АДАБИЙ ЭМАКДОШЛИК — Драматик асарни саҳналаштириш жараёнида шароит тақозоси билан матнга жузъий ўзгаришлар киритилиши, матн тахрир қилиниши мумкин. Бу жараёнда режиссёр, актёр ва бошқа сахна ижодкорларига ўз маслахатлари билан ёрдам берувчи ходим адабий эмакдош деб юритилади. Чўлпон, Ғулом Зафарий, Ғайратий ва Комил Яшинлар муайян давр ушбу касбда ишлаганлар.