Адабий тил

АДАБИЙ ТИЛ — матбуот, фан, радио ва телевидение, расмий хужжатлар, бадиий асарлар, илмий китоблар, давлат корхоналари, ўқув юртлари хамда мажлислар тили. Адабий тил грамматик қоидаларга солинган, қатъий талаффуз нормаларига эга бўлган, энг мухими, турли шеваларда гаплашувчи кишилар учун тушунарли бўлган сўзлашув воситасидир. Адабий тил ўз мақсад ва вазифаларига кўра бир неча (расмий услуб, бадиий-публицистик услуб...) услублардан иборат бўлиши мумкин. Адабий тил умумхалқ тили билан узвий алоқада бўлади. Ундаги янги сўз ва ибораларни қабул қилиш хисобига бойиб боради. Адабий тилнинг оғзаки хамда ёзма кўринишлари мавжуд.