Мумтоз адабиётимиздаги сара асарларнинг моҳияти (ботини)га чуқур кириб бормасдан уларга “дунёвий” ёхуд “сўфиёна” ёрлиғини ёпиштириш ҳоллари кейинги йилларда кўпайгани сир эмас. Ҳолбуки жаҳон ва ўзбек тасаввуфшунослиги хусусан Н.Комилов, И.Ҳаққулов А.Абдуғафуров, М.Имомназаров каби олимларимиз дунёвий ва диний-суфиёна асарларга хос белгилар нималардан иборат бўлишлиги тўғрисидаги асосланган фикрларини илмий жамоатчилик эътиборига такдим этганлар ёхуд бу жиҳатлар бугунда аниқ тизим (система)га солиниб бўлинган. Афсуски, кейинги йилларда чоп этилаётган қатор тадқиқотларда тилга олинган майлпарастлик (тенденциозлик) яна учраб қолаётир.
Ҳар бир асарнинг сўфиёна ёки сўфиёна эмаслиги эса, аввало мазмун билан белгиланади ва бунда асар мазмунида кўзга аниқ ташланиб турадиган унсурлар ҳисобга олинади. Айни чоғда, мазмун ботинида, образлар мағзида яширинган сўфиёна маънони аниқлашда асарнинг зулмаънайн (икки маъноли)лиги эътиборда тутилади. Шу билан бирга, шакл билан боғлиқ (хусусан), тил, тимсоллар истилоҳлар) унсурлар ҳам асарни у ёки бу гуруҳга киритишга асос беради. Бироқ шакл ҳам, мазмун ҳам алдамчи хусусият касб этиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиш асарнинг мансублик даражасини белгилашга албатта монелик қилади. У ҳолда мазмун ва шаклни уйғунликда олиш, ботин мазмун товланишларига диққатни жамлаш мақсадга мувофикдир.
Машраб, Нишотий, Сўфи Оллоҳёр, Ҳувайдо шеъриятининг сўфиёна эканлиги исботталаб эмас. Айни иайтда, уларнинг манзум асарлари (Сўфи Оллоёр бундан мустасно) дунёвийликдан ҳам ҳоли эмас. Хўш, унда бу шоирлар шеъриятини қай тариқа мазмуний таснифлаш лозим? Бўлиниш учун қайси унсурлар асос бўла олади? Бир умр дунё ва уқбо ҳақида шеър битган Машрабни қайси гуруҳга киритиш лозиму дунёвий маъшуқни таъриф-тавсиф этиш баробарида ахир бу ҳам нафснинг бир кўриниши-ку!) инсон камолотини биринчи навбатга қўйган Нишотий, Ҳувайдоларни қай гуруҳга киритиш керак?
Шу ўринда И.Ҳаққулнинг “Сўфийлиқда мурод - софланиш”, деган фикри том маънода ҳақ. Адабиёт инсон камолоти учун хизмат қилади. Фалсафий-ахлоқий таълимот бўлган сўфийликнинг зоҳиран намоён бўлиш жараёни адабиётда акс этади. Шунта кўра, Сўфи Оллоёр, Ҳувайдолар шеъриятида бадиийлик ва рамз қурилиши, изчил бадиий мазмун етакчи эди, дейиш унчалик тўғри эмас. Зеро, улар биринчи галда тасаввуф дунёқараши тарғиботи билан машғул бўлганлар. Машраб, Нишотийларда тасаввуфий дунёқараш тарғиботи ўлароқ, мазмун силсиласи,бадиий тасвир воситалари, шакл мутаносиблигига эришилган. Натижада, улар ҳам дунёвий (зоҳирда), ҳам тасаввуфий (ботинда) ғояни тарғиб қила билиш малакасига эта бўлганлар.
Чунончи, Машраб шеърларидаги зоҳирий маъно худди ботиндаги маъно каби сўфиёна эканлиги аллақачон исботини тоиган. У қўллаган истилоҳлар, тимсолларнинг шарҳи кўп мақолаларда учрайди. Шунга суяниб, Машраб шеърияти дунёвийликдан ҳоли эди, дейилса, яна бир томонламаликка йўл қўйилади. Агар, Инсон Худонинг ердаги халифаси эканлигини ва Парвардигор оламларни яратишдан мақсади Одамни яратиш эканлигини эсласак, адабиётда дунёвийлик ёхуд тасаввуфийлик деган нисбий таснифларга ўрин қолмаган; адабиёт - Инсон учун, деган ягона маслак устивор эканлигини тушуниб етилар эди. Бошқа воситалар қатори адабиёт, жумладан шеърият инсон маънавиятини юксалтирувчи, уни асл ҳолига қайтарувчи воситага айланади.
Бадиий адабиётда малеҳ шеърлар ҳам, қабеҳ шеърлар ҳам учрашлиги ёки малеҳ шеърларда аксарият дунёвий гўзалнинг шакли шамойлини мақташдан, инсоннинг ҳирсигагина қувват беришдан нарига ўтмай қолганини айблаш инсофдан эмас. Устига устак тоталитар тузум таъсири ўлароқ, Инсон ҳақидаги ҳақиқий тасаввур ва тушунчалар ифодаланган асарлар таҳлили ўрнини инсоннинг юзи, Кўзи, одати, қилиғини мақтовчи манзум ва мансур асарларнинг таҳлилига мойиллик кучайганлигини ҳам унутмаслик керак. Ҳолбуки, Е.Э.Бертельс аллақачоноқ: “Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, Ўрта асарлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас, бу адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг Ўзини ҳам англаш қийин” ёки “Тасаввуф ғоялари билан суғорилган ёзма ёдгорликлар сони чексиздир; форс-тожик филологияси ва сўз саньатида деярли ҳар бир асарда бу ғоялар ўз аксини топган, деярли ҳар бир бадиий асарда тасаввуф дунёқараши таъсирини кўриш мумкин”, -деб ёзганда мумтоз адабиётимиздаги деярли барча асарлар у ёки бу жиҳати билан Инсон камолотига хизмат қилади, дегац тезисни илгари сурганда ҳақ эди.
Хулоса шуки, “дунёвий” ёрлиғига эга манзум ва мансур асарлар ҳам маълум маънода Инсон камолотига хизмат қилади: Бу тамға босилган шеърларнинг зоҳирига қараб, дарров хулоса чиқарищ инсофдан эмас. Чунки Ислом дини маъшуқа (демак - аёл, баъзида -эркак)нинг тан аъзоларини васф қилишни шариат ҳукмидап ташқарида деб билади ва ошиқ-маъшуқа ўрталаридап муносабатларнинг “дастурхон” қилиниши ҳам Шарққа хос хусусият эмас. Адабиёт рамзлар асосига қурилади. Шундай экан, шеърий (ёки насрий) асарни бу тасаввуфий, бу дунёвий деб тоифаламасдан, фақаи моҳиятига эътиборни бериш адабиётшунослиқца ютуқ бўлади.
М. Сиддиқов