Адабиётимизга 50-йилларда бир гуруҳ истеъдодли ёш ижодкорлар кириб келди. Улар орасида бўлғуси адиб Жонрид Абдуллахонов ҳам бор эди. У 1929 йилда Наманганда оддий меҳнаткаш оиласида дунёга келди. Бешафқат уруш унинг мурғак тақдирига ҳам ўз чангалини солди. Аввалига онасиШаҳрибону ҳамшира сифатида фронтга кетиб, йил ўтмай қорахат келди. Кўп ўтмай отаси Муҳиддин Абдуллахонов жангга кетиб қайтмади.
Бор-йўғи 14 ёшга кирган Жонрид тақдир сўқмоқларидаи чўчимай Намангандан Тошкентга пиёда йўл олди. Сафар таассуротлари, одамлар билан учрашув оз бўлса ҳам унинг дардига малҳам бўлди. Энг муҳими йўл-йўлакай М. Горкийнинг «Одамлар орасида» асарини дилида инстсенировка қилиб, «Алексей Пешков» номи билан радиога келади. Жонрид ижоди худди шу асар билан бошланди. Бош ролни ҳам Жонрид — адиб, Жонрид — актёр бўлиб ижро этди. Айни чоғда ўқиш, билимини ошириш йўлидан борди. Аввал Тошкент Давлат дорилфунунииипг журналистика факултетини, сўнг Москвада Олий адабиёт курсини тугатди. Бир томондан Ойдин, Саид Аҳмад, Ҳамид Ғулом, Ҳаким Назир, Туроб Тўла, қолаверса, Константин Паустовский, Степан Злобин каби адиблар унга устозлик қилдилар. Радио, телевидениеда ҳам Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасидаги ижодий меҳнати унинг ижодкор бўлиб шаклланувида маҳорат мактаби ролини бажарди.
Аста-секин унинг шеърий асарлари, ҳикоялари матбуотда кўрина бошлади. Кўп ўтмай унинг «Мактабдошларим» (1952) номли биринчи шеърий тўплами, «Ҳикоялар» (1956), «Тўйга келинглар» (1960), «Чудесние минути» (1960), «Тонг ёришган соҳилда» (1962) каби ҳикоялар тўпламлари нашр этилади. Уларнинг деярли ҳаммасида ёшларнинг, тенгдошларнинг ҳаёти, интилиши, муҳаббати ва ташвишлари ўз ифодасини топади. Унинг «Гулчеҳра» (1962) қиссаси йўл ҳақида, қурилиш, бунёдкорлик ҳақида эди. Адибнинг биринчи йирик эпик асари — «ЙЎл» (1964) романи ҳам худди шу йўл ҳақида ҳикоя қиларди. Шундан сўнг муаллифнинг кетма-кет «Борса келмас» (1—11 китоб, 1978—1980), «Хонадон», «Суиқасд» (1991) каби романлари чоп этилди.
«Тўфон» ишчилар синфи ҳаётидан ҳикоя қилса, «Борса келмас» романида Орол муаммоси, она табиат муҳофазаси масалалари ўз ифодасиии топган эди. Сўпгги «Суиқасд» романида меҳнаткаш ҳақига хиёнат қилган. жамиятни маънавий-иқтисодий инқирозга олиб келган юлғич, порахўр ва кўзбўямачиларнинг афт-башараси фош этилади.
Ёзувчи Жонрид Абдуллахонов ҳамон масъул ва қутлуғ йўлда, ижодий изланишда.