Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи хотин-қизларга иш топишда ва оила қуришда ёрдам беради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Янги ижтимоий ташкилот Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи ушбу йил февраль ойи бошида Россия Федерацияси Адлия Вазирлиги рўйхатидан ўтди.

7 февраль куни Россия Муфтилар Кенгашининг матбуот хизмати ушбу ташкилот Исломий анъанавий қадриятларни ривожлантиришда ва мусулмон хотин-қизларни ишга жойлашда ва оилавий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради, деб хабар қилди.

«Ёлғизлик муаммосини ва тўла бўлмаган оила муаммосини ҳал қилиш учун Россия Мусулмон Хотин-қизлар Иттифоқи ҳар қандай мусулмон аёллар дадил мурожаат қила оладиган совчилик институти ташкил қилиш, оила қуриш марказларини ташкил қилиш, аёллар учун кризис марказлари, ишонч марказларини тиклаш режалаштирилмоқда», дейилади хабарда. РИА Новости изоҳлашича, совчилик институтини тиклаш, ёшлар, ота-оналар ёки ҳаётий тажрибага эга бўлган катта ёшдагилар маслаҳатлари бўйича ёшларнинг танишишлари, шунингдек, мусулмон ёшларнинг ҳам орасида учраб турадиган тасодифий ва ўйламай қилинадиган никоҳларнинг кўпайишининг олдини олади. Бундан ташқари яқин келажакда Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи йирик компанияларда ҳам ўз ўрнини топа оладиган ва ўз маҳоратларини кўрсата оладиган диндор хотин-қизларни ишга жойлаш марказини ташкил қилишни, шунингдек , болалар учун ёзги дам олиш оромгоҳлари ҳам ташкил қилишни режалаштирмоқда. Россия Муфтийлар Иттифоқи маълумотига кўра, Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи бугунга келиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида 50 дан ортиқ филиаллари ва ваколатхоналари бор. Ушбу иттифоқнинг таъсис ишлари ўтган йил апрель ойида бошланган эди. Россия Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи лидери Наиля Зиганшина,  шунингдек, Татаристон Мусулмон Хотин-қизлари Иттифоқи раиси ҳамдир. РИА Новости, 8 февраль Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Бугун «Quran.uz» сайтининг 10 йиллигига бағишланган илмиймаърифий анжуман бўлиб ўтди.  Анжуманда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик, Тошкент шаҳар бош имомхатиби давоми...

00:51 / 31.01.2017 2840
Аввал маълум қилганимиздек, бугун 19 март куни Наврўз тантаналар уйида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Муборак беллашувнинг иккинчи қисми пешин намозидан сўнг давоми...

22:44 / 19.03.2018 1410
Илмфан таҳоратнинг улкан фойдасини тасдиқлади Бир йили Ҳиндистон шаҳарларидан бирида номусулмон аҳоли орасида бурунҳалқум йўли номаълум касаллиги эпидемияси давоми...

03:06 / 19.07.2018 1667
Ҳар бир ошланган тери пок бўлади. Фақат, чўчқа ва одамнинг териси бундан мустасно. Бунда ошлашнинг барча турлари кўзда тутилган. Нима қилса ҳам терининг қўланса давоми...

02:00 / 10.11.2016 3668