Ҳожи ота шериклари билан наҳор ошидан чиқиб, келган жойларининг бундоқ режасини олса, кампири даволанаётган касалхона жуда яқин экан. Кампири тушмагур коргани бораман деса, нуқул унамайди. «Уялармиш. Тавба, у узатилмаган қиз-у, мен уйланмаган йигитмидим, одамлардан уялиб. Гапини қаранглар».
Отанинг шохлиги тутди. Мошинадан тушиб қолди. Тушди-ю, касалхонанинг ҳайбатини кориб, хато қилганини бидди. Кампирини қаэрдан топади? На болимини ва на ётган хонасини билса. Оббо... Ҳали дарвозаси ҳам очилмапти.
Қуёш энди тиғ уриб келарди. Хаёлида касалхона ғарқ уйқуда ётгандек коринди. Э, сораб-сораб Маккани топишганида, битта кампиримни тополмайманми? Аллоҳ ози меҳрибон...
Ғайрати қозиди отанинг. Бундоқ қараса, дарвоза ёнидаги кичкина эшик очиқ экан. Дайди итлар кириб кетганидан билди. Ҳожи ота ҳам оша эшикдан кириб борди. Қоровул донг қотиб ухлаб ётарди. Уйғотишга кози қиймади. Бир одам қолида кетмон билан гул суториб юрарди. Ота оша ёққа қараб юрди. Ҳалиги одам ердан тош олиб, итларни тирқиратди. Кози отага тушиб қолди-да:
— У, бобой, — деди бақириб, — уйингизда эшик борми, киргандан кейин ёпади-да.
Тавба, ота касалларни уйғотиб юбормай деб ҳассасини ерга юмшоқ босиб келяпти-ю, бунинг шанғиллашини қаранг. На салом бор, на алик.
— Узр, оғлим, мен итлардан кейин кирдим, бу эшик шундоқ очиқ тураркан деб ойладим.
— Ётибдими анови шишиб... Қоровулмиш, ҳе, оргилдим...
— Маъзур тутасиз, оғлим, катталар болими шу ёқдами?
— Ҳа, боровринг.
— Аёллар болими қайси томонда?
— Аёл-эркаги ёқ, бари аралаш-қуралаш.
Ҳожи ота коп қаватли бинонинг мармар зинали эшигига борганида ичкаридан бир хотин челак котариб чиқиб қолди.
— Ассалому алайкум, қизим, — деди дили ёришиб, — Мен кампиримни қидириб...
Отанинг гапи оғзида қолди.
— Кировринг, айтишади, — деди аёл бепарвогина. Тавба, одамларга бир нарса болганми ози, на салом беришади, на саломга алик олишади-я. Айб озида, саҳармардондан келиб нимайди, бировнинг дарди эрта кирса, кеч чиқмас.
Шу пайт зинада оёқ товуши эшитилди. Ҳожи ота шу тарафга огирилди, бир, икки қадам юрди ҳам. Бир ёш қиз тепадан югуриб тушди-да, отанинг ёнидан «лип» этиб отди-кетди. Ота оғзини очганча қолаверди. Нимадир тепага чиқди. Ота таваккал деб тепага котарилди. Онг тарафдаги эшик очиқ экан. Босағадаги латтага олдин поябзалини, кейин ҳассасини артиб, гилам пояндозни бир-бир босиб, торга қараб юраверди. Шу пайт ортароқда оқ халатлик аёл коринди. У отанинг яқин келишини чидам билан кутиб турди.
— Ассалому алайкум, — деди ота шипшигандек қилиб, — мен кампиримни қидириб келувдим, — деб исми ва фамилиясини айтди.
— Унақа хотин бизда ёқ, бошқа болимдан қидиринг, — деди аёл совуққина килиб. Шу пайт отанинг кози гулдонга гул қояётган бир эркакка тушди. У отага елкаси оша қараб турарди. Сонгра у илдам юриб келди-да, ҳожи ота билан кутилмаганда қадрдонлардек сорашди.
— Козимга иссиқ кориняпсиз, мабодо Чинозданмасмисиз?
Ота кулиб, «ёқ» дегандек бош чайқади. Лекин йигитнинг самимий илтифотидан, кимгадир охшатганидан хурсанд болиб кетди.
— Мабодо Хизрмасмисиз? — дея яна мурожаат қилди йигит, кейин зина томон бошлади. Қучоғида бир даста гул.
Ота йигитга қизиқсиниб, бошдан-оёқ синчиклаб қаради. «Ҳойнаҳой шу ернинг боғбони болса керак. Анови шериги гулларни суғоряпти. Буниси касалларнинг баҳри дили очилсин деб гулдонларга гул қойиб чиқяпти. Тавба, унисининг муомаласи қандоғ-у, бунисиники қандоқ?»
— Хизрмисиз деганимга ҳайрон болманг, — деди йигит табассум билан, — мен ҳар куни уйқудан олдин тушимга Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) кирсинлар, деб, Худойимга ёлбораман, кейин эрта билан яна ёлбораман, бугун Хизр билан кориштиргин, деб. Хизр бува ҳам одамнинг козига эски қадрдонидек иссиқ коринар экан-да. Чинозданмисиз деб сораганим, озим чинозликман.
Чол овозини баландлатмай кулди.
— Сиз ҳам менга бир зумда оғлимдек боп қолдингиз, шу икковимиздан биримиз Хизрмиз-ов?
— Сиз шу ерда отириб туринг, мен манови гулларни гулдонларга қойиш баҳонасида, опоқимнинг қатталикларини билиб келаман, — деди йигит.
Ҳожи ота енгил солиш олиб, ориндикқа отирди. Бир беминнат дастёрни ропара қилиб қойган Аллоҳга шукрона айтди. Коп отмай йигит қайтиб келди.
— Қаранг, — деди оша самимият билан, — опоқим биззи болимда эканлар. Навбатчи хотиндан сораб билдим. Юринг...
Йигит отани эшиги очиқ турган бир хонага бошлади.
— Қани, отам, отиринг, менга бир дуо беринг, бугун тушдан кейин кетаман, леченияларим тугади, — деди у отани юқорига отказиб.
— Иэ-э, сиз бу ерда ишламайсизми? Мен сизни...
— Ёқ, мен гул ишқибозиман, — дея устоли устидаги китобга охшаган нарсани олиб, отага намойиш қила бошлади йигит. — Қаранг манови гулларни, бари ҳовлимда осади. Булар менинг оғил-қизларим. Булар ҳам гул-да, а ота, — дея қиқирлаб кулди йигит. — Бола гул деганлар-ку. Мен афғон урушида болганман. Тирик борсам, фақат гулчилик қиламан, деб ният қилган эдим. Ахир бизда гул яхши кунларга олиб борилади-да, нима дедингиз, ота? У ёқларда гул кормадим, бечоралар уришовриб гул экишни ҳам эсларидан чиқариб юборган коринишади.
Ота альбомдаги гулларни кориб, йигитнинг болалардек беғуборлигидан завқланди, таъсирланди. Кейин уни дуо қилди.
Йигит корсатган бошқа бир хонадан кампирини топди. Кампири хонада ёлғиз экан. Баҳаво айвончага чиқиб, суҳбатлашиб отиришди. Бир маҳал пастдан гул ишқибозининг овози янгради:
— Ассалому алайкум, отахон, ассалому алайкум, опоқи, қалай мазза қиляпсизларми?
Ота, «ҳа» дегандек йигитга кол силтаб жилмайди.
— Ҳаҳ, олсин, томи кетган, — деб кампири юзини тескари бурди. — Эртадан кечгача салом беровриб, мулозамат қиловриб касалларнинг жонига тегиб кетади. Одам деган сал оғир болса-да...
Ота ичида «қанийди ҳамманиям шунақа томи кеца» деди-ю, кампирини топгунича болган саргузаштларини айтиб отирмади.