АДАБИИ ЁДГОРЛИК — бирор халқнинг муайян даврдаги хаёти, тили ва маданияти, урф-одатлари хақида маълумот берувчи оғзаки ва ёзма адабиёт намунаси. Адабий ёдгорликлар муайян адабиётнинг пайдо бўлиши ва шаклланишида мухим аҳамият касб этади. Юсуф Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Махмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк», Ахмад Югнакийнинг «Ҳибатул хақойиқ» асарлари туркий халқларнинг муштарак адабий ёдгорлиги нафақат адабиётшуносликка доир, балки тилшунослик, тарих, этнографияга оид зарур маълумотлар жамланган манба саналади. Уларнинг бизгача қўлёзма нусхалари етиб келган. Адабий ёдгорликларнинг баъзилари тарихий манбалар таркибида учрайди. Ҳусусан, «Широқ» ва «Тўмарис» эпосларининг мазмуни юнон тарихчилари Геродотнинг (эрамиздан аввалги 484-425 йиллар) «Тарих» ва Полиэннинг (эрамиздан аввалги II аср) «Ҳарбий хийлалар» китоблари орқали етиб келган.