Тамсил

Тамсил «мисол келтириш» маъносини билдириб, шеър байтининг биринчи мисрасида ифодаланган фикрга далил сифатида иккинчи мисрада ҳаётий бир ҳодисани мисол ки-либ келтиришга асосланган санъатдир. Биринчи мисрадаги фикр билан келтирилган мисол ўртасидаги муносабат — мантиқий алока кўпинча киёсий йўналишда бўлиб, ижодкор диққати ҳам бадиий тафаккур билан ҳаётий воқелик ораси-даги ўхшашликка каратилган бўлади. Бошқача қилиб айт-ганда, биринчи мисрада баён қилинган фикр ҳаётий ҳодиса-га ўхшатилади, шоир ифодалаётган образлар ҳаётий мисол-даги нарса ёки тушунчаларга ғоятда мое бўлиб тушади.
Лутфийнинг

Эй кўнгул. жонни хаёли олида қил пешкаш,
Ҳар нима бўлса азиз, элтур киши меҳмон сори

байтида иккинчи мисрада келтирилган ҳаётий ҳодиса — мезбоннинг ўзи учун энг азиз бўлган нарсани мехмон олдига қўйиши биринчи мисрадаги фикр қиёси эмас, балки далили, тасдикига хизмат қилади. Байтдаги «Ҳар нима азиз бўлса, киши мехмонига тутади, шунинг учун, эй кўнгул, сен ҳам жонингни, яъни энг азиз нарсангни ёр хаёлига пешкаш қил», — деган мазмун ҳам тамсил моҳиятини кўрсатиб турибди.