Чунки юқорида уқтириб-уқтириб айтганимиз тамаддун натижалари туғиб берган умумкайфият шундайки, бугун жамиятда катта ҳисобда китобхон бўлиш ҳам, китоб ўқимаслик ҳам деярли бир хил натижага тенг. Ёхуд буни бироз бошқача айтиш мумкин: бугун кўп китоб мутолаа қилиш инсонга фойда келтирмаётганидек, китоб ўқимаслик ҳам унга зарар келтирмаяпти. Айни масаладан яна-да жиддий ўзга муаммо ўсиб чиқади: агар жамиятда маърифат ва жаҳолатга бир хил ёндошув бўлар экан, муқарар равишда кейингиси урчиб кетади. Чунки маърифат меҳнат ва машаққат орқали қўлга киритилади, жоҳиллик кишидан бундай заҳматларни талаб этмайди. Жаҳолат ғолиб келган вақтларда кишилик жамияти берган қурбонлар ҳақида эса тарихнинг аччиқ собоғи бор. Ўзбек адабиётида бунинг энг гўзал намунаси Эркин Воҳидовнинг "Руҳлар исёни" достонидир. Лекин ортимизда шунча тажрибамиз бўлишига қарамай, кейинги юз йилликда ҳаётга ҳаддан зиёд прогаатик мақсадда ёндошадиган, бинобарин, моддий фойда келтирувчи ҳар қандай йўлни қолганлари-дан афзал кўрадиган "қавм" сони кўпайиб бормокда... Илло, модиятга сажда қилувчилар кўп бўлган шароитда уларнинг муҳитидан ажралиб, ўзга бир олам яратиш ва унда истиқомат қилиш жудаям қийин. Аммо инсоннинг руҳий ўзагига экилган маънавий зхтиёжни менсимаслик эса барибир, энг катта кулфат эканлиги ёддан чиққани йўқ!.. Бундай эҳтиёж қондирилмас, парваришланмас экан, одамзод гўё нимасинидир йўқотиб қўйгандек ҳуши бошидан учиб эсанкирайверади. Алал-оқибатда эса томирй қирқилган гулдек секин-аста сўлиши ҳам мумкин...
Нафсиламрини айтганда, китоб шаклидаги адабиётнинг кам мутолаа этилаётгани унчалик катта фожиа эмас. Бироқ тараққиёт шиддати гирдобида қолган инсоннинг кўнгил ҳоли, кайфияти бўлмиш адабиёт ҳақида ўйлашга, мушоҳада этишга имкони тобора қисқариб бораётгани ва қондирилмаётган руҳий-маънавий эҳтиёжини ҳар сонияда портлаши мумкин бўлган бомба каби қўйнида сақлаб юришга маҳкум бўлаётгани улкан фожиаларнинг даракчиси эмас, деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Чунки XX аср деб аталмиш "машина" суръати шунчалар катта эди-ки, унинг "ичида ўтирган йўловчи" - инсон ўз ботинига бўйлашга кўпинча имкон тополмай ўтди. Буни ҳатто ривожланган мамлакатда яшаётган, масалан, америкаликларнинг жуда кўпчилиги Хемингуэй ва Фолкнер каби улуғ ёзувчиларининг ҳатто исмини ҳам билмаслиги исботлаб турибди. Демак, моддий ва маънавий кжсалиш ҳар доим ҳам мутаносиб бўлавермас экан. Қолаверса, "ўқимаслик" касалининг вируслари бугун ер юзига аллақачон ёйилиб улгурган. Бизнинг орамизда ҳам уни "юқтирганлар" беҳисоб. Бошқа томондан эса китоб мутолаасини телевидение, компьютер, уяли телефон ва радио маълум маънода "муомала"дан сиқиб чиқармоқда. Яна шуни ҳам тан олиш керакки, бу воситалар фундаментал тарзда бўлмаса-да, фрагментар шаклда инсон қалбига бўйлаб турибди. Аммо бу билан адабиётга бўлган инсон маънавиятининг тиниқсиз эҳтиёжи босилиб қолмайди. Шунингдек, тараққиёт ҳали ана шу эҳтиёжни қондира оладиган бошқа шаклни таклиф этганича йўқ... Хуллас, тамаддун қанчалик турланмасин, барибир, руҳ эҳтиёжи қаршисида ожизлик қилмоқда. Руҳий эҳтиёж чашмаларидан бири эса адабиётдир. Бироқ адабиёт фақат ўз мухлислари доирасида қолиши керак эмас, у бутун жамиятнинг яшаш тарзига сингиб кетмоғи лозим. Яна мозийга мурожаат қиламиз: антик давр маданияти эрамизгача 5-4 асрларда жуда ҳам гуллаб яшнаган, шунинг учун тарихда у "мумтоз давр" деб ном қозонган. Чунки бу вақтда нафақат адабиёт ва санъатни яратувчилар ёки унга хайрихоҳ бўлган бир қанча ихлосмандлар, балки санъатга бевосита алоқаси бўлмаган оддий одамлар ҳам, қўйингки, жамиятнинг асосий қисми у ёки бу шаклда ўзини маънавият неъматларига яқин тутиб, ундан баҳраманд бўлишни инсонликнинг битта шарти уни ногоҳоний шамолу довуллардан асраш енгил юмуш эмас. Шунга ўхшаш, миллат маънавиятининг чироғи бўлмиш адабиётни ўқиш ва уқиш, юксалтириш ҳамда тарғибу ташвиқ этиш ҳам осонлик билан амалга ошмайди. Бунинг учун улкан руҳий сафарбарлик зарур. Сафарбарлик эса ҳар кимнинг қалбидан бошланади. Турланаётган сўз бағридаги илоҳий қудрат бизни шунга даъват этмокда.
Улуғбек Ҳамдам, 1999