АДАБИЙ МУҲИТ — муайян замон ва маконда юзага келган, йирик шоир ва адиблар таъсирида шаклланган, ўзига хос анъаналарга эга бўлган ижодий мухит. Адабий мухитнинг вужудга келиши йирик ижодкорлар фаолияти, улар барпо қилган ижодий мактаблар билан боғлиқ. Адабий мухит адабий оқим ва йўналишлардан фарқ қилади. Бир адабий мухитда бир неча адабий йўналиш ва оқим фаолият кўрсатиши мумкин. Узбек адабиёти тарихида Тошкент, Қўқон, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм адабий мухитлари машхурдир.