Устида янги шинель, қўлида тугунча, полиция назоратчиси Очумелов бозор майдони ўртасидан юриб келмоқда. Унинг орқасидан қўлида мусодара қилинган крижовник тўлдирилган ғалвир кўтариб афти-ангори сап-сариқ городовой қадам ташлаб келаётир. Теварак жимжит... Бозор майдонида қимирлаган жон кўринмайди... Дўкон ва қовоқхоналарнинг эшиклари оч йиртқичнинг оғзидай очилиб, мунғайиб турар эди; уларнинг олдида ҳатто гадой ҳам йўқ.
Очумеловнинг қулоғига бирдан:
— Сен ҳали одам тишлайсанми, малъун! Биродарлар, қочириб юборманглар! Ҳозир бировни тишлашга ижозат йўқ! Ушла! А... э!— деган товуш эшитилди. Кучук вангиллади. Очумелов атрофига аланглаб, савдогар Пичугиннинг ўтинхонасидан бир ит уч оёқлаб, орқа-ўнгига қараб, қочиб чиқиб келаётганини кўриб қолди. Кучукни чит кўйлак кийган ва желеткасининг тугмалари ечилган бир киши қувлаб келмоқда эди. У кучукнинг кетидан чопаркан, ўзини ерга ташлаб кучукнинг кейинги оёғидан ушлаб олди. Кучук яна вангиллади ва «қочириб юборманг!», деган овоз эшитилди. Дўконлардан мудроқ босиб ўтирган кишилар каллаларини чиқазиб қарашди ва бир дамда ўтинхонанинг олдига, худди ер остидан чиққандек, халойиқ йиғилди.
— Жаноби олийлари, бу тартибсизлик...— деди городовой.
Очумелов сўлга бурилиб, одамлар йиғилган жойга қараб юрди. Ўтинхона дарвозаси олдида, юқорида тасвир қилинган, желеткасининг тугмалари ечилган киши ўнг қўлини кўтариб, қонга бўялган бармоғини одамларга кўрсатарди. Унинг ширакайф башараси гўё: «Сени қараб тур, лаънати!», деб турар ва бармоғи ҳам ғалаба туғига ўхшар эди. Очумелов бу кишини таниди: у заргар Хрюкин эди. Ўртада олдинги оёқларини кериб, вужуди титраб, тўполоннинг сабабчиси — тумшуғи узун ола този турарди. Унинг ёшланган кўзлари жавдирарди.
Очумелов одамлар орасига ёриб кираркан:
— Нимага йиғилдиларинг, нима гап? Бармоғинггл нима қилди? Ким. қичқирди?— деб сўради.
Хрюкин муштумини оғзига қилиб, йўталиб қўйиб сўз бошлади:
— Мен, жаноби олийлари, ўз йўлимга кетаётган эдим... Митрий Митрич билан ўтин тўғрисида гаплашмоқчи эдим, бирдан мана бу малъун бармоғимни тишлаб олди. Сиз мени кечиринг, мен иш қиладиган одам. Менинг ишим майда иш, менга товон тўласинлар, чунки ким билади, балким бу бармоғимни бир ҳафта қимирлатолмасман. Жаноби олийлари, законда мундақа махлуқ кишига озор берсин, дейилган эмас... Агар ҳар нарса тишлайверса, у вақтда дунёда турмаслик яхшироқ...
— Ҳм... ҳм... яхши...— деди Очумелов жиддият билан йўталиб ва қошларини қимирлатиб,— яхши... Кимнинг кучуги? Мен буни шундай қўймайман! Мен сизларга кучукларни бўш қўйиб юбориш нима эканини кўрсатиб қўяман! Қарорларга итоат қилишни хоҳламаган жанобларга диққат қилиш вақти келди. Бу аблаҳга штраф солинса, у вақтда кучук ва бошқа тентираб юрвдиган ҳайвон нима эканини билиб қўяди! Мен унга кўрсатиб қўяман! Елдирин,— деди назоратчи городовойга қараб,— сен бу кучукнинг эгасини топиб протокол ёз! Кучукни йўқотиш керак. Тездан! Қутурган кучук бўлса эҳтимол... Бу кимнинг кучуги ўзи!
— Генерал Жигаловники шекилли,— деди кимдир.
— Генерал Жигаловники? Ҳм... ҳм... Елдирин, қани менинг пальтомни ечиб ол: жуда ҳам кун исиб кетди! Ёмғир ёғса керак!.. Лекин мен бир нарсага тушунолмадим, у сени қандай қилиб тишлаб олди?— деб Очумелов Хрюкинга мурожаат қилди.— Қандай қилиб бармоғингга бўйи етди? У кичкина, сен бўлсанг кап-катта одамсан! Сен балки бармоғингни мих билан тешгандирсан, ундан кейин кучукни баҳона қилиб товон олиш фикри бошингга келгандир. Сенинг ким эканинг ҳаммага маълум. Мен сиз лаънатиларни биламан.
— Бу, жаноби олийлари, кулги учун, ёнмб турган папирссни кучукнинг тумшуғига тутди, кучук ҳам аҳ-моқ эмас, ғирч этиб тишлаб олди... Бу одамнинг ўзи тентак экан, жақоби олийлари.
— Ёлғон айтасан, кўр! Кўрмаганингдан кейин нимага ёлғон гапирасан? Жаноблари ақлли одамлар, ким ёяғон гапирганими, ким худо олдида тургакдек рост айтаётганини—ҳаммасини биладилар... Агарда мен ёлғон гапирган бўлсам, суд ҳукм қилсин... Унинг законида айтилганки... Ҳозир ҳамма баравар... Менинг биродарим жамдармда ишлайди... Агар билгингиз келса...
— Тилингни тий!
— Йўқ, бу генералнинг кучуги эмас. Генералнинг бунақа ити йўқ: унинг итлари овчи итлар,—: деди городовой маънолик қилиб.
— Сен буни аниқ биласанми?
— Аниқ биламан, жаноби олийлари.
— Ўзим ҳам биламан. Генералнинг итлари қимматбаҳо зотли итлар, шу ҳам итми? Бунинг афтини қара... Расво бир нарса... Шуни ҳам ит деб сақлайдими киши?! Сиздя ақл борми ўзи? Бунақа ит Петербург ёки Москвада кўриниб қолся, биласизларми, нима бўлдр эди? Шу ерда законга қараб ўтирмасдан, ўлдириб қўяқолар эдилар. Сен Хрюкин, жафо кўрибсан, бу ишни шундай кўйиб кетаверма!.. Адабини бериш керак! Вақт келди.
— Эҳтимол генералникидир...— дея городовой овозини чиқариб қўйди.— Унинг тумшуғига ёзиб қўймаган-ку!.. Бир кун генералнинг ҳовлисидз шундай итни кўрган эдим.
— Албатта, генералники бўлса керак,— деди кимдир.
— Ҳм... ҳм... Елдирин, биродар, пальтони елкамга ташла... Шамол тургандек бўлди... Баданим увишиб кетди... Сен итни генералнинг олдига обориб сўра. Итни мен топиб юборганлигимни айт... Кўчага чиқармасинлар. Айтиб қўй. Балки у қимматбаҳодир, ҳар бир тўнғиз унинг тумшуғига папирос теккизаверса, ит айниб қолади. Кучук деган нарса нозик махлуқ бўлди... Сенга айтаман, лақма, қўлингни тушир! Аҳмоқлик қилиб, бармоғингни кўрсатиб турмшга ҳеч ҳожат йўқ! Айб ўзингда!..
— Генералнинг ошпази келяпти, ўшандан сўрай-миз... Ҳай, Прохор! Азизим, қани бу ёққа кел! Итии кўр-чи... Сизлармикими?
— Шу ҳам гап бўлдими?! Биз ҳеч қачон бунақэ ит тутганимиз йўқ!
— Бу ерда сўраб ўтиришнинг ҳеч ҳожати йўқ,— деди Очумелов.— Бу ўзи саёқ ит! Гапни чўзиш нима-га керак? Ўзим саёқ ит, деб айтдим-ку, саёқ-да! Ўлдириш керак, вассалом!
— Бу бизники эмэс,— деди ошпаз,— бу генералнинг яқинда келган укасиники. Бизда бунана итни ёқтиришмайди. У кишининг укалари бунақа итни яхши кўради...
— У кишининг укалари келдими? Владимир Иванич-а?—деб сўради Очумелов, ийиб кетиб оғзи қулоғига етди.— Уни қара-я. Мен билганим йўқ, меҳмон бўлиб келдилар, дегин?
— Меҳмон бўлиб келдилар.
— Уни қаранг... Акаларини соғиниб қолиптилар-да... Мен билганим йўқ эди. Бу ўша кишининг итлари дегин? Кўп хурсандман... Ол, ити тушкур, ёмон эмас, зийраккина... Ол, мана бунинг бармоғини тишла, ҳа-ҳа-ҳа... Нега гитрайсан? Ол, киш-киш! Кўрдингми жаҳли чиқади-я...
Ошпаз Прохор итни чақириб олиб кетади... Тўпланиб турган одамлар Хрюкинни масхара қилиб, қаҳқаҳа урадилар.
— Шошмайтур, мен сенга кўрсатиб қўяман!—деб Очумелов Хрюкинга дўқ қилади ва шинелини ёпиниб, бозор майдонидан йўлда давом этади.
Абдулла КАҲҲОР таржимаси