Ёзувчи Турғун Пўлат 1928 йилда Наманганда таваллуд топган. У кўп вақт жамоа, давлат хўжаликларида ҳисобчи, хўжалик ишлари билан машғул бўлган.
Ёзувчи сифатида 50-йилларнинг бошларида матбуотда кўрина бошлаган. Дастлаб шоир сифатида «Бизнинг бобо» (1951); «Буюк савдо» (1952), «Мангу қўлдошимсан» (1956), «Фестивал қўшиғи» (1959) каби шеърий асарлари билан танилди. Айни чоғда «Аёллар исёни» (1967), «Жиғилдон қори» (1970), «Тўра ҳужжат» (1970) каби ҳажвий ҳикоялари яратилди. Сўпгра унинг «Миррихдан келган меҳмон» (1973) ҳажвий ҳикоялар тўплами, «Водийларни яёв кезганда» (1971) очерклари, «Ичкуёв» (Қисса ва ҳажвиялар» — 1979—1986 нашрлари) чоп этилди. Шунингдек, Турғун Пўлат публитсист ва очеркнавис сифатида ҳам ўнлаб асарлар яратди.
Унинг «Табаррук заминда» (1970), «Хотинбоз» (1972), «Яловбардор» (1986) каби асарлари шу жиҳатдан муҳим эди. Хуллас, ёзувчи ўзиннпг шеър ва очеркларида бўладими, ҳикоя ва қиссаларида бўладими, ҳаётдаги, одамлардаги нуқсонлар устидан кулиб, уни бартараф этиш йўлини излайди. Айниқса, унинг «Ичкуёв» (1975) қиссаси адибга шу жиҳатдан шараф келтирди: шу номдаги телевизион бадиий филми учун унга 1979 йили вафотидан сўнг Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилди.