Муайян нохуш ҳодиса туфайли ёзилган, кишилар қалбида туғилган қайғу ва аламни ифодаловчи лирик шеър Ғарб адабиётида элегия, деб аталади.
Қадимда элегия кўпинча бирон яқин кишининг вафоти муносабати билан ёзилган мотам қўшиқлари шаклида юзага келган. Кейинчалик у, умуман, инсон қалбидаги азобли, ҳазин туйғуларни ифодаловчи шеър намунасига айланган. Кўз ёшларига, мусибатли, ке-чинмаларга катта аҳамият берувчи сентиментализм адабиётидаги ва романтизм усулидаги элегия бирмунча тез ривожланган.
Шарқ адабиётида элегияга марсия жанри жуда яқин туради. Марсия кўпинча бирор машҳур кишининг вафоти муносабати билан туғилган ва аламни ифодалов-чи шеърнинг қадимги намуна бўлмиш Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» китоби орқали бизгача етиб келган. Алп Эр Тўнга (Афросиёб) ҳақидаги бундан 2600 йил олдин юзага келган марсия сақланиб қолган.
Элегия ҳам, марсия ҳам мустақил жанрлардир.
Ёзма адабиётда, жумладан, ўзбек, тожик ва бошқа қардош халқларнинг мумтоз поэзиясида бирор машҳур кишининг вафоти муносабати билан марсия ёзиш расм бўлган. Чунончи, Навоий устози ва пири Абдураҳмон Жомийнинг вафоти муносабати билан кат-та марсия ёзган. Навоийнинг вафотига Хондамир, Мавлоно Соҳиб Доро марсиялар битганлар. Хондамир ўз марсиясида Навоий вафоти муносабати билан халқ бошига тушган мусибатни қуйидагича ифодалайди:
Ўлимидин ҳар бир уйга тушди мотам,
Фавти учун ҳар бурчакдан чиқди фиғон,
Темир бўлса, тош бўлса ҳам бағри ёнди,
Бу даҳшатли мусибатни билган ҳамон.
(Муинзода таржимаси.)
XX аср ўзбек адабиётида ҳам жуда кам бўлса-да, аҳён-аҳёнда марсиялар мавжуд. Уларда кўпинча қандайдир халқ арбоби ёки қаҳрамони вафоти туфайли кишилар бошига тушган ташвиш ва ғамлар ифодаланган. Лекин бу асарларда аза ва ғам билан бир қаторда ўша қаҳрамонлар ёки арбоблар инсониятнинг улуғ мақсадлари ва халқ иши йўлида ҳалок бўлганлигига алоҳида урғу берилиб, кишиларни руҳлантирувчи ғоялар илгари сурилади. Бунинг ёрқин далили сифатида Ҳамзанинг «Турсуной марсияси» асаридаги қуйидаги мисраларни эслаш мумкин:
Менга мотам тутиб қора боғламанг,
Тенгу тушим нозик бағрин доғламанг!
Турсунойдек ёвуқ севинг, сингиллар,
Тўкис билим кўрмай турмуш чоғламанг!