Тожик шўро адабиётининг асосчиси, шўро даври ўзбек миллий адабиётининг шакллапишига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб, заковатли олим, донишманд устод ва фидокор жамоат арбоби Садриддин Айний Бухоро амирлигига қарашли Ғиждувон туманининг Соктаре қишлоғида 1878 йилнинг 15 апрелида дунёга келди. Олти ёшидан мактабга қатнай бошлаган Садриддин 1890 йилда Бухорога келиб Мир Араб, Бадалбек, Олимхон мадрасаларида таълим олди, мадрасани тугатгач, янги усул мактабларида муаллимлик қилди.
Садриддин Айнийнинг адабий фаолияти ўтган асрнинг 90-йилларида шеърлар ёзиш билан бошланган бўлиб, унинг биринчи асари «Гули сурх» («Қизил гул») 1897 йилда яратилган эди. Шундан сўнг мактаблар учун «Таҳсиб ус-сибиён» («Болалар тарбияси») номли ўқиш китобини (1909) тузиб нашр эттирди.
1917 йил феврал инқилоби таъсири натижасида Ўрта Осиёнинг турли шаҳарларида истиқлолчилик ҳаракатлари бошланиб кетди. С. Айний амирликка қарши курашгани учун уни зиндонга ташлайдилар. У Октябр тўнтариши йилларида ўзбек ва тожик тилларида инқилобий шеърлар, маршлар яратади. Шоир «Инқилоб учқунлари» (1923) тўпламидаги «Озодлик қўшиғи», «Октябр инқилоби», «Байналмилал марши», «Биринчи май» каби жанговар маршларида меҳнаткаш халқни кураш ва меҳнатга, дўстлик ва биродарликка чақирди.
Ёзувчи ҳажвий усулда ёзган «Бухоро жаллодлари» (1922) қиссасида амир-амалдорларнинг даҳшатли жабр-зулми, гуноҳсиз кишиларни ўрта аср қийноқлари билан қатл этишларини фош этган бўлса, «Одина» (1927) қиссасида меҳнаткаш халқнинг оғир қисмати ва машъум ҳаётини жонли тасвирлаб берди.
Айнийнинг ўзбек тилида ёзган «Қуллар» романи 1934 йилда Тошкентда ўзбек тилида, 1935 йилда Душанбеда тожик тилида нашр қилинди. «Қуллар» романи халқчил асар бўлиб, унинг бош қаҳрамони тарихни ҳаракатга келтирувчи куч — халқ ва унинг содиқ фарзандларидир. Тарихнинг маълум бир босқичини қамраб олувчи бу роман халқ тарихини, унинг ҳаётини ва курашини реалистик акс эттирган. Бироқ «Қуллар» романииинг сўигги бешинчи қисмидаги жамоа хўжалиги қурилиши йиллари тасвирида андак тарихдан четга чекиниш ҳам йўқ эмас. Чунки романда фақат бу даврнинг ижобий томонларигина бўрттириб кўрсатилгани ҳолда коллективлаштириш сиёсати туфайли неча ўн минглаб бегуноҳ кишиларнинг қатағонликка учраганлиги ҳақида лом-мим дейилмайди. Шу жиҳатдан С. Айний маълум маънода тарихийликдан чекинганлиги сезилади.
Айнийнинг «Судхўрнинг ўлими» (1937) қиссасидаги асосий қаҳрамон Қори Ишкамба жаҳон адабиётидаги Плюшкин ёки Гобсек каби классик образлар билан бир қаторда турувчи янги образдир.
Улуғ Ватан уруши йилларида Айний «Марши интиқом», «Муқанна қўзғолони», «Темур Малик» каби ватанпарварлик руҳидаги илмий-бадиий асарларини ижод қилди. У халқ ижоди романтикаси ва фантазиясидан, фолклор образларидан кенг фойдаланган ҳолда «Етти бошли дев» асарини яратди.
Урушдан кейинги тинч қурилиш йилларида яратган асарлари орасида тўрт томлик «Есдаликлар» (1949-1954) ажралиб туради. Асарнинг 1951 йилда чон этилган «Бухоро» китоби Иттифоқ Давлат мукофотига сазовор бўлди. С. Аинийнинг «Бухоро», «Судхўрнинг ўлими» ҳамда «Дохунда», «Қуллар» романи болгар, немис, поляк, венгер, хитой, франсуз, румин, ҳинд, чех ва бошқа тилларга таржима қилинган.
С. Айний ўзбек ва тожик адабиёти тарихи юзасидан катта илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Унинг ўрта Осиёлик буюк шоир ва олимлар — Рудакий, Саъдий, Ибн Сино, Восифий, Бедил, Алишер Навоий, Аҳмад Дониш каби сиймолар ҳақида ёзган илмий асарлари ниҳоятда қимматли. У филология фанлари доктори даражасини олишга муяссар бўлди. Адиб Ўзбекистон Фанлар академмясининг фахрий аъзоси ҳамда Тожикистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси қилиб сайланди, бир неча йиллар давомида Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат дорилфунунининг профессори ва Тожикистон Фанлар академиясининг ташкил топган кунидан бошлабоқ унинг президенти сифатида хизмат қилди. У 1954 йилнинг 15 июлида Душанбе шаҳрида вафот этди.