Ёзувчи Носир Фозилов 1929 йили Қозоғистоннинг Чимкент вилоятига қарашли Туркистон туманининг Қорачиқ қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. У Туркистонда ўрта мактабни тугатгач, 1949—1954 йиллар давомида Ўрта Осиё дорилфунунининг филология факултетида таълим олди.
Дорилфунунни тугатгандан сўнг, 1955 йилдан бошлаб «Гулхан» ойномасида адабий ходим, масъул котиб, «Ёш гвардия» нашриётида бўлим мудири (1960—1963), 1963 йилдан эса «Шарқ юлдузи» ойпомасида адабий ходим, сўнгра проза бўлимииинг мудири, масъул котиб (1970—1972) сифатида фаоллик кўрсатди. Ёзувчи ва ношир Носир Фозилов 1972—1980 ва 1984— 1986 йпллар давомида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида катта муҳаррир ва проза бўлимининг мудири сифатида ишлаб келди. 1986 йилдан буён «Шарқ юлдузи» ойномасининг масъул котибидир.
1985 йилда унинг «Шум боланинг набиралари» китоби учун Ғафур Ғулом номидаги мукофот берилди. 1986 йилда эса қозоқ ёзувчиларишгаг асарларини ўзбек тилига таржимаси борасидаги фаоллиги учун Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси Бейимбет Майлин номидаги мукофотга сазовор бўлди. Шунингдек, унга 1990 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони ҳамда 1991 йилда «Устозлар даврасида» асари учун Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилган.
Адибнинг «Оқсой», «Саратон» қиссалари 70-йиллар ўзбек адабиёти, хусусан, болалар насрида катта воқеа бўлди.
Адибнинг биринчи ҳикояси 1953 йили «Ленин учқуни»да босилган. Шундан сўнг унинг «Ирмоқ», «Қорахат», «Кўклам қиссалари», «Саратон», «Шум боланинг набиралари», «Устозлар даврасида», «Болалигим - подшолигим» каби қатор китоблари ўқувчиларга тақдим этилди. Адибнинг яна бир қатор асарлари қозоқ, туркман, рус ва бошқа тилларга ўгирилган.