Илм инсониятни истиқболга, истиқлолга интилтиради. Инсоннинг ихтиёрий истаклари илмсиз иложсизлиги исботланган. Инсон илм-ла иззат икромдадир. Илм истовчиларнинг илмга иқтидорларини, истеъдодларини илғасангиз, иштиёқ-ла илҳомлантиринг.
Ижодкорларнинг, идроклиларнинг, иродалиларнинг, ибодатлиларнинг, истараси иссиқларнинг, истеъдодлиларнинг, иқтидорлиларнинг, илдамларнинг, илғорларнинг, ишбилармонларнинг илм истагидаги ижобий илтимосларини ижирғанмай инсонпарварлик-ла ижроланг. Иккиланувчиларнинг, иккиюзламачиларнинг, инжиқларнинг, индамасларнинг, иғвогарларнинг, ишонмаганларнинг, имиллаганларнинг, идроксизларнинг иддаоларига индаманг, инжиқланманг. Истасалар иқрор-у, истамасалар инкорласинлар. Илм истаганлар, илоҳий ишқ истаганлар илм инояти ила Иллийюнга интилаверсинлар.
Илоҳий ишқ истанг, илмни истанг. Инсонни илмга илҳомлантиринг. Ибратли ишларга имкон изланг. Ибодатла Иллийюнга интилинг.
Искандарованинг ижодий иншоси