...Топтим ул калом ичра камол

Жаҳон адабиёти улуғлари ижодини баҳолаганда ҳар бирининг ўз адабиётларига олиб кирган боқий образлари, адабий тилнинг шаклланиши, ривбжланишидаги хизмати эътиборга олинади. Шу жиҳатдан Алишер Навоий ижодиётига назар солинганда, ҳазратнинг ўзбек адабий тилининг шаклланиши, бойишида катта меҳнати синггани ойдинлашади. Кейинги йиллардати тадқиқотлар беназир қалам соҳибининг форс тили луғат хазинасини такомиллаштиришда ҳам маълум ўрин тутганини исботлаб бермоқда.
Алишёр Навойй ўзбек адабий тилида ёзган назмий ва насрий асарларида 26 мингдан ортиқ ўзбекча, арабча, форс-тожикча, юнонча-грекча, лотинча, ҳиндча, мўғулча, хитойча сўзлардан фойдаланган. Маълумки, Навоий бадиий ижод маҳсулини жуда юксак баҳолайди ва бадииятнинг гўзал намунаси бўлган шеър-ғазални шоирнинг фарзанди деб билади. У бу фикрини «Сабаъи сайёр» достонида қуйидагича ифодалаган:

Шеър ҳам чун кишигадур фарзанд,
Кўнглига қуту бағриға пайванд.

Буюк шоир ўзининг бу бадиий-фалсафий фикрини «Садди Искандарий» достонида янада ривожлантириб, асардаги ҳар бир сўзни шоирга «фарзанд», «жонға пайванд»-деб баҳолайди:

Ки сўз зодаи табъи фарзанд эрур,
Чу фарзанд эрур, жонға пайванд эрур.

Мана шуларга кўра, Навоийнинг 94 минг қатордан ортиқ назмиётидаги ҳар бир байту мисралар, ҳатто уларда ишлатилган сўзларнинг барчаси катта ҳурмат ҳамда қунт билан тўпланиб, ҳар томонлама ўрганилиши, ўз баҳосини олиши керак. Биз мухтасар тадқиқотимизда Алишер Навоийнинг бу борадаги маҳоратини биргина дил (юрак) сўзи асосида ясалган ва ўзи бевосита ясаган сўзларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. «Дил» ўзбекчага форс-тожик тилидан ўзлашган.
Урхун-Енисей ёдгорликлари, Маҳмуд Кошғарийнинг машҳур «Девони луғат ут-турк», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билик», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат ул-ҳақоиқ» каби асарларида «дил» сўзи ўчрамайди. Туркий манбаларда мазкур тушунча «юрак», «кўнгул» сўзлари билан ифодаланган. XII асрда ёзилган Аҳмад Яссавийнинг "Ҳикматлар"и тилида «дил» сўзи алоҳида, кўп ўринларда «дилу жон» ва «жону дил» тарзида кўзга ташланади:

Ул сабабдин ҳақни сўзлаб излаштим ман,
Жону дилим анга фидо қилдим мано.

Ёки:
Яна:

Сирот отлиғ кўфрикидин дилим ларзон,
Ақлим кетиб беҳуш бўлуб қолдим мано.
Жону дилни то қилмасанг ҳаққа шайдо,
Мустафога мотам тутуб кирдим мано.

«Ҳикматлар»да дил иштирокида ясалган биттагина ясама сўз—«дилбанд» учрайди:

Суннатимни маҳкам тутғил дилбанд деди,
Мустафоға мотам тутуб кирдим мано.

XIV—XV асрларда яшаб ижод этган ўзбек шоирлари асарларида эса дил сўз ясовчи тил бирлиги сифатида форс-тожик адабий тилидан ўзлашган кўплаб ясама сўзлар таркибида келади. Улардан Дурбекнинг «Юсуф ва Зулайҳо», Қутбнинг «Хисрав ва Ширин», Ҳайдар Хоразмийнинг «Гулшан ул-асрор», Лутфийнинг «Гул ва Наврўз» дрстонларида, Хоразмийнинг «Муҳаббатнома», Хўжандийнинг «Латофатнома», Юсуф Амирийнинг «Даҳнома», Саид Аҳмаднинг «Таашшуқнома», Саид Қосимийнинг «Ҳақиқатнома», «Садоқатнома»ларида, Лутфий, Гадоий, Саккокий, Ҳусайнийнинг ғазалларида дил ўзаги ёрдамида ясалган 36 сўз турлича фаолликларда учрайди.
Навоийнинг ўзбек тилида яратган барча асарлари таркибида дил сўзи қатнашиб ясалган сўзлар 100 тадан ортиқ. Улар орасида бир қанчаси XV аср адабий тил талабига кўра икки, уч кўринишларда ҳам келган.
Дил сўзи шеърий рангинлиги, муҳаббат мавзуига вобасталиги билан изоҳланади. Шунга кўра, Шарқ шоирлари (ўзбек, озарбойжон, уйғур, форс, дари, тожик ва бошқа) ғазалиётида «Хамса»лари таркибидаги ишқ-муҳаббат мавзуидаги достонларида дил сўзини кўп ишлатадилар. Буни янада аниқроқ кўриш учун Навоийнинг «Ғаройиб-ус-сиғар», «Фарҳод ва Ширин», «Лисон-ут-тайр» асарларида учровчи тил бирликлари билан қиёслаймиз.
«Ғаройиб-ус-сиғар» («ёшлик ғаройиблари»)да: бедил, бедиллиқ, дилафгорлиғ, дилбанд, дилбар, дилбасталиғ, дилгир, дилдорлиғ, дилдўз, дилжўлуғ, дилкаш, дилкушой, дилнавоз, диловар, дилозорлиғ, дилором, дилпазир, дилрабо, дилраболиғ, дилситон, дилтанг, дилфириб, дилхаста, дилхоҳ, дилшуда, сияҳдиллик, хушдил каби 28 хил сўздан иборат бўлса; «Фарҳод ва Ширин» достонида: бедил, бедиллиқ, бедилона, дил, дилафрўз, дилбанд, дилбандлиғ, дилбар, дилдор, дилдўз, дилжўй, дилжўйлуқ, дилкаш, дилкушо, дилкушода, дилнавоз, диловар, диловарлиқ, дилпазир, дилрабо, дилраболиқ, дилрешлиқ, дилсўхтавор, дилтанг, дйлтанглик, дилфириб, дилхаста, дилхоҳ, кўчакдил, табдил, тангдиллик, хушдил сингари 32 сўз ишлатилган экан.
XVI асргача ёзилган ўзбек шоирларининг барча асарларида дил иштирокида 36 сўз қўлланишда бўлган бўлса, улуғ Навоийнинг бу икки асарида, деярли шунча миқдордаги тил бирликлари мавжуд.
XIV—XV асрларгача ёзилган ўзбекча асарларда ишлатилган қуйидаги сўзлар: дилнавозий, диловез, дилозор, дилорой, дилписанд, дилпок, дилшод, осудадил, ошўфтадил, сўхтадил, хастадил тарзида «Ғаройиб-ус-сиғар» девони ҳамда «Фарҳод ва Ширин» достонида учрамайди. Лекин ҳазрат Навоийнинг юқорида саналган икки асари тилида қўлланилган мана бу сўзлар: бедиллик, бедилона, дилафгорлиғ, дилбандлиғ, дилбасталиғ, дилгир, дилжўйлук, дилжўлуғ, дилкушода, диловарлиқ, дилозорлиғ, дилрешлиқ, дилсўхтавор, дилтанглик, дилфириб, дилшуда, сияҳдиллик, табдил, тангдиллик,— ўша давр ўзбек адабиёти улуғлари асарларида умуман ишлатилмаган.
Ҳар бир халқ адабиёти тарихида сўзларнйнг қўлланиши, уларнинг муайян муаллифлар асарларига кириш-кирмаслиги ёзувчининг сўз бойлиги миқдори ва ундан фойдалана билиш маҳоратидан ташқари, асар мавзусига ҳам боғлиқдир. Навоийнинг дил сўзига муносабатини янада ойдинлаштириш учун унинг ахлоқий-дидактик йўналишдаги «Лисбн-ут-тайр» маснавиёти тилига бироз тўхтаб ўтамиз.
«Фарҳод ва Ширин» достони ишқ-муҳаббат мавзуига бағишланганидан, унда ишқий бадииятни ифодаловчи сўзларнинг кўп учраши табиий ҳол. Навоий асар теранлигини таъминлаш учун 5782 байтлик достонда дил сўзи иштирокида ясалган 32 сўздан фойдаланган бўлса, 3598 байтдан иборат «Лисон-ут-тайр»да бор-йўғи 16 сўзни истифода этган.
Навоий асарларида учровчи, таркибида дил сўзи мавжуд бўлган сўзларнинг айримлари бир хил маъно-мазмун ташиса-да, лекин уларнинг шеърий рангинлиги, оҳанги хийла фарқланади. Шоир ўз ички туйғуларини, мақсадини ўқувчига аён англатиш учун янги қўшма сўзлар ясайди. Ва бу ясалган сўзлар табиий, жонли тилдагидек равон ўқилади, шеърий сатрлар салмоғини оширади. Шу боисдан ҳам улардан бирини иккинчиси билан алмаштиришнинг иложи йўқ.
Айни пайтда айтиб ўтиш ўринлики, Абдураҳмон Жомий асарлари тилида 86, Алишер Навоий асарлари тилида 102 та ясама сўз таркибида дил сўзи иштирок этган. Ҳазрат қўллаган сўзларнинг 70 дан ортиғи, форс-тожик тили сўз ясаш қолип-қоидалари асосида ясалган. 30 Дан ортиғи эса эски ўзбек тили сўз ясовчилари — лик, лиқ (лиғ), луқ (луғ) қўшимчалари асосида яратилган.
Ана энди ўқувчида Алишер Навоий ижодида форс-тожикча ясама сўзларнйнг бунчалик кўплиги асоси, сабаби нимада деган савол туғилиши мумкин. Булар шоирнинг умр бўйи ўқиб-изланишлари, ҳаётий кузатувлари, ижодий меҳнатлари самараси эканлигини умрининг охирида битган «Муҳокамат-ул-луғатайн» асарида жуда аниқ айтган: «булардин доғи бошқа, йигитлигим замони ва шабоб (ёшлиқ) айёми авонида кўпрак шеърда сеҳрсоз ва назмда фусунпардоз шуаронинг ширин ашъори ва рангйн абётидин эллик мингдин ортуқ ёд тутупмен ва алар завқ ва хушҳоллиғи-дин ўзумни овутупмен ва салоҳ (яхшилик) ва фасодлариға (камчиликларига) фикр айтибмен ва маҳфий фақойиқига тааммул (чуқур ўй) ва тафаккурлар била етибмен».
Демак, Алишер Навоий XV асргача бўлган форс-тожик аДабиёти вакилларидан «шеърда сеҳрсоз ва назмда фусунпардоз» Рудакий, Фирдавсий, Саноий, Носир Хисрав, Ҳайём, Низомий, Деҳлавий, Румий, Саъдий, Ҳофиз Шерозий, Камол, Жомий каби улуғларнинг ўн минглаб сатрини ёд олган, уларнинг ижодларидаги бадииятни алоҳида-алоҳида баҳолаган. Сўзларнинг маъно ва шаклий тузилишларини ёш Алишер ҳар томонлама ўрганган, улардан бутун умри давомида, керакли ўринларда баракали фойдаланган. Булар Алишер Навоийнинг 1470—1500 йиллар орасида Хуросондаги ижтимоий-сиёсий, илмий-бадиий соҳаларда тутган мавқеи ҳамда давлатни бошқарувидаги турли фаолияти билан ҳам боғланади. Буюк шоирнинг ўзи «Муҳокамат-ул-луғатайн» аса-рида ёзади: «Ва ўттуз йилдин ортуқ ва қирқ йилға яқиндурким, Хуросон мулкиким, фазлу қамол аҳлиға олам мамоликининг мисри (шаҳри муаззами ва саводи аъзамидур, бу мулкнинг жамиъ назм аҳли шуаройи ширин каломи ва фусаҳойи вожиб ул-иҳтироми (услубият қоидасига мувофиқ сўзловчи ҳурматли кишилар) ҳар не ҳар маъни билаким, авроқ юзига оройиш ва ҳар алфоз билаким, ажзо узориға (китоб қораламаси) намойиш берубдурлар, у фақир суҳбатиға еткурубдурлар ва бу заиф оллинда ўткарубдурлар ва ҳақ ва ислоҳ илтимосин қилибдурлар ва хотирға қилғон нуктаки, айтилибдур,инсоф юзидин мусаллам тутуптурдар (тан берибтурлар) ва агар баъзи ибо қилибдурлар, далойил била аларға хотирнишон қилибдур, андин сўнгра қабул қилиб, ўзларин шокир ва мамнун билибдурлар».
Ҳақиқатан ҳам бошқа даврларга нисбатан айни ўша йилларда олимлар, фозил, билимдон кишилар Ҳуросон мамлакатининг фахри, ойнаси бўлиб қолган эдилар. Навоийнинг таъкидлашича, мамлакатнинг барча шоирлари, олимлари, ҳурматли кишилари қайси мавзуда китоб, рисолалар ёзмасинлар, уларни дастлаб, албатта Алишер Навоийга кўрсатганлар. Шоирнинг фикрини олиб тузатишлар киритганлар. Мана бу жиҳат ҳам зуллисонайн адибга ўзигача бўлган ва ўз даврининг барча сўз бойлигини эгаллашга имкон берган.
Манбалардан маълумки, Алишер Навоий 1469 йилга қадар Ҳирот, Машҳад ва Самарқандда ўз даврининг етук олимларидан таълим олиб, Шарқ халқлари тарихига оид кўплаб китобларни тин-май мутолаа қилади, ўз устида тинмай ишлайди. Натижада, замонасининг «кордон, бисёрдон» (ишбилармон, билимдон) кишисига айланган. Ҳатто, Навоийнинг устози, пири бўлган Абдураҳмон Жомий ҳам ёзган барча асарларини дастлаб ўз шогирдига кўрсатган. Бу ҳақда «Муҳокамат-ул-луғатайнида ўқиймиз: «Барчадин куллийрак санад буким, ҳазрати иршод паноҳи... Нуранки (Жомий) ...форсий сўзда жамиъ алар сўзидин юқорироқ сўз йўқтур, кўпрак кутуб ва расойл ва ғазалиёт ва қасойиддаки, маоний гавҳарларин назм силкига кийдирур эрдилар ва замир ниҳонхонасидан (кўнгулнинг махфий уйи) анжуман тамошогоҳиға (шоирлари мушоираси) жилва берур эрдилар, анинг мусаваддасин (қўдёзмаси, қораламасини) бурунроқ бу фақирға (Навоийга) илтифот ва эътиқод юзидан берур эрдиларким: «Бу авроқни ол ва боштин оёғиға назар сол, хотирингға ҳар не айтқудек сўз келса айт», деб ва ҳар не ишорат бўлғониким, мазкур бўлди, зоҳир қилсам, мақбул тушар эрди».
Ҳуросон мулқининг барча олим, фозиллари сингари. Абдураҳмон Жомий ҳам юқорида таъкидланганидек, барча асарларининг қўлёзмасини шогирди — тутинган фарзандига кўрсатиб, унинг фикр-мулоҳазалари асосида қеракли ўринларни қайта ишлаган ва сўнг китобатга берган. Мана шу далил ҳам Наврийнинг форс-тожик адабий тилини ҳар томонлама чуқур билганини ва унинг шоир-ижодкор сифатидаги луғат хазинаси бойлигини кўрсатувчи адабий мезонлардан биридир.
Маълумки, X асрдан бошлаб то XIV—XV асрларганча форс тили Хуросон ва Мовароуннаҳрда яшовчи халқлар адабиётида етакчи ўрин эгаллаб келди. Натижада, туркий-форсий иккитиллилик янада мустаҳкамланди. Пировардида туркий тилда ижод қилувчилар тилида форсча, арабча сўзларнинг ўзлашиш миқдори ва қўлланиш доираси, анча кенгайди. Дил сўзи туркий кўнгул, юрак сўзларининг маънодоши сифатида XI—XX асрларда ўзбек тилида яратилган асарларда, деярли тенг ва кенг қўлланиб қелинмоқда. Фикримизни ойдинлаштириш мақсадида, 1470—1480 йилларда Алишер Наврийнинг бевосита ўзи тартиб берган «Бадойиъ ул-бидоя» ва «Наводир ун-ниҳоя» девонларидаги 1.639 ғазалнинг матлаъ (ғазалнинг биринчи байти) ва мақтаъ (ғазалнинг охирги 6айти)ларида кўнгул, юрак, дил сўзларининг берилишини қиёслаб кўрайлик.
Кўнгул сўзи ғазал, матлаъ ва мақтаъларида нисбатан энг фаоли саналади. Дил ва унинг ясама шакллари «Бадойиъ ул-бидоя» девонидан ўрин олган ғазалларида ўттиз бир ўринда (олти байтда дилрабо, тўрт мартадан дилбар ва дилдор, уч мартадан бедил, дилситон, икки мартадан дил, дилкаш, дилхоҳ ва бир мартадан дидаавоз, дилором, хушдил, аҳли дил); «Наводир ун-ниҳоя»да эса эллйк олти байтда (ўн марта дилбар, саккиз марта бедил, беш мартадан дилкаш, дилрабо, тўрт мартадан дилором, дилситон, дилжў, икки мартадан бедиллиғ, дилҳоҳ, дилсўз ва бир мартадан хушдил, бедиллиқ, дилафрўз, дилдорлиғ, дилафкорлиғ, дилдўз, дилхаста, дилдор, аҳли дил, дил) юқоришеърий вазифа бажарган. Юрак, қалб, қулуб сўзлари жуда кам қўлланишда бўлган. Кўнгул сўзидан ясалган сўзлар дил сўзига нисбатан ниҳоятда сийрак учрайди: кўнгуллик, кўнгулсизлик, кўнгулхушлуғ. Булардан кўринадики, Навоий кўнгул сўзининг туб, дил сўзининг эса ясама шаклларига тез-тез мурржаат этган экан,.
Жаҳон адабиётининг йирик санъатқорлари сингари Алишер Навоий ҳам янги сўзлар ясаш, истеъмолда бўлган қўллаб сўзларга янги маънолар юклаш билан она тили сўз бойлигини, унинг ифода воситаларини кенгайтирди. Ҳозир биз биргина дил сўзи воситасида ясалиб шоир қаламида бадиий вазифа бажарган юздан рртиқ.ясама, сўзнинг шаклий кўринишларини кўриб чиқдик. Бу сўзларнинг, умуман.бадииятдаҳоси ижодида қайдланган 26 мингдан ортиқ сўзниниг маъно товла-нишларини очиб бериш кўплаб катта-кичик илмий изланишлар мавзуси бўлади. Назмида «ғариб маънилар»нинг кўплиги, ҳатто байтлари ҳам бир қанча маънолар ифодалашини шоирнинг ўзи тўртинчи девони «Фавойид-ул-кибар»да мана бундай баён этади:

Назмим ичра ғариб маънилар,
Ғурабо хайлидан нишонадурур.
Анда ҳар байт неча маъни ила,
Байт эмаским ғарибхонадурур.

Алишер Навоий Шарқ адабиётининг ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан энг етук қаламкашидир. Аллома-адибнинг ўзи «Лисон-ут-тайр» достонида ёзади:

Чунки топтим ул калом ичра камол,
Турк алфози била сурдум мақол...
Турк назмида чу мен тортиб қалам,
Айладим ул мамлакатни якқалам...

Баҳром БАФОЕВ, филология фанлари доктори