Бундан роппа-роса қирқ олти йил аввал Львов шаҳридан Абдулла Қодирий номига бир хат келган. Украиналик китобхонлардан бири "Ўтган кунлар" романини ўқиб, асар муаллифи номига йўллаган хатида, жумладан, бундай сўзларни ёзган эди:
"Абдулла Қодирий! Вактингиз бўлса мактубимга жавоб ёзишингизни, сиз билан ўртоқлашиб ёзганларим тўғрисида фикрингизни билишни истайман. Мени тушунсангиз керак. Юкорида айтганимдек, мен ҳали ҳеч кимга бундай хатни ё.змаганман. Буни ёзишга мени Сиз ва Сизнинг китобингиз мажбур этди..."
Люда Неломяше шу хатини тугатгач, яна қуйидаги сўзларни илова қилган: "Билсангиз эди, Отабек ҳакцда яна бирон нарса ёзиб беришингизни жуда-жуда истардим!"
Бундай соддадиллик билан ёзилган хатларни ўқир экансиз, ёзилганига саксон йил бўлганига қарамай, "Ўтган кунлар" романининг минглаб китобхонларни ҳамон ҳаяжонлантириб келаётганидан, улар Отабек ва Кумушнинг тарихий шахслар бўлганига ишониб яшаётганларидан ҳайратга тушасиз. Отабек билан Кумушнинг фарзанди Ёдгорнинг изларини ахтаришга қаратилган уриниш эса ҳали адабиёт тарихи кўрмаган ғаройиб бир ҳолдир.
Мен "Ҳуррият" газетасининг 2001 йил 21 ноябрь сонида босилган "Ўтган кунлар"нинг давоми" номли мақолани ўқигач, дастлаб, майли, Шукур Жабборов ўзининг романтик хаёллари оғушида юриб, Отабек ва Кумушнинг, уларга қўшиб Ёдгорнинг тирик кишилар бўлганига ишонса ишона қолсин, деган фикрга бордим. Аммо ўйлаб қарасам, гарчанд ширин бўлса ҳам, бир ёлғоннинг тарқалиши кўплаб кишиларни чалғитиши, уларнинг бадиий адабиёт ҳақидаги тасаввурларини жўнлаштириб қўйиши мумкин экан. Шунинг учун ҳам ушбу жавоб-мақолани ёзишга аҳд қилган эдим, ўшанда.
Ёзувчи роман ёзишга киришганда, у хоҳ тарихий, хоҳ замонавий мавзуда бўлмасин, албатта, ҳаётда рўй берган воқеалардан фойдаланади, тирик кишиларнинг ўзига хос фазилатлари, қиёфалари, гап-сўзларини тасвирга тортади. Агар бу воқеалар ва бу кишилар ёзувчи бадиий нияти ёхуд мақсадининг рўёбга чиқишига хизмат этса, албатта. Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романини ёзишдан муроди, ўзи айтганидек, халқимизни янги замоннинг — XX асрнинг "Тоҳир-Зуҳра"лари, "Чор дарвеш"лари, "Фарҳод-Ширин" ва "Баҳромгўр"лари билан таништириш бўлган. Бу мақсадни амалга ошириш учун у отасидан эшитган воқеа-ларга мурожаат этган.
Ёдингиздами: "Мен, ёзувчи, "Ўтган кунлар " ҳикояларини отам марҳумдан неча қайталаб эшитсам ҳам зерикмас, фақат бир жойигина мени зериктирар эди. Бу кун мен шу "Ўтган кунлар "ни қаламга олганимда ҳам ўша ўзимни зериктирган фаслини ташлаб ўтувга мажбур бўлдим ". Бу сўзлардан, мақола муаллифи ўйлаганидек, романда тасвир этилган воқеалар ҳаётда, албатта, рўй берган, деб хулоса чиқариш мумкин. Бундай хулосани Ҳабибулла Қодирийнинг "Отам ҳақида" номли китобида келтирилган Ёқуб Алиевнинг хотираси ҳам тасдиқлайди.
1932—1936 йилларда Ўзбекистон Давлат университети (Самарқанд) да таҳсил кўрган, ёзги таътил кезларида эса Тошкентда яшаб, Абдулла Қодирий билан кўп бор мулоқотда бўлган Ёқуб Алиевнинг хотирлашича, адиб "Ўтган кунлар"нинг яратилиш тарихини ҳикоя қилиб, бундай деган:
"Қарийб ярим умрини хон замонларида яшаган, талай ўтмиш вокеаларининг шоҳиди бўлган отам ёшлигимда қизиқ-қизиқ хотираларни сўзлаб берарди. Бу хотиралар менда тарихга қизиқиш уйғотди. Сўнгра ўша даврларимиз тарихига оид анча китоб манбалари билан ҳам танишиб чиқдим. Қўлим қаламга хийла келиб қолгач, менда ана шу ўтмишдан Ғарб романчилиги асосида каттароқ бир асар яратиш ҳаваси ту-ғилди. Тарихий воқеалар бошимда шу қадар кўп, гўё қайнар, менга тинчлик бермас эдилар. Аммо бу воқеаларни қандай қилиб бир ипга тизишни, қоғозга туширишни тасаввур қила олмасдим. Узоқ вақт ўйлаб, излаб юрдим.
Кунларнинг бирида боғимизга отамни кўргани эшак миниб шаҳардан бир чол меҳмон бўлиб чиқди. Меҳмонни мен танимасдим. Отамнинг эски қадрдони экан. Меҳмон қилдик. Отам шу чоғларда юз ёшларда бўлиб, меҳмон эса ундан ўн-ўн беш ёш кичик кўринар эди. Улар суҳбат қиларкан, қулоқлари оғирлашиб қолгани учун бир-бирларининг сўзларини ихши эшита олмас эди. Шу сабабли менга улар ўртасида тилмоч бўлиб, чой қуйиб ўтиришга тўғри келди. Отам меҳмондан сўради: "Андижондаги хотинингиздан неча болангиз бор? " Уларнинг суҳбатидан мен англадимки, бу меҳмон тошкентлик бўлиб, уйли-жойли, бола-чақали киши экан. Аммо сшлик чоғларида савдо важи билан Андижонга бориб қолиб, у ерда кўп йиллаб истиқомат қилган, Андижондан ҳам уйла-ииб бола-чақали бўлган ва кексайгач, ўз шаҳрига қайтиб келган экан.
Меҳмоннинг ана шу соддагина тарихи менга чувалган ипнинг учини топиб бергандай, ёзмоқчи бўлган "Ўтган кунлар "романимнинг шаклини чизиб бергандай бўлди. Шу асос-да бошимда воқеани секин-аста кенгайтира, ривожланти-ра бошладим. Беш-олти ойлаб хаёл суришим натижасида романим ҳозирги шаклига келди ва қўлимга қалам олдим... "
Ёқуб Алиев, Ҳабибулла Қодирийнинг ёзишича, 1938 йили вафот этган. Демак, у "Ўтган кунлар" романининг ижодий тарихи, асосий қаҳрамонларнинг прототипи сингари масалалар юзасидан адибнинг фикрини эшитган ва ушбу маълумотни ўша йиллардаёқ Отабек ва Кумушнинг фожиали муҳаббати билан яшаётган ёр-биродарларига айтган. Биз марҳум Ёқуб Алиев туфайли ҳозирги кунларга қадар етиб келган ана шу маълумот асосида Отабек образининг прототипи тўғрисида тасаввур ҳосил қилишимиз мумкин.
Адиб романни ёзиш жараёнида ўша кезлари юз ёшларда бўлган отасидан беш-ўн ёш кичик кўринган, қулоғи оғирлашиб қолган бояги меҳмон ҳаёти фактлари билангина кифояланиб қолмаган. Аммо унинг Андижонга бориб қолиши ва у ерда уйланиши билан боғлиқ ҳаётий воқеа "Ўтган кунлар" романининг ёзилишига туртки берган. Бинобарин, адиб романда Андижонни Марғилон билан "алмаштирган". Агар ана шу ҳаёт ҳақиқатидан келиб чиқадиган бўлсак, романдаги Отабек ва Кумушнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ барча воқеалар адиб ижодий хаёлининг маҳсулидир.
Шубҳасиз, савол туғилиши мумкин: наҳотки, "Ўтган кунлар"дек ўзбек романчилик мактабига тамал тошини қўйган асар яратилса-ю, на ёзувчи, на бирорта адабиётшунос Абдулла Қодирийдан романнинг ижодий тарихига алоқадор фикрларини олиб "Ўтган кунлар" романи эълон қилиниши биланоқ нафақат китобхонлар, балки ёзувчилар ва танқидчиларнинг ҳам диққат-эътиборини ўзига қаратган. Сотти Ҳусайн дастлаб "Шарқ ҳақиқати" газетасида романга бағишланган китобини тўла эълон қилган. Ойбек эса Тил ва адабиёт институтининг илмий режаси асосида "Абдулла Қодирийнинг ижодий йўли" деган тадқиқотини яратган. Шубҳасиз, Сотти Ҳусайн ҳам, Ойбек ҳам роман муаллифи билан кўп бор мулбқотда бўлганлар. Аммо уларнинг бирортаси Отабек ва Кумуш образларининг прототипи тўғрисида, бир оғиз бўлсада, сўз айтмаган. Негаки, ҳаётда бу икки қаҳрамоннинг биз орзу қилган ва ахтарган тайёр прототипи бўлмаган.
Атоқли адабиётшунос олим Иззат Султон ҳам Абдулла Қодирий ижоди, хусусан, "Ўтган кунлар" романи билан махсус шуғулланган. У бизни қизиқтирган масала бўйича қуйи-дагиларни айтган:
"1929—1930 йиллар бўлса керак, ёзувчиликка ҳаваскор ёш кезларим эди. Бир куни ҳозирги Лойиҳа институтининг биносида ёш ёзувчиларнинг Қодирий билан учрашуви бўлди. У киши саволларга жавоб қайтариб, ўз тажрибаларидан сўзлаб бердилар. Мен Қодирийдан: "Ўтган кунлар " романингиз воқеий асарми?" деб сўрадим. "Йўқ, — дедилар у киши, —романдаги беш-ўн фоиз айрим тарихий воқеалар, шахсларгина воқеий. Қолганлари — ёзувчининг маҳорати... "
Иззат Султоннинг хотирасида қолган бу учрашув 1935 йили бўлиб ўтган ва Абдулла Қодирийнинг мазкур учрашувда айтган баъзи бир сўзлари мақола тарзида эълон қилинган. Лекин адиб бу мақоласида ҳам қаҳрамонларнинг ҳаётий асослари тўғрисида ҳеч нарса демаган.
Китобхон: "Майли, сиз айтаётгандек, Қодирийлар уйига эшак миниб келган бояги қулоғи оғир чол Отабек образига хамиртуриш бўлган, дейлик. У ҳолда нега адиб Андижонни эмас, балки Марғилонни Кумушнинг ватани сифатида тасвирлаган?" деб сўраши мумкин. Гап шундаки, Абдулла Қодирийнинг ушбу романни ёзишдан мақсади Отабек билан Кумушнинг муҳаббатини достон қилишдангина иборат бўлмаган. Унинг асосий мақсадларидан бири XIX асрнинг 60-йилларида бошланган ва ҳамон давом этаётган тарихий жараённи таҳлил этиш, Туркистоннинг хонлик тузуми чириб битганлиги туфайли мустамлакага айланганлигини айтиш ва ҳамон мустамлакачилик шароитида яшаетган замондошларида миллий ғурур туйғусини уйғотишдир. У ўзининг асосий мақсадини асарда тасвир этилган воқеалар қатига ингириб кетган.
Модомики, ҳозирги Ўзбекистоннинг асосий қисми ўша пайтда Қўқон хонлигига қараган экан, унинг Андижонни эмас, балки хонликнинг гўзал бир гўшаси — Марғилонни танлашида катта маъно бор. Зеро, Марғилон, биринчидан, хотин-қизларининг гўзаллиги, иффатлилиги ва ширин тиллилиги билан машҳур бўлган, иккинчидан, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига, шу жумладан, Андижонга қараганда кўча-кўйлари-ю бозорлари-ю одамларининг қиёфалари-ю табиати билан ўта миллий шаҳар эди.
Ш. Жабборовни ҳам, ўйлаймизки, унга фикрдош бошқа китобхонларни ҳам чалғитган, тўғрироғи, уларни илҳомлантирган асосий нарса муаллифнинг сўнгги изоҳидир. Бу изоҳда эса адиб Марғилонга кейинги сафар борганида яқин ўртоқларидан Ёдгорбек ҳақида суриштириб билганини айтган: "Ёдгорбек ушбу асрнинг ўн тўққиз ва йигирманчи очлиқ йиллари миёнасида вафот қилиб, ундан икки ўғул қолибдур. " Ўғуллардан биттаси бу кунда Марғилоннинг масъул ишчиларидан бўлиб, иккинчиси Фарғона босмачилари орасида экан. Бу кунда ному нишонсиз, ўлик-тириги маълум эмас, дейдилар".
Шубҳасиз, асар муаллифининг бу сўзларини ўқиган китобхонда Ёдгорбек ҳам, демак, Отабек билан Кумуш ҳам реал, яъни тирик кишилар бўлишган, деган тасаввур шаклланиши мумкин. Сир эмас, ҳар бир ёзувчи қаҳрамонларининг бадиий уйдирма маҳсули сифатида эмас, балки ҳаётда бўлган, жонли ва тирик кишилар сифатида қабул қилинишини истайди. Абдулла Қодирий ҳам шу маънода истисно бўлмаган. Лекин...
Агар Кумуш вафотидан кейин ўрнатилган қабр тошига "назар ташласак", унинг ҳижрий 1269 йилда дунёдан ўтгани маълум бўлади. Бу — милодий 1852—1853 йил, деганидир. Демак, Ёдгорбек ҳам худди шу йили туғилган ва 1919 ёхуд 1920 йили, тахминан 67 — 68 ёшида вафот этган.
Энди Ёдгорбекнинг Шукур Жабборов хаёлидаги ўғли Холбек Ёдгоровнинг ҳаётномасини варақлаб кўрсак. Таниқли журналист 1914 йили, яъни "отаси" 62 — 63 ёшни қоралаган вақтда таваллуд топган. Яна қаерда, денг? Марғилоннинг Гўри аввал маҳалласида.
"Бир куни онам, — деб ёзган эди журналист Холбек Ёдгоров болалик кезларини эслаб, — мен, акам ва синглимни тўшакка ўтказди-да, токчага бозордан олиб келган шамни ёқиб қўйди. Ҳаммамизни яхшилаб тўйдирди. Уйимизда бир қути бўлгучи эди. У азиз меҳмонлар келгандагина очиларди. Бугун онаизор негадир уни очиб, бизнинг ёнғоқ, жийда, майиз билан сийладилар. Бунинг боисини билмай, ҳайрон эдик, кўп ўтмай, сир очилди.
— Эртага Холбекни олиб, мактабга борасан, — дедилар онам акамларга. Кўзларида ёш милтирарди.
Эрталаб етимхонага бордик... "
Бу воқеа 1919 йилда бўлган. Холбек Ёдгоров шу йили мактаб-интернатга ўқишга борган.
Энди Холбек аканинг онаси, яъни Ёдгорбекнинг хотини тўғрисидаги мана бу сўзларни эшитинг:
"Етим боқиб эзилган, кишилар эшигида ишлаб, бирон хржатини чиқариб рўзғор тебратишга қурби келмай қолган Ҳамроҳ буви эса "ғарибхона "ни (мактаб-интернатни) эшитиб, хурсанд бўлди. Ўзи бойларга ёлланиб, ишлаб кун кўрса ҳам китобдан қолмаган ёстиқдоши Ёдгор аканинг васиятини эслади... "
Мана энди ўзингиз мулоҳаза қилиб кўринг. Бир томон-да — Абдулла Қодирийнинг Ёдгорбеги. У Марғилоннинг энг бой хонадонларидан бирида улғайган тагли-зотли киши. Иккинчи томонда — Гўри аввал маҳалласида — камбағаллар орасида дунёга келган, онаси чўрилик билан турмуш тебратган, "етимхона"да катта бўлган Холбек ака. Уларнинг ота-бола бўлишлари қийиндир-ов.
Абдулла Қодирийнинг Ёдгорбегидан икки фарзанд қолган. Уларнинг бири Марғилоннинг масъул ишчиларидан, иккинчиси Фарғона босмачилари орасида. Шукур Жаббо-ровнинг Ёдгорбеги эса уч фарзанднинг отаси. Унинг иккин-чи фарзанди босмачилар орасида эмас, балки "етимхона"да. У эндигина беш ёшга тўлган...
Демак, Ёдгорбек — адиб ижодий фантазиясининг самараси.
Шундай экан, нега Абдулла Қодирий роман охирида Ёдгорбекнинг икки фарзанди тўғрисида маълумот беришни лозим топган? Гап шундаки, "Ўтган кунлар" ёзилган вақт ўзбек халқининг тарихий тақдири ҳал этилаётган, тўғрироғи, ҳал этилиши кутилган йиллар эди. Туркистон Мухторият ҳукумати тор-мор этилганига қарамай, халқнинг пешкддам кишилари мустақиллик йўлида кураш олиб бормоқда эдилар. Тўғрироғи, халқ, худди Ёдгорбекнинг фарзандларидек, икки бўлакка ажралиб, бир бўлаги совет идораларида хизмат қилаётган, иккинчиси эса, "босмачилар" сафида бўлса-да, курашаётган эди. Абдулла Қодирий ўзининг сўнгги изоҳи билан халқ олдида ана шу икки йўлдан бирини танлаш имконияти борлигини айтмоқчи бўлган.
Чинакам санъат асари фақат сюжет ипига тизилган воқеаларни китобхон эътиборига ҳавола этиш учун эмас, балки шу воқеалар мантиқига сингдирилган бадиий мақсад учун ёзилади.
Наим Каримов