Инсон буюк таклидчи. Бунинг учун уни айблаб бўлмайди. У яратилишидан шундоқ. Ибтидода табиатдаги нарса-ю ҳодисаларга, ҳар-хил товушларга тақлид қила-қила узун эволюция йўлини босиб ўтди. "Маймун меҳнат воситаси-да инсонга айланди" деган гапни асл маънода эмас, балки кучма маънода кабул қилсак, сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмаган бўламиз. Чунки шундай қилинганда одамнинг маймундан тарқамаганлигини айтиш билан бирга инсоннинг ҳозирги ҳолига келишида меҳнатнинг буюк ролини эътироф этамиз. Дарҳақиқат, меҳнат кишиларни кўплашиб, жамоа бўлиб яшашга, жамоалар эса ижтимоийлашувга олиб келди. Инсонни эрамизгача "сиёсий ҳайвон", XX асрда эса "ижтимоий мавжудод" деб атадилар ва бунда ана шу мулоҳазалардан келиб чиқилди. Бугун биз одамзоднинг биосоциал хилқатлигидан ташқари унинг яна руҳий илдизига ҳам шубҳа қилмаймиз. Бирор фикр айтишга чоғланар эканмиз, илдизларнинг барчасига асосланишни афзал кўрамиз.
Хўш, буларнинг ҳозирги адабий жараёнга нима дахли бор? Бугунги сиёсий ижтимоий ўзгаришлар даврида тарих саҳнасига инсон кўпроқ бисоциал мавжудод ўлароқ чиқди ва ҳар қадамда замонага такдид қилмоққа тутинди. Замон эса тарих тақозосига кўра Эврилишлар палласидир. У жон-жаҳди билан моддият этагидан тутган қўлларини қўйиб юбормасликка тиришмоқда. Бунинг учун замон ҳамма нарсага тайёр: ҳар қандай нарсани сотади ва сотиб олади. Инсонни тақлидчи, дедик. У бир пасда замоннинг ана шу бош хусусиятини аслидек қилиб ўзлаштириб олди. Ва "ҳамма нарсаси сотиладиган ва сотиб олинадиган дунё" нинг бир бўлаги бўлиб кун кечиришга ўрганди. Буни ўзининг бош аъмолига айлантирди. Шундай қилганда бутуннинг қисми сифатида яшаш қулайлигини билди. Акс ҳолда парчаланиб кетишдан қўрқади. Назаримда бугунга келиб инсон ҳатто Ўз "мен"ини ҳам бир
товар мақомига тушиб қолганига кўникиб улгурди. Натижада у ўз "мен"ига кўпда суянмай қўйди. Ахир, у - товар хар лаҳзада сотилиб кетиши ва бировга хизмат қилиши мумкин. Чинакам адабиёт эса "мен"нинг, сотилмайдиган ва сотиб олиш мумкин бўлмаган "мен"нинг, руҳнинг қичқириғи, нидосидир! "Мен"нинг ўзини писанд қилмай қўйган инсон унинг юрак ҳайқириғига эътибор берармиди? Айнйқса, "ҳайқириқ"ни - асарни сотиш муаммо бўлиб турган бўлса. Харидоргир товар ишлаб чи-қарса бошқа ran эди, моли орқали ўзи ҳам ҳурмат топарди... Хуллас, инсон бозори касод бўлган ҳамма нарсадан, жумладан, адабиётдан ҳам қўлини ювиб қўлтиғига урди. Чунки у ерда сотиш ва сотиб олиниш даражаси шунчалик пасайиб кетдики, бу нарса Замона Зайлига ҳам, Инсон Майлига ҳам мувофиқ келмай қолди. Узоққа бормайлик, кечаги ва бугунги ёзувчиларнинг мавқеини солиштириб кўринг. Кеча (Совет Иттифоқ даврида) мафкурани омма онгига сингдириш учун адабиётдек зўр қурол зарур эди ва давлат ҳар бир "Қизил" руҳдаги асарни рағбатлантириб борарди. Ёзувчи ҳам илҳомланиб ёзаверарди. Чунки у "асарларим орқали ўз "мен"им қадр топаяпти", деб ишо-нарди. Онги ва руҳини кишанлашга уринишаётганларини бирда билса, бирда пайқамасди ҳам. Бутун мафкуравий асар ёз, деган катта ташвиқот ҳам, битта романга бир машина пулини тўлашлар ҳам йўқ. Бинобарин, ёзувчи эркин, у ёзса ҳам, ёзмаса ҳам бўлаверади...
Ва яна қуйидагиларни қўшимча қилса бўлади. XX аср сўнггида инсон ҳаётга шу даражада "реал" ёндоша бошладики, санъатнинг кўпгина турлари ва айниқса, адабиёт унинг учун кераксиз матоҳга айланди-қолди. Чунки китоб ўқиш, ҳатто уни ёзиш кишининг жамиятда тутган мавқеига деярли таъсир этмай қўйди. Ҳамма нарсани пулга чақишга ва борлиқни шахсий манфаатдорлик нуқтаи на-заридан баҳолашга ўрганаётган замондош ижодкор кўпинча бундай "фойдасиз" юмушдан ўйлаб ҳам ўтирмай воз кечди. Чунки кўнгил билан ҳисоблашмай қўйган муҳитда адабиёт билан шуғулланиш оғир эканини у тездагина тушуниб етди. Энди замондош хаёлпараст бўлиб қийналишни хоҳламайди. Ҳатто китоб ўқиб, китоб ёзаётган санокди одамлар устидан аччиқ-аччиқ кула бошлади замондошлар.
Кунимизнинг, тахминан ана шундай кайфияти ҳозир-ги адабий жараёнга у ёки бу даражадаги таъсирини ўтказиб турибди. Ки, аввало, кўпчилик ижодкор юрак ютиб, юқоридаги негатив руҳни енгиб бир нима ёзишга журъат этолмаётирлар. Журъаткорларнинг бир қисми детектив жанрида ёзаяптиларки, маҳсулотни сотиш мумкин бўлсин. Ҳа, бугун ёзувчи "сотиладиган", сотиб олиш мумкин бўлган адабиёт устида бош қотиришга киришди. Чунки у ўз кўнглини "товарга айлантирмас" экан, мувафаққият қозонолмаслигига амин бўлди. Шунинг учун ҳам бугун шоир бору эсда қоладиган, ёдлаб айтиб юрадиган шеърлар оз, шунинг учун ҳам бугун ёзувчи бору, ақалли икки марта ўқиса арзийдиган романлар кам. Гўё ижодкорлар ўзларининг шоир, ёзувчи, драматург... каби номларини оқлаш ва очқолмаслик учунгина қоғоз қоралаётгандек. Ахир, чинакам бадиий асар бу тахлит яралмайди: У шон-шавкат келтириш ё келтирмаслик, мол дунё орттириш ё орттирмаслик, мукофот олиш ё олмасликдан қатъи назар ойи куни етиб туғилган чақалокдек дунёга келади. Ҳа, у ясалмайди, балки туғилади. Оқми, қорами, ўғилми, қизми, бундан қатъи назар, дунёга келади. Агар қиз бўлса, ўғил бола шаклида, агар хунук бўлса, чиройли қилиб кўрсатишга уриниш асар моҳиятини бузиш билан тенг! Уни кўнгилда қандай пайдо бўлган бўлса, шундайлигича қабул қилиб олиш зарур. Ўғил бўлса ўғиллигича, қиз бўлса қизлигича оро бериб, ўқувчига такдим этиш шарт. Акс ҳолда юракларни титратгувчи, ақлларни қўзғатгувчи асар бўлмай қолади. Демак, бадиий асарнинг биринчи асосий шарти - ростлик, самимийлик! Қолган ҳамма "шартлар" шу биринчисига иллюстрация бўлишга ярайди, холос.
Айтилганлардан хулоса шуки, бугунги адабиётни ва уни яратгувчилар ҳадеб замонга, унинг шовқин-суронли, даб-дабаю асъасали расм-русумларига кўр-кўрона тақлид қилавермай, аввало, ўз кўнглига рост нигоҳларини тиксалар, сўнг кўрган-сўрганларини бўямай-бежамай оқ қоғозга туширсалар! Ўзларини ҳам ўқувчиларини ҳам ёлғон уйдирмаслар, чала ҳикмату саёз кечинмалар билан, ясама асарлар билан алдамасинлар! Бизнинг аввало, бир ўқувчи, қолаверса, ўз саънатимизучун куйиниб юргувчи бир адабиётшунос фисатидаги тилагимиз шу! Чунки биз ҳам ўзбек заминида, ўзбек маданиятида катта саънатнинг - Улкан Адабиётнинг дунёга келишини истаймиз. Бу истак эса кўриб чиққанимиздек, Ширин Ёлғондан воз кечиб, Аччиқ Ҳақиқатга юз буришимиз, рост туйғуларни, рост кайфиятни ёзишимизни тақоза қилмоқда экан!
Улуғбек Ҳамдам