Антик даврда деярли ҳар қандай шеър ода, деб аталган. Кейинчалик бу сўзнинг маъноси торайган ва инсоният ҳаётидаги улуғвор воқеаларни, кишиларнинг қаҳрамонликларини, кўтаринки кайфиятда мадҳ этувчи шеър ёки қўшикдар ода, деб атала бошланган. Антик адабиётдаги ода жанри тараққиётига энг катта ҳисса қўшган шоирлардан бири қадимги юнон адиби Пиндардир.
Ода қадимги Римда бошқача хусусиятга эга бўлган. Рим империяси оёққа туриши даврида янги давлатни ва унинг хукмдори Августни мадҳ этиш мақсадида фақат қадимги эпопея жанридангина эмас, балки янги мазмун ва шакл касб этган одадан ҳам фойдаланилди. Вергилий ва унинг «Энеида»си билан бир қаторда Римда шоир Гораций одалар ижод қилган.
Сиртдан қараганда, Гораций Пиндарга тақлид қилган бўлса-да, унинг одалари қадимги юнон шоири асарларичалик халқчиллик руҳига эга эмас эди. Пуш-кин айтганидек, Гораций, асосан, император Августнинг маддоҳи бўлган ва Рим аристократиясининг эстетик эҳтиёжларини қондиришга интилган.
Уйғониш даврида оданинг ёрқин намуналари Фран-цияда пайдо бўлади. Француз одаси XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг бошларида ажойиб шоир Мольер ижодида гуркираб ривожланиш даврига киради.
Ода ривожи Россияда Ломоносов ва Державин номи билан боғлиқцир. Ватан ҳамда унга хизмат қилиш муддаоси бу шоирлар ижодида етакчи ўринда туради.
Оданинг аҳамияти кейинги даврларда бошқа жанрларнинг шиддатли ривожланиши билан боғлиқ ҳолда бирмунча камаяди.