Пўлат Мўмин шоир, драматург ва носир сифатида адабиёт ихлосмандларига, хусусан ёш авлодга таниш ва яқиндир. Ўзининг қувноқ шеърлари, завқли кўшшутари ва қизипқарли достонлари, эртак ва драматик асарлари билан болаларнинг севимли адибларидан бири бўлиб қолган.
У 1922 йил 24 декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Аввал педагогика билим юртида таҳсил олади. Сўнг Низомий номидаги пегагогика (1944) институтини тугатиб, ўқитувчилик қилади. “Ленин учқуни” рўзномасида адабий ходнм, 1951-1952 йилларда Ўзбекистон Давлат нашриётида болалар адабиёти бўлиминжнг мудири бўлиб ишлайди. 1954—1960 йилларда Ёзувчилар уюшмасида, 1962—1964 йилларда Маданият Вазирлиги қошидаги Санъат бошқармасида нуҳаррирлик қилади.
1949 йилга келиб, унинг «Сайранг, қушлар» номли илк тўплами чоп этилади. Кетма-кет «Бўл, тайёр!», «Тиш чўткаси эртаги» (1955), «Ҳунардан унар» (1958), «Тўғри ўсган гул бўлар» (1960), «Ақл қаерда бўлар» (1962), «Олтин най» (1967), «Раҳматга раҳмат!» (1969), «Есон ва Омон» (1971), «Одоб ва офтоб» (1971) ҳамда «Яхшиларга ўхшасам», «Гул ва Пиёз», «Кулди хиёл», «Мен севаман, сен севасанми?», «Олтин бошоқлар», «66 олтин кўл» каби ўнлаб тўпламларп нашр этилди. Уларнинг кўпчилигида ёшларнинг беғубор руҳий дунёлари, қалб ҳарорати ва изтироблари ифодаланган.
Пўлат Мўмин драматург сифатида ҳам «Қовоқвой билан Чаноқвой» (1970), «Суқатой ва Конфетвой», «Баҳодирнинг жасорати» каби асарларини яратди. У моҳир қўшиқчи сифатида элга танилган. Шоирнинг «Индамади», «Онадур ул, онадур», «Ей, муҳаббат». «Сенга бир гап айтаман» каби ўнлаб қўшиқлари ўзининг содда ва равонлиги, мусиқий ва халқчиллиги билап эл оғзида куйланиб келинади.
У моҳир таржимон сифатида А. С. Пушкин, В. Маяковский, С. Маршак, С. Михалков, А. Барто, Н. Носов асарларини она тилига ағдарди. Кўпгина асарлари ўзга тилларга таржима қилинди.
Пўлат Мўминнинг адабиёт олдидаги хизматлари халқ ва ҳукумат томонидан юқори баҳоланди. 1992 йилда унга Ўзбекистон халқ ёзувчиси фахрий унвони берилди.