Шоир Муҳаммад Али Андижон вилоятининг Бўз туманида 1942 йили дунёга келди. 1959 йили ўрта мактабии тамомлади. 1960 йили Ўзбекиегон Ёзувчилари уюшмаси томонидан Москвадаги М. Горкий номли Адабиёт институтига ўқишга юборилди. Муҳаммад Али 1966 йилда институтни тамомлаб, Тошкентга қайтади ва Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррирлик вазифасяда ишлай бошлайди.
Шоирнинг илк шеърлари ўқувчилик йилларидаёқ вақтли матбуотда босилади. Биринчи йирик асари «Машраб» (1966) достонидир. Шундан кейин «Фазодаги ҳислар», «Шафақ», «Оталар юрти», «Алвон чечаклар», «Достонлар», «Ҳаёт садоси (рус тилида, 1975), «Ниначи ҳақида эртак» (1976) «Оқ нур» (1977), «Илҳом париси» (1980), «Боқий дунё” (1981), «Севсам, севилсам» (1983), «Соз» (рус тшгада) номли китоблари ўқувчилар қўлига тегди. Унинг «Дўстлик йўли» номли шеър ва достонлари (1990) қозоқ ва қорақалпоқ тилларида нашр этилган.
Маълумки, Муҳаммад Али шоир, публитсист ёъки таржимон эмас, у романнавис сифатида ҳам шаклланиб бормоқда. Унинг «Боқий дунё» (1981) шеърий романи Мирмуҳсинпинг «Зиёд ва Адиба», Барот Бойқобиловнинг «Шукуҳли карвон», «Нотинч Хуросон», «Юлдузли осмон» каби шеърий романларига ҳамоҳангдир. Адибнинг «Сарбадорлар» (1990) романи эса насрий эпик асар бўлиб, икки китобдан иборатдир. Айни чоғда у тарихий роман сифатида ХИВ асрдаги энг ёрқин тарихий-ижтимоий воқеаларни — сарбадорлик ҳаракати тарихини қамраб олганлиги билан характерланади. Энг муҳими, бугун халқимиз эришган мустақиллик учун кураш илдизларини, манбаларини тушунишга йўл очади. Шунинг ўзи романнинг замонавий қимматини тайин этади. Айтиш мумкинки, Муҳаммад Али кўп қиррали ижодкорлардан. Унинг «Ошиқ бўлмай, ҳақ дийдорин кўрса бўлмас» (1992) номли публитсистик мақолалар тўплами ҳам шундан кафолат беради. У айни чоғда моҳир таржимон. Республика таржимонлар марказинннг раҳбари сифатида ҳам фаол ижод билан банд. Уфилология фанлари номзоди (1992), Ўзбекистон халқ ёзувчиси ҳамдир (1992).
Шоир Муҳаммад Али Пушкин, Байрон, Митскевич, Тагор, Абай, Туманян ва бошқалар асарларини, буюк ҳинд эпоси «Рамаяна»ни ўзбек тилига ўгирди.