Қандай қўрқинчли онлар!... Уйғонганингизда хона эшигининг шарақлаб ёпилаётган товуши, кЎзга кўринмас қандайдир шарпаларнинг хонадан-хонага жуфт-жуфт бЎлишиб юрган товушлари, кимнидир зинадан хонангиз томон кўтарилаётган товуши ва эшикнинг аста очилиши … этингиз беихтиёр жунжикиб кетиши табиий!
- Биз бу ердан тезда кўчишимиз керак,- дея кўрпага бурканганча шивирлади аёл эрига.
- Эҳ, ахир бу ерда бизнинг қимматбаҳо буюмларимиз, дастгоҳларимиз бор-ку, - деди эри.
- Улар чордоқда! – дея шивирлади аёл.
- Бундай шарпалар боғимизда ҳам бор, - пичирлаб қЎшимча қилди эр ҳам.
- Жим!!! Акс ҳолда биз уларни уйғотиб юборишимиз мумкин.
- Ваҳоланки, сиз бизни уйғотмаган эдингиз. Эҳ, Йўқ! Улар бир нимани қидиришмоқда. Мана улар пардани тортқилаб кўтармоқдалар! Бири китоб саҳифаларини варақлаб ниманидир қидирар эди. “Ҳозир улар уни топиб олишади. Бу аниқ !”
Дафтар узра ёзиб турган қалам бирдан Ўзидан-Ўзи тЎхтаб қолди. Афтидан, арвоҳлардан бири Ўқишдан чарчади шекилли, китоб аста ёпилиб кўринмас шарпаинг қЎзғалган товуши эшитилди. Уй ичи бЎм-бЎш, уй эгаларидан ташқари ҳеч зоғ кўринмас, бироқ уй эшикларининг очилиб-ёпилган товуши, ёғоч тортмалар ичидаги нарсаларнинг шарақлаши ҳамда ферма томондан келаётган янчиш машинасининг ғувиллаган овози – буларнинг бари бир-бирига айқашиб даҳшатли бир манзара ҳосил қиларди.
- “Мен Ўзи нима учун келувдим бу ерга? Нимани қидирмоқчиман Ўзи?” ҚЎларим бЎш эди. Эҳтимол, у юқоридадир. Олма дарахти шохлари буралиб чордоққа бЎйлашиб ётибди. Олмалар ерга тЎкилиб туша бошлади. Майса устида ястаниб ётган бир китобни ҳисобга олмаганда, фақат боғгина ҳар доимги ҳолатида эди.
Шарпалар уни қидириб яна пардали хонага киришди. Уларни ҳеч ким кўролмасди. Дераза ойналари боғ ичидаги олмаларни, майсаларни Ўзида кўзгудек акс эттирар эди. Майса устида тЎкилиб ётган япроқлар яшил тусда эди. Воажаб, шарпалар боғ қЎйнидан сирғалиб хона ичига кириб келишганларида япроқлар сариқ тусга Ўзгариб қолишди. Бир фурсатдан кейин хона эшиги аста очилди. Уй поли узра шарпалар кўлкаси ёйилиб, деворий суратлар, шифт устидаги қандил шокилалари силкиниб кетди, - Бу нима бЎлди экан? Менинг қЎлларим бЎш эди.
Ел сояси гилам узра учиб Ўтди. Тортмалар ичидаги қимматбаҳо буюмлар яна шарақлай бошлади. “Сейф”, “Сейф”, “Сейф”, “Сизнинг хонангизда хазина кўмилган!”- деган қЎрқинчли товуш хона ичра жаранглаб кетди.
Товуш ҳам оҳиста тЎхтади. Оҳ, бу Ўша кўмилган хазинами?
Бир фурсатдан кейин чироқ ҳам Ўчиб қолди. Боғнинг ичи нима бЎлдийкин? Қуёш шулъасини дарахтларнинг қуюқ кўлкаси беркита бошлади. Ёғдулик Ўрнини салқинлик кўланкаси эгаллади. Мен доимо мана шу шиша ортидаги кўмилган хазинани излайман. Бу шишада Ўлим бор! Ўлим бизнинг ёнгинамизда! Бирдан бу ҳовлида бундан юз йиллар бурун истиқомат қилган аёл арвоҳи пайдо бЎлди. Хона ичи қоронғулашди. У бу нарсани мерос қилиб қолдирганди. У бу нарсани шу аёлга мерос қилиб қолдирган эди. Шу пайт осмоннинг жанубий томонида юлдузлар чиқа бошлади. У бу ҳовлига шу нарсани топиш учун келганди. Ниҳоят у Ўзига керакли нарсани Зина остидан топгандай бЎлди. “Сейф!”, “Сейф!”, “Сейф!” , деган қувноқ, лекин даҳшатли товуш ян хона бЎйлаб қЎрқинчли тусда янграб кетди. “Сизнинг хазинангиз!”
Шамолнинг кўча бЎйлаб ваҳимали Ўкириги эшитилар, дарахтлар қадди камондай букчайиб муттасил чайқалар эди. Шунга қарамай, ёмғир аралаш бЎронда ҳам ой нури ерга сутдай қуюлиб турар, деразадан тушган ёғду эса ташқи ҳовлини ёритолмай синар, хона ичидаги шам ҳали ҳам ёниб турарди. Ҳовли бЎйлаб шарпаларнинг чарх уриб учаётган товушлари, дераза тирқишларидан эса “ Бизни уйғотманглар”, - деган қЎрқинчли овозлар ҳамда хунук шарпаларнинг жуфт-жуфт бЎлиб қийқирган товушлари янграр эди.
- Биз шу ерда ухлаймиз, - деди аёл. Эри луқма ташлади: “Арвоҳларнинг навбатсиз бЎсалари…”, “Тонгдаги сапчиб уйғонишлар…”, “Дарахтлар ортидаги кумуш буюмлар…”, “Оппоқ қорга бурканган изғиринли қиш…”, “ Хона эшикларининг ғийқиллаши ҳамда оҳиста тиқиллаши юракларни беихтиёр така-пука қилиб ташлайди.
Коридор бЎйлаб келаётган шарпа бирдан эшик олдида тЎхтаб қолди. Улар келишмоқда! Улар шундоққина эшик қаршисида! Ташқарида шамол увиллар, ёмғир томчиларидан ер бағирлаб тЎпланган кўлмакчалар биллур шиша тЎшалган каби кумушдай ялтирарди.
кўзларимиз олди қоронғулашди. Биз шундоққина қаршимизда кўринмас шарпанинг оёқ товушлари эшитиб турардик. Бизнинг юзимизга аёллар киядиган енгсиз кенг кийим этаги тегиб турарди, бироқ кийим ичидаги одам кўринмасди. Эркак қЎлидаги фонус билан юзини пана қилди. –Уни қара!... – деди қЎрқувдан ҳансираб аёлига. Тирик одамнинг нафас товушни сезяпман. Унинг лабларининг тафти шундоқ юзимга урилиб турибди!
Шундоққина тепамизда қандайдир кўринмас шарпа букчайган ҳолда кумушранг чироқчани ушлаб турарди. Уларнинг чуқур ва узун нафас олиши ва анчадан кейин узун-узун нафас чиқараётгани эшитилиб турарди. Шамол тЎғридан ва оҳиста эса бошлади. Аланга ёлқини хиёл қийшайиб кетди. Шулъа кўланкаси хона деворларига урилар, пол узра ёйилиб қЎрқинчли манзара ҳосил қиларди. Шам ёғдуси бирдан доғли ва хунук қиёфали башараларни ёритиб юборди. ҚЎрқинчли башаралар ухловчилар орасидан улар беркитган хурсандчиликни қидиришарди. Уй марказида “Сейф !”, “Сейф !”, “Сейф !”, - деган димоғдор товуш янгради. “ - Узоқ йиллардан бери, - деди шарпа хЎрсиниқ аралаш товуш билан, - ниҳоят сизлар мени топдингиз. “ Улар шу ерда!...-деди аёл шивирлаб. Шарпаларнинг баъзилари мудрашмоқда, баъзилари боғда Ўқишмоқда, баъзиларининг хунук қийқириқлари қулоққа чалинади. Баъзилари чордоқдан олма улоқтирмоқда. – Биз шу жойга хазина қолдириб кетгандик. кўзларим олдида уларнинг қовоқлари эгилиб туша бошлади. “Хазина!” , “Хазина !” , “Хазина!” - деган этни жунжиктирувчи ёввойи товуш сЎнгги бор хона деворларига урилди. Уйғонинглар! Уйғонинглар! - дея қичқира бошладим. “ Оҳ мана бу ерда экан биз кўмган хазина! – бояги шарпа яқинлаша бошлади. “Хазина сизларнинг юрагингизда!”…
Инглиз тилидан Дилмурод Усмонов таржимаси