Адабиёт

АДАБИЁТ — (арабча — адаб сўзининг кўплиги) — кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг маънода фан ва амалиётнинг бирор сохаси ютуқларини умулаштирувчи асарлар мажмуига нисбатан қўлланилади: техникавий адабиёт, кишлок хўжалиги адабиёти, сиёсий адабиёт каби. Тор маънода инсон ва воқеликни бадиий сўз орқали чизилган образлар воситасида акс эттирувчи санъат турини англатади, у бадиий адабиёт деб хам юритилади. Адабиёт аввал оғзаки шаклда мавжуд бўлган, ёзув пайдо бўлгач, ёзма шаклга ўтган. Адабиёт сўз орқали инсон туйғу ва кечинмаларини, уни қуршаб турган ижтимоий хаёт ва табиатни бутун мураккаблиги билан ифодалаш имкониятига эгадир. Шунинг учун хам у санъатнинг бошқа турларига қараганда оммавийроқ хисобланади. Адабиётнинг етакчи уч тури — эпос, лирика ва драма мавжуд бўлиб, бадиий асарлар мана шу уч тур асосидаги жанрларда яратилади. Кейинги пайтларда адабиётшуносликда паремик тур хақида хам мулохазалар билдирилмоқда.
Бадиий адабиёт санъатнинг бошқа турлари каби миллийлиги, халкчиллиги ва замонавийлиги билан характерланади. Шунга кўра, адабиёт хар бир халқ маданиятининг таркибий қисми саналади.