофида аскарлар ва тўда-тўда халқ турарди. Қирол ва қиролича ҳайбатли тахтда ўтирардилар. Қаршида судялар ва кенгашчилар ўтирарди. Шу онда аскарни дор зинасига келтирдилар, жаллод унинг бўйнига сиртмоқни солмоқчи эди, аскар бир минут сабр қилишни сўради...
— Мен бир тамаки чекиб олай, ахир бу менинг ҳаётимда энг сўнгги чекиш бўлади-да, — деди.
Бу мамлакатда шундай бир одат бор эди: гуноҳкорни жазоламасдан илгари ҳамма вақт унинг қандай бўлмасин бир арзимаган талабини бажо этардилар.
Шунинг учун қирол аскарнинг сўзини қайтаролмади. Аскар ўзининг чақмоқтошини чиқариб ўтчақарга бир урди, икки урди, уч урди — бирдан унинг олдида учала ит пайдо бўлди: бирининг кўзи пиёладай, иккинчисиники тегирмон тошидай, учинчисиники — гумбаздай эди.
— Қани, сиртмоқдан қутилишга ёрдам қилинг! — деди уларга аскар.
Шу чоғ ҳар уч ит судяларга ва кенгашчиларга ташланди: унисининг оёғидан, бунисининг бурнидан тишлаб, бир неча метр баландга отдиларки, ерга тушиш билан ҳаммалари чил-парчин бўлиб кетдилар.
— Мени қўйинг! Мен истамайман! — деб қичқирди қирол, лекин энг катта ит уни қиролича билан бирга ушлаб олиб, ҳар иккаласини ҳам осмонга ирғитди. Аскарлар ҳам қўрқиб кетди, халқ бўлса:
— Яшасин аскар! Аскаржон, бизнинг қиролимиз бўл, чи-ройли маликани ўзингга хотинликка ол! — деб қичқирди.
Аскарни қирол аравасига ўтқиздилар, уч ит бўлса арава олди-да ўйин тушиб, «яшасин» деб вовиллашарди... Болалар ҳуштак чалардилар, аскарлар эса қўлларини кўтариб, таъзим қилардилар. Малика мис қўрғондан чиқди ва қиролича бўлди. Албатта, у жуда хурсанд эди.
Тўй базми бир ҳафтага чўзилди. Уччала ит столда ўтириб едилар, ичдилар ва ўзларининг каттакон кўзларини ўйнатдилар.