АБЖАД ҲИСОБИ — араб алифбосидаги харфлар воситаси билан ифодаланган сонлар асосидаги хисоб. Араб ёзувида мавжуд бўлган хар бир харф рақам сингари сон маъносини хам ифодалайди. Бу ўринда араб графикасидаги харфлар замирида муайянлашган рақамларни эсда тутиш зарурки, булар қуйидагича:
Абжад хисоби таърих шеърий санъатида, бинолардаги нақшинкор ёзувлар таркибида муайян саналарни сўз ёки сўз бирикмаси таркибида яшириб ифодалашда ишлатилади (Таърих мақоласига қаранг).