Автология

АВТОЛОГИЯ —  шеърий асарда сўз ва ибораларнинг ўз маъносида, тўғри маънода атайин кўплаб ишлатилиши. Бунда шеърий асар қарийб бадиий тасвир воситаларисиз яратилади.  Автология   бадиий  тасвир  воситалари  ва  синтатик  фигураларга  зид  ходисадир. Э.Вохидовнинг «Мулки борлиқ...», А.Ориповнинг «Ҳангома» шеърлари мана шу хил асарлар саналади.