Абтар

АБТАР — мафоийлун    (V---) рукнининг «батар» (илдиз ағдариш) зихофига учраши натижасида хосил бўлган «фаъ» (чизмаси: —) тармоқ рукнининг номи.
Масалан, Алишер Навоий қаламига мансуб
Ол — тин қа- / фа -с ич - ра гар / қи - зил гул бут- / са, —   —   V / V     —   V   — /   V   —    —   —     / — Бул-бул-ға / ти - кан — де-к о- / ш-ён бўл-ма-   / с э-миш. --V   /   V    —    V —/V —   —   V      / V   —
байтнинг биринчи мисрасидаги аруз рукни «фаъ», яъни «абтар»дан иборат. Шунинг учун хам бу мисра вазни ҳазажи мусаммани ахраби макбузи абтар деб аталади.