АДАБИЙ ТУР — адабий асарларнинг қахрамонлар хаёти ва нарса-ходисаларни тасвирлаш тамойиллари, баённинг ким томонидан ва қай йўсинда олиб борилиш хусусиятлари билан фарқланадиган гурухи. Анъанага кўра, бадиий асарлар қуйидаги турларга бўлинади: эпик, лирик ва драматик асарлар. Фанда хам лирик, хам эпик хусусиятларга эга бўлган достон, баллада ва масал жанрларини лиро-эпик турни ташкил қилади деган қараш хам мавжуд.