Ҳикоя

Баъзан ҳикоя учун манба килиб олинган бирор ижтимоий ҳодиса тасвиридан катта умумлашмалар чиқариш, муайян давр ҳаёт тарзини кенг миқёсда гавдалантириш имконияти туғилади.
Ўзбек мумтоз адабиётида «ҳикоя» ва «ҳикоят» деб аталган асарлар анча кўп бўлган. Улар ҳам насрда, ҳам назмда ёзилиб, кўпинча йирик асарлар ичида йўл-йўлакай бериб ўтилган. Сўфи Оллоёрнинг «Сабот ул-ожизин», баъзилар айтганидек, Машрабнинг Мабдаи нур» асарларида юздан ортиқ шеърий ҳикоятлар бор. Алишер Навоийнинг «Хамса»сида уларнинг кўплаб намуналарини учратиш мумкин. Хожанинг «Мифтоҳ ул-адл» ва «Гулзор» асарлари эса асосан, насрда ёзилган ҳикоялардан иборат. У ҳикоялар ўз ичига кичик-кичик, қизиқ-қизиқ воқеаларни қамраб олган бўлиб,асос эътибори билан дидактик тарздаги асарлардир. Узбек адабиётида реалистик ҳикоя жанри XX аср бошларида Абдулла Қодирийнинг ижоди билан бошланади. Унинг «Улоқда» номли асари ҳикоянинг дастлабки намуна-ларидан ҳисобланади. Ундан кейин ўзбек ҳикоянавислиги катта ривожланиш йўлини босиб ўтди. Унинг та-раққиётига Абдулла Крдирий, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Сайд Аҳмад ва Шукур Холмирзаев сингари ёзувчилар салмокди ҳисса қўшдилар.

Бадиий адабиётда ҳикоя эпик жанри ривожланиб келди. Ҳикоя кўпинча муайян ижтмоий шароит учун хос бўлган битта, баъзан бир нечта кичик воқеани акс эттирувчи, характерни кўпинча тайёр ҳолда кўрсатувчи жанр ҳисобланади. Шунга кўра, ҳикоя ҳажми чоғроқ ва иштирок этувчи шахслари камроқ бўлади. Бунга иқрор бўлмоқ учун Боккаччо, Мопассан, Чехов ва Абдулла Қаҳхор ҳикояларини эслаш кифоя.

Ҳикоя — эпоснинг кичик жанри, повесть ва романлар катта жанрларидир.
Сайд Аҳмад ҳикоячиликда устози Абдулла Қаҳҳордан кейин туради, дейилади. «Турналар» унинг энг яхши хикояларидан бири. Унинг марказида Собиржон чол образи туради. Унинг икки ўғли бўлган, Шамсиддиннинг бир кўзи ёшлигида тўйдаги мушакбозликдан кўр бўлган, улғайгач, меҳнат фронтида ерга санчилиб қолган тўп ўқини зарарсизлантираман, деб ҳалок бўлган; Фазлиддини фронтда денгизга чўкиб ўлган. Оқибатда чол ёлғиз қолади. Унинг ҳовлисига Раиса бошқа бир одамни кўчириб келтиради, чолга ҳамроҳ, деб ўйлайди. Ҳикояда ҳамма нарса мантиқан асосланган. Чол етим Андрюшани боқиб олади, аммо у ҳам охир опа-сини топиб, уникига кетиб қолади.
Бир турна яраланиб, чолнинг капасига тушади, ле-кин у ҳам тузалгач, учиб кетади. Чол қовун экади ва капа қилиб, кўчиб чиқади. Ҳатто ит сакдамайди, кападаги турнани ғажиб қўяди, деб ўйлайди.
Хикояда икки киши ҳаракат қилади, бири чол бўлса, бошқаси — муаллиф, юқорида зикр этилган воқеалар чолнинг ҳикоясидан аёнлашади. Чол гоҳ «ҳай, майли, дунёнинг ишлари шунақа экан», дейди, гоҳ йиғлайди, гоҳ ўзига Худодан ўлим тилайди. Чол кўп нарсани йўқотади, бироқ ўз инсонийлигини омон сақлаб қолади, қалбида оғир ва аччиқ хотиралар билан яшайди. Тузоқ қўйиб, беданаларни тутади, лекин сўйиб емайди, бедана сайратилади. Чол раҳмдил, аклли, айни ҳолда, хиссиётли киши, бегуноҳ, бироқ борига шукур қилиб яшайди, бардошли.
Ҳаёт қонунлари биздан ташқарида яшайди, ирода-мизга бўйсунмайди, у бешафқат, стихиялидай кўринади, гуноҳкорларни ҳам, гуноҳсизларни ҳам жазолайверади. Бу жиҳатдан уни тушуниб бўлмайди. Унда тасодиф кўп.
Ҳикояда чолнинг рухиятинигина эмас, балки му-аллифнинг ўз руҳияти ҳам очилади. Турналарнинг учиб ўтиб туриши бўлиб ўтган ҳамма воқеаларни муаллифга эслатиб туради. У фақат воқеани ҳикоя қилибгина қолмай, воқеага ўз муносабатини ҳам билдиради, унга фаол аралашади, уни тўлдиради, бойитади. Воқеа тасвири ва унга бундай муомала муаллифнинг кимлигини ҳам англатиб туради. «Ўша майиб турна чолнинг қўлида шифо топиб, яна ўз карвонига қўшилганини би-лармикин? Ҳар кўклам ўша чайла устидан ўтаётганда, бобосини эслаб қўярмикан? Эсласа керак дейман! Мен унинг шу чайла устидан чиройли бинафша кокилларини силкиб, бобога таъзим қилиб ўтишини жуда-жуда истардим».

Саид Аҳмад ҳикоя реализмини теранлаштириш учун деталларга зўр беради: «Карвон ярим доира ясаб, унга пешвоз чиқди». Карвон тўзиб кетади. Сўнг «сафи тузилди». Турналар карвони соғайган турнани шундай қабул килади. Турналар ҳавода арғимчоқ солиб учади. Бу деталлар ёрқин тасвирни кўз ўнгимизда гавдалантиради.
Муаллиф келгач, чол қумғонни ўтга қўяди, қум-ғондаги қайноқ сувда чапиштириб, қовун ширасини кетгизиш учун, муаллифнинг кулига куяди. Муаллиф қовун еганда бармокдари бир-бирига ёпишиб қолади. Қовуннинг «ҳақини тўлайман», деган муаллифга чолнинг энсаси қотади. Чол дейди: «Пайкал бошидан қовун узиб сотган деҳқон нокас деҳқон бўлади, болам... Бу ерда қовун текин... Яхшиси ўзингиз узинг, ҳа, бунинг гашти бошқача бўлади». Яна чол шундай дейди: «Шаҳар боласилигингиз шатта билиниб қолди-да?! Қовун деганда пайкалнинг кесагига ёриб емаган одам қовун едим демаса ҳам бўлади. Чол кула-кула қинидан пичоғини суғуриб менга узатди». Чол «дастурхон» ёзди. Булар ҳаммаси маҳаллий колоритни аниқ кўрсатади, тасвирни қуюкдаштиради. Воқеага бизни ишонтиради. Биз буни мана бу деталларда янада яққолроқ кўрамиз: Чайлага бегона одам келганда, турна ётсирайди, сесканиб, чайла орқасига ўтиб кетади. Ёзувчи оддий киши кўрмаган нарсаларни ҳам илғайди: чол кўрпача ёзиб, мени юқорига таклиф қилди. Бу — миллий руҳ. Чол тузоққа илинган беданаларни халтага солиб, олиб келади. Бунда ёзувчининг синчковлиги иш беради. Ҳикоя тил жиҳатдан ҳайрон қоларли даражада жило бериб ишланган. Мана бу муболағада ёзувчининг бадиий тўқимаси очиқ кўринади: «Худди магазинда чит йиртаётгандек тартар қилиб, ананаслар ёрилар, уруғи кесаклар устига шитирлаб сочилиб кетарди». Бу, Аристотель айтган, бўлиши мумкин воқеадир ва у адабиётда яшашга ҳакли.

Сайд Аҳмад ҳикоя тилини ишлашда бу сафар Абдулла Каҳҳордан қолишмайди: болалар жавдираб қарашади. У «одатда, полиз қоровулларининг ити бўлғувчи эди». Ҳикоя воқеаси Пойтуғ томонида содир бўлади. Андижонликлар «бўлғувчи эди» жумласини ишлатиши рост. «Қизғиш» дейиши мумкин эди, лекин Саид Аҳмад «Кўкимтир» деган сўздан гула (нусха) кўтариб, «қизғимтир» деган янги сўзни ясайди ва у тушунарлидир. Чол фарзанд кўрмагандек яна сўққабош бўлиб қолди. Бундай пайтда, фақат «сўққабош» сўзини ишлатиш мумкин эди. Чол муаллифдан сўрайди: «Хўш, болам, қайси шамол учирди? Ўзлари ким бўладилар? Улуғларимиздан бўладиларми?» Бу ўринда «қандай шамол учирди»дан бошқача сўзлаш мумкин эмас. «Чол қумғонни ариққа ботириб, ерўчоққа қўйди» («ўчоққа кўйди» деса ҳам бўларди). «У тиззасида қарсиллатиб, шох синдирар экан, орқамдан қичқирди». Бу, ажойиб тасвир. Хўрозгина эмас, балки одам ҳам қичқириши мумкин (одам бақирса, қичқиргани бўлади).
Чол муаллифга қандай қовунни узиш тўғрисида шундай маслаҳат беради: «Шудринг тегиб таре ёрилганини узинг, ана ўшанисида ran кўп».
Ҳикоя воқеаси муаллиф нутқи ва чол ҳикояси орқали аён бўлади.
Сюжет (воқеа) асосида ҳаёт мушкулликлари билан инсоннинг иродаси, эзгуликка интилишининг сўнмаслиги ҳақидаги зиддият туради. Ҳикоя бизга яхшилик, саховатпешалик, сабр ва ирода ҳамда инсонийлик ҳис-туйғуси ва ғоясини юқтиради.