Ташбиҳ — Шарқ адабиётида кенг тарқалган санъатлардан бири бўлиб, «ўхшатиш» маъносини ифодалайди. Икки нарса ёки тушунчани улар ўртасидаги ҳақиқий (реал) ёки мажозий муносабатларга кўра ўхшатиш санъатидир. Ташбиҳ санъати тасвирланаётган шахе, буюм ёки тушунчани ўқувчи кўз ўнгида аниқроқ, жозибалироқ гавдалантиришга хизмат қилиб, асар тимсоллари маънавий қиёфасини ёрқинроқ очиш, бинобарин, шоир ғоясини ўқувчи онгига тўлароқ етказишга имкон беради.
Масалан, Фурқатнинг
Лабинг ғунча, юзинг икки қизил гул,
Қадинг сарву, сочинг гўёки сунбул
байтида маъшуқанинг аъзолари аниқ нарсаларга: лаби ғунчага, юзи қизил гулга, қадди сарвга, сочи эса сунбулга ўхшатилади. Бинобарин, бу ўринда ҳакиқий ташбиҳ қўлланилган.