АДАБИЙ ЎҒРИЛИК (плагиат) — бировнинг асарини қисман ёки бутунлай кўчириб, ўзиники қилиб олиш. Бундай ўғрилик муаллиф ижозатисиз бадиий асарни ўз номидан бостириб чиқаришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексида бундай ўғрилик қилган шахс жиноий харакат кўламига қараб жавобгарликка тортилиши назарда тутилган. Мамлакатимизда «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» Қонун қабул қилинган.