Она фидоийлиги ҳақида бир асар

XIX    аср охири ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг бир қисмини хотиралар ташкил этади. Н.Остроумов илтимоси билан ёзилган ва “Туркистон вилоятининг газети”да босилган хотиралар шу асар ҳаёти ва турмуш тарзи, зиддиятлари, муаммолари ва шу муаммоларни ҳал этишдаги изланишларнинг бадиий ифода этилганлиги билан ахамиятлидир.
Маълумки, муҳаррир Н.Остроумов мустамлака сиёсатини қўлловчи мақолаларни газетада босишга ҳаракат қиларди. Лекин шунга қарамай, кўплаб маърифатпарварлар қатори Ибн Яминбек хотирасида ҳам ўз даври учун долзарб муаммоларни кўтариб чиқишга уринган.
Айниқса, мазкур хотирадаги она образи, унинг меҳру муҳаббат; ва фидоийлиги мавзуи ўша даврда кўплаб шоирлар куйиниб сўзлата маънавий таназзул пайтида, айниқса аҳамиятли эди.
Асардаги воқеа шундан иборатки, Пўлатхон Худоёрхоннинг ва унинг акаларининг бирон ўғлини қолдирмай ҳаммасини қириш ниятида, шу қадар жаҳолатга минганки, хатто бешикдаги гўдакни хам ўзига душман деб билган. Ибн Яминбекни унинг онаси Моҳбегим ойим бу ходисалардан хабар топгани заҳоти яширишга ҳаракат қилган.
Пўлатхон қаҳр ва алам билан таъқиб этади. Қўқондан чиқаётган ҳар бир ароба текширилади, махсус аёллар шаҳардаги ҳар бир хонадонни ичкарисига кириб тинтув ўтказадилар, жарчилар Худоёрхон фарзандларини уйида яширганлар ҳам қатл этилиши ҳақидаги фармонларни тарқатадилар.
Шундай шароитда Моҳбегим ойим тадбиркорлик билан олиб борган ҳаракати туфайли фарзандини ўлимдан сақлаб қолади.
Кечагина зару зеварларга бурканган аёл фарзандини сақлаб қолиш учун чалма-чуваллар орасида, мозордаги бўш қабр ичида ва ўрада бир неча ой яшашга мажбур бўлади, қуруқ нон ва сувга қаноат этади. Ва фарзандини ом он сақлашга эришади.
Мазкур асар она фидоийлигинининг улуғланиши билан аҳамиятлидир.

ШАРИФА АБДУЛЛАЕВА