Жангчи адиб Вали Ғафуров ўзининг икки китобдан иборат «Вафодор» романи, «Сўнгги пушаймон», «Ботирга ўлим йўқ» каби қиссалари, «Шохлардаги мезонлар» каби мемуар ва ўнлаб ажойиб ҳнкоялар муаллифи сифатида адабий жараёнга ҳисса қўшиб келади. У 1922 йилда Тошкентда туғилган.
Таржимаи ҳоли ниҳоятда оддий, айни чоғда ҳаяжонли, жасоратга тўла, сермазмун. Оддийлигк — у айрим ҳамкасблари каби лавозимларда ўтирмади. Ўқиш, меҳнат билан машғул бўлди.
Тошкент Давлат дорилфунунида таҳсил олди, Самарқанд вилоят мактабларида ўқитувчилик дилди. 19 ёшга етар-етмас жангу жадалга йўл олди. Сталинград остоналарида мардлик, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди. Навбатдаги разведка вақтида бир йўла икки кўзидан ажралди, бир оёғи ногирон бўлиб қолди.
Жангдан қайтгач тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва яхши одамлар кўмагида браил-игна билан ёзиш, ўқиш усулини тезда ўзлаштириб олди. Ўқитувчилик қилди, кўзи ожизларга раҳбарлик қилди. Ва ниҳоят, 60- йиллар бошларига келиб унинг игна билан ёзилган «Вафодор» романининг биринчи китоби нашр этилди.
1973 йилда «Вафодор» романининг иккинчи китоби: пайдо бўлди. Асар китобхон ва адабий жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди, рус ва қардош тилларга таржима бўлди. Романда ёзувчининг шахсий ҳаёти, Тақдири орқали халқимизга хос метин-мустаҳкам ирода, қаҳрамонлик, биродарлик туйғулари улуғланди.
Вали Ғофуров “Вафодор” романидан сўнг “Сўнгги пушаймон”, “Ботирга ўлим йўқ” каби қиссалар, “Шохлардаги мезонлар” каби мемуар характердаги полотнолар ва кўплаб ҳикоялар яратди. Улар орасида “Сўнгги пушаймон” қиссаси алоҳида ажраб туради. Унда замонамиз ва замондош ёшларнинг маънавий-ахлоқий баркамоллашувига тўсиқ бўлаётган айрим эскича урф-одатлар, нуқсонларни бартараф этиш йўллари изланади.
У Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.