Митрополит Тихон: «Масжидлар қуриш зарур.....»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Новосибирск ва Берд митрополити Тихон Новосибирскда масжидлар қурилишига хайриҳоҳлик билдирди.

Журналистлар митрополит Тихондан Новосибирскда масжидлар қурилишига қандай муносабатда эканини сўрашди. «Новосибирские Новости» портали хабар қилишича, шаҳарда бешинчи масжид қурилиши бошланган. Митрополитнинг айтишича, Новосибирскка кўчиб келаётган мусулмонлар сони ўсиб бормоқда. Табиийки, имомлар одамларнинг кўчаларда эмас, масжидларда ибодат қилишлари учун ташвиш чекади. «Биз Москвада мусулмонларнинг қорларда тиз чўкиб, ибодат қилаётганларини кўрамиз. Бу тўғри эмас, деб ўйлайман, масжидлар қуриш керак. Бу ишни амалга оширишни, албатта, йўлга қўйиш керак», деди Тихон.

islam.ru   сайтидан  Муслима Робия таржима қилди.

Мавзуга оид мақолалар
Сиз яратган боғлардир китобларингиз, Сиз кўтарган тоғлардир китобларингиз.  Ўқийди, излайди, топиб ўқийди, Беморлару соғлар китобларингиз. Гард кўрмасин илм давоми...

09:38 / 15.11.2016 1689
Савол Пайғамбаримизнинг мунаввар юзлари қандай тузилишда бўлган         Жавоб Пайғамбаримизнинг юзлари ўртача бўлган. Думалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас.

07:35 / 05.12.2017 1123
Сирдарёда Қуръон тиловати мусобақаси ғолибалари аниқланди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг телеграмдаги расмий канали орқали хабар берилишича, Сирдарё давоми...

00:55 / 18.01.2018 1642
Ҳидоят Мухбир ғарблик бир мусулмондан «Сиз қандай қилиб мусулмон бўлгансиз» деб сўради. У шундай ҳикоя қилади «1993 йили аёлим билан Туркияга саёҳат қилгани давоми...

10:00 / 21.12.2019 730