I
Эй яхши отинг била сароғоз,
Анжомиғаким етар ҳар оғоз.
Эй сендин улус хужаста фаржом,
Оғозингга ақл тоимай анжом.
Эй ақлға фоизи маоний,
Боқийсену борча халқ фоний.
Эй элга адам бақони айлаб,
Зотингға фанони фони айлаб,
Эй илмингға ғайб сирри маълум,
Мавжудсен, ўзга борча маъдум.
Эй йўқ қилибон адамни будунг,
Йўқлуғни адам қилиб вужудунг.
Эй ҳуснни дилпазир қилғон,
Эл кўнглин анга асир қилғон.
Эй ҳуснға айлаганни шайдо,
Мажнунлуғ ила қилиб ҳувайдо,
Эй ишқ ўтин айлаган жаҳонсўз,
Ҳар бир шарарини хонумонсўз,
Эй ўртаб ул ўтқа хонумонлар,
Не хону не монки, жисму жонлар,
Эй кимники айлабон париваш,
Мажнун анга юз асири ғамкаш,
Эй кимни қилиб париға Мажнун,
Ашки суйин оқизиб жигаргун.
Эй ҳар сориким қилиб тажалли,
Ул мазҳар ўлуб жаҳонда Лайли.
Эй оники Лайли айлаб отин,
Мажнун қилмоқ қилиб сифотин,
Эй Мажнунунг хираддин озод,
Оҳи берибоп хирадни барбод,
Эй ақл сенинг йўлунгда ғофил
Ким, телба сенинг йўлунгда оқил.
Эй бандалариға жовидона,
Омурзиш учун тилаб баҳона,
Эй ашк суйидин айлабон паст
Дўзах ўти шуъласини пайваст.
Кўк ер киби пасту муртафиъсен,
Балким еру кўкка мухтариъсен,
Сунъунг била тўрт зид мувофиқ,
Ҳукмунг била етти кўк мутобиқ.
Тун-кунки қилур сипеҳр новард,
Сенинг талабингдадур жаҳонгард.
Бошдинки қадам қилиб дурур меҳр
Истаб ссни бўлди заъфарон чеҳр.
Бордур талабингға борча мойил,
Лекин сепи тоимоқ асру мушкил.
Ҳар негаки деса ўхшамассен,
Сендин дурур ул сен ул эмассен,
Ҳарне сени деса ройи сойиб,
Ул сендину сен арода ғойиб,
Ғойибсен ангаки бўлса нозир,
Нозирға доғи бор ишда ҳозир.
Афлокка сен шитоб бердинг,
Анжумға бу нуру тоб бердинг,
Кун юзини айладинг мушаккал,
Тун кўзини айладинг мукаҳҳал.
Эй сиймини айладинг зарафшон,
Туннинг шабъасини гавҳарафшон
Тоққа берибон либоси хоро,
Заррин камар эттинг ошкоро.
Қиш меҳрини чун итикрок эттинг,
Қорнинг садафин арусак эттинг.
ЁЗ ёмғури етгач айладинг бот,
Ер чакманини яшил сақарлот.
Лола қадаҳини тошқа урдунг,
Жола гуҳарини бошқа урдунг,
Гул ёфроғини ҳавоға сочтинг,
Ғунча карамин сабодин очтинг,
Гулга бсрибон зумуррадий тахт,
Ғунча киби айладинг жавонбахт.
Кеча анга бўлмасун дебон бийм,
Бердинг наргисга машъали сийм,
Чун кўкни хусуфзод қилдинг,
Ойнинг кумушин савод қилдинг.
Гоҳики касофат этти маҳтоб,
Меҳр олтунин айладинг сияҳтоб.
Бердинг чу жиҳатқа зеб ила фар,
Боши уза тиктинг олти гавҳар.
Унсурни тузук сарой қилдинг,
Деворини чордой қилдинг.
Кийдурдинг зийнат айламакдин,
Тўқуз хилъат анга фалакдин,
Кўк атласу бори зарҳал этган,
Анжум дуридин мукаллал этган,
Жайби аро тугма тийру Ноҳид,
Эгнида тирози Ою Хуршед,
Йўқ, йўқки, бу етти жирми мовий.
Анда етти чобуки самовий
Ким, борчаларини фоил эттинг,
Сайру ҳаракатга шоғил эттинг,
Обо чу буларга от бўлди,
Ул тўрт ҳам уммаҳот бўлди.
Айлаб бу ато, аноға пайванд,
Уч қилдинг ароларида фарзанд.
Ҳар бирининг ўзгача сифоти,
Ҳайвонию конию наботий.
Андоқ чу тузилди кадхудолиқ,
Бу навъ ўлди ато-анолиқ.
Бир кимсага тўрт агар тарабдур,
Етти аро тўрт бас ажабдур.
Ҳар майлға тоқдинг, икки занжир,
Қилдинг лақабин қазову тақдир.
Гардунни сен айладинг сабук санг,
Давронни сен айладинг куҳан ланг,
Гар бўлса сипеҳру арз бир-бир,
Чун сендин эрур сенга не тағйир.
Вар топса бақойи лониҳоят
Ким, сендин эрур ўшул иноят.
Ҳар шоҳки андин эл ҳаросон,
Йўқ қилмоқ ани қошида осон.
Ё қайси гадоки нони йўқ-йўқ,
Шоҳ этсанг аниким, этай йўқ.
Зоҳидки улусқа қилғай иршод
Солсанг томуғ ичра кимга ирод?
Фосиқки эрур бор иши муҳмал,
Ёрлиқасанг они кимга мудхал?
Бас олам ичини айладинг қон,
Бир дуқма ютарға ютти минг қон.
Бас жоҳил эрурки беғаму ранж,
Тўктунг этагига махзану ганж,
Бу ишта не билсун эл камоҳий,
Не эркани ҳикмати илоҳий.
Лекин бу тараф кўнгулга йўлдур
Ким, ҳарнеки айладинг иш улдур.
Кимни недин айладинг навосоз,
Топқон анга не кўп эрди, не оз.
Ҳар кимга не берганинг бас эрди,
Андин кўпу оз керакмас эрди.
Топқонға қаноат улки қилмас,
Ўз маслаҳатини сенча билмас,
Биздин неки келса бежиҳатдур,
Сепдин неки бўлса маслаҳатдур.
Дойим қилибон савол варзиш,
Хони карамингдин офариниш.
Кундуз санга бир гадойи руси,
Хуршеддин эгнида кадуси.
Тун даргаҳингга тиланчи занги,
Эгнида терисидур паланги.
Дарё санга толиби навола,
Кишти кафида йиғоч пиёла.
Тоғлар тутуб нечукки сойил,
Очиб этагин тиларга мойил,
Яъни бори узрадур паноҳинг,
Бор улчаки бор гарди роҳинг.
Мулкунг ики боғи икки олам,
Султонлиғ эрур санга мусаллам.
Боғинг ики варди меҳр ила маҳ,
Не боғу не вард, аллаҳ, аллаҳ.
Шонин билмай хирадға андуҳ,
«Жаллат олоуҳу ва шаънуҳ» .
II
Пастлиғ юзидин муножот Ул рафиуддаражот ҳазратидаким, саносида ақли кулл, тили лол, балки ақли кулл тили шикаста мақол келди ва ул бобда маъзиратни унутмоқ ва узр демокдин ўзни маъзур тутмоқ ва ажз ва номуродлиғ кўйига қочмоқ ва гадолиқ ашкин сочмоқ ва «шайан лиллаҳ» овучин очмоқ
Поко сифатингда аҳли идрок,
Сўз сурмади ғайри «моарафнок» .
Ҳар навъки айласам хитобинг,
Юз онча бийикдурур жанобинг,
Улким, «ана афсаҳ» этти даъво,
Фош этти бу давъви ичра маъно.
Кўргузди чу пукта ичра муъжиз,
Олам фусаҳоси бўлди ожиз.
Ҳамдингни демак чу бўлди коми,
«Ло уҳси» эдн анинг каломи.
Ул ажзиға эътироф қилса,
Ҳамдингдин ўзин маоф қилса,
Бас назмда сўз деган менингдек,
Мен худ неки, юз туман менингдек,
Сўз ажзини зоҳир айламак ҳам,
Уз ажзини зоҳир айламак ҳам,
Инсоф ила келди носазолиқ,
Йўқ, йўқки, камоли беҳаёлиқ.
Чун ҳамду сано иши бу бўлди
Ким, ақли кулл анда узр қўлди.
Ҳам гунги мақол бўлмоқ авло,
Бу узрда лол бўлмоқ авло.
Қилмай даъвийи хуш адолиқ,
Арз айла, Навоиё, гадолиқ.
Ёраб, эшигингда ул гадомен
Ким, боштин-аёққача хатомен.
Мушкум бу хатода бўлди кофур,
Кофур ила мушкум ўлди бенур.
Исён ўтидин куюб жаҳоним,
Дуди била тийра хонумоним,
Расволиқ ўтин жаҳонға сочиб,
Учқунларин осмонға сочиб,
Ҳам ушбу унум тошиб жаҳондин,
Ҳам учқуни ошиб осмондин,
Атфоли жунун жафо қилиб фош,
Ҳар лаҳза бошимға ёғдуруб тош.
Мажнунлуғум ичра гар кўруб дев,
Мендин қочариға айлабон рев.
Девоналиғим нечукки мажнун,
Саргашталиғим нечукки гардун.
Занжири жунун эрур нишони,
Андуҳ сипеҳри каҳкашони.
Жўлида сочим бор чарх аро тун,
Йўқким, бошима келиб қаро кун.
Бу навъ қаро кун ичра қориб,
Яъники, қаро тунум оқориб.
Зуннор белимга нафс этиб чуст,
Куфр ичра белимни боғлабон руст,
Ҳар лаҳза ишимни чархи бебок,
Ул ришта била этиб гириҳнок.
Яхшилиқ итиб бу нотавондин,
Ҳолимни десам ёмонроқ андин.
Ҳолим шарҳики бас узундир,
Бу турфаки дам-бадам фузундур.
Бу ранжки келди жовидони,
Уздин бўлмас кетурмак они.
Мен қилсам эди анинг давоси,
Бўлмақ манга эрди мубталоси.
Ҳар неча эмас манга бу осон,
Лекин санга бордур асру осон.
Боқ дарду малолатимг-а, ёраб,
Раҳм айла бу ҳолатимға, ёраб,
Лутф айла ўзум сори йўлум чек,
Чектинг чу йўлум тутуб қўлум чек.
Тортиб бу мағоқдин чиқорғил,
Ғарқоби ҳалокдин чиқорғил.
Чун олима қўймадинг ёвуз йўл,
Сайр ичра насибим айла туз нўл.
Шукрунгға тилимни қойил айла,
Саждангға бошимпи мойил айла,
Ўксутма ҳидоятингни мендин,
Кам қилма иноятингни мендин,
Бўл роҳнамун манга ул ишга
Ким, бўлса санга ризо ул ишга.
Ул иш манга қил муроду мақсуд
Ким, бўлсанг ўзунг ул ишта хушнуд
Бир ишки эмас ризоси сендин,
Эрмас бу қул илтимоси сендин,
Ҳар қиссада шукр сол тилимға,
Ҳар ғуссада сабр бер илимға.
Ҳар зуҳдки ужб эрур анга зам
Кўнглум ҳарамиға қилма маҳрам.
Ҳар журмки узр эрур анга ёр,
Ул журмни айлагил манга ёр.
Гар учмоғу гар томуғ дурур йўл,
Сен лутф ила анда йўлдошим бўл.
Раддимға қабулни мутиъ эт,
Журмумға расулни шафиъ эт.
III
Ул рисолат сипеҳрининг қуёши наътидаким, магриб соридин тулуъ қилиб, Макка авжида камол тутти, балки анвори ашроқи била машриқдин магрибқача «Кашшамси нисфуннаҳор» ёрутти ва куфр шомида ислом шамъи ёқти ва жомга яқин уёқти
Эй жилвагаҳинг сипеҳри ахзар,
Рахшинг изи рашки меҳри анвар.
Эй машъали меҳр шамъи жоҳинг,
Бал меҳру сипеҳр хоки роҳинг.
Буким санга чарх хоки раҳдур,
Меърож туни мунга гуваҳдур.
Эй рифъатинг олида фалак паст,
Умматларинг анбиёға ҳамдаст.
Оламда рисолатинг навиди,
Одамға шафоатинг умиди.
Эй «кунту набийян» айлаб оғоз,
Чўп хилқатинг ичра айтибон роз.
Одам шажарингға мева монанд,
Фарзандингга олам аҳли арзанд.
Эй нурунг ўлуб жаҳонға собиқ,
Балким тўқуз осмонға собиқ.
Зотинг била муфтахир жаҳон ҳам,
Сайринг била тўқуз осмон ҳам.
Эй рутбада хайлинг офариниш,
Йўқ, йўқки, туфайлинг фариниш.
Ҳар неча жаҳон бўлуб туфайлинг,
Бўлмай бу туфайл сори майлинг.
Эй зотинг номаи футувват.
Орқосида хотами нубувват,
Ул муҳр хутути васфи зотинг,
Хотам алифию теси отинг.
Эй илм санга ладунни анжом,
Мактаб сори ранжа айламай гом.
Олингга вале келиб муаддаб,
Илм аҳли нечукки, тифли мактаб.
Эй сунмай иликни хома сори,
Ул навъки хома нома сори.
Номанг вале андаким бўлуб фош,
Хаттидин Улус кўтармайин бош.
Эй пўяда маркабингға таъжил,
Олингда ҳақир пайки Жибрил.
Ҳудҳудға не моя, қадру сомон,
Сайр айласа ер уза Сулаймон.
Эй зумраи анбиё шафии,
Олам эли буйруғунг мутии.
Буйруғларинг элга қарз янглиғ,
Суннатларинг улга фарз янглиғ.
Қадринг ети чархдин муалло,
Зотинг худ икки жаҳондин аъло.
Сен бўлмасанг анбиёда кимдур
Ким, нутқи жавомиул-калимдур.
Ваҳ-ваҳ, не каломи муъжиз ойин
Йўқ ўйла русулға ҳаргиз ойин.
Аҳкоми била жаҳон низоми,
Назми ики олам интизоми.
Ҳар бир алифи қилиб сипон тез,
Куфр аҳлиға ул синони хунрез.
Миқроз ила лом-алифлари руст,
Таън аҳли тилин тутуб кесиб уст.
Бу номаға нусха зоти поки,
Тенгри сўзидин улусқа ҳоки.
Сунъ илги чекиб бу номаға там.
Орқосиға бости нақши хотам,
Хотам дема они, мушки тар де,
Йўқ мушкки, мунхасиф қамар де.
Рухсорики келди қурси хуршед,
Ул меҳр қамарваш ўлди жовид.
Чун жисми жиҳоти бўлди ҳойил,
Нури бу қамарнинг ўлди зойил.
Ул меҳрға гарчи мунҳарифдур,
Чун ҳойили бор муихасифдур.
Ҳойил дема, бу жаҳони суғро,
Суғро эмас, ул хужаста туғро.
Ким зоти қошида етти торам,
Торам дема, балки арши аъзам.
Меърож туни табоҳ бўлди,
Барча анга хоки роҳ бўлди,
Бас оламе ўлди зоти кубро,
Юз ончаки, ушбу жирми ғабро.
Ғабро неки минг сипеҳр чоғлиқ,
Нур ичра туман бу меҳр чоғлиқ.
Ер узра келиб жаҳондин ортуқ,
Чарх узра эканда андин ортуқ.
Бўлмаса жаҳондин ортуғ ул пок,
Бас бўлмас эди матофи афлок.
Бўлмаса сипеҳрдин кироми,
Арш ўлмас эди анинг мақоми.
Гар меҳрдин ўлмаса мунаввар,
Қилмас эди ломаконни анвар.
Гардундин ўтар замон буроқи,
Ой-кун бўлубон ики жуноқи.
Ислом таниға ул келиб руҳ,
Асхоби анга фидо қилиб руҳ.
Ун ёри жавоҳири нафойис,
Зоҳир қилиб ул баданға ўн ҳис.
Ул тўртки динға келди носир,
Бу руҳ тани учун аносир,
Ул руҳу ҳавосу тўрт унсур
Ким ақлға солдилар таҳайюр.
Бу жисмға мустадом бўлсун,
Суҳбатлари бардавом бўлсун.
Олики, риёзиға шажардур,
Авлоди шажар уза самардур.
Борясиға ҳар гузин авқот,
Юз минг салавот ила таҳиёт,
IV
Ул шоми висолнингким, «Вал-лайли изо ягшо» ояти бўла олгай анинг шонида саводи ёзилмоғи ва мунунгдек шомда ул мусофири самовийнинг шабгир баланд қилмоғи ва субҳи висол эшиклари юзига очилмоги ва меҳри мурод топилмоғи
Ғам шомида зору ранжпарвард,
Кезмак неча ой хаёли шабгард.
Неча ғам аро тузуб тарона,
Бу шомдин айтмоқ фасона
Ким, тули ҳаётим этти нобуд,
Савдосида ҳеч тоимадим суд.
Ваҳ, не кечаким, қаро балойи,
Кун ганжини кўмган аждаҳойи.
Дилбар сочидек ҳароси жонда,
Мен мунда, нечукки кўнглум онда,
Бу шом фасонаси узундур,
Ҳаддин қаро қайғуси фузундур.
Фикрида тутар кўнгулни қайғу,
Савдосида кўз бўлур қаронғу,
Жон меҳнати келди зикри онинг,
Умр офати бўлди фикри онинг.
Бу шомға истасанг ниҳоят,
Ул шомдин айлагил ҳикоят.
Ким ранги эди чу мушки ноби,
Ҳар юлдузи рашки офтоби
Шабнамлариким, сочиб заройир.
Оламни тутуб нужуми сойир.
Тун гардин шабнами қилиб гум,
Ғам тийралиғин доғи ул анжум.
Гардун чиқориб кеча палосин,
Давронға ёпиб саҳар либосин.
Тун даҳр юзидин оритиб менг,
Кундузни ўзига тутмайин тенг.
Кундуз уёлиб бу ҳолатидин
Ким, ерга кириб хижолатидин,
Бу ишга кулуб сипеҳри хазро
Ким, тишларин айлаб ошкоро.
Атфоли нужум айлабон майл
Уқурғаву ўқумоғи «Вал-лайл».
Чун лаъбу нишот аларға ортиб,
Устоди қазо фалакка тортиб,
йўқким бори ранжу ғуссадин шод,
Яъники фалак ғамидин озод.
Қолмай фалак ичра зулмат оти,
Борин супуруб, малак қаноти.
Дегилки ҳавода юз туман ҳур,
Оразларидин сочар эди пур.
Ораз хайидин сочиб ниҳони,
Шудрун киби оби зиндагони.
Исони таажжуб айлабон лол,
Ҳарён фалак узра музтариб ҳол.
Бот-ботки олиб дами равонбахш,
Оламға эсиб насими жонбахш.
Оқшом дсмагилки, субҳи уммед,
Не субҳи умед, субҳи жовид.
Мундоқ кеча шамъи жилвасози.
Не шамъки, машъали тирози.
Машъал демагил, маҳи мунаввар,
Не машъалу маҳки, меҳри анвар.
Тун ўйлаки, меҳри осмонии,
Олам элидин бўлуб ниҳоиий.
Бир хобгаҳи ниҳони ичра,
Манзилгаҳи уммаҳони ичра.
Бор ишдин этиб ўзини маъзул,
Маҳбуб хаёли бирла машғул,
Ким етти бариди нур бахши,
Ҳамроҳ анга маҳз нур рахши.
Пайкига вужуд то адам гом,
Ул пайкка рахш доғи ҳамгом.
Ҳар ергаки кўзлари тушуб тез,
Ул ергача иккисига бир хез.
Чун етти равандаи самовий,
Ул меҳри самоға бўлди ровий
Қим, васлингга ҳақдур орзуманд,
Бўл сен доғи васлидин баруманд.
Бу рахшки барқи гармравдур,
Йўқ-йўқки, буроқи барқдавдур.
Хилқат аро нурдин сиришти,
Не нур, фариштаи биҳишти.
Йўқ жисмиға кимса ҳамлидин дард,
Не кимсаки, анда қўнмайин гард,
Лойиқ санга келди бу жанибат,
Отланки, маҳал эрур ғанимат.
Бу сўзни эшитгач ул ягона,
Гўёки тилар эди баҳона,
Маркаб уза чиқти секрибон бот.
Йўлдош ила йўлға тушти ҳайҳот.
Кўкта тилаганни ерда топти,
Чун ер уза минди кўкка чопти.
Ул пўяда маркаби сабукпай,
Олам-олам қилур эди тай.
Гардунки кўзин юзига очти,
Анжум дирамин бошиға сочти.
Чун кўрди фуруғ талъатини,
Ой чекмади меҳр миннатини.
Мукший кўрубон хати саводин.
Кайвон юзига сочиб мидодин.
Зуҳра йўлида тузуб навозир,
Мутриблардек бўлуб миёнгир.
Исоға етиб чу кимиёси,
Зарбафт бўлуб қуёш либоси.
Баҳром кўруб бийик жанобин,
Ташлаб қиличин, ўпуб рикобин.
Биржисқа чун етиб рикоби,
Иш анга саодат иктисоби.
Сойислиғиға Зуҳал уруб фол,
Газдаста била қўлида ғирбол.
Савру Ҳамал айлабон фиғонлар,
Қурбони анинг қилурға жонлар.
Жавзо кўзи тўрт ўлуб Бақардин,
Топиб Саратон ҳам ул назарднн.
Ҳам Шер тутуб йўлида гўша,
Ҳам Хўша бўлуб отиға тўша,
Жон санж ўлУб изидин Тарозу,
Ақраб топиб анда нўш дору.
Ёй гўша тутуб қоши хамидин,
Қўчқор ўлуб ўчку мақдамидин.
Қўбқа суйи оби зиндагоний,
Ул сув била тоза Хут жони.
Бўлмай чу бу буржларда собит,
Дурлар йўлиға сочиб савобит.
Қолиб чу ўтиб фалак наварди.
Гард ичра сипеҳри ложувардий.
Чун юқори секретиб самандин,
Арш згнига беркитиб камандин,
Курси доғи лавх ила калам ҳам,
Рахши изидин бўлуб мукаррам.
Рафраф йўлиға қадамни солиб,
Бир-бир оти бирла пайки қолиб.
Борлиғ тўнин эгнидин солиб чуст,
йўқлуғ камарини боғлабон руст.
Даврида жиҳотдин асар йўқ,
Унсурдин жисмиға хабар йўқ.
Не даврида олтидин маосир,
Не жисмида тўртдин аносир.
Тан бирла бориб, вале борур чоғ,
Не ўту не сув, не ел, не туфроғ
Ким, тан анга жондин ортуғ эрди,
Жон икки жаҳондин ортуғ эрди.
Солиб ўзин анда бехудона,
Ўздин чиқибон бўлуб равона.
Қолиб ўзи, ул ўзида қолмай,
Солиб ўзину ўзини солмай.
Бир ерга етибки, ақл етмас,
Ул важҳ ила ақл бовар этмас.
Поя топиб анда қоба қавсайн,
Дийдор ўлуб анга қурратул-айн.
Тун анбари зулфини қарортиб,
«Мозоғ» кўзига сурма тортиб.
Очқоч басарин бу тўтиёдин,
Равшан қилибон «ва мо тағо»дин.
Чун кўрди бу сурмадин очилди,
Мақсуд тилаб назора қилди.
Фаҳм эттики жилва қилмиш ойин,
Шодурвони жалолу тамкин.
Ҳақ очиб ўз олидин ниқобин,
Етмиш минг пардаи ҳижобин,
Чекги ани ул ҳарамға онсиз,
Не жисму не жон, не жисму жонсиз.
Кўргач ўзин ул ҳарамда маҳрам,
Маҳв ўлди бу маҳрам, ул ҳарам ҳам.
Чун ёр қошинда бор топти.
Ўзни тилагонча ёр топти.
Ўзни чу кўруб арода нобуд,
Изҳор этиб ўзга арзи мақсуд.
Ҳақдин неки фаҳм этиб хитобин,
Ҳам ҳақ сўзидин топиб жавобин,
Ҳақ ҳар не ато қилиб насиби,
Ҳам ҳақ билибу билиб ҳабиби.
Ҳар неки алардин ўзга ағёр,
Балким йўқ алардин ўзга дайёр.
Бал келди алар демак хатодин,
Иснайният чиқиб ародин.
Айлаб ўз-ўзига арзи мақсуд,
Мақсуди бўлуб ўзида мавжуд.
Уммат ёзуғин тилаб тамомий,
Топиб тилагонни улча коми.
Ҳарнеки тилаб хужаста сойил,
Бўлмай нема тоимогига ҳойил.
Ҳар неча талаб қилиб фузунроқ,
Истардин ани топиб бурунроқ.
Топқоч неки ҳақдин истаб они,
Авд айлади моҳи осмоний
Юз қўйди бу коргаҳға пур жўш,
Беҳуш ва лек юз жаҳон ҳуш.
Ой бордию келди меҳри рахшон,
Дур бордию келди баҳри Уммон.
Борурда эду чу дастаи вард,
Чун келди баҳори нозпарвард.
Ҳақ лутфидин илгида бароти,
Мазмуни бори улус нажоти.
Хат жайбида афв хомасидин,
Эл махласи нақш номасидин,
Бориб келури бўлуб ики гом,
Қай бир бурун эрканида ибҳом.
Эй гамзада қалблар давоси,
Мотамзада жисмлар шифоси.
Ҳар ишки гириҳ калиди сендин,
Ҳар кимдаки бийм — умеди сендин.
Мен хастаки хору зор эрурмен,
Лутфунгдин умедвор эрурмен.
Элга назаринг чу чорарасдур,
Мен хастаға бир кўз учи басдур,
Баҳри караминг чу бўлди маълум,
Бир қатрадин этма бизни маҳрум.
V
Сўз гавҳари васфидаким, гавҳар сўзи анинг қошида гавҳар олида бир қатра сувдек бўла олғай, бир неча сўз сурмоқ ва Ганжа ҳакими таърифидаким, ганжи Қорун анинг «Панж ганжи» қошида ганж олида вайронадек кўрунгай — ганжфишонлиқ қилмоқ ва Ҳинд соҳириниким, Кашмир жодулари анинг олида ип эша олмаслар — анинг гавҳари силкига тортмоқ ва ўз назмининг чурук риштасин ва узук торин ҳам аларға уламоқ
Улдамки йўқ эрди буду нобуд,
Маъдум эди эмди ҳарне мавжуд,
Ҳақ кавнға солмамиш эди пай,
«Коналлоҳу ламякун мааҳ шай».
Аввалғи насими офариниш,
Ким қилди вужуд сори жунбиш.
Инсоф ила ҳар киши солур кўз,
Англар сўз эдию мунда йўқ сўз,
Ким бўлди чу амри «кун» ҳувайдо,
Бўлди «фаякун» ғулуси пайдо.
Бас аввалғи садо сўз ўлғай,
Ҳар савтқа ибтидо сўз ўлғай
Эй сўз, не бало ажаб гуҳарсен,
Гавҳар неки, баҳру мавжварсен.
Ул баҳрки, мунча нақши дилкаш,
Бир мавж ила айлади мунаққаш.
Ер қаърию токи чарх авжи,
Мажмуи анинг бурунқи мавжи.
Дерлар сени дур, савоб эмас бу,
Сен жавҳари руҳу дур қуруқ сув6,
Демакки санга шабиҳ эрур дур,
Ул навъдурурки, дурға мўлдур ,
Айтиб совумас тарона сен-сен,
Олиб қурумас хизона сен-сен.
Олам эли зарра йиғса жовид,
Нурини кам айлагайму хуршид.
Игна учи бирла жазб этиб нам,
Ким баҳр суйини айлагай кам.
Ҳам қадру атода баҳри афлок,
Ҳам лутфу баҳода гавҳари иок.
Хома била улкн сепи сизди,
Гавҳарни қаро ипакка тизди.
Тил зикринг ила чу топти таржиҳ,
Тишлар анга бўлди инжу тасбиҳ .
Бу тил била кимса тоимади ком,
Жуз ганж фишони Ганжа ором.
Айвони шараф нуҳуфта ганжи,
Мизони лут(у)ф хизона санжи.
Маъни дирамиға сиккапардоз,
Узлат ҳарамида маҳрами роз.
Сарриштаи диққати гириҳнок,
Ҳар бир гириҳида юз дури пок.
Ганжинаи фикри гавҳар ойин,
Андин бори халқ ўлуб гуҳарчин.
Кўнгли садафи бўлуб гуҳаррез.
Килки қамиши доғи шакаррез.
Ваҳдат гуҳарин элига олғон,
Узлат камарин белига чолғон.
Маъни ҳарамин мусаххар этган,
Сўз бикрини ғарқи зевар этган.
Ҳам Тури фазилат узра Мусо,
Ҳам Қофи қаноат узра Анқо.
Мусо змас эрса килки ноғу
Жавфи аро музмар этти жоду.
Анқо гар эмас недин ҳамиша,
Сўз Қофида узлат этти пеша.
Назм аҳлининг афсаҳул-каломи,
Сўз дурриға мунтазим Низомий.
Ул Ганжада ганждек ниҳони,
Беш ганж қўюб, вале нишони.
Ҳар ганжида сайрафийи идрок,
Ҳадсиз топибон жавоҳири пок.
Ҳар жавҳари мулклар хирожи,
Шаҳларнинг зебу фарри тожи.
Маъни дуридин бу ганж қисми,
Алфозу иборати тилисми.
Улким қўли очса оҳанин диз,
Лекин бу тилисм очарға ожиз.
Кўргач бу тилисм соҳири Ҳинд,
Жодулиғ ишида моҳири Ҳинд.
Кнлки учи сафҳаға фусунрез,
Ул сафҳа жаҳонға фитнаангез.
Ҳар сафҳаи назми гоҳи таҳрир,
Фитна аро бир саводи Кашмир .
Ҳар нуқта бу сафҳада балое,
Рухсор уза холи дилрабое.
Ҳам хатлари шоҳроҳи Бобул.
Ҳам килкида жавф чоҳи Бобул .
Ҳам соҳири хомаси фусунсоз,
Ҳам жодуви табъи сиҳрпардоз.
Айлаб бу тилисмона ожиз,
Соҳир нетгай чу кўрди муъжиз.
Қочмай вале ўйлаким забуне
Ул ҳам қилиб ўтруда фусуне.
Беш қалъаки барча эрди хоро,
Беш махфи ганжи ошкоро.
Ўтруларида тугатди беш қаср,
Ким ҳар бири келди зийнати аср.
Ҳам тошида нақши дилкаш этти,
Ҳам ичларини мунаққаш этти.
Эъжоз ила сиҳр аро тафовут,
Бор ончаки Каъба оллида бут.
Лекин бут ўлуб эмас жамоди,
Йўйғон ани бутгар устоди.
Бор ул бут гулрухи париваш,
Савдосида юз хирад мушавваш.
Бори бошиға тушуб ҳавойи,
Ул ўтруда урди дасту пойи.
Тенглик анга худ гумон эмастур,
Чун яхшидурур, ёмон эмастур.
Чун етти бу базмгаҳға Ашраф,
Бўлди ўзи хўрдиға мушарраф.
Менким бу тараф гузор қилдим,
Бу ранжни ихтиёр қилдим.
Аввалда кўп айладим таамул,
То кўнглума кирди бу тахайюл
Ким, Ганжада ганжлар ёшурғон,
Ҳар ганжигаким ясади қўрғон.
Ё ҳинд нажоди ҳиндувийзод
Ким, қасрларини қилди обод.
Ҳам қалъа учун керакдурур шаҳр,
Ҳам қасрға боғусабзадин баҳр.
Бўлса менга фурсат ул қадар чоғ
Ким, шаҳр ила тарҳ солибон боғ.
Боғини риёзи хуррам этсам,
Шаҳрини саводи аъзам этсам.
Бу навъ эди доимо хаёлим,
То бўлди қазодин ул мажолим.
Ким, икки бурунғиға қўюб гом,
Ком ўлди манга раво саранжом.
Эмдики учунчи номаи дард,
Қилди мени ақлу ҳушдин фард.
Уммедки бу яна ики ҳам
Ким, эрмас ики бурунғидин кам.
Яъни ҳам онингки «Панж ганжи»,
Ҳам сўнгра мунунгки ганжи панжи.
Айтилғон икиси бетааммул,
Ул навъки айладим тахайюл.
Бўлғай бу муродға кушодим,
Етгай бу кушоддин муродим.
Бу комға етмайин не тадбир,
Чун мултафит ўлди ҳолима пир.
VI
Валоят сипеҳрининг ахтари жаҳонтоби ва ҳидоят маъданининг гавҳари сероби ва назм авжининг меҳри фалак эҳтишоми ва маоний жомининг ринди софий ошоми яъни Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий мадҳида нукта сурмак ва анинг дурди жомин сумурмак
Сўз гулшанининг шугуфта варди,
Илм оятининг варақнаварди.
Қадриға ул авж узра поя
Ким, меҳр тутуб тагида соя.
Наълайнидин айлабон малак ҳал,
Суртарга судоъ бўлса сандал.
Ҳамдинки, асоси бошида тоб,
Чекмакка ики жаҳонни қуллоб
Нўгида санин айлагач кин,
Кўр айлаб дев ила шаётин.
Юз донаки субҳаси аро қайд,
Юз файз қушини айлабон сайд.
Ул торки доналар белига,
Бил ҳабли матин6 жаҳон элига.
Ибриқи вузуси баҳри гардун,
Ҳар қатраки томса дурри макнун
Лўла анга файзи жовидоний,
Андин оқиб оби зипдагопий
Каъби ери давраи иродат,
Давр аҳлиға халқаи саодат.
Сажжода масжидида меҳроб,
Каъба уйига кирарга абвоб.
Меҳроби уза ёзилғон оллоҳ,
Эвнинг ияси ишида огоҳ.
Бошиға чу билса сажда чогин,
«Ҳе» даврасидин сунуб аёғин.
Бал саждада жисми чун топиб ҳам,
Айлаб ани «ҳе» хамиға мудғам.
Ҳар саждада ҳаққа бўйла восил,
Не сажда доғи бу васл ҳосил
Чолиб фалак узра кўси рифъат,
Айтиб малак ичра дарси ҳиммат.
Сочиб лақаби жаҳон аро нур,
Зоти била нурун ало-нур.
Абдураҳмондин оти номий,
Лекин топиб иштиҳор Жомий.
Эй илм юзига машъалафруз,
Файз ойинасиға сайқаландуз.
Эй борча сулук ичинда муртоз,
Фойиз санга файзи бирла файёз.
Чун илминг баҳриға тушуб мавж,
Бу етти ҳубоб уза тутуб авж.
Хомангдин дурри маъни оқиб,
Сўз силкига нутқунг они тоқиб.
Килкинг жавфида сайр этиб ул,
Ул нову бу дур хиромиға йўл.
Ул йўл аро корвони маъни,
Балким келибон жаҳони маъни.
Чун хавфдин айлабон қадам фард,
Олам юзида бўлуб жаҳонгард.
Яъни тутубон жаҳон юзини,
Бал арсаи осмон юзини.
Ҳам назминг насрдек келиб хуб,
Ҳам насринг назмдек дилошуб.
Бу назминг ила насринг сипоҳи,
Олам юзини тутуб камоҳи.
Гар «Хамса»ни этмай мураттаб,
Килкинг яна сўз қилиб мураккаб.
Улдамки хароши хома қилдинг,
Ўзга нима нақши нома қилдинг.
Лекин киши бўлса фикратандеш,
Ул ганжга ҳам эрур адад беш.
Чун «Силсила» айладинг ҳувайдо,
Юз ақлни қилдинг анда шайдо.
Чун «Туҳфа»ни эл балоси эттинг,
Жон туҳфаларин фидоси эттинг.
Чун «Субҳа»ни килкинг этти тавзиҳ,
Солдинг малак ичра зикри тасбиҳ.
Чун қилдинг «Аҳсанул-қасас» фан,
Ул қисса улусқа бўлди аҳсан.
«Девон»иики айладинг муҳайё,
Сочти бошиға гуҳар сурайё.
Кўргуздунг тортмай ғаму ранж,
Беш ганжларига бўйла беш ганж.
Назминг сифати баёндин ортуқ,
Насрингники дермен ондин ортуқ.
То нукта улусқа ком бўлғай,
Файзи анингэлга ом бўлғай.
Файзинг била баҳраманд олам,
Олам эли поймоли мен ҳам.
VII
Ул шоҳ мадҳидаким, Чин ва Ҳинд шоҳлари ҳаракатдин муарро ва фалаки фарзинрав саркашликдин мубарродурур ва кўкбўз ашҳаби оти олида бир пиёдарав анинг арсаи базмида шатранж шоҳларидек пили ҳамул пиллардек остониға рух қўюб сипеҳри тездав ва Баҳром қамар ночахи била
Чун ёварим ўлди бахти фаррух,
Қўйди манга фатҳ ила зафар рух.
Ҳиммат тутубон Жунайди соний .
Очтим бу хазойини маоний.
Бор эрди чу кездим анда бебок,
Олам-олам жавоҳири пок,
Олдим бу жавоҳири саминдин,
Софий дуру лаъли оташиндин.
Жайбу этагимни айладим кон,
Йўқ эрди кўтармак ўзга имкон,
Андин чиқтим чу шоду хуррам,
Қўйнум тўла, жайб ҳам, этак ҳам.
Теграмда ҳужум этиб халойпқ,
Меп кимса тилаб ул ишга лойиқ
Ким, арсаи базми ичра этсам,
Борини анинг нисори этсам.
Чун ёр эди бахти жовидона,
Тортар эди мени бехудона.
То элтти бир хужаста манзил,
Ҳар навъ мурод анда ҳосил,
Жаннат киби анда базмгоҳе,
Тахт устида бир хужаста шоҳе,
Бахт айттиким, этак, қўюн оч.
Шаҳ боши уза овуч-овуч соч.
Чун сочмоғини шиор қилдим,
Бору йўқини ннсор қилдим,
Дедимки, билай не шоҳ эрур бу,
Не арсаи боргоҳ эрур бу.
Бор эди шаҳи сипеҳр тамкин,
Яъники, муиззи давлату дин.
Дин нусратининг алам тирози,
Яъни Султон Ҳусайни ғози .
Шаънида нузул ояти шаръ,
Адли бўлубон ҳимояти шаръ.
Дин илмининг андин интизоми,
Исломға пок зоти ҳомий.
Ислом алифи анга ливо бил,
Син кунгири қасри аршсо бил.
Ҳам лом ливоға зулфи пур хам,
Бу қаср сутуни сўнг алиф ҳам.
Мимин қилибон асо назири,
Мусодек иш ўлса дастгири.
Мусо киби ҳақ ишига маъмур,
Тахти ислом анга келиб Тур.
Бу Тур уза топқали тасалли,
Ҳақ ҳар нафас айлабон тажалли.
Кўқса анга тахтдин танаффур,
Ҳақ даргаҳи туфроғи таҳассур.
Олам уза шоҳ зоти поки,
Дарвеш замири дардноки.
Пили фалак оллидин гурезон,
Пашша пари синса ашкрезон.
Шер узра қиличи барқ чоқиб,
Мўр ўлса шикаста ёши оқиб.
Тиғи гар этиб фано жаҳонни,
Хулқи тузотиб яна жаҳонни.
Шаҳлар аро ўрни тоқи афлок,
Дарвешлар оллида овуч хок.
Кибр аҳли қошида арши аъзам,
Фақр аҳли қошида заррадин кам.
Дарвеш десам улус уза шоҳ,
Шоҳ дарвеш боракаллоҳ!
Десамки, эрур сахо анга фан,
Демаклик эрур қуёш равшан.
Десам бордур жаноби аъло,
Гардунни демак дурур муалло.
Умр этмай илм касбиға сарф,
Боқмай варақ узра ҳарф-барҳарф.
Лекин зиҳни борин қилиб ҳал,
Ул янглиғким, набийи мурсале.
Ҳар илмда бир кишики аълам,
Етгач оча олмай олида дам.
Олам аро илм илмидиндур,
Дин илми фиқҳ эрур яқиндур .
Базми аро ҳар фақиҳи моҳир,
Бир масъала қилди эрса зоҳир,
Юз шубҳа қилиб бори муважжаҳ,
Ким, ноқил эмас биридин огаҳ.
Чун масъалагў қолиб муаттал,
Уз шубҳаларин ўзи қилиб ҳал.
Ул деб не ўқуб варақда мутлақ,
Бу деб неки кўнглига солиб ҳақ.
Чун масъала бобида сочиб дур,
Юз мужтаҳид айлабон таҳайюр,
Ҳар ердаки ул дебон масойил,
Андин фуқаҳо ёзиб расойил.
Кўнглига масойил онча маълум
Ким, бўлмай юз кутубда марқум:
Кўшиш била они ёд тутмай,
Бир қатлаки эшитиб унутмай.
Ҳар нуктаки кўргузуб вузуҳин,
Шод айлаб Абу Ҳанкфа руҳин
йўқ фиқҳ фақат ҳадису тафсир.
Ҳар қайдаки, дахл қилди бир-бир,
Ҳарёнки таважжуҳ этти-етти,
Андоқки керак такаллУм этти.
Кўнглиники, шаръ бўлуб мупаззаҳ,
Хайроти била улус мураффаҳ.
Ҳар сори бино қилиб масожид,
Одамча малойик анда сожид.
Ёлғуз демайинки қиблагаҳлар,
Фақр аҳлига турфа хонақаҳлар.
Ҳар шарбат аёғи жоми Жамшед,
Ҳар садқа фатири қурси хуршед.
Марғуб ғизо еб анда муҳтож,
Матбуъ либос олиб яланғоч.
Ҳар йўлдаки офат эҳтимоли,
Гардунға чекиб работи олий.
Бори сафар аҳлиға паноҳ ул,
Ҳориб етганга такъя гоҳ ул.
Чун топти мусофир анда ором,
Оч ўлса таому кирса ҳаммом.
Мулкида қаёнки, эл хироми,
Саҳройи адам тутуб ҳароми,
Чун жазм қилиб бу ишни тожир,
Суд истаю мулкидин муҳожир
Манзил қилур ўлса тоғ уза боғ,
Тамғодин кўнгли ичра йўқ доғ.
Дилхоҳ ила тоимаса харидор
Қолосини қилмайин падидор,
Гар йиғса бериб қумошиға печ,
Таклиф эта олмайин киши ҳеч.
Шаҳр ичида хожавор жавлон
Айлаб не саломию не ҳавлон.
Тожир бу сифат яна раоё,
Бир нафъ фароғ этиб муҳайё
Ким, ҳар бири ўз ишиға машғул,
Ҳосил қилиб улча коми маҳсул.
Дона тутубон жаҳон юзин жум,
Ул навъки кўк юзини анжум.
Буғдой била арпа берса сойил,
Бўлмай агар унжу бўлса мойил.
Донаға гадой майл қилмай,
Бал шаҳрда бир гадо топилмай.
Бу амн ила адли бениҳоят
Шаҳр аҳлиға боиси кифоят.
Ҳар судки бехасорат айлаб,
Бўстону саро иморат айлаб,
Ул элгаки дашт соридур майл,
Турку арабу булужу ҳар хайл,
Лола киби зоҳир айлабон кўрк,
Эгри қўюбон қизил тери бўрк,
Қўйға бўридин бўлуб амонлиқ,
Қўйчи ити бирла посбонлиқ.
Десам бу деганча ўну гар юз,
Мингдин бир эмас бу сўзни бил туз.
Бу турфаки ул жаҳон худованд,
Юз мунчаға ҳам эмас ризоманд.
Ерабки, бер улча коми онинг
Олам юзин эт тамоми онинг.
Бўлмоққа жаҳонда адлу доди,
Мундин доғи кўп эса муроди,
Андоқки тилар муяссар айла,
Оламни анга мусаххар айла.
VIII
Хилофат тахтиға зеб ила зайн ва салтанат шахсиға қурратул-айн, яъни Султон Бадиуз-замон Баҳодир иби Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон «халладаллоҳу таоло мулкаҳумо ва султонаҳумо еа авзаҳа алал-оламина бирраҳумо ва эҳсонаҳумо» ҳазратида ниёз арзи
Қим баҳри сифотин этса идрок,
Тонг йўқ сифат айласа дурин пок.
Гардун сўзин айлаган шимора,
Хуршед ҳадисидин нечора.
Гулшан сифатин дегонга бир-бир,
Гул васфин этарга қайда тадбир.
Айтилди чу шоҳ учун саное,
Шаҳзодаға ҳам керак дуое.
Шаҳзода неким, шаҳу шаҳаншоҳ,
Шаҳлар эшигида хоки даргоҳ.
Ҳам кишвари адл тоза боғи,
Ҳам салтанат авжининг чароғи,
Шаҳлиғ чаманида сарви гулчеҳр
Адлу эҳсон сипеҳрида меҳр.
Олам эли ичра қаҳрамон ул,
Яъники, Вадиуз-замон ул.
Гар оти ўлуб замон бадии.
Зоти келиб инсу жон бадии.
Аллоҳ, Аллоҳ, не от эрур бу,
Не поку хужаста зот эрур бу.
Андоқки малакваш ўлди зоти,
Келди малакий бори сифоти.
Жуди илойида тўққуз афлок,
Афлок қошида тўдан хок.
Ройи жанбида меҳри анвар,
Меҳр оллида заррадек муҳаққар,
Адли ёрутуб жаҳопни жовид,
Ул адл бошида айни хуршед.
Чун қаҳри шарори кўкка рожиъ,
Ул шин уза нуқта насри воқиъ.
Якрони бўлуб чу чарх паймой.
Нун ўрниға наъл анга янги ой.
Кин вақтикн очилиб каманди,
Дол ўрниға фатҳ зулфи банди.
Ўқи юнги шаҳпари малакдин,
Отқоч ўтубон тўқуз фалакдин,
Чавгонға4 чу қилса азми майдон,
Майдон аро қилса майли чавгон.
Чавгони боши ҳилоли тоби,
Даста анга ҳайати шиҳоби.
Майдон фалак этгали таку пўй,
Анжум талашиб бўлур учун гўй.
Ҳар қайсиға текса савлажони,
Қадр ўткарибон фалакдин они.
Рамз ичра қитоли умр фарсо,
Базм ичра жамоли олам оро.
Базмида сипеҳр хони мину,
Ул хонда нужум қурси лиму.
Хунёгару нағмасоз Ноҳид,
Лекин даф анинг қўлида хуршед.
Тахтики келиб сипеҳр соя,
Чиқмоғиға неча меҳр поя.
Ҳар пояки келди меҳр ё бадр,
Топиб бориб пойбўсидин қадр.
Бу поя била ясалғач ул тахт,
Тахт устида хусрави жавонбахт
Эгри қўюбон боши уза тож,
Юз тожвар итлариға муҳтож.
Қўлларин қовуштуруб йироқдин,
Фармониға мунтазир қироқдин.
Ўлтур, деб ангаки бўлса фармон
Ким, йўқ анга мундин ўзга армон.
Бош ерга қўюб сано демакдин,
Турфа буки бош ўтуб фалакдин,
Базмида бу навъ дўш-бардўш,
Шаҳлар бори ёндашиб қадаҳ нўш.
Соқийлари ҳур ё паридек
Кўк даврида меҳри ховаридек.
Май кимга тутуб бу навъ соқий,
Қолмай анга ақлу ҳуш боқий.
Май дема, зулоли зиндагоний,
Соқийси ҳаёти жовидоний.
Шаҳким ичиб ул майи равонбахш,
Базм ичра бўлуб ҳадиси жонбахш.
Гаҳ сўз била элга жон бағишлаб,
Бир сўз била гаҳ жаҳон бағишлаб,
То бўлғусидур жаҳон шоҳи,
Офоти замон учун паноҳи.
Ҳам шоҳ жаҳон паноҳ бўлсун,
Ҳам аҳли жаҳонға шоҳ бўлсун.
IX
Ул тун маҳобати таърифидаким, савдойи ишқ аждаҳоси дами ўтининг бухори ва анжуми ул олам сўз ўтининг шарори эрди ва мундоқ тунда хаёл мусофири савдо адҳамиға миниб, ҳар ён азм этмоқ ва ишқнинг юз офатлиқ даштиға етмоқ ва офат ёғинларидин бало тўфонига қолмоқ ва бало чоқинлари анинг жониға шавқ ва муҳаббат ҳарорати солмоқ ва ишқ дури шабчароғин ул кеча тоимоқ ва ул шамъи ҳидоят била сўз майдони жавлониға чоимоқ ва Лайли хаёли била кўрушмоқ ва Мажнун савдосиға тушмоқ.
Утган кечаким сипеҳри пурфан,
Нур устига бўлди зулмат афган.
Даҳр узра эсиб насими шабгир,
Кўк жавфи аро сочар эди қир.
Мен гунбази қиргунда маҳбус,
Ул қир этибон эшикни мадрус.
Даврон уза абри қир монанд,
Тун қири юзига қир пайванд.
Жисмим бўлубон бу қир асири,
Кўнглумга мақар сипеҳр кири .
Маркаб анга тавсани тахайюл,
Ҳар ён чопар эрди бетааммул.
Шабранги жаҳонда кўп югурди,
Чун барри арабқа етти, турди
Ким, топти машоми ишқдин бўй,
Тарк этти, бу бўй ила таку пўй .
Чун водийи ишқ топти манзил,
Утмаклиги мушкил эрди, мушкил.
Рокибға доғи даранг бўлди,
Маркабнинг аёғи ланг бўлди.
Ҳам сарсари оҳ этиб ҳаво
фош Юммай тўкар эрди ҳам булут ёш.
Яъни эсар эрди ел доғи тез,
Ёмғур доги эрди ваҳшатангез.
Тун тппралиги демакдин ортуқ
Кўзни юмуб истаған ёруғлуқ.
Гаҳ Тур уза ламъа кўргузуб барқ,
Андоқ ёрубонкн, меҳрдин шарқ.
Ё Мусо этиб аён тамаино,
ақ Тур уза айлабон тажалло,
Ул навъки Туру соҳиби
Тур Бўлғон киби ғарқи лужжаи нур.
Гаҳ Ясриб уза бу барқ иниб тез
Зулматқа ашиъаси зиёрез.
Андоқки расули Ҳошимийкеш,
Ҳажр ичра чу бўлди вуслат андеш
Меърож тунпки авж тутти,
Юз ламъасидин жаҳон ёрутти.
Чун барқваш ўлди осмондав,
Ясрибқа бу барқи солди партав.
Гаҳ қудс уза ул чоқин сочиб нур,
Туп мушкига тўкар эрди кофур.
Андоқки Халил ўтин замона6,
Чектургай дуд аро забона.
Ё ўтқа борурда барқ кирдор,
Намруд юзига солиб анвор.
Ҳар лаҳза аён бўлуб Ямандин,
Ташлар эди оташин камандин.
Андоқки Суҳайл9 бўлса толиъ,
Бўлғай қара тун Яманға ломиъ,
Йўқ, йўқки, Увайс кўнгли тоби,
Қилғай қора тунни моҳтоби.
Гаҳ солиб Абуқубайс уза тоб,
Андин бўлубон ҳарам сафоёб.
Ё нур бўлуб ҳарамға нозил,
Ул тоғ уза ҳам ёруб манозил.
Гоҳи Изам узра ламъа афган,
Шох узра печукки нори айман .
Андоқки салам ёғочларин дур,
Зийнат бергай аён этиб нур.
Гаҳ Наждн уза ўт чоқиб жаҳонға,
Шуъла чекиб ул ўт осмонға.
Ҳнжрон қора шоми зору маҳзун.
Чеккан киби ўтлуқ оҳ Мажнун.
Гаҳ Шом уза чатри бемадоро,
Субҳ айлабон анда ошкоро.
Андоқки қилиб карашма майли,
Зулф ичра жамолин очса Лайли.
Секрир эди ул чоқип паёпай,
Андин кўрунуб қабилаву ҳай.
Йўқким чоқилурда бетааммул,
Юз ҳайю қабилапи қилиб кул.
Бўлғон сойи барқ нур паррон,
Ҳарён кўрунуб сибои даррон.
Қоплон била бабру шери хунрез,
Қон тўккали чанглар қилиб тез.
Ушшоқ таники бўлди туфроқ,
Ҳарён кўрунуб сўнгаклари оқ.
Сўксўк кибиким чу бўлди пуда,
Ётқан ёзи узра тўда-тўда .
Кун ганжин итуруб аждаҳолар,
Тун хайли келиб қаро балолар.
Ёғин демаким булут адувдек,
Пайкон тўкуб элга қатра сувдек,
Ҳар сори қаро булутқа жунбуш,
Айлаб қора девдек ғурунбуш.
Ҳардамки бўлуб алар мисоси,
Кўк тоқини дарз этиб садоси.
Оқшом дема зулмати махофат,
Жон қасдиға ҳарсари юз офат.
Ҳайратда мусофири сабукпай,
Бўлмай оёғида бир қадам тай.
Худ қайда қадам урар мажоли,
Ул бир нимаким йўқ эҳтимоли.
Юз офат ичинда жон овучлаб,
Минг маҳлакадин ннҳон овучлаб.
Қўймай анга хавфу заъф гаҳ тоб,
Ул тор кибики кўрса маҳтоб.
Не ақл анинг рафиқи не ҳуш,
Бежон ва гар ўлса жони, беҳуш.
Юз қатла кечиб рамида жондин,
Оҳанги раҳил этиб жаҳондин.
Офатдин очмай икки кўзни,
То чекти саҳарға тегру ўзни.
Тонг ели чу тун кулин супурди,
Меҳнат булутини доғи сурди.
Бетоб мусофири рамида,
Бир лаҳзаи бўлди орамида.
Деб ўзигаким: «Эрур бу тунму?
Ё дашти балода тийра кунму?
Мунчаму бўлур жаҳопда офат,
Ҳарён қадам урса анда офат?
Не водий экин бу тийра водий
Ким дам йўлини тутар саводи».
Ул бўлмайин ушбу ишта воқиф Ким,
қилди нидо хужаста ҳотиф.
Ким: «Келди бу дашт— ишқ дашти,
Жон офати келди саргузашти.
Ҳар барқки кўрдунг озари ишқ,
Ҳар ламъаси барқи ханжари ишқ.
Ҳар тинра саҳоб зулмат андуд,
Гардун уза ишқ ўтидин дуд.
Ёмғур дема, қатраи баҳорон,
Ишқ айлабон анда тийрборон.
Дарраида сибоъким солиб шўр.
Бу даштда ҳар тараф ушоғ мўр.
Аждар келиб ул фазода ноле,
Шери яла мўри хаста ҳоле.
Қиш олдоротиб ҳумуми элни,
Ёз элпоротиб самуми елни.
Офат алифи киби тиконлар,
Лоласида ишқдин тугонлар.
Кимса бўла олмай анда сокин,
Сокин пеки, йўқ мурури мумкин.
Жуз бир кишиким сипеҳри булбод
Билмас яна бир апинг киби ёд.
Ғам туфроғи суйидин сиришти,
Ишқ ўтию ели сарнавишти.
Саргаштау пўягар ниҳод ул,
Ғам бодиясида гирдбод ул.
Жисмида аносири мураттаб
Ким, айлади пайкарин мураккаб.
Ҳам тупроғи дард кўйидин гард,
Ҳам суйи зулоли чашмаи дард.
Ҳам елнга қисм сарсари оҳ,
Ҳам ўти самуми ишқи жонкоҳ.
Вайрон тани гам қуши макони,
Сингон боши ҳам қуш ошёни.
Савдо тутунига сочи монанд,
Ҳар тори жунун аёғига банд.
Ишқ ичра жунун анинг сифоти,
Мажнун дейилиб жаҳонда оти.
Бу дашт анга мақому маскан,
Ўти гулу хори дашти гулшан.
Бир нодира ишқи мубталоси,
Не нодираким жаҳон балоси.
Андин ажаму араб аламда,
Йўқ мисли Араб била Ажамда .
Ишқ ичра нечукки ул ягона,
Бу — ҳуснда офати замона.
Афсоналари жаҳонда номий,
Назм айлаб Хусраву Низомий.
Ким, ишқ сўзин ривоят айлаб,
Ҳам бу икидин ҳикоят айлаб.
Андоқки бўлуб демакка майли,
Назм авжининг ахтари Суҳайли
Ким, ҳолати пазм аро эрур фард,
Дурпош баёни назм парвард.
Хусрав руҳиға еткуруб шайн
Лекин яна бирга қурратул-айн.
Ҳарнеча қилиб бирига бедод,
Руҳий яка бирнинг айлабон шод.
Чун сурмиш килки дурфишонни,
Таҳрир этмиш бу достонни.
Мақсудки бўйла турфа мақсуд,
Йўқ даҳр саҳифасида мавжуд.
Бу хайлки бу дам ўлди маълум Ким,
айладилар бу қисса манзум.
Бу даштқа қилмайин гузар ҳеч
Тоимай бу балийядин хабар ҳеч.
Эшитган ила авомдин сўз,
Ё ровийи нотамомдин сўз
Бу қиссаға онча бердилар зеб Ким,
бўлмас васфи ичра сўз деб.
Сенким бўлубон сипеҳр ёринг,
Бу бодияға тушуб гузоринг.
Билдинг анга ҳол не экандур,
Андуҳу малол не экандур.
Мунда етиб ул кишики ёнғай,
Не дегаю, деса ким инонғай.
Менким отим ўлди ҳодийи ишқ,
Маскан манга ушбу водийи ишқ.
Айтай Мажнун сўзин санга рост,
Лайли ғами ичра бекаму кост».
Бу сўз дебон этти қисса оғоз,
Охирғача бўлди нукта пардоз
Ким, бўйлау, бўйла ҳоли онинг,
Андуҳу ғаму малоли онинг.
«Чун қиссани англадинг равон бўл,
Сунғил варақу қалам сори қўл.
Сендин рақам айламак ҳикоят,
Биздин санга сўз сори ҳидоят.
Сабт айламасанг аларча рангин,
Маъниси дақиқу лафзи ширин.
Лек ўлғуси дарду сўзи кўпрак,
Ҳангомаи дилфурўзи кўпрак.
Ул ён гулу сунбул ўлса мавжуд,
Сен ўт ёққунг аён қилиб дуд.
Кўрсанг ул ён дури ягона,
Сен қилғунг кўз ёшини дона.
Бўлса ул ён сарви дилхоҳ,
Бўлғуси буён фиғон била1 оҳ».
Чун ишқ ҳаволасини билди,
Сидқи дил ила қабул қилди.
Жониға етишти завқу ҳолат.
Рафъ ўлди бори ғаму малолат.
Сўз дерга белини боғлабон руст,
Ул маркаби узра секриди чуст.
Еткурди чу ҳужраға иқомат,
Муаззин чекти салойи қомат.
Чун қилдим адойи фарзи бори,
Қўл борди давоту хома сори.
Ул навъки ҳотиф этти иршод,
Мен ҳам қилдим фасона бупёд.
X
Қайснинг адам мажлисидин қутулуб, вужуд маҳдига тутулгони ва қон ютмоқдин хўриш ва ишқ доясидин парвариш топқони ва ишқ зоти чошнисидин эл кўзига ширин ва дарди азалий ҳароратидин халойиқ назарига исиг кўрунгони
Бу силсила ҳалқасида дилгир,
Бу навъ чекар садойи занжир.
Ким, барри Арабда комрони,
Бор эрди Арабқа ҳукмрони.
Маҳкуми анинг неча қабила,
Иқболиға пстабон васила.
Бечора улусқа чорасоз ул,
Хон густару, мсҳмоннавоз ул.
Осмоқдин анинг қозони тушмай,
Тун-кун ўти ўчгали ёвушмай,
Ким бодия ичра йўл қилиб гум,.
Бу ўт анга тийра оқшом анжум
Дониш анга касбу жуд пеша,
Дониш била жуд этиб ҳамеша.
Оту теваси ҳисоб ила жуп,
Қўю қўзиси ҳисобдин кўп.
Айлаб ани умри суръагойин,
Бир ёш йўқидин асру ғамгин.
Моли кўпу, умри суст пайванд,
Фарзандға эрди орзуманд.
Ким, эскирибон ҳаёти рахти,
Майл этса йиқилғали дарахти
Нахл бўлғай ёпида навбар,
Раънолиғи ўйлаким санавбар .
Итгач шажари баланд поя,
Солған бошиға бу нахл соя.
Яъни дури бўлса гум садафдин
Хайли ёруғай дури халафдин.
Бўтротқали молини ҳаводис,
Қўймағай агар бор ўлса ворис.
Умриға уёқса меҳри ховар,
Туққон эса ёна меҳри анвар.
Ул мсҳр чу иртифоъ тутқай,
Мажмуи қабиласин ёрутқай.
Ғофилки, қуруди чун гулистон,
Гулбонг этмас ҳазордастон3.
Ё ғам туни ўчса шамъи апвар,
Парвонадин ўлмас уй мунаввар.
Комингни анингдек эт тахайюл,
Қим, тоимасанг этгасен таҳаммул.
Чун тенгрига қилди кўп тазарруъ
Топти неким айлади таваққуъ.
Чун коми анинг бор эрди фарзанд,
Берди халафе анга худованд.
Қайси халафи, халифа зоди,
Ишқ аҳлиға қиблаи муроди.
Нутфаки бўлуб бу мазҳари ишқ,
Маъни садафида гавҳари ишқ.
Тан махзаиининг нуҳуфта сийми,
Жон гулшанининг ёруғ насими.
Меҳр ояти олида ҳувайдо
Маншури вафо юзида пайдо.
Ҳукм айлади мулки ишқ шоҳи
Ким даҳрни моҳ то бамоҳи.
Сур ичра яроғласунлар ойин,
Кўк тоқини боғласунлар ойин.
Ул тоқ уза дарди жовидона,
Чолсун бу тарабда шодиёна.
Ғам хайли аро хурўш тушти,
Савдо черикига жўш тушти.
Очти кўзини бало сунуб қўл
Ким, сели балога айлагум йўл.
Бошин силади фироқи авбош
Ким, ёғдурғум бу бош уза тош.
Юб оғзини дард ҳар ёмондин
Ким, оҳ ўти кўкка чеккум ондин.
Кўнгли сори ишқ бўлди мойил Ким,
йўқ манга бўйла пок манзил.
Алқисса атоси топқач ул дур,
Кўп сочти гуҳар, қилиб тафохур.
Қайс анлади ўғли отини бот Ким,
ўз атосиға бу эди от.
Ҳифз айлади они неча доя,
Ҳар навъ ишидин топарға воя.
Чирмаб япа кишу ос бирла,
Ғунча киби юз либос бирла.
Ётқуздилар они маҳд ичинда,
Гул ёфроғи тушти шаҳд ичинда.
Доя кнби бахт ила саодат,
Алқисса нечукки бўлса одат,
Мардум киби кўзда асраб опи,
Ғофил эмас эрдилар замони.
Кўз уйида ҳифзини қилиб фош,
Қим кўз ичида ажаб эмас ёш.
Кўз маҳди аро тутуб ул ором,
Зарфу мазруф, мағзу бодом6.
Қўймас эди теграсидаги эл
Ким, эсгай анинг сори совуқ ел.
Сут бўғзидин ўтгач-ўқ бўлуб қон,
Бағри бу баҳонадин тўлуб қон.
Маҳд этмак ила танини раижа,
Тифл эрканида кўрўб шиканжа.
Ерда юруй олмасида бешак,
Варзиш қилибон кичикдин эмгак.
Ўт кўрсаки майл этиб ниҳони,
Ишқ ўти тасаввур айлаб они.
Бўлмай ғофил дами ғаму дард,
Улғайтибон они дард парвард.
Маҳд ичраки тортибон фиғонлар,
Афғонида дарддин нишонлар.
Бўлғоч тили лафздин хабарлиқ,
Ҳар лафзки деб бори асарлиқ.
Чун айлай бошлади такаллум,
Эл ҳушин этиб такаллуми гум.
Рухсорида ламъаи малоҳат,
Гуфторида нашъаи фасоҳат.
Ҳар нуктаким ул ривоят айлаб,
Эл кўнгли аро сироят айлаб.
Не қилса баён хирадға маъқул,
Бошдин аёғи назарда мақбул.
Ҳар сори хабар топиб қабойил,
Кўрмаклнгига тилаб васойил.
Атрофдин эл келиб талоша,
Ул нодирани қилиб тамоша.
Баъзи юзидин топиб таҳайюр,
Баъзи сўзидин қилиб тафаккур.
Жондин севиб они бенаволар;
Ҳар кимки кўруб, қилиб дуолар.
Бас тифли ажабки, юз куҳан сол
Бўлғайлар васфида анинг лол.
Севмакда ато-ано мувофиқ,
Маъшуқ бир эрди икки ошиқ.
Беҳад эшптиб чу бул ажаб сўз,
Дебким анга тушмасун ёмон кўз.
Жоп пардасичин ёпиб паранди,
Кўз мардумидин сочиб сипанди .
Етгач сши тўрту беш ароси,
Таълим сўзин солиб атоси.
Истатти қабойил ичра пири,
Таълим берурга беназири
Ким, мактаб аро хужаста фарзанд,
Бўлғай бори илмдин баруманд.
Чун илм ила аржуманд бўлғай,
Офоқ ора сарбаланд бўлғай.
Эй пири муаллиму муаддаб,
Ақл ўлди қошингда тифли мактаб.
Бу тифл илигига бир варақ бер,
Лекин манга ишқдин сабақ бер!
XI
Қайснинг хирад мактабида улум авроқин эвургони ва ишқ тундбоди етиб, ул авроқни совургони, яъни Лайли ҳусни гулшанидин заъф хазони канора қилиб, сиҳҳат баҳори насимидин латофат гуллари очилиб, мактаб азми қилгони ва ул гуллардин Қайс кўнгли аёгига ошиқлиқ тиканлари сончилгони
Сўз дарсини улки берди таълим,
Бу навъ этти фасона тақсим.
Ким, Қайсға илм учун мурағғиб,
Ҳар ён чу тилаттилар муаддиб.
Топплди ҳунарвар устоде,
Одам ичида малак ниҳоде.
Лек асру ҳан ичра эрди побаст,
Дарс ичра топиб каломи пайваст.
Ул турфа қабилада сарафроз,
Ҳар ишта ҳай лҳлиға навосоз.
Шахсе эди бас азим шони.
Рифъатда сипеҳрдин нишони.
Қаҳр этса дами самум янглиғ,
Хоро илигида мум янглиғ.
Хони карамида меҳри ховар,
Бир қурси фатирдек муҳаққар.
Тун атласиға чу йўқ гарона,
Хайлида бир эски хайлхона.
Ут қаҳриға бўлмайин ҳамовард,
Ел хайлидин элта олмайпн гард.
Қўймай ғами даҳрдин табоҳи,
Ул элга иҳотаи паноҳи.
Ганжида кўп эрди гавҳару дур.
Бир дурдин этиб, вале тафохур.
Бўстонида юз гул эрди худрўй,
Бир гулдин анинг димоғи хушбўй
Бир машъал ила кўзи мунаввар Ким,
учқуни эрди меҳри ховар.
Бир шамъ ила ҳужласи музайян Ким,
чарх уйи андин эрди равшан.
Шамъию не шамъ чашмаи нур,
Нурики ёмон кўз олидин дур.
Нахлию, не нахл, сарви озод,
Сарвию, ие сарв, рашки шамшод.
Ойию, не ой, бадри толиъ.
Бадрию, не бадр, меҳри ломиъ.
Шаҳд икки лаби, вале ратабнўш,
Бадр икки юзи, вале қасабпўш.
Зулфи тунида узори хуршед,
Хуршед уза зулфи шоми уммед.
Не шомки чун очиб саводин,
Қўймай кўнгул ичра субҳ ёдин.
Бошким қўшиб икки эгма қоши,
Ҳусн ичра икисининг талоши.
Чун воқиф ўлуб бу можароға,
Мушкин хутаба кириб ароға.
Чун вусма бернб аларға тазйин,
Минойи ўлуб ҳилоли мушкин.
Йўқким ики сарви нав дамида,
Ҳар сори насимидин хамида.
Кўзлар ики шўх кофпри маст,
Ҳар қайсиға боқса уйқу ҳамдаст
Ул сарвлар остида узолиб,
Уйқу таманға соя солиб
Мужгон сафининг қаро балоси,
Кўзлар уза соянинг қароси.
Йўқ сонки тўрт саф чекиб занг,
Мажмуи либоси сурмаи ранг.
Очқукча юмуб кўз ул сипаҳ тез,
Бир-бирга тегиб қилурға хунрез.
Дема бу сипаҳнп хайли ҳинду,
Чин дашти кийикларига мўнду.
Мушк онча сочиб бу оҳуни Чин
Ким, айлади мўндуларни мушкин
Юз, равзаи хулддин нишона.
Хол анда фиреб этарга дона.
Ул донаға санд ўлуб бир одам,
Бу донаға борча аҳли олам.
Шаҳди лабидинки коми ширин,
Андин келибон каломи ширин.
Лаълида йиғиб захираи жон,
Оғзи сўйи анда шираи жон.
Жоп топибон улки ўпса они,
Мундин дебон оби зиндагони.
Ҳам жон келиб икки лаъли майгун,
Ҳам тавқи зақан келиб анга нун.
Бир тоза ниҳоли сарв қомат
Ким, жилвасидин солиб қиёмат.
Не айб қиёмат этса ҳардам,
Кўрганга етар чу ўзга олам.
Бел риштаи жонп зор янглпғ,
Жон иардаси ичра тор янглиғ.
Торики ёпиб либоси они,
Жон пардасида бўлуб ниҳони.
Ҳам гавҳари ришта шуғлидин пок,
Ҳам лаълиға йўқ газанди ҳаккок.
Пок эрди нечукки рост даъви,
Бикр эрди нечукки хос маъни.
Йўқ икки сочи тунига ғоят,
Яъни ики лайли бениҳоят.
Андин бўлуб оти жилва орой,
Андоқки бароту қадр аро ой.
Кимиики бўлуб демакка майли,
Малфуз ўлмай бағайри Лайли.
Гулдек юз ила бу тоза гулшан,
Айлаб отанинг кўзини равшан.
Бир уй қилибон ота мураттаб Ким,
бўлғай ул уй бу ойға мактаб.
Лутф ичра нечукки хиргаҳи моҳ,
Сокин бўлуб анда моҳи хиргоҳ.
Уйни ёрутуб дабири мазкур,
Таълим олибон фариштадин ҳур.
Атфол тутуб ул уй ичин жум,
Кўк хиргаҳини нечукки анжум.
Ул хайл аро моҳи мажлис орой,
Андоқки нужум аросида ой.
Чун Қайс сўзи дейилмиш эрди Ким,
волиди фикр қилмиш эрди.
Устодға қилмоқ они таслим,
То қилғай анга улум таълим.
Йўқ эрди қабилаларда мактаб,
Бу мактабдин ўқурға ансаб.
Андоқки бўлур арабда маъҳуд,
Айлаб неки расм бўлса мавжуд.
Топшурдилар они нуктадонға,
Гавҳарни муҳити бегаронға.
Чун топти бу навъ гавҳари пок,
Баҳр ўлди бу завқдин тарабнок.
Соатни чу ихтиёр қилди,
Лавҳ узра сабақ нигор қилди.
Айлаб анга лавҳи сийм таслим,
Филҳол этти сабақни таълим.
Таълимиға белни чуст қилди,
Не ул деди, бу дуруст қилди.
Ҳар неча сабақ дебон фузунроқ,
Гўёки билиб эди бурунроқ.
Ҳамдарслари бу ҳолатидин,
Ожиз эдилар хижолатидин.
Бир кун эди ҳам сабаққа ҳам так,
Икинчи кун ўтмиш эрди бешак.
Куп бор эдиким беш-ўн сабақни,
Англаб эвурур эди варақни.
Оз вақтда айлади замона,
Они бори илм аро ягона.
Ул вақтки ул замона фарди
Мактабға келурни бошлаб эрди.
Лайли демай, ул бути паризод,
Бир ориза бирла эрди ношод.
Табъида қуёш киби ҳарорат,
Айшиға солиб эди марорат .
Ҳар табъки зоти ўлса маҳрур,
Оз ҳирқат этар танини ранжур.
Зорики ўчук ёнор чароғи,
Бот ўртанур ортуқ ўлса ёғи.
Кун қумни қилур неча қизиқроқ,
Ут ёнса бўлур яна исиғроқ .
Бор эрди қуёш мизожи пори,
Қумнинг ҳам эсиб насийми ҳори.
Марғуби эди ратаб била шаҳд,
Май ичгали ҳам қилур эди жаҳд.
Шаҳду, маю табъ ила ҳаво тўрт,
Чун муштаил ўлди солдилар ўрт.
Жисмипки бор эрди ёсимин гул,
Ҳуммо қилур эрди оташин гул!
Терким гулидан бўлуб равона,
Уйни қилибон гулобхона.
Ғунча киби ҳуллаларда ноёб,
Хурда киби ўт анга солиб тоб.
Кам бўлса мизожиға ҳарорат.
Титратма қилур эди шарорат.
Шамшодиға титрамак падидор,
Тонг елидин ўйлаким сапидор.
Чун зилзиля бўлди эрса хора,
Булур нафас ичра пора-пора.
Ул танғаки лутфдин эди гул,
Ел титратурига не таҳаммул.
Боши уза жамъ ўлуб аҳиббо,
Ҳозир қилур эрдилар атиббо.
Беморға мушкил эрди парҳез,
Андоқки кўзи қилурда хунрез.
Бу ҳол ила эрди сарви гулхад Ким,
бўлди мизожи заъфи мумтад.
Ҳар неча сипеҳр эди ҳасадгор,
Ҳам бўлди табиати мададгор.
Заъф ичра табиат ўлса мушфиқ,
Беҳроқки туман табиби ҳозиқ!
йўқ эрса мнзожидин мувосо.
Жон берса не суд элга Исо
Ким, бўлса табиати муолиж,
Жисмидин этар маразни хориж.
Чун қилди табиати мурувват,
Заъф ўлди гуму етишти қувват.
Ер ўлди ҳакимнинг иложи,
Сиҳҳат сори қўйди юз мизожи.
Майл этти мизожиға саломат,
Табъиға юз урди истиқомат.
Лаъли лаби нўшханд бўлди,
Нахли қадн сарбаланд бўлди.
Май табъпға бўлди ишратангез,
Қон тўкмак учун ушатти парҳез.
Бўлди яиа ул узори гулгун,
Ҳусн ичра бурунғидин ҳам афзун.
Бир кун эрикиб маҳи муаддаб,
Тушти бошиға ҳавойи мактаб.
Машшотаи ҳусни олам оро,
Оройишин этти ошкоро.
Ул ҳуснки зеби олам эрди,
Зеб устига ёна зеб берди.
Зулфу юзи хад ёнидағи дол,
Фам нуқтаси оғзи устида хол .
Айлаб юз ўтин ёқорға таъжил,
Гугурд ўти юзда ҳар тараф нил.
Утдин гул очиб чу гулситонға,
Ул гул била ўт солиб жаҳонға.
Фарқи уза зулфи анбар олуд,
Гулфом ўтиға анбарип дуд.
Ораз уза зарварақ нигори,
Ул ўту, бу дуднинг шарори.
Юз узраки ўт ёқиб жабини,
Ахгар анга лаъли оташини.
Жодулиғи бирла холи ҳинду,
Лаъли ўтида ниҳон қилиб су,
Йўқким лаби оби зиндагони,
Сув ичра ўт айлабон ниҳони.
Ул лаъл ўтидин жаҳонға куймак.
Йўқ, йўқ не жаҳонки жонға кунмак.
Утлуғ ики кўзи сурмаолуд,
Ул ўтга дағи бу сурмадин дуд.
Бу ўтлар ароки орази ғарқ,
Уртарға жаҳонни ҳосилан барқ.
Не барқки барқи офат ул юз,
Ё бориқаи латофат ул юз.
Юз гирдида иқди гавҳар андоқ Ким,
ой ила бўлған ахтар андоқ.
Миъжар сочи узра торп ноёб,
Ул навъки васл шомн маҳтоб.
Ҳусн ичра аёғидин боши хўб,
Бошдин аёгиға тегру маҳбуб.
Кўргач бу балойи жовидона,
Қўзғолмай найласун замона.
Бу шакл ила ул жаҳонға ошуб,
Солиб секиз осмонға ошуб.
Кенида неча канизи ҳамқад,
Борча гул рўю арғувон хад.
Мактаб сори жилва айлади соз
Боштин аёғиға ҳусн ила ноз,
Ким, еайр ила кўнгли хуррам ўлғай,
Ҳамдарслариға ҳамдам ўлғай
Хуррам кўруб они фаррух устод,
Қилған бори сарвларни озод.
Қизлар бпла азмп гулшан этгай,
Гулшанни жамоли равшан этгай.
Мактабни ёрутғач ул пари чеҳр,
Андоқки сипеҳр гунбадин меҳр.
Борча қилиб эҳтиромин онинг,
Юқори ясаб мақомин онинг.
Ход ўлди жзмолидин дабистон
Андоқки баҳордин гулистон.
Лекин бу баҳори зиндагони
Бир нахлия айлади хазони.
Йўқ, кўкки тутошти сарбасар ўт,
Боштин аёғ ўлди ул шажар ўт.
Ё шуълаки ҳар бирига етти,
Эл барги хазон тасаввур этти.
Яъни кўрубон они Қайс маҳзун,
Рухсорини қилди қаҳрабогун.
Ҳам чеҳраси ранги каҳрабодек,
Ҳам кўнглида қўзғалон сабодек.
Ҳардам йиқилурга жисми мойил,
Ҳусн доғи лаҳза-лаҳза зойил.
Топиб анга жисми нотавон заъф.
Кўнглнда доғи замон-замон заъф
Тағйирназир кўзга ҳоли,
Кўзга неки, ҳардам ўзга ҳоли.
Чун зўр кетурди ишқи бебок,
Аввал қадаҳ олди ҳушини пок.
Бал май иси бирла маст бўлди,
Ғам хайлиға зери даст бўлди.
Кўп саъй ўзига қилди ҳамдаст,
То бўлмади ерга соядек паст.
Кўргач ҳам они нигори зебо,
Ўз кўнглини топти ношикебо.
Нозуклук ила чу қилди мафҳум,
Ким эрканин этти яхши маълум.
Қолмади ҳавосида қарори,
Шавқ ўтиға тушти жони зори
Онинг доғи билди изтиробин,
Ишқи ўтидин ичида тобин.
Билдики, гар этмас ишга чора,
Ул ҳол ўлур элга ошкора.
Эл солсалар нзтироб ароға,
Бир навъ тушар ҳижоб ароға,
Ким ёр ўла олмай анда сокин,
Бўлмас дийдор умеди мумкин.
Таъжил ила қўпти луъбати шанг
Ким, боғ сори қилурбиз оҳанг.
Атфол доғи билиб ғанимат,
Онинг била қилдилар азимат.
Таклиф этти бути шакарлаб
Ким, ҳар киши бўлса аҳли мактаб:
«Бир кунгина таркн дашт қилсун,
Гуллар била боғ гашт қилсун».
Чун кирди ароға бўйла сурат,
Азм айлади Қайс ҳам зарурат.
Чун Қайс аларға бўлди йўлдош,
Гулшан ичидин чиқордилар бош.
Эй гулшани ишқ боғбони,
Гулгун қадаҳе кетур замони.
То гулки бу гулшан пчра сочқунг,
Маълум этайин не гуллар очқунг.
XII
Баҳор фарроили нафас-нафас эсган насимлар пувламоки била лола чароғин ёрутқонда ва саҳоб мушаъбиди лаҳза-лаҳза тушган чоқин чушкурмокидин тог димогин курутқонда ул кўзин ҳусн чароги ёрутқон ва димогин ишқ савдоси қурутқонининг гулрухлар била бог тавфига азм этгони ва Лайли ҳусни гулининг насими димогига етиб бир йўли ўзидин кетгони
Меҳр истади чун ҳамал фароғи,
Дашт узра бутар қўзи қулоғи.
Гул шамъи ҳавойи гулшан айлар,
Гулшанни фуруғи равшан айлар.
Тўти бўлуриға чарх этар завқ,
Ким қавси қузаҳни айлагай тавқ.
Гар тўти ўлурға қилмас оҳанг,
Айлар нега ерни тўтаги ранг.
Ё тўти ўлуб сипеҳри хазро,
Бўлур аига жўжа фарши ғабро.
Аъзосидаким бутуб янги пар,
Тутқон бори ернн сабзаи тар.
Тун —кунии қилур бинафш сизғон,
Кофур ила мушкдин соқизғон.
Сориғ гул уза сабуҳи ёмғур,
Олтун табақ ичра кўргузур дур.
Ёхуд ярақон5 ўтин қилиб тез,
Сориғ юзига бўлур арақ рез,
Марз узра кияр себарга жавшан,
Шашпар кўтарур бошиға савсан6.
Ғунча боши узра кўргузур худ,
Ях тиғи қилур чаманни падруд.
Мева йиғочиға сийм ўқулур,
Андоқки дирам аро кўмулур.
Илгин кўрубон чинор холи,
Куйдурур ичин дирам хаёли.
Тоғ бағрида сел йўқки, ҳар тош,
Фарҳод фироқидин тўкар ёш.
Саҳрода не лола бўлса барбод,
Парвез9 кулоҳидин берур ёд.
Ҳар ғунчаи лола ҳуққан лаъл,
Очилса ливода шуққаи лаъл.
Чун барги тушарға майл қилди,
Бағри қаро дашт уза ёйилди.
Дашт узраки сайр ўлур сабоға,
Бағри қоралар учар ҳавоға.
Сув ичра бипафша ҳар замони,
Сўна бошидин берур пишони.
ЁШ ғунчаға истамак бўлуб иш,
Жола тушуб оғизға бўлур тиш.
Ё ғунчаки кулгусин узотур,
Даврон тоши оғзини қонотур.
Ҳар балбалани қилур макони,
Турно кўзию тазарв қони.
Наргис олур ўлса бодадин ком,
Норанж терисидин ясар жом.
Насрин барги тўкулса саҳбо,
Кўп ёғини айлар ошкоро.
Занбақ варақп аро сепар мушк
Ким, атри димоғини қилур хушк.
Гўё тутулуб шамнми чоғи,
Боғ ичра бипафшапинг димоғи.
Дол ўлди димоғи заъфиға бу Қим,
шабнам бирла оқизур сув.
Шудрун тўкулуб чаман қилур фош,
Хашхош гул юзинда хашхош.
Ҳар қушқина жуфти бирла пуржўш,
Ҳампар бўлур учса, қўнса ҳамдўш.
Баргики бўлур йиғоқча хилъат,
Қушларға бўлур мақоми хилват.
Ҳар хайлки рафъ этиб надамин,
Саҳро сори қўйсалар қадамин,
Чун азми шароби ноб этарлар,
Жайран қўзисии кабоб этарлар.
Бу фаслда ул гуруҳи чолок,
Гулшанға ёйилдилар тарабнок.
Боғи эди равзадин пишопа,
Шом аҳли ясаб нишотхона.
Ҳар нахли фалакка тегуруб бош,
Парвин била хўша айлабон фош.
Нажд этагидин чнқиб булоғи Ким,
тоза бўлуб бу навъ боғи.
Даврон тоши эмди они кўммиш,
Ул чашма сувин кўзини юммиш.
Асҳобға майли лолаву боғ,
Ул икки ичинда лоладек доғ.
Асҳобға ғунча сори оҳанг,
Бу ИККИ нечукки ғунча дилтанг.
Ишқ нчра неча етиб малоли,
Маҳваш қилур эрди забт ҳоли.
Бедилға бу ҳифз мушкил эрди
Ким, ҳуш ила ақли зойил эрди.
Эл ҳарнеки сўрса фаҳм қилмай,
Фаҳм этса жавоб дерни билмай.
Ишқин неча айламай дебон фош,
Андин ажаб амрлар уруб бош.
Гаҳ кўзидин оқиб ашк ногоҳ,
Гоҳи чекиб ихтиёрсиз оҳ.
Аҳволида ҳар замонки тағйир,
Кўнгли ғамин айлаб элга тақрир.
Тағйириға топиб они чора
Ким, ёрнға айлагай назора.
Лекин солайин деган назар тез,
Кўнгли ўти тортибон шарар тез.
Боққай деса доғи қуввати йўқ,
Боқмай деса доғи тоқати йўқ.
Кўз учи била боқиб чу гоҳи,
Жондин чекиб андоқ ўтлуғ оҳи
Ким, боғ юзин хазони айлаб,
Кўк баргини заъфарони айлаб.
Маҳваш қилибон назора ногаҳ,
Бўлмоққа анинг ўтидин огаҳ.
Ҳам жисмида печу тобин англаб,
Ҳам кўнглида изтиробин англаб.
Ўз кўнглида ҳам топиб асарлар,
Онинг ғами ўтидин шарарлар.
Бир фуржа топарға кўп қилиб майл
Ким, бир нафас ўлса ғофил ул хайл.
Мақтулиға еткуруб ҳаёти,
Сўрмоқ била қилса илтифоти.
Англатса ўз изтирорини ҳам,
Ишқи ўтининг шарорини ҳам.
Боғ эрди васиу халқ сойир,
Ашжор ғулуси элга сотир.
Гулбун чаманининг иттисоли.
Ишқ аҳлиға пардаи висоли.
Атфол бўлуб ўюнға машъуф,
Сарву гул ўлуб аларға маълуф.
Сайр ичра етишти моҳи дилхоҳ,
Бир гул чамани ичига ногоҳ.
Гулбун била руст тўрт ёни,
Кирса киши кимса тоимай они.
Киргач анга ул шугуфта гулзор,
Кўрди тикон ичра булбули зор.
Кирмиш эди анда Қайс ғамнок,
Гул янглиғ этиб яқосини чок.
Ўз ҳолиға зор йиғлар эрди,
Бесабру қарор йиғлар эрди.
Оғзида таронаи фироқи
Ким, ёр етишти иттифоқи.
Чун булбулининг гули шугуфта.
Топти бори халқдин нуҳуфта.
Ҳар неча йўқ эрди сўзга тоби,
Кўнглида кўп эрди изтироби.
Йўқ эрди гузири неча сўздин.
Борғудек ўлуб дегунча ўздин.
Бунёд этти ҳижоб бирла,
Бал хижлати беҳисоб бирла:
«К-ей турфа йигит, не ҳолатинг бор,
Не навъ ғаму малолатинг бор?
Ким, шодлиғинг йўқ ўзгалардек,
Ободлиғинг йўқ ўзгалардек.
Асҳобға майли боғу гулзор.
Ҳам тан санга решу ҳам кўнгул зор.
Бу дамки эсиб насими наврўз,
Гул атрини қилди мажлисафрўз.
Боғ ўлди баҳордин гулафшон,
Сунбул бу гул узра кокулафшон.
Бу фаслда азми гулшан этгай.
Бўстон ҳарамини маскан этгай.
Бор онинг учунки шод бўлғай.
Ҳар бандиға бир кушод бўлғай,
Сен нола қилиб ғамин недин сен,
Ашкинг оқизиб ҳазин недин сен?
Ишрат чоғи меҳнатинг не яъни,
Шўробаи ҳасратинг не яъни?
Бу ғам санга қайдин ўлди ҳодис
Ким бўлди бу шиддатингға боис?»
Боисни чу сўрди ул дилафрўз,
Бедил чекибон бир оҳи жонсўз,
Ширин сўзидин бўлуб эди лол,
Қон ёш ила юзга ёзди аҳвол.
Йўқ, йўқки, забони ҳол бирла,
Шарҳ айлади бу мақол бирла:
«Кей жонима ҳайрат ўти солғон,
Кўнглумни бурун назарда олғон.
Аввалки жамолидин сочиб барқ,
Ут ичра вужудум айлаган ғарқ.
Зулф очмоқ ила олиб қарорим,
Қилғон қаро рўзу рўзгорим.
Аввалки фасона зоҳир этгон,
Кўнглумнинг ишини охир этгон.
Қилғонни ёшурмоғинг не эрди?
Мендин яна сўрмоғинг не эрди?
Эл онгламасун дебон намуна
Урмоқ не бу наъли бозгуна!
Сендин етибон бу шиддат охир,
Кимга тоқойин бу туҳмат охир?!
Кўнглумники олмишанг ниҳони,
Сендин ола олмоғум худ они,
Ким аъжами айлаб ўзни ёна,
Бу навъ сурар лабинг-фасона .
Жонимпики ўртадинг бас эрди,
Тонмоқ бу сифат керакмас эрди.
Ўт узра не эрди қуймоғинг ёғ!
Куйганга не эрди қўймоғинг доғ!
Чун бўйла неча хуруш қилди,
Заъф эттию тарки ҳуш қилди.
Туфроқ уза бўлди ул сифат паст
Ким, ердагиларга бўлди ҳамдаст.
Қўйниға олиб нигор бошин,
Сочиб кўзидин юзига ёшин.
Беҳушға айлаб изтироби,
Ҳардам юзига уруб гулоби.
Ўлтурганига ўзи ебон ғам.
Йиғлаб тутар эрди бўйла мотам.
Истаб ани бир, ики дилором,
Ул воқиа ичра қўйдилар гом.
Гар зулф ила мушкбез эдилар,
Иккиси анга каниз эдилар.
Кўзларига даҳр ўлуб қаронғу,
Қўрқуб дедилар: «Не ҳол эрур бу
Маҳваш ишидин чу парда қўпти,
Иккисининг олида ер ўпти.
Ул иш неки воқиъ ўлди бехост,
Бир-бир деди ул икисига рост.
Даҳр этти чу сиррин ошкора,
Йиғлаб тилади ғамига чора.
Бор эрди бириси дардпарвард,
Филҳол санамға бўлди ҳамдард.
Деди: «Ема ғамки бок эмастур,
Ким ишқ ўтидин ҳалок эмастур.
Сен қўпғилу бизга топшур они,
Азм айла қабилаға равони.
То бўлмасун эл бу ишдин огоҳ,
Биз фикр этали нечукки дилхоҳ».
Маҳваш ул иков дегандек этти,
Кўнглин қўюб анда эвга кетти.
Бедил кишисин топиб алар ҳам,
Қилдилар ул ишга ёру маҳрам.
Чун бўлди рафиқ анга мулозим,
Бўлди ул иков ҳам уйга озим.
Эй сода рафиқ, бенавомен,
Ишқ илгига зору мубталомен.
Бехудмену ўлтурур навойиб,
Бир лаҳза бошимдин ўлма ғойиб!
XIII
Қайснинг ҳажр шабистонида шабнам гулоби юзига сочилгонидин кузи очилгони ва булбули шабхез била ишқ достонлари адосида нола қилгони ва булбул соясидек туфроққа йиқилгони ва атоси анинг булбулдек фигонларин эшитиб боишга етгони ва маҳмил қафасига солиб олиб кетгони
Чун гулшани чарх гул узори,
Мағриб сори тортти амори.
Анжум гули бирла бу шабистон,
Олам юзин айлади гулистон.
Ул тоза баҳори нозпарвард,
Ғунчадек ичини қон қилиб дард.
Соз этти қабила сори оҳанг,
Бедил ғамидин валек дилтанг.
Беҳол қабиласиға кетти,
Ғамдин анга етти улча етти.
Гулшан аро Қайс ҳушдин фард,
Етиб эди ерда ўйлаким гард.
Ҳам мағзида ҳушдин хабар йўқ,
Ҳам жисмида руҳдин асар йўқ.
Ёрим кечаким насими гулбез,
Бўлди чаман аҳли узра гулрез.
Гул атрн димоғиға солиб ҳуш,
Очти кўзин ул ғариби мадҳуш.
Кўрди ўзини чаман ичинда,
Сарву гулу ёсуман ичинда.
Булбул боши узра нағма пардоз,
Аҳволиға навҳа айлаб оғоз.
Гул ҳолиға чун назора айлаб,
Гулгун ёқасини пора айлаб.
Наргис шабнамдин ашк этиб фош,
Аҳволиға юммайин тўкуб ёш.
Чун кўксида ҳажрдин кўруб доғ,
Кўкси уза лола куйдуруб доғ.
Захми кўкидин бинафшада ғам,
Сўгига кийиб либоси мотам.
Топиб чу вуқуф бу азоға,
Ашжор алам чекиб ҳавоға.
Сунбул қилибон қаро узорин,
Очиб қаро зулфи мушкборин.
Сўгиға оқар су зор йиғлаб,
Ун тортибу сўгвор йиғлаб.
Сарв ўлмай меҳнатидин озод,
Қолмай шамшод дардидин шод.
Дебким ани қилди ишқ бежон,
Чирмониб ўзига ишқпечон.
Сабза қилиб ўзни сарбасар тил,
Айтиб ғамидин фасона ҳар тил.
Бу сўглар айлаб ул назора,
Тоимай ўлмакдин ўзга чора.
Ҳарён боқиб анда ёр тоимай,
Андуҳи ўти қарор тоимай.
Не даврида хайли дўстдори,
Не олида сарви гулъузори.
Хуршед кетиб, келиб қаро шом,
Ё ҳажр куни, вале сияҳ фом.
Е ҳажр ўти бўтратиб духонин ,
Айлаб қора даҳр хонумопин.
Кўнглига ўкулди кўҳи андуҳ,
Андуҳи йиғилди кўҳ то кўҳ.
Соғинди қачон назора қилди
Ким, чарх уйи бошиға йиқилди.
Чун дардиға тоимади карона,
Дард ашкини айлади равона.
Чок айлади тортибон яқосин,
Чекти тан офият либосин.
Йўқким бу либосини сувурди
Ким, жисмидин они ўтқа урди.
Чун бўлди либоси оташ олуд,
Гардунға етишти оҳидин дуд.
Йўқ, йўқки, бу дуд оҳи эрди.
Уртангучи жисми коҳи4 эрди.
Гоҳи бу сомонда шуъла, гаҳ дуд,
Андин тутубон жаҳонни каҳдуд.
Каҳдуду фалакка еткуруб бош,
Афлок кўзига кетуруб ёш.
Кож урди сориғ юзига онча Ким,
они кўк этти ул тапонча6,
Гарчи юзи эрди заъфарони,
Бўлди гулидин кўки нишони.
Кўнглида бу заъфарондин озор,
Кулмак ўрнида йиғлатиб зор.
Кўксига уруб фироқдин тош,
Ерга уруб иштиёқдин бош.
Кўкси аро шуълаи фироқи,
Бу ўт била доғи иштиёқи.
Кўнглига сипаҳ чекиб аламлар.
Оҳи ўти кўргузуб аламлар.
Солиб бу сипаҳ ичига ошуб
Кўнгли мулкин қилиб лагадкўб.
Утмай бу сипаҳ эли камоҳи,
Етиб яна бир бало сипоҳи.
Ҳар хайли жафо қўлин сунуб кенг,
Ул мулкни ер била қилиб тенг.
Ғам хайли ичинда сондин ортуқ,
Ҳар нечаки десам ондин ортуқ.
Бу навъ эди ҳажри ибтилоси,
То чекти алам саҳар ливоси.
Тун урди кўмурларини дарҳам,
Меҳр ўтини субҳ айлади дам.
Кўк гулшани гуллари тўкулди,
Гулларки тўкулди ғунча кулди.
Кўк боғида гуллар ўлди нобуд,
Ер боғида гуллар ўлди мавжуд.
Ул боғда ҳар неким сочилди.
Гўёки бу боғ аро очилди.
Бедил кўрубон ёруғ жаҳонни,
Чекти яна оҳ ила фиғонни.
Гул бошиға эврулуб сабодек,
Учраб кўзига гул ошнодек.
Дебким: «Қани ул гули шакарханд Ким,
бу гул эрур юзига монанд?»
Ул чеҳрадин зрди ёдгори,
Бўлмаса эди ёнида хори.
Ғунча сори боқибон уруб печ,
Ухшатмайии они оғзиға ҳеч.
Гаҳ сарв аёғиға қўюб юз,
Оҳин яна сарвдек чекиб туз.
Дебким: «Гар эмас қади равони,
Лекин қадидин эрур нишони».
Гаҳ меҳр қилиб бинафшаға фош,
Бир лаҳза кўтармай олидин бош.
Атридин ўлуб мурод коми,
Ул турра иси топиб машоми.
Гаҳ сабзаға суртубон узорин.
Кўкка чекибон фиғону зорин
Ким, «Гулшан аро хиром чоғи.
Тегмиш санга гулрухум аёғи».
Наргис кўзи айлаб они волиҳ,
Ёри кўзидек кўруб биайниҳ.
Йиғлаб кўруб онча ранжу темор Ким,
заъф қилиб нечукки бемор.
Туфроғда кўруб аёғ нишони,
Ёпиб ики кўзи бирла они.
Ким: «Ёр аёғи етмиш эркин,
Туфроғини сурма этмиш эркин».
Гоҳи тилабон сувдин нишона,
Ашкин қилибон сувдек равона
Ким, «Жилва қилурди ул суманбў,
Аксини топиб эди экин сув».
Булбул била соз этиб навони,
Булбулдин ошар эди фиғони
Ким, «Бежиҳат ўлди бу малолинг,
Чун ёринг ила эрур висолинг.
Маскан санга бўлди тоза гулшан,
Гулбун уза айладинг нишиман.
Гулшан аро маҳрами ҳарамсен,
Гул суҳбати ичра муҳтарамсен.
Гўё бу мурод эмас писандинг,
Ё ёр висолидин ўсондинг
Ким, шому саҳар қилиб мароға,
Минг тил била ун солиб ароға.
Элга етуруб унунгдин озор,
Айтурсен ўзунгни ошиқи зор,
Ким сен киби урса ишқдин дам,
Ишқ аҳли қачон тутар мусаллам.
Сен аҳли висолсен дам урма,
Ҳажр аҳли қошида нукта сурма!
Мискин мепу дардманди мажруҳ,
Тоимай тан аро нишонаи руҳ.
Яъни ғам ўтида жисми зорим,
Шўх жон киби сарви гулъузорим
Сен тортма нола мубталовор Ким,
пола эрур манга сазовор.
Олингда сенинг висолдин боғ,
Бағримда менинг фироқдин доғ.
Внингда сепинг гули баҳори,
Кўнглумда менинг фироқ хори».
Чун чекти бу ерга навҳаи дард,
Бўлди яна ақлу ҳушдин фард.
Ул навъ йиқилди тортибон оҳ Ким,
жони дегилки чиқти ногоҳ.
Бош устидаги нигоҳбони
Ким, топшуруб эрди қизлар они.
Бир гулбун аро тутуб канора,
Аҳволин этар эди назора.
Чун ҳолин анинг бу павъ билди,
Қўптию қабила азми қилди.
Етгач қилибон қадамнн раҳкўб,
Уй ичра худ эрди беҳад ошўб.
Бу воқиадинки Қайс ул шом,
Тутмайдур эди ватанда ором,
Ҳарён кишилар қилиб равона,
Андин тилар эрдилар нишона.
Чун ул иш эди хилофи одат,
Ҳардам эди ғамлари зиёдат
Ким, етти хужастафол қосид,
Бўлди бориға раво мақосид.
Андин бўлуб ул гуруҳ афгор,
Итгон Юсуфларин талабгор.
Ул доғи қилиб тарона оғоз,
Кўрганга бўлуб фасона пардоз.
Ҳар қиссаки англабон тамомин,
Шарх эттн ёшурмайин каломин
Чун бўлди аён бу можароси,
Беҳол ўлубон ато-аноси.
Бўлдилар ани тиларга озим,
Бал аҳли қабила ҳам мулозим.
Қосид дағи хайл аро қадамкаш,
Ул ерга дегинки ул ситамкаш,
Кўргач ани айлабон назора,
Кўнглак дема, кўкси пора-пора.
Туфроғ ила ер уза ҳамоғуш,
Айлаб ғами ишқ ғорати ҳуш.
Бори қилибон фиғону зори,
Ҳозир қилибон равон амори .
Айлаб анга маҳмил ичра манзил,
Манзил сори азм қилди маҳмил.
Эй маҳмили ишқ сорбони,
Азм айлади дард корвони.
Бир гом қабила сори солма,
Ҳар сори бу хайл борса қолма.
XIV
Қайснинг ҳажр шомида андуҳ хайлхонасидин чиқиб, висол қабиласига азм этгони ва ул қабила ўти била ҳамзабонлиқ ва ити била ҳамдостонлиқ қилиб қабила қирогига етгони ва Лайли анинг унидин ҳашамдин чиқиб бир-бирин кўргач ҳам ул ва ҳам бу ўзидин кетгони
Бу номаи дард уза қаламкаш,
Мундоқ қаламин қилур рақамкаш
Ким, Қайс рамида ҳушу беҳол,
Билмас эдиким етишти не ҳол.
Чун мағзида ҳуш бўлди пайдо.
Очди кўзин ул заиф шайдо.
Ато-аносида ғам уза ғам,
Не ғам уза ғамки, сўгу мотам.
Бу меҳр ила манглайин ўпти,
Ул бошиға эврулурға қўпти.
Фаҳм айлади Қайс чун бу ҳолат,
Сув қилди вужудини хижолат.
Ул бирга хижолат айлабон фош,
Бу бир оёғидин олмайин бош.
Яъники уётдин ўзда қолмай,
Андоқки юқори боқа олмай.
Чун кўрди ато било аноси
Ким, они ҳалок этар ҳаёси.
Аҳволиға қилдилар мувосо,
Сўз демадилар насиҳат осо
Ким, бу иш анга шугуфт тушмиш,
Бу ҳодиса ногирифт тушмиш:
«Биз кўп сўрсак бу сўз мақоли,
Нобуд этар они инфиоли .
Бу воқиа тарки тутти эркин,
Ул васвасани унутти эркин.
Тутқай они эмди табъи софи,
Бу ишгаки айлагай талофи.
Иффат ҳарамида кеш тутқай,
Тақви билан зуҳд пеш тутқай».
Қўптилар этиб бу фикр лойиқ,
Йўқким ул иков, бори халойиқ.
Бу деб: «Анга турфа ҳол тушмиш».
Ул дебки: «Ажаб хаёл ушмиш»
Халқ олида дев уруб анга йўл,
Билмай муниким пари эмиш ул.
Ҳар ким уйи сори гом солиб,
Ғам ҳужраси ичра Қайс қолиб.
Бир лаҳза енгиб ани тафаккур,
Ўз ҳолатига этиб таҳайюр.
Бирдам ишига қилиб назора,
Тоимай қатиғ эмгакига чора.
Ишқ ичра тутарга кўҳу води,
Манъ айлаб ато-аноси ёди.
Тутмоққа салоҳ ишқ этиб зўр,
Кўнгли мулки аро солиб шўр.
Ул чоққачаким сипеҳри худком,
Офоқ уза ёйди пардаи шом.
Кофурни ёпти мушки суда,
Кўк шамъи жаҳонға сочти дуда.
Тийга уй ичнда ул ғам андуд,
Тўлғониб ўзига ўйлаким дуд.
Чеккач яна ишқ ўти забона,
Қўймади вужудидин нишона.
Ғам хайли кўнгул ҳисорин олди,
Ишқ илгидин ихтиёрин олди.
Лайли ғами ўйла қилди бедод
Ким, ато-анони қилмади ёд.
Ошиқлари холини унутти,
Маъшуқ уйининг йўлини тутти.
Юз урди бало қабиласиға,
Ул моҳлиқо қабиласиға.
Не гом солурда ҳуш ёри,
Не пўя қилурда ихтиёри.
Ҳардам йиқилиб қўпуб уруб гом.
Эс бирла не сайр анга, не ором.
Қўпуб йиқилури мастлардек,
Бехудлуғи майпарастлардек.
Чун бўлди қабила ўти пайдо,
Ул ўт била куйди зор шайдо.
Кўнгли аро қўзғолиб шарори,
Қолмоди шарорадек қарори.
Кўкка чекиб оҳи оташолуд,
Ут сори юз урди ўйлаким дуд.
Тил чекти демак учун тарона,
Ул навъки ўт чекар забона.
Ўтдек дам ила тутуб сароғоз,
Ўтқа боқиб ўлди нукта пардоз:
«Кей ҳажр тунида ахтари ишқ,
Рахшанда нечуккн гавҳари ишқ.
Бал машъалаи фароғ сенсен,
Ё гавҳари шабчароғ сенсен.
Дуд ичра шарарларинг ҳужуми,
Ғам шоми таҳарруки нужуми.
Саргаштаи ғамға тун саводи,
Ламъанг келибон хужаста ҳоди.
Дудунг била даҳр анбаролуд,
Йўқ дудким, ул саводи мақсуд.
Кўмган кулунг ичра ҳар фатири,
Кўк хони аро маҳи мунири.
Ҳар кўзники ул етиб яшортиб,
Учқон кулунг анга сурма тортиб.
Гар қилмаса кўз ёрутмоқ оҳанг,
Кўзга нега келди сурмаи ранг.
Ё онингдек очарға кўзни,
Хокистари этти сурма ўзни.
Ахгар санга ҳарбири самин лаъл.
Ўртарға кўнгулни оташин лаъл
Ранги норию, табъи нори,
Руммони ўлуб бу лаъл бори6.
Тож устида лаълдин тарабдур,
Лаъл устида тожи зар ажабдур.
Ғам шоми аро қўлумни туттунг,
Ҳижрон тунида кўзум ёруттунг.
Мадҳингни зтай не навъ зоҳир,
Шукрунгни не тил била де охир.
Ой-кун санга икки манқал ўлсун,
Ҳеминг бори уду сандал ўлсун .
Дойим бу тариқу шевани тут,
Ҳам ёру ва ҳам жаҳонни ёрут».
Кам қилмамиш эрди бу навони
Ким, ҳайдин келди ит фиғони.
Ҳам жисмиға печу тоб тушти,
Ҳам кўнглига изтироб тушти.
Фарёд қилиб равон ул итдек,
Юз навъ чекиб фиғон ул итдек
Андоқки жафойи осмондин,
Оқшом киши қолса корвондин,
Истаб ани чекса каъра ёри,
Ул ҳам чекгай фиғону зори.
Дашт узра ул ун сўнгича кетгай,
То мақсаду манзилиға етгай.
Солур эдн гоми бехудона,
Оғзида валек бу тарона:
«Кей муждаи жон ҳазин нафиринг,
Руҳумга ғизо бийик сафиринг.
Ҳам ғам туни кўргузуб вафо сен,
Ҳам гумшудаларға раҳнамо сен.
Ул кўйга эврулуб қўюб бош,
Ким бошинга мен ҳам эврулай кош
Ул кўйгаким бўлуб бадандеш,
Чанголу тишинг танин қилиб реш.
Эл қони аёқларинг ҳиноси
Ким, жоним аёғларинг фидоси.
Мен гар тоимай бу комронлиқ,
Сен айлабон анда посбонлиқ.
Бу ким сену мен биз икки ҳамдам,
Мен хору валек сен мукаррам.
Сен ёр эшигнда шоду масрур,
Маҳрум мен ғарибу маҳжур.
Сен кўйида ҳар тараф шитобон,
Мен зорға жилвагаҳ биёбон.
Сен кўйида тош уза қўюб бош,
Бошимға фироқи ёғдуруб тош.
Сен мендин ўлуб вафода афзун,
Ҳам сидқда, ҳам сафода афзун.
Йўқса не учун фалак хироми,
Хор этти мени, сени кироми?
Бу шукрғаким сипеҳри хунхор,
Қилди сени муҳтарам, мени хор
Ким, соз этибон фиғонни мендин,
Гоҳи ўп ул остонни мендин».
Ит бирла тузуб бу можаросин
Ким, кўрди қабиланинг қаросин.
Ошуфта ичига юзлапиб шўр,
Қолмади юрур аёғиға зўр.
Ҳар неча юрурға саъй қилди,
Чирмашти аёгию йиқилди.
Нечаки йиқилди, қўпти ёна,
Ер ўимак эди анга баҳона.
Чун ҳайға йиқила-қўпа етти,
Жон оғзиға етти, ҳуши кетти.
Гаҳ ҳушида, гоҳ ҳушидин фард,
Ҳай давриға айлар эрди новард.
Ғам хайли балаид пояси ул,
Фитна черики талояси ул.
Ҳар лаҳза чекиб фиғони жонсўз,
Тортиб ўтлуғ дамин жаҳонсўз.
Лайлики эди араб балоси,
Ҳам бор эди Қайс мубталоси.
Кўнглида қилиб нуҳуфта дардин,
Фориғ бўлуб эрди хобу хўрдин.
Тун-кун ичида анинг хаёли,
Жониға мурод анинг висоли.
Ул ксча бу чоқка тегру қайғу,
Қўймайдур эди кўзига уйқу.
Ҳардам урар эрди зулфдек печ,
Оғзи киби сабри йўқ эди ҳеч.
Тийра қилибон кунин қаро тун
Ким, ногаҳ эшнтти бир ҳазин ун.
Ул ундин ичига тоб тушти,
Кўнглига ҳам изтироб тушти.
Қўпти доги қўйди ул сари гом,
Кўнглидин итиб қарору ором.
Мажмуи қабила уйқу масти,
Илло буки ишқ пойбасти.
Беишқ улусқа ком уйқу,
Ишқ аҳлиғадур ҳаром уйқу.
Воқиф эди доя ҳолатидин,
Ишқ офатида малолатидин.
Ҳам Қайсға эрди меҳрибон ул,
Шавқидин этиб фидойи жон ул.
Мактаб аро золи меҳрпеша,
Кўнглини сўруб анинг ҳамеша,
Ҳам бу ясаб ўзни доя монанд,
Ҳам ул мунга айлаб ўзни фарзанд.
Ул ой чу югурди, чиқти доя,
Борди сўнгғича нечукки соя.
Ойни чекар эрди ишқ бебок,
Ул ерга дегинки Қайс ғамнок.
Бир-бирини кўргач икки дилхоҳ,
Чектилар анингдек оташин оҳ
Ким, ўтларидин жаҳон ёрушти,
Хирманлариға бу шуъла тушти.
Эмдики кул ўлди хирмани ҳуш,
Беҳуш йиқилди икки мадҳуш.
Дояки бу ишқи пок кўрди,
Ул шуълаи сўзнок кўрди.
Бу навъ ики ишқ ўтиға тафсон,
Оғизлари ноладин садафсон.
Бўлғонда бу васл ошкоро,
Нутқ урғали йўқ бирига ёро.
Не бу анга дарду розин айтиб,
Не ул ғами жонгудозин айтиб.
Хуршед уёқти бўлмайин лайл,
Девор йиқилди етмайин сайл.
Кўп ғам еди сўгвор йиғлаб,
Иккисига зор-зор йиғлаб.
Ваҳм эттики кимса билса ногоҳ,
Бўлғунча ул икки ўздин огоҳ
Бўлған икисига хавфи кон ҳам,
Бўлғай талаф икки нотавон ҳам.
Эгнига қўюб бирини ҳоли,
Андоқки қуёшни чарх золи,
Ул ҳамлда хам қилиб қадин ҳам.
Ул навъки золи чархи қадҳам.
Келтурдию бистариға солди,
Ётқуздию ёнди пўя олди,
Ул ерга дегинки Қайс бедил
Туфроғ уза ётмиш эрди ғофил.
Куюб онадек ғамида жони,
Гаҳ судради, гаҳ кўтарди они.
То чекти қабиладин йироқроқ,
Эл ваҳму гумонидин қироқроқ.
Ким кўрса бу ҳоли бадписанди,
Жониға тегурмагай газанди.
Дсвонани чун йироқ чиқорди,
Ендию пари қошиға борди.
Еткурдию ётти доягона,
То тонгла не ўйнағай замона.
Эй золи замона доду фарёд!
Атфолинга неча зулму бедод!
Бу хайлниким, ҳалок зтарсен,
Ўз бағринг эрурки чок этарсен.
XV
Қайснинг ғойиб бўлғонига қабила аҳли ҳозир бўлуб елдек тоғ ва водиға етиб анинг бир қум ичинда бехуд ётқонин назора этиб, ел хошокни элтгандек уйга элтганлари ва анинг ул пари ишқида хирад тариқин унутқони ва Мажнунлуққа шуҳрат тутқони
Меҳнат тунидин фасона овар,
Бу қиссаға буйла тоқти зевар
Ким, ул кеча Қайс зори бедил
Ким, бўлди қабила сори мойил.
Лайли ҳашамиға чун ёвушти,
Тушти аига ҳарне ишки тушти.
Кундуз кўруб уйда они ғойиб,
Тушти элига яна масойиб.
Ҳам қилди атоси йиғламоқ соз,
Ҳам этти аноси павҳа оғоз.
Ҳар ён кишилар қилиб равона,
Андин тиламак учун нишона.
Жамъики изип топиб саранжом,
Лайли ҳашами сари уруб гом.
Ул пай чу етиб муҳозийи ҳай ,
Ҳайдин чиқибон яна ики пай.
Бўлғоч учов иккиси узолиб,
Қум узра анинг нишони қолиб.
Аидоқ топибон бу хайли човуш
Ким, бўлғон экин ул икки беҳуш
Ким, қум уза қолибон нишона,
Енмоғлари вазъи бехудона.
Бир ётғони судралиб шитобон,
Девопа киби тутуб биёбон.
Бир ётғон ўлуб ниҳон паридек,
Ёхуд кеча меҳри ховаридек,
Бир из ёнибон қабила сори,
Келган сари-ўқ тушуб гузори
Ул жамъ билибки бўйла ҳолат,
Не ишларга қилур далолат.
Судралган хат била тутуб йўл
Ким, қум уза йўл ясаб эди ул.
Топиб ани қум аросида гум,
Ел эсибу жисмини ёпиб қум.
Туфроқ аро ғарк пой то фарқ,
Онинг била йўқ ўлук аро фарқ.
Қум ичра нуҳуфта зор жисми,
Жонсиз киби хоксор жисми.
Ул хайл этибон яқоларин чок,
Йиғлаб боши узра зору ғамнок.
Андоқ согинибки, гўйи они,
Кўммишлар ўлтуруб ниҳони
Тортиб ани туфроғини очиб,
Туфроғини бошлариға сочиб.
Англаб бир асири дарду оҳи,
Оғзига нафас келурпн гоҳи.
Шукр айлабон ўлдилар япа шод,
Вайрона кўнгулни айлаб обод.
Тонгиб биров устига ани руст,
Азм айладилар қабилаға чуст.
Ҳолин кўрубон бу навъ атосп,
Йиғлодию ғолиб ўлди ёси.
Айлаб аноси дағи фиғонлар,
Кўздин тўкубон юзига қонлар.
То қўпти кслиб димоғиға ҳуш,
Боши қуйи эрди оғзи хомуш.
Ўз ҳолида кўрмайин саломат.
Эл ҳар саридин қилиб маломат.
Ул дебки: «Санга бу не ҳавасдур»,
Бу деб: «Ҳавас ўлса мунча басдур».
Ҳар ёндин ўлуб насиҳат ангез,
Ҳар панд анга бир синони хунрез.
Қаттиғ сўз илаки панд этиб фош,
Девона бошиға ёғдуруб тош.
Бу тошки зоҳир ўлмай отиб,
Тан йўқки сўнгакларин ушотиб.
Бу дедн: «Керак қулоғиға панд»,
Ул деди: «Керак аёғиға банд».
Ул кун дағи бўлди сўз била кеч,
Ошуфта йигитга йўқ хабар ҳеч.
Не зажр мизожи ичра нохуш,
Не лутф табиати аро хуш.
То даҳр ёшурди кун чароғин,
Савдозада қилди тун димоғин.
Эл айлабон уйқу сори оҳанг,
Савдо қилиб они уйда дилтанг.
Секриб чиқибон қабиладин тез,
Дилбар ҳашами сори солиб хез.
Тонгла яна зору нотавонлар,
Ҳарён югуруб қилиб фиғонлар.
Топиб яна они зору маҳзун,
Дард ичра бурунғидин ҳам афзун
Ҳар тун бу сифат анинг фирори,
Ҳар кун бу бўлуб алар шиори.
Чун ошти қиёсдин балоси,
Ислоҳдин ўтти можароси.
Девонаға ҳуш аҳлидин панд,
Мажнун сўзидур доғи хирадманд.
Ҳар куи тилабон анинг давоси,
Ҳар лаҳза ошиб анинг балоси.
Тадбирида эл фусуни ошиб,
Дам бирла ўти батар тутошиб.
Ожиз бўлубон ато-аносп,
Балким бори хайлу ақрабоси.
Носиҳлари дам-бадам забунроқ,
Савдоси замон-замоп фузунроқ.
Эл етмоғида чу бўлдилар суст.
Ул доғи жунунин айлади руст.
Савдо қилиб они мухталиф ҳол,
Тинмай югуруб сўнгича атфол.
«Мажнун» била айлабон хитобин,
Ким ҳарне деса бериб жавобин.
Эл деб чу етишса ул жигар хун:
«Келди Мажнуну, келди Мажнун»
Ул бўлуб отин билуридин ёт,
Мундин доғиким, не нимадур от.
Ўз отию қавму хайли оти,
Йўқ ёдида ғайри Лайли оти.
«Лайли, Лайли» дебон чекиб ун,
Эл деб: «Мажнундур, ушбу Мажнун».
Бу сурат ила ҳар сабоҳу ҳар шом,
Лайли ҳашами сори уруб гом.
Атрофига эврулуб неча давр,
Уз кўксига тошдин қилиб жавр.
Ҳай гомки кўксига уруб тош,
Аввал қадзм ўрниға қўюб бош.
Ҳар даврда деб: «Тўкулса қоним
Ким, садқа қабиласиға жоним».
Андин сўнг ашкидин тўкуб сайл,
Саҳро сори чун қилур эди майл.
Манзури қабилаи дилором,
Сайр ичра кейин-кейин уруб гом.
Улдамки ароға кирса ҳойил,
Бўлур эди дашг сори мойил.
Эй даштни айлаган ватангоҳ,
Йўл озмишам, ўл замоне огоҳ.
Қолдим ўронишда, тут қўлумни,
Кўргуз карам айлабон йўлумни.
XVI
Мажнунни бехабар ошиқлигидин Лайли атоси хабардор бўлуб, Мажнун атосига тил синони, балки синон лисони била захм забонлар йиборгони ва ул бу ҳалоҳил заҳрин нўш этиб, сингуруб, Мажнунни салосил ва аглол била муқайяд қилгони
Бу сафҳани айлаган нигориш,
Афсона бу навъ этар гузориш
Ким, қилди чу гардиши замона,
Мажнун сўзин эл аро фасона.
Ҳар ким тилига бу эрди мазкур,
То барча Арабда бўлди машҳур.
Лайли атосиға ҳам ниҳони,
Арз этти бир-икки меҳрибони
Ким: «Омир элида Қайс бадрўз,
Бу ҳайдаки эрди донишомўз.
Топиб илму хирадға пайванд,
Ҳам олим эдию, ҳам хирадманд.
Бўлмиш боридин фароғи гўё,
Хабт этмиш анинг димоғи гўё .
Дашт узра фиғон қилиб ҳамеша,
Кезмак анга бўлмиш эмди пеша.
Ошуфталиғиға йўқ ниҳоят,
Девоналиғиға ҳадду ғоят
Лекин эл аро будур иборат
Ким, ақлу ҳавосиға бу ғорат.
Бир ишқ ғаму балосидиндур,
0Бир ҳур сифат ҳавосидиндур».
Сомиъ чу эшитти бўлди ғамгин,
Тишлаб илигин дедики: «Мискин!
Таърифида кўп ўтар эди сўз,
Гўёки анга тегурдилар кўз.
Бас қобил эдию дилписанд ул,
Озодавашу ниёзманд ул.
Ақли комилу каломи маъқул.
Бор эрди манга ҳам асру мақбул.
Не эркин анинг атоси ҳоли,
Бечора аносининг малоли?
Не ўтдин экин бу тоби оё,
Кўнгли аро изтироби оё.
Қай гулдин экин бу хорхори.
Қай сарвдин ашки жўйбори?
Бу ҳолиға ким васила эркин
Қиблагаҳи не қабила эркин?»
Ноқил деди: «Эй хужаста сурат!
Чун сўрдунг эрур демак зарурат;
Бу ишқ гар ўлса зишт ё хўб,
Айларлар улус бу ҳайға мансуб.
Гўёки улус гумони жупдур
Ким, бу ишига далил кўпдур.
Бу даштда кўпдурур қабойил
Ким, кўнгли эмас бирига мойил.
Лекин анга ҳар сабоҳу ҳар шом,
Етмай бу қабилаға йўқ ором.
Ҳам қиблаи жони бу қабила,
Ҳам жону жаҳони бу қабила.
Бу ҳужла эрур ҳарими иффат,
Эсмай анга жуз насими иффат.
Атрофида пардалар намуди,
Исмат била зуҳд тору пуди.
Лек оҳи ели етишса бебок,
Кўк иардаси бўлса ҳам қилур чок.
Афғонида барча бехабарлиқ,
Алфозида барча пардадарлиқ.
Табъи хушу назми ҳам равондур
Андоқки санга дағи аёндур.
Назмида бори бир исм мазкур
Ким, эрмас зикри бизга мақдур6.
Биз айттуқ эмди сен билурсен,
Бу ишта не фикрким қилурсен».
Эшитгучи билдиким недур ҳол,
Тўлғонди ўзига ўйлаким нол .
Бошин тутуб ўлди бир замон геч,
Сўз демади яхши, ё ёмон ҳеч.
Чун яхши тааммул этти лахте,
Тил чекти нечукки шўр бахте.
Ноқилға дедики: «Тез уруб гом,
Қил саййиди омирийға эълом.
Ким, бўйла ҳадиси номупосиб,
Не бизгаву, не санга муносиб.
Бор эрмиш улустилида жори,
Сендин бу ажаб кўрунди бори
Ким, мундоқ иш англаб ошкоро,
Бу чоққача айладинг мадоро
Ким, топса эди жунунға пайванд,
Мажнунға илож банд эрур, банд.
Билмангму шукуҳу савлатимни,
Аъроб аро молу шавкатимни?
Ҳам ўғлунга, ҳам санга билурмен
Ким, ҳарне қилай десам қилурмен.
Лекин санга бу тагофул ўлмиш.
Ғафлат юзидин тажоҳул ўлмиш.
Қил забтин анинг чу бўлдунг огох,
Мундин нориким, наузу биллоҳ!..
Бўлса япа бўйла амр зоҳир,
Аввал ани айлагумдур охир.
Сўигра сапга доғи қаҳр сургум,
Хайлингни бу даштдин итургум!»
Бу қаҳр ўқидин чекиб забона,
Сўз ҳомилин айлади равона.
Қосид келибон анинг паёмин,
Айтур кишига. деди тамомин.
Сомиъ чу эшитти сўз ҳисобин,
Сўз тоимади дегали жавобин.
Кўнглини ул иш малул қилди,
Чора йўқ эди — қабул қилди.
Қосид қўпубон чу бўлди раҳкўб,
Тушти бу қабила ичра ошуб.
Тўш-тўшқа чиқиб бори қабила,
Мажнунға топиб йиғор васила.
Топиб ани бир қум ичра нолон,
Қилғон кишидек қароқчи толон.
Дашт узра анга қарор бермай.
Келтурдилар ихтиёр бермай.
Солдилар ани уй ичра бехуд,
Занжир ила айлабон муқайяд.
Андоми салосил ичра маҳқам,
Ҳар силсила печ-печу, хам-хам.
Эй силсилаи жунун аро банд!
Бўлғил бу салосил ичра хурсанд.
Бу қайд ила кимки шод бўлди,
Муставжиби юз кушод бўлди.
XVII
Мажнуннинг фироқ чоҳида танур ичидаги ўтдек тоби ва ҳажр бандида тузоққа тушган қушдек изтироби ва ҳаким фусунидин жунунининг тугёни ва табиб парҳезидин иситмасининг галаёни ва ўз заҳр комлигига тўккан талх-талх шўробаси ва бу шўробадин комида аччиг-аччиг хунобаси ва кўнгли ўтидин темур банди сув бўлгони ва сувдек саҳро азми қилиб ашки суйидин водилар тўлгони
Бу ҳалқа аро асири қуллоб,
Сўз риштасидин бу навъ очар тоб
Ким, телба чу бўлди банд асири,
Ул банд аро юз газанд асири.
Бир неча кун уйда эрди побаст.
Фарёд анга гоҳ баланду, гоҳ паст.
Йўқ кундузу кеча хўрду хоби,
Дом ичида қушдек изтироби.
Уйқу кўзидин тутуб канора,
Ҳар кирпики уйқуға катора.
Ул кўзда не навъ турғай уйқу
Ким, бир нафас анда турмағай сув.
Кўнгли аро ҳушдин хабар йўқ,
Не ҳушки кўнглидин асар йўқ.
Қолмай чу солиб бало ўти жўш,
Танда кўнгулу кўнгул аро ҳуш.
Савдо ўтидин ёииб чароғи,
Дудиға мақар бўлуб димоғи.
Бу дуд чу ул уй ичра ортиб,
Тақвою хирад юзин қарортиб.
Эмдики бу икки тошибон рахт,
Анда урубон жунун шаҳи тахт
Ул дуд бўлуб сипоҳи савдо,
Ҳардам солиб ул сипоҳ ғавғо.
Бу навъ димоғи ичра ошўб,
Кўнглини жунун этиб лагадкўб.
Ғам ханжари бирла ёра кўнгли,
Не ёраки, пора-пора кўнгли
Онинг бу сифат ғаму балоси,
Бу турфаки нотавон атоси
Боши уза келтуруб ҳакими
Ким, бергай анга умеду бийми.
Ул ишқ балосидин хабарсиз,
Кўнгли бу забонадин шарарсиз.
Англаб чу табиб изтироби,
Ҳар лаҳза анга қилиб азоби,
Гаҳ нукта суруб насиҳатомиз,
Ўтин бу нафасдин айлабон тез.
Шарбат ичарин ирода айлаб,
Қон ютмоғини зиёда айлаб.
Берганда ғизо олур учун баҳр,
Оғзиға наволалар келиб заҳр.
Чун манъ этиб ашки хунфишонин,
Афзун қилиб оҳ ила фиғонин.
Чун дебки: «фиғонни айлагил кам».
Қон ёши бўлуб фузун дамодам.
Гоҳики ёғоч олиб, уруб руст,
Кулгу қилибон рамидани суст.
Чун кулгусидин топиб хижолат,
Йиғламоғи еткуруб малолат.
Ҳар лаҳза аига қилиб жафойи,
Кўрмак ани хастаға балойи.
Фаҳм айламайин ҳакими бедард
Ким, ўртар ани не сўзу, не дард.
Пайкондин этай дебон танин пок,
Жисмин қилур эрди ҳар тараф чок.
Бу чок тикарга меҳрибонлар,
Игна чикибон демай, синонлар.
Пайкон учун ул танини ёриб,
Тикмакка бу хайл ўқ чиқориб.
Жаврида буларға бу такупў,
Пайкон ҳуд ўлуб ғам ўтидин сув.
Ул сувлар оқиб бори кўзидин,
Бечора судек бориб ўзидин.
Гаҳ ўзида, гаҳ йўқ ўзнда,
Гаҳ сув, гаҳ қон анинг кўзида.
Бу навъ эди неча вақт ҳоли,
Лаҳза-лаҳза ошиб малоли.
Бир тунки сипеҳри зулматандуд
Кун сафҳасин этти анбаролуд.
Ваҳ тун демаким қаро балойи,
Кун ганжини кўмган аждаҳойи
Ғам дўзахининг бухор уди,
Оташкадаи фироқ дуди.
Дудидин ўлуб малак сияҳбол,
Тулидин ўлуб фалак куҳансол.
Тонг булбули тумшуғин тутуб руст.
Хуффош қанотларин қилиб суст.
Бир учи унутиб ибтидони,
Бир учи соғинмай интиҳони.
Тун йўқки, қоронғу меҳнатобод,
Ошиқлару хасталарға жаллод.
Ҳар телбаки нотавони савдо,
Ул кеча анга жаҳони савдо.
Бедардни масти хоб қилғон,
Дард аҳли ишин хароб қилгом.
Бу кечада дардманди маҳзун,
Ҳижрон тунининг асири Мажнун.
Ўз ҳолиға чун тааммул этти,
Ғам барқи вужудини кул этти.
Ўз ҳолиға қилди навҳа оғоз,
Ҳар дардиға бўлди навҳапардоз
Ким, «Бўлмаса неткай эрди будум
Ё бўлса эди адам вужудум.
Мен хастани айламакта мавжуд,
Не эрди экин қазоға мақсуд.
Жисмимға қадарки руҳ берди.
Бермаса эди не бўлғай эрди?
Чўп жисмима руҳ бўлди йўлдош,
Туққон нафас ўлсам эрди, эй кош.
Маълум этибон чу ўлганимни,
Ит олиға солибон танимни.
Жонимни халос этиб анодин,
Қутқорсалар эрди минг балодин.
Жисмимни талашса эрди итлар,
Қонимни ялашса эрди итлар
Қут айласа қону рагларимни,
Чайнаб, ушотиб сўнгакларимни.
Ул туъманинг устида улушуб,
Қут айласалар эди урушуб.
Бал ит дағи ҳайф бу ғизоға,
Солмоқ недур итни ҳам балоға.
Ит жисмимаким тиш урғай эрди,
Урғон нафас-ўқ қутурғай эрди.
Телба бўлуб ўт жаҳонға солиб,
Юз хастаи нотавонға солиб.
Тор айлаб ўкуш нафас чароғи,
Ултургай эдилар опи доғи.
Аяло бу эдики шайн бошлаб,
Куйдурсалар эрди ўтқа ташлаб.
Ул ўт аро печу тоб бирла,
Куйса эди изтироб бирла.
Қолғоч кули ўт аро нишони,
Совурсалар эрди кўкка они.
Ул кўкка дағи етиб касофат,
Бўлғай эди шояд анда офат.
Эмдики не бу ва не ул ўлди,
Жисмимға бақо сори йўл ўлди.
Етмасдин бурун ишқдин зўр,
Кош ўлғай эди ики кўзум кўр.
Изҳор этибон бу бенаволиқ,
Қилсам эди қут учун гадолиқ.
Муҳтож бўлуб илик-иликка,
Сайр этсам эди эшик-эшикка.
Бир луқмаға мен бўлуб балокаш,
Бир луқмахўр олима асокаш.
Бу ҳодисаи ҳалок ичинда,
Онсиз йиқилиб мағок ичинда.
Тортиб бу машаққату балони,
Кўрмагай эдим бу ибтилони .
Кўздин бу аноға учрамишмен,
Юз дарду балоға учрамишмен.
Бўлмаса ул икки9 мотамангез,
Бошимға ики балойи хунрез.
Бўлғайму эдим назарда маъзур,
Қилғайму эдим кишини манзур.
Машъуф бўлуб назар ишига
Бергайму эдим кўнгул кишига.
Хосса, не кишики, жон балоси,
Не жонки бари жаҳон балоси.
Улким ел агар очиб ниқобин,
Кўргузса жамоли офтобин.
Бир ламъадин ўт жаҳонға тушгай,
Балким тўқуз осмонға тушгай.
Ул ўт ичида қуёш фатири,
Ойни не дейинки, қурс қийри.
Мен даҳрда бир заиф хасмен
Ким, жисмда хасча ҳам эмасмен.
Кўз кўрмак ила йпғиб ҳавасни,
Ул ўтға ғаним этар бу хасни.
Неткай неча бўлса ишқ бебок,
Мпнг барқнинг ўтрусуда хошок.
Чўп зўр қилиб бу мубталоға.
Солғай бу азим ибтилоға.
Қўймағай ул ўтқа хос бўлмоқ,
Ўртанмак ила халос бўлмоқ.
Ҳижрон ўти бўлғай анга рўзи
Ким, бўлғай анинг минг улча сўзи.
Ҳажр ўтида ҳам жунунға солғай,
Ҳам меҳнати гуна-гунға солғай.
Бўлмай бу балия бирла хурсанд,
Зиндонға солиб ҳам айлагай банд.
Чун ҳуш ила ақлини итургай,
Бошиға ҳаким ҳам кетургай.
Юз меҳнату бинм дарди бирён,
Бедард ҳаким дарди бирён.
Жон ёра қилурға ул қўюб юз,
Панд аҳли сепиб яросиға туз.
Юз мунча ғам ўлса умр фарсой,
Бўлсам эди кўҳу дашт паймой,
Гаҳ тоғ уза нола урсам эрди,
Гаҳ бодияда югурсам эрди.
Филжумла бор эрди эҳтимоли.
Қилмоқ нафасе кўнгулни холи.
Бир уй қачон ўлса ўтқа маскан,
Боғланса эшик тутулса равзан.
Чок ўлмоқдин маоф бўлғай,
Бал ҳар тарафи шигоф бўлғай
Ўт ҳар тарафин шигоф қилмоқ,
Бўлғай анга мужиби йиқилмоқ.
Кўнглум унин этти қайғу зиндон,
Жисм уйи яна қаронғу зиндон.
Зиндонки танимдур анда маҳбус,
Ҳам тунглуки, ҳам эшики мадрус.
Ичкаррак уй ичра ғусса тоби,
Бал фурқат ўтининг илтиҳоби.
Уйлар не ажаб ёрилмоқ охир.
Бир-бири уза йиқилмоқ охир.
Бу икки-уч уй чидорға не ҳад,
Бал етти-секиз рафиъ кунбад.
Ул ўт тафидин аён қилиб ларз,
Очилғали ҳар бирнга юз дарз.
Овахин бу ўтдин ўлди тобим,
Йўқ, йўқки, ичинда изтиробим.
Кулбамдаву масканимда бу ўт,
Жонимда бу ўт, танимда бу ўт.
Ўт ичра бировниким солурлар,
Бандини аёғидин олурлар.
Ўт банд ила булди жилвагоҳим,
Мундоқму азим эмиш гуноҳим?
Ўт онча эмаски бу қаро дуд,
Йўқ дудки шоми дуда андуд.
Жонимда онинг қаро балоси,
Кўнглумда ҳам онинг ибтилоси.
Тун йўқки мени қаро босибдур.
Ё кўҳи ғаму бало босибдур.
Гар босмади жисмим ул оғир юк,
Мундоқ нега бўлди бетаҳаррук»
Ё жон қуши учти жисмн хасдин.
Азми ватан айлади қафасдин?
Танға не таҳаррук ихтиёри.
Ўлган ҳаракатдин ўлди ори.
Жисмини қилиб мазанна сокин,
Толпинмоқ эди иши ва лекин.
Чун жисми эди наҳиф асру,
Оёғ, илиги заиф асру.
Солғонда оёғ илик уруб тоб,
Жон ришталариға келтуруб тоб.
Ҳам синғон эмиш йиғочға пайванд,
Ҳам чиқмиш аёғидин темур банд.
Чун топти бу изтироби таскин,
Чеккач оёқ ул ғариби мискин.
Кўрдики халос эрур аёғи,
Икки қўли, балки бўйни доғи.
Юз шукр ила ерга қўйди бошин,
Кўздин оқизиб ниёз ёшин.
Оҳиста қўпуб эшикни очти,
Борғонча заиф оёғи қочти.
Бир даштқа кетти ул макондин
Ким, қатъи йироқ зди ғумондин.
Эй қайди замона бирла хурсанд,
Бўлғон сенга ўзлукунг оғир банд.
Ўзлукдин ўзупгпн апла озод,
То дашти фапоға киргасен шод.
XVIII
Лайлининг сарви хиромони гулшандин уйга хиром қилгонда Иби Салом кўнгли қуши ул сарв сори ҳаво қилгони ва ул ҳавода баҳор насими шукуфа яфрогин тўккондек дирампошлиқ қилиб, умед гулбунидин муроди гули очилгони ва ул насим таҳаррукидин сарви гулрух соядек такассур туфрогига йиқилгони
Мундоқ деди сўз гуҳарфишони,
Айтурда бу нуктадин нишони.
Ким, унга суманбари гулапдом,
Чун боғдин этти азм ул шом.
Олам аро чеҳрадин гул очиб,
Хай3 бирла гулоб ерға сочиб
Зоҳир қилиб ул гулу гулоби,
Ишқ ўтидин ўзга обу тоби.
Ҳар бир монгишида юз латофат,
Иуқ, йўқки, сочиб жаҳонға офат.
Гул баргига сарв узра манзил,
Ҳам сарви равони гулга ҳомил.
Таъриф қилурча юз жамоли,
Васф этгуча юз минг эътидоли.
Лекин ғами ишқдин мушавваш,
Уйга борур эрди ул париваш.
Йўлда они кўрди навжувоне.
Хайли араб ичра комроне.
Солим анга барча айбдин зот,
Бахт Ибни Салом деб анга от.
Ҳам отиға йўқ шумора пайдо,
Ҳам қўйиға йўқ канора пайдо.
Саҳроии тутуб теваси якбанд,
Ҳайкал аро барча кўх монанд.
Чун молиға кимса билмайин сон,
Ҳар мушкил ўлуб қошида осон.
Меҳнат тунида йўл айлаган гум,
Ғам йўқ чу кўрар дирамдин анжум
Чун Ибни Салом кўрди онн,
Шавқ ўтиға тушти хаста жопи.
Ул чора ишига бўлмади суст,
Пайванд хаёлин айлади чуст.
Азм этти қабиласиға филҳол,
Йиғди неки мумкин эрди амвол.
Юз навъ ҳадияи кироми,
Юз туҳфаи нақд барча номи.
Ҳоди қилибон неча хирадманд,
Афсона гузору шайх монанд.
Шарҳ айлаб аларға орзуни,
Ул бобда барча гуфту-гўни.
Мақсудға сўзни банд айлаб,
Эл барча сўзин писанд айлаб.
Юклаб бори туҳфаву хизона,
Мақсад сари бўлдилар равона.
Лайли отаси бўлуб хабардор,
Ул муждадин ўлди баҳра бардор.
Чун Ибни Саломни бурунроқ
Тонир эди барчадин фузунроқ.
Ким ёр анга ҳуш ила хираддур,
Молию жиҳози беададдур.
Ҳам хайли Бани Асадға5 воли,
Юз хайли Бани Асадча моли.
Топиб чу бу навъ комронлиқ;
Юз меҳр ила қилди мизбонлиқ.
Меҳманлар ани чу кўрдилар гарм.
Фош айладилар шафоату шарм.
Тортиб неки туҳфаи кироманд,
Андин сўнгўлуб фасона пайванд.
Изҳор этибон виқору тамкин.
Юз нукта суруб балоғат ойин.
Таърифлар ўйлаким сазодур,
Мазкур этиб улча муддаодир.
Мақсудларин чу айлабон фош,
Посух тилаю6 қуйи солиб бош.
Сомиъ чу қолиб ғаразни таҳқиқ
Дедики: «Худой берса тавфиқ,
Ул қилса ўғуллуғум ҳавоси,
Бўлғаймену мен дағи атоси.
Дуррум анга зеби торак ўлғай,
Иншооллоҳ муборак ўлғай.
Лекин анга сабр ҳам керакдур
Ким, шохи гулум шикастаракдур.
Ҳам наврас эрур бу нахли уммед.
Яъники ҳилол эрур бу хуршед ,
Ҳам табъида қолмасун малоли.
Ҳам сарвиға етсун эътидоли.
Андин сўнг бу хужаста фарзанд,
Не комки бўлмиш орзуманд.
Қелсун дағи жоми васл этиб нўш,
Сарв ўлсуну гул бнла ҳамоғўш».
Уммед ила барча шодмона,
Уйлар сари бўлдилар равона.
Ул вақтким ул бути дилоро,
Гулшан сари бўлди маҳфилоро.
Боғ ичра кезарда ҳар тараф тез,
Гуллар анга очти ишқи хунрез
Ким, рози очилди ҳар бирндин,
Бал қон иси келди ҳар биридин.
Яъники суғурди тиғи бебок,
Кўнгли аро солди чок уза чок.
Чун ғунчани пора-пора қилди,
Ишқ ичра анга бу гул очилди.
Йўқким чаманида ғунчаи дард.
Чок ўлғач очилди оташпн вард.
Чун ишқ бу оташин гул очти,
Гулбарг киби шарора сочти.
Бу ўт била куйди жони доғи.
Балким тани нотавони доғи.
Бас йўқ эди ишқ ўти гудози,
Етти ғами ҳажр турктози.
Ул равзадин ул нишонан ҳур,
Ҳам шпнқу ҳам заифу маҳжур
Ҳоснл хўру хобп кетмпш эрдп.
Ул сори азимат этмиш эрдк.
Ҳардам бўлур эрди нотавонроқ,
Аҳволи нафас, нафас ёмонроқ.
Лекип бу сўз эрди қийлу-қоли
Ким, сайрда авд этиб малоли.
Бўлмиш таниға иситма озим,
Зафар ўлмиш анинг била мулозим
Деган анга ўзни ёру ёвар,
Бу сўзни қилурлар эрди бовар.
Лекин билур эрди баъзи они
Ким, ўзга балодурур ниҳони.
Доя оила неча маҳрами роз,
Бор эрдилар анга ғуссапардоз
Ранжида ғамин эрурлар эрди,
Дардида кўигул берурлар эрди.
Англаб эди дояп жигарсўз
Ҳам ул неча маҳрами гамандўз,
Ким, Ибни Салом ишини ул ҳур
Фаҳм этгач ўлуб мизожи ранжур
Ҳам жисми забунроқ ўлғусидур,
Ҳам дарди фузунроқ ўлғусидур.
Андин ёшурурлар эрди беҳад
Ким, билмагай они сарвн гулхад.
Ул ишқ ўтпдин мушавваш эрди.
Бу шуъла ичинда саркаш эрди..
Бир куп печа хайлу ошноси,
Нисбат ара хешу ақрабоси
Келмишлар эди иёдатиға,
Бал меҳнатининг знёдатиға.
Бир золи рамида ҳуши фартут,
Тадбири хатову ақли мабҳут.
Бедилпи дами қилурға хушдил,
Тил чекти, не тилки тиғи қотил.
Зоҳир қилиб ул ғами ниҳони,
Солди ароға бу можарони
Ким, «Ғам ема, эй гули суманбар,
Зулфунг сочиб ул юз узра анбар.
Тонглаки етиб замони сиҳҳат.
Топса бадаиинг нишони сиҳҳат,
Бахт ичра аён бўлуб кушодинг,
Ҳосил бўлгай борп муродинг.
Ул навъки йўқ санга назире,
Еринг дағи тушти дилпазире.
Маҳвашлар аро бу гуфту-гўдур,
Иқболинг аларға орзудур.
Лекин бу талаб натижа бермас.
Давлат иши саъй бирла эрмас.
Бахтинг майи тўлди шукр лиллоҳ,
Бас турфа иш ўлди шукр лиллоҳ»
Ул кимсаки достонин айтиб,
Ҳам отину ҳам нишонин айтиб.
Бу сўзлар эшитгач ул дилоро,
Билди не иш ўлмиш ошкоро.
Кўнглин бузуб ул сифат масойиб,
Заъф этти ўзидин онн ғойиб.
Эй махфий ўлуб, валек зоҳир,
Кўзга ғойиб, кўнгулга ҳозир.
Чун ёрутқунг кўнгул чароғи,
Қил жилва аён кўзумга доғи.
XIX
Ул ғазоли мушкин сайдиға Бани Асад ахли қасда маълум бўлуб, қуёш заррин ғазоласи мағриб хилватгоҳида сорғориб титраб, шафақ хунобин тўккандек хилват уйда туфроғ ва қон аро изтироб кўргўзгони ва фалак золидек аноси ул ишдин воқиф бўлуб анинг ҳояиға навҳа тузгони
Сўз чашмасин улки қилди ковиш,
Бу навъ су айлади таровиш
Ким, заъф ила сарви сидра поя
Ким, ётмиш эди нечукки соя.
Чун ҳушиға келди айлади ёд,
Ул сўзники андин эрди ношод.
Ортар эди дам-бадам малоли,
Кўнглин қила олмас эрди холи.
Кўрдики ҳалок бўлгудекдур,
Умри тўни чок бўлғудекдур
Доясиға кўп тазаллум этти,
Юз ажз била такаллум этти:
«Кей ҳолима айлаган мадоро,
Сиррим пазарингда ошкоро.
Сендин ишим ўлмағай пиҳони,
Ҳар меҳнатим ўлса билган они.
Бир сўз эшитиб дурур қулоғим
Ким, шуъласидин куяр димоғим.
Гўе они сен дағи билурссн,
Лекин мендин ниҳон қилурсен.
Гар дафъ эта олсанг эрди они,
Қилғунг эди анда саъйи жони.
Сен дафъ этмак эмас чу мақдур
Тонг йўқ сени тутсам аида маъзур.
Лекин эрур ушбу илтимосим.
Бирдам тутсанг эшнкда посим
Ким, кўнглум эрур халул асру,
Ғавғодин эрур малул асру.
Эл кирмаса хилватимға бирдам,
Қўйса мени меҳнатимға5 бирдам».
Доя кўзига қўюб иликни,
Чиқти дағи боғлади эшикни.
«Турманг — деди — уйга ёқин ул бу
Ким кирмиш ул ой кўзига уйқу».
Лайли кўруб элдин уйни холи,
Чок этти уруб яқони ҳоли.
Гаҳ бахти кўзига урди туфроқ,
Гаҳ боши уза совурди туфроқ.
Кўксинки уруб фигор қилди,
Тирноғи била шиёр6 қилди.
Экти сочибои сиришк анбуҳ,
Тан мазраи ичра тухми андуҳ.
Рангин ёшидинки тўкти хуноб,
Юз сафҳаси ичра чекти абвоб .
Ҳар бобида ёзилнб ҳисоби,
Ғам дарсида бир бало китоби.
Ҳасрат овучин қоқиб, чекиб оҳ
Ким, тортар эди фиғони жонкоҳ.
Ул унлар ила топиб дамодам,
Иқболу нишот қушлари рам.
Эгар эди кож уруб қамарни,
Кун чашмаси ичра нилуфарни.
Ул юзга бўлурга ғайр маҳрам,
Киндурур эди либоси мотам.
Дебким: «Недур, эй сипеҳри золим,
Солмоқ бу шикасталикка ҳолим.
Нахлимғаки эрди зери дастинг,
Не эрди шпкаст уза шикастинг?
Нахлики ушоттинг они осон,
Туфроқ ила қадди бўлди яксон.
Тортиб яна тешаи жафони,
Юз пора пе эрди қилмоқ они?
Эмдики қилиб жафо писандин,
Бедодинг айирди банд-бандин.
Недур яна жузв-жузвин олмоқ,
Оташкадан балоға солмоқ?
Мен бор эдим ул ниҳоли наврас,
Йўқ шохима хору теграма хас.
Шохи тарабим бу дам қилиб гул,
Бошим уза тонгла очилиб гул.
Не нахлима мевадин нишони,
Не баргима офати хазони
Ким, бағриға хор тиктим эркин,
Не кўкка бошимни чектим эркин.
Ким ишқ елига қоттинг они,
Ул сарсар ила ушоттинг они.
Ишқ они ушоткач ошкора,
Ҳижрон қўлиға бериб қатора.
Боштин-оёғини ёра қилдинг,
Ажзосини пора-пора қилдинг.
Чун айладинг они неча парканд,
Қилмай мунга ҳам ўзунгни хурсанд.
Куйдургали жузв-жузвин олдинг,
Ғам дўзахи ичра доғи солдинг.
Дўзах манга эмди бу хабардур.
Ким, жонима ўтидин шарардур.
Йўқ, йўқ, не шарарки, барқи офат,
Андин бори даҳр ғарқи офат.
Офат ўти даҳр аро тутошса Ким,
дуди онинг фалакдин ошса,
Андин манга тушса бир шарора,
Кул бўлмоқдин йўқ ўзга чора.
Хосса, тутошиб бу нотавонга,
Андин шараре тушуб жаҳоиға.
Ҳам даҳрни қилғай оташолуд,
Ҳам кўкка етушгай ўтидин дуд.
Ул ўт аро бу заифи ғамнок,
Қайси ғампок, балки хошок.
Хошок дема, шикаста мўри,
Жони юкидин таниға зўри.
Ул мўрға тушса бўйла дўзах,
Оваҳ нечук этгусидур, оваҳ.
Ул мўр мени шпкастаномен
Ким, бу томуғ ичра мубталомен.
Бир мўр не қилмиш ўлғай, эй чарх,
Қилмоқни не билмиш ўлғай, эй чарх
Ким, қасдиға тез ўлуб хироминг,
Минг барқ ила бўлғай интиқоминг.
Мен худ бу сифат бало асири,
Юз меҳнату нбтило асири.
Ул зору заифи ногузирнм
Ким, бордур ул менинг асирим.
Оё не экин ғамимда ҳоли,
Чирмонмоқ ила тани чу поли?
Ишқим ўтида ёдарму эркин,
Ҳажрим ғамида чидарму эркин?
Шавқим чиқорурму эркин оҳин,
Оҳи учурурму жисму коҳин?
Савдоки сочим ғамида тортар,
Ҳар лаҳза нечук жунупи ортар?
Чун қаддим учун тузар навони,
Не навъбийик бўлур фиғони?
Чеҳрам тилаб ўлса навҳаангез
, Айларму экин спришки гулрез?
Зулфум шикапида қилса атноб,
Жисмиға нечук тушар экин тоб?
Ғамзам сари бўлса фикрат андеш,
Сончилур экинму бағрига неш?
Лаълимки сув оқизур кўзидин,
Борурму экин судек ўзидин?
Оғзим сўзин айлагач такаллум,
Бўлурму экин адам аро гум?
Белим сори чун тушар хаёли,
Қолурму вужуди иҳткмоли?
Қошим хамндин чу тортқач вой,
Қадди хам ўлурму ўйлаким ёй?
Фикрики мпжамдин айлар эркин,
Юз хора аро кўнгли найлар эркин?
Кўзум сари сурса можарони
, Кўрмас экин оқ ила қарони.
Эрним ғами ашкин этса Жайҳун ,
Борурму экин ул ашк майгун?
Холим ғами сб тўярму эркин,
Кўз мардумини ўярму эркин?
Ёд этса тазарвдек хиромим,
Бўлурму экин асири домим?
Истарму экин юзумпи ҳар кун,
Иўқларму экин сочимии ҳар тун?
Даримдип ўзи ёдоб экииму,
Ҳажримдин иши хароб экинму?
Бас йўқ эди мунча меҳнату ғам
Ким, билгусидур бу қиссани ҳам.
Бу ишки эмас хужаста фоли,
Худ бўлмоғининг не иҳтимоли.
Олам эли бирён ўлса яксар.
Мумкин эмас ўлмоғи муяссар!
Соғинғай ул эмгак ошноси,
Мендин бўлмоқ бу иш ризоси.
Гар ҳар ғам аро ўзумни солмон,
Бу ғамға нетайки туза олмон.
Фарёдки ўлгудек ғамим бор,
Тонг йўқ гар ўзумга мотамим бор».
Хилватда анга бу павҳалар иш,
Онгдиб онаси каминда эрмиш.
Англаб они бўйла мунқалиб ҳол,
Кўп бўлди бу ғамда музтариб ҳол.
Тун-кун ишп моҳпора фикри,
Бу дарду ғамиға чора фикри.
Эй чорапамо, илик йиғиштур
Ким, дардима чора саъб иштур.
Чора тиламакдин эт канора,
Бечоралиқ англа бизга чора.
XX
Мажнуннинг атоси ани ишқ бодиясидин келтуруб, Каъба тавофига олиб боргони ва ул муножот баҳонаси била кўнглидаги чирин ёзгони ва дуо килмоқ таронаси била хотиридаги махфий мақосидин тилидин чиқоргони ва арафот аҳлидин арасот кўпоргони Мундоқ деди ноқили маони, қилғоч бу бадиъ сўз баёни.
Ким қочти чу ул рамида пайванд,
Ул тун уйидин рамида монанд.
Кундуз эли уйда тоимай они,
Бошлаб яна навҳаю азони.
Ҳарён чиқибон аёғу отлиқ,
Қайтиб бори тоимайин уётлиқ.
Лол этти яна атосини ғам,
Беҳолу ҳазин аносини ҳам.
Ултурдилар икки зори бехуд,
Кўп фикр этиб эттилар яна рад.
Кўп сўз юзин ул очиб бу ёпти,
Охир мунга сўз қарор топти
Ким, ҳар саридин узуб таваққуъ
Тенгрига-ўқ айлабон тазарруъ.
Ҳақдин иков они истагайлар,
Пайдову ниҳони истагайлар.
Хушвақт қилиб ниёз аҳлин,
Осуда замир роз аҳлин.
Ҳар гўшанишину бепавойи,
Қилғайлар анинг учун дуойи.
Ҳақ раҳм этиб икки бенавоға,
Бергай они ул ато-аноға.
Ҳаж мавсими эрди иттифоқи,
Айлаб бори Каъбанинг яроқи.
Бориб неча кун тилаб ўзу ёт,
Мажнунни топиб кетурдилар бот.
Қилдилар ани ул ишдин огоҳ
Ул иш анга ҳам бор эрди дилхоҳ.
Ултуртуб ани амори ичра,
Утни манқали ҳисори ичра.
Фурсатни бори билиб ғанимат,
Каъба сори қилдилар азимат.
Чун бўлдилар ул ҳарамға маҳрам,
Иўқ, йўқ, не ҳарамки, арши аъзам .
Ер узра сипеҳрдин нишоне,
Туфроқ уза балки осмоне.
Ер мақдамидин фалакка монанд,
Ул бу фалак узра арш пайваид.
Ҳар рукни келиб сукунға мақрун,
Аркон анга мисли рубъи маскун .
Ё сўфийи мазҳари жамоли,
Жуз ҳақдин ўлуб замири холи.
Ер натъида ўлтуруб мураббаъ
Сўфи киби эгнида мураққаъ.
Урнида нечукки қутби собит,
Атрофи ушоқ тоши савобит
Не қутбки теграсида ақтоб,
Мужгон била хокрўби абвоб.
Меҳнат хасин анда тоимайин эл,
Азбаски малак қанотидин ел.
Авжида малоик учмоғи фош,
Ҳар кеча нечукки ханли хуффош .
Сўздек топибон асоси маҳкам,
Кўздек кийибон либоси мотам.
Тавфидин улусқа зилли шоҳи,
Атрофи сипеҳр саждагоҳи.
Мажнунга кўрунгач ул салобат,
Кўнгли сари юзланиб маҳобат.
Ишқ этти димоғини мушавваш,
Кўнгли аро шавқ ёқти оташ.
Ёғдурди кўзи ёшин ёғиндек,
Оҳ урдию секриди чоқиндек.
Даврида ҳарамнинг ўлди дойир,
Ер гирдида мпсли чархи сойир.
Юз бирла қилиб тошини заркор,
Ашкин оқизиб нечукки паркор.
Рухсори супургач ул эшикни,
Ҳалқасиға урди чуст иликни.
Ҳар бормоғиғаки руст ўлуб тоб
Бир ҳалқаға тушти неча қуллоб.
Ул тавқи мурод ичига дарҳам
Қуллоби муҳаббат ўлди маҳкам.
Қуллоби чу бўлди ҳалқаға банд,
Занжири тазаллум ўлди пайванд.
Бир навъ тазаллум оҳи чекти,
Ул дуд ила ғам сипоҳи чекти.
Ким, чарх либосмн этти ул дам,
Каъба тўпидек либоси мотам.
Айлаб ани бўйла мотами зор,
Фарёд кўтарди мотамивор.
Дедики: «Аё ҳакими доно,
Ҳар ҳукмда ҳокиму тавоно!
Эй ишқ ўтин айлаган жаҳонсўз,
Андин мени нотавонни жонсўз.
Эй урғон ул ўтни хирманимға,
Хирман неки, жон била танимға!
Эй ишқ ангаким, мулозим этган,
Ҳижрон ўтин анга лозим этган!
Эй кимгаки ишқдин солиб банд,
Талх айлаб анга насиҳату панд!
Эй ишқ ила ониким қилиб фош,
Атфолдин анга ёғдуруб тош!
Эй кимники айлаган паричеҳр,
Девонаси сори бермаган меҳр!
Эй жон аро солиб озари ишқ,
Кўнгул садафида гавҳари ишқ
Ишқ ичра букун мени шикаста.
Келмиш мен асиру пойбаста.
Ҳар раги таним ичра ишқ банди,
Жон риштаси ишқнинг каманди.
Тори баданим аро бўғунлар,
Ҳам шқ танобидин тугунлар.
Жисмим аро доги бегарона,
Ишқ ўтларидин келиб нишона,
Мамлу анинг ўти бирла жоним,
Жоним неки, мағзи устухоним.
Бу ишқ ўтиким баён қилурмен,
Муҳлик ғамини аён қилурмен.
Демогин мени тарабға хос эт,
Ёхуд ғами ишқдин халос эт!
Дерменки манга бу ўтни ҳардам,
Афсун қилу, қилма зарраи кам!
Чек айнима ишқ тўтиёсин,
Ур қалбима ишқ кимиёсин!
Кўнглумга фазо ҳарими ишқ эт,
Жонимга гизо наснми ншқ эт!
Ишқ исидии эт дамимни мушкин,
Ишқ ўтидин эт юзумни рапгин!
Бўйнум уза, «айн»ин айлагил тавқ,
«Шин»ин қил ичимга шуълаи шавқ.
«Қоф»ин манга айла кўҳу андуҳ,
Кўнглумга ғамини кўҳ то кўҳ,
Уч нуқтасини шарора айла,
Иккиснии нкки хора айла.
Ул шуълага ҳам керак шарора,
Бу қофга доғи хора пора.
Жонимға сол ул шарорани ҳам,
Бошимға ур ушбу хорани ҳам.
Юз мунчаға элни мониъ этма,
Минг мунчаға мени қониъ этма!
Кўнглум ғам ила тўқ айла, ё раб!
Ишқ ичра мсни йўқ айла, ё раб!
Дерлар манга «Ишқни унутғил,
Лайли ғамидин канора тутғил».
Аллоҳ-аллоҳ, бу не сўз ўлғай,
Ул қавмға тенгри узр қўлғай.
Ёрабки бу хушгувор бода,
Жоми талабимға қуй зиёда!
Ул бодадин ўйла тут манга қўш
Ким, ёдима ҳаргиз ўтмасун ҳуш!
Лайли ишқин таннмда жон қил.
Лайли шавқин рагимда қон қил.
Дардини нажотим эт илоҳи,
Едини ҳаётим эт илоҳи!
Ҳардамки эмас анинг хаёли,
Кўнглум уйин андин айла холи!
Ҳар ўтки йўқ анда ишқ сўзи,
Мен хастаға қилма они рўзи!
Ҳуйики эмас анинг ғамидин,
Фош этма бу телбанинг дамидин.
Дардимға хаёлини табиб эт!
Жонимға висолини насиб эт!
Ғайрин назаримда фони айла,
Меҳрин манга жовидони айла!
То бўлса ҳаётдин нишоним,
Савдосини қил тан ичра жоним!
Жон чиқса бу жисми нотавондин,
Ёди била-ўқ чиқор жаҳондин.
Танлар тирилурга қўйсалар юз,
Кўйи елидин танимни тиргуз!
Дўзах манга етса жовидони,
Ишқи ўтидин қизитқил они.
Жаннат сари чекса сарнавиштим,
Васли ҳарамини қил биҳиштим.
Онсиз мени бирдам этма мавжуд,
Будумни қил онсиз ўлса нобуд!»
Гарм айлабон они бу муножот,
Атрофида лол аҳли ҳожот.
Ул қойилу юз асири ғамгин,
Борининг ўлуб ҳадиси «омин»
Бехуд қолибон фақир атоси,
Ҳайрон бори хешу ақрабоси.
Бу навҳаву ашк нолишидин,
Бори юдилар илик ишидин.
Ул ҳам чу тугатти навҳаи дард
Бўлди яна ақлу ҳушидин фард.
Охир кўтариб неча дилафгор,
Манзилларин ўлдилар талабгор.
Ишқ ўти кўнгулни куйдурур чоғ.
Манъиға су қуйсалар бўлур ёғ.
Ҳаж тавфида ишқини ирода,
Кам айлабу ул бўлуб зиёда,
Эй, зойири каъбаи саодат,
Лутфунгдин этармен истифодат
Ким, бизни дағи дуода ёд эт,
Бу ишқ ўти шуъласин зиёд эт!
XXI
Мажнуннинг вақшатлиг элдин улфат риштасин узгони ва биёбон ваҳшийлари била унс навосин тузгони ва кийиклар била Нивфал ови аро қолгони ва Навфал висол ваъдаси камандин анинг бўйнига солгони ва кийикларни озод қилиб они сайд қилгони ва кўнглин овлагони
Қилғон бу фасона ков-кови,
Бу қиссаға бўйла бўлди рови
Ким, ёнди чу ҳаж тавофидин хайл,
Ҳар ким ватаниға айлади майл.
Мажнун атосиға рапжи жовид,
Уғлидин ўлуб тамом навмид.
Забтини билибки мумкин зрмас,
Бефойда иш натпжа бермас.
Авд этти тутуб жаҳонни ёши,
Маъюс бори уруғ-қаёшн
Девона дағи ёниб шитобон,
Қатъ айлаб тоғ ила биёбон.
Ҳар кун яна бир тараф хироми
Ҳар тун яна бир даман мақоми.
Не турғонида қарори онинг,
Не азмида ихтиёри онинг.
Йўқ ҳеч сўз айтмоққа майли,
Айтур сўзи бу қадарки: «Лайли».
Ҳам Лайли ўлуб тилида зикри,
Ҳам Лайли ўлуб ичида фикри .
Ҳарён назар этса ошкоро,
Лайли назарида жилва оро.
Тасвир этибон юзи хаёлин,
Кўзга кигоруб қади мисолин.
Иккисига чун қилиб тааммул,
Сарв узра гул айлабон тахайюл.
Ҳам сарвнинг олида қўюб бош,
Ҳам ул гул учун равон қилиб ёш.
Лайли ғамидин қилиб тафаккур.
Юз байту ғазал деб ўйлаким дур.
Ҳам қофияси анинг сифоти,
Ҳам барча радифи онинг оти.
Эшитгач ани ғамину дилшод,
Юз завқу нишот ила тутуб ёд.
Абётиға маъни оташолуд,
Назми чиқориб димоғидин дуд.
Ҳар лафзида шавқ ҳарфи мубҳам,
Ҳар ҳарфида ишқ сирри мудғам.
Ул назм илаким тузуб навойи,
Солиб улус ичра ҳой-ҳойи.
Пажмурдаға жон мулосиқ айлаб,
Афсурдани зору ошиқ айлаб.
Тс ҳуш димогиға солиб тоб,
Абъёт деб ўйлаким дури ноб.
Чун монии ҳуш ўлуб жунуни,
Ева сўз ўлуб анинг фунуни.
Эл ҳарне такаллум этса билмай.
Уз сўзини доғи фаҳм қилмай.
Ўртаб кўнглин жунун ғам ичра,
Ҳардам солиб ўзга олам ичра.
Келмай нафасе ўзига ҳуши,
Саҳро вуҳуши киби хуруши.
Не йиғлариға ғазаб муайян,
Не кулмагига сабаб муайян.
Рухсори тапонча бирла мажруҳ,
Аъзосида йўқ нишонаи руҳ.
Бу ҳолатидин гаҳи қилиб ҳавл,
Уз ҳолига айлар эрди лоҳавл.
Ул нақшни ёна ишқи бебок,
Филҳол юр эрди кўнглидин пок,
Тоғ ичра уни тушуб сабодек,
Қум узра тапи қуруқ гиёдек.
Ёшлардек этиб йиғию фарёд.
Қилмай ато-аносин, вале ёд.
Ёр айлабу ошно балони,
Соғинмай ёру ошнони.
Андуҳ еб, этиб жафо майи нўш,
Ичмак-емаги бўлуб фаромуш.
Кўз ёшидек ўлмай орамида
, Жайран киби халқдин рамида.
Нафс итлигидин кечиб тамоми,
Дашт узра кийик мутиу роми.
Ҳар қумғаки мақдами етишиб,
Бир дашт кийик анга эришиб.
Гирдида кийик, тўла ябони,
Ул ўртада ўйлаким шубони.
Гоҳи ўпубон мунунг жабинин,
Гоҳи силабон анинг суринин.
Ҳарён бўри посбон итидек,
Йўқ, йўқ, не дедим, шубон итидек.
Бу даштқаким тушуб гузори Ким,
кўкка етиб фиғону зори,
Навфалки Арабда эрди нодир,
Тигиға қадар, ўқига қодир.
Яхшилиқ ила Арабда мавсум,
Оромгаҳи бу марз ила бўм.
Ул кун қилибон ҳавойи пахчир,
Ов амриға қилмиш эрди тадбир.
Ҳар хайлдин эл қилиб мураттаб,
Саҳро сори сурмиш эрди маркаб.
Чарга аро қолмиш эрди Мажнун,
Даврида кийик ададдин афзун.
Ҳар сайдки ул сипаҳни кўрди.
Тўш-тўшдин анинг сори югурди.
Борисиға иш анга ялинмоқ,
То мумкин аиинг сори сиғинмоқ.
Навфал кўруб ул хилофи одат,
Ҳайрат анга ажз этиб зиёдат.
Сўрди элидинки: Бу ғаробат
Ким, кўнглум аро солур маҳобат.
Сиз ҳам кўрасизму, йўқса йўқму,
Ё келди менинг кўзумга-ўқму?»
Ул хайлда баъзи зрди ҳамроҳ,
Мажнун ишидин саросар огоҳ.
Навфал қошида суруб ҳикоят,
Ул қиссани қилдилар ривоят.
Навфал дағи ишқ кўрган эрди,
Ғам дашти аро югурган эрди.
Бу ишники бнлди йиғлади зор,
Ул сайд қилурдин ўлди безор.
Дедики: «Не кимиё эрур ишқ,
Не бориқаи зиё эрур ишқ
Ким, ҳар кишиники қилди ғамнок,
Ғашдин қилур ўйла қалбини пок,
Ким ваҳшки бўлмас эл била ром,
Саҳро аро тутмас онсиз ором.
Ишқ ўйла вужудин оритибдур,
Андоқ башарияти итибдир
Ким, ваҳшға йўқ қошида даҳшат
Чун кетти башарлиқ, иттн ваҳшат».
Тарк айлади сайдға жафони,
Элга деди: «Ташланг ўқу ёни,
Ҳам итлигинтизни ташлангиз чуст,
Ҳам итларингизни боғлангиз руст!»
Чун хайлиға қилди бўйла аҳком,
Тушти, дағи қўйди ул тараф гом.
Мажнун кўруб они ошноваш,
Келмаклиги келди кўнглига хуш.
Гарчи даду дом қилдилар рам,
Мажнуни рамида турди бирдам.
Етгач Навфал, салом қилди,
Мажнун анга иҳтиром қилди.
Дедиким: «Аё хужаста дийдор,
Чеҳрангда хужасталиқ падидор.
Ҳам меҳри сафо юзунгда толиъ,
Ҳам нури вафо энгингда ломиъ.
Юз ком санга наснб келди,
Сендин кўзума ғариб келди
Ким, ғофил улус киби чекиб ўқ,
Ваҳш этидан ўзни истамак тўқ.
Чун йўқ бу ғизоға иҳтиёжинг.
Озор недин тилар мизожинг
Ким, нафс нншотиға чекиб хайл,
Қон тўккали кўнглунг айлагай майл.
Бу зулм ила ул ғизому бўлғай,
Сендин бу сифат равому бўлғай?
Гар урса тикан аёғинга неш,
Кўнглунг аёғинг учун бўлур реш.
Не мазлама ёйин ўлди қурмоқ,
Уқ чекмаку жониварни урмоқ?
Ҳақ берди буларға доғи жони,
Ойини ҳаётдин нишони.
Бу неча рамида жонидин кеч,
Бежурм гуруҳ қонидин кеч!».
Навфал кўруб ул каломи дурпош,
Ер ўптию қўйди олида бош.
Дедиким: «Аё фаришта пайванд,
Келмай сифатинг башарға монанд!
Бу сўзки муродинг эрди билдим,
Ҳарнеки дединг қабул қилдим.
Жоиимға раво кўрай қилич, ўқ,
Лекин бу сурук рамидаға йўқ,
Чун сен қилдинг ҳикоят изҳор,
Эмди манга ҳам ҳикояте бор».
Мажнун анга берди буйла посух,
Ким: «Айтқил, эй жамоли фаррух».
Навфал деди: «Улки қилдинг иршод
Қил, қилма рамидаларға бедод.
Қўйдум борининг адоватини.
Сенким, элдин қилиб жудолиқ,
Қилмишсен аларға ошнолиқ.
Йўқ эл била улфатинг зиёдат,
Бу иш ҳам эрур хилофи одат.
Инсонки эрур чароғи биниш,
Бал чашму чароғи офариниш
Андин ўзин айламак рамида,
Ҳайвон била бўлмоқ орамида.
Ақл олида бесабаб кўрунди,
Сендин манга бас ажаб кўрунди.
Андоқ дедиларки: «Гулузоре,
Солмиш юрагингга хорхоре.
Гар андоқ иш ўлғон эрса ҳодис,
Бўлғон эса мундоқ ишга боис,
Бўлғил бу рамидалардин озод,
Кезгил неча кун менинг била шод
Ул ердаки зору мубталосен,
Ғам домида бастаи балосен.
Имкони боринча айланин жаҳд,
Токим қилай они санга ҳаммаҳд.
Ер тутмаса нақду молу дархост,
Ҳарсори сипоҳ ишин қилай рост.
Ё туҳфау моли хост бирла,
Ул бўлмаса зарби рост бирла.
Гар даври фалак муовин ўлғай,
Ҳар навъ билаки мумкин ўлғай.
Бу уқдадин истабон кушодинг,
Коминг била еткурай муродинг.
Гар бўлмаса ул ғараз муяссар,
Бордур худ анга эваз муяссар.
Фарзанд қилай сени ўзумга,
Миннатни қўяй ёруқ кўзумга.
Лекин даду домдин чекиб гом,
Тутқил бу рамида бирла ором.
Одам била ваҳш келди кам жинс,
Одамға ҳам одам ўлди ҳамжинс.
Гар ёр висоли ўлса коминг,
Бу ишда керакдур эҳтимоминг».
Чун васл сўзин эшитти Мажнун,
Шавқ ўлди бурунғидин ҳам афзун.
Хушҳоллиқ этти они беҳол
Беҳоллиқ этти нутқини лол.
Юз саъй била қилиб такаллум,
Кўзида сув, оғзида табассум.
Деди: «Неким айладинг хитобим,
Борисиға бор эди жавобим.
Чун васл сўзин дединг унуттум,
Ул барчасидии канора туттум.
Бу ваъдаки қилдинг ошкоро,
Вўлмаса вафосиға мадоро.
Юзумдурур ашҳабинг тувоғи,
Бошимдурур маркабинг аёғи».
Икки сори мундоқ ўлгоч озарм.
Бир-бирларини сўруштилар гарм,
Ул пояда ихтилот бўлди,
Ким мужиби юз нишот бўлди.
Чун васл ила берди муждагони,
Навфал олиб уйга борди они,
Эй ҳажрда жисми нотавонинг,
Чун муждаи васл топти жонинг.
Гар васл иши маҳолвашдур
Филҳол бу мужда бори хушдур.
XXII
Навфалнинг Лайли гавҳарин Мажнун иқди силкига тортар учун гавҳардек сўзлар назм силкига тортиб Лайли атосиға йиборгони ва анинг сўз гавҳарин ушотиб пайванд риштасин узгони ва Навфал сипоҳ чекиб, ул доғи адоват ясолин тузгони ва кин арсасиға от суруб дов тилашгонлари ва фалак мансубаларидин бир-биридин қойим айрилишқонлари ва берк ерлар ҳисор қилиб тушгонлари
Бу дашт тай айлаган мусофир,
Бу навъ этти фасона зоҳир
Ким, ёр ўлуб ул ики ягона,
Чун бўлдилар уй сори равона.
Навфал тилади неча суханвар,
Ҳар мушкил иш ичра ройи анвар,
Шарҳ айлаб аларға сурати ҳол,
Лайли ҳашамиға қилди ирсол.
Айлаб атосиға бўйла пайгом:
«Кей тавсани бахту толеинг ром!
Кайс улки Арабда бебадалдур,
Ҳар фазлда эл аро масалдур.
Ланли сари ишқи пок пайванд,
Қилғон эмиш они орзуманд.
Ифрот ҳаёву инфиоли,
Қўймай қилуриға шарҳ ҳоли.
Қавму хайлин унутқон эрмиш,
Ул ишқ ила дашт тутқон эрмиш.
Савдо аро бўлмиш ўйла мафтун
Ким, эл дер эмишлар они Мажнун
Хайлинг аро касби илм қилмиш,
Оламда не илм бори билмиш.
Сен доғи ишин билур эмишсен,
Дойим сифатин қилур эмишсен.
Бўлғонда бу ишқ мубталоси,
Не фикрни айламиш атоси.
Гар худ санга эрмас эрди фарзанд,
Фарзандинга худ бор эрди монанд.
Сен доғи илик чекиб ишидин,
Аҳволини англамай кишидин,
Қўймишсен они асири андуҳ
Ким, тутмиш гаҳ дашт, гаҳи кўҳ.
Мундоқму бўлур мурувват охир,
Мардумлиғ ила футувват охир.
Ўткандин шиква қилса бўлмас,
Ҳар негаки ўтти етса бўлмас.
Мен дашт аро тилаб нишони,
Уйга кетурубмен эмди они.
Этибмен ўзумга ёру фарзанд.
Бўлмиш яна воқифу хирадманд.
Эмди будур илтимос дархост
Ким, қилсак иков никоҳ ишин рост.
Кўз устида улча расму ойин,
Жон ўртада улча ақду кобин.
Дур тож уза айбдин йироқдур,
Лаъл ўлса ёнида яхшироқдур.
Гар тўлғар эсанг бўюн бу ишдин,
Ваҳ.м айлагасен кўнгул қолишдин».
Бу сўз била кўп бериб табаррук,
Айлаб алар ул сори таҳаррук.
Лайли атоси ҳам ўлғоч огоҳ,
Мажлис ясабон нечукки дилхоҳ.
Пайғом аҳлини айлаб икром,
Пайғомини айлаб аҳли пайғом.
Сомиъға қатиғ келиб бағоят,
Тўлғонди ўзига бениҳоят.
Бевақт ўлуб этти бўйла тақрир,
«Ким, мундоқ эмиш азалда тақдир
Ким, ул бути чину моҳи фархор,
Бу боғда гар гул ўлса, гар хор.
Бир ўзга муҳиб ҳабиби бўлғай,
Узга кишининг насиби бўлғай.
Алқисса қазони осмони,
Еткурди яна бировга они.
Гар бўлмаса эрди ҳам бу сурат
Йўқ эрди манга басе зарурат
Навфал сўзига итоат этмак,
Ҳар ишгаки амр қилди етмак.
Хоссики қилиб сўзини тақсим,
Бир қисмин умед этиб бирин бийим.
Уммед ила кўнглум айлагай хуш,
Бнйми била хотирим мушавваш.
Ул ойки асири беададдур,
Бу лаҳза бировга номзаддур.
Гар топса бу сўзидин надомат,
Ул норию биз бери саломат.
Бу сўз била тоимас ўлса таскин,
Гар лутф аёп қилур, агар кин.
Лутф айласа фориғ ўлтуруббиз,
Кин кўргузур ўлса ҳам туруббиз.
Андоқ дағи бўлмасун анга фаҳм
Ким, кинидин этғумиздурур ваҳм.
Разм ойляса азм қилғумиздур,
Азм айласа разм қилғумиздур».
Ўзни чу бу ерга хатм берди,
Деди: «Борингизки сўз бу эрди!»
Қўптилар ул эл топиб хижолат,
Навфалға кетурдилар малолат.
Навфалға чу бўлди қисса маълум,
Бўлди бу хабардин асру мағмум.
Ул навъки ваъда қилмиш эрди,
Бу иш бўлурини билмиш эрди.
Жамъ айлади ҳар қабиладин хайл,
Филҳол урушқа айлади майл.
Мажнунни қилиб ёнида ёвар.
Ут остида ел киби таковар.
Ҳам тўниға еткуруб шамома,
Ҳам бошиға чирматиб амома.
Ул ҳарне қилурдин ўлмай огоҳ,
Гаҳ нола қилиб, гаҳи чекиб оҳ.
От қай сариким борур дам урмай,
Турса дағи йўл юрурга сурмай.
Тайёр қилиб сипоҳи жаррор,
Жаррорлиқ ичра барча тайёр.
Мажнун иши саъю ҳийласиға.
Сурди Лайли қабиласиға.
Огаҳ бўлғоч алар доғи бот,
Ойини жалодат айлаб исбот.
Ҳарён киши чоитуруб йиғиб эл
Ким, амрида маҳкам айлабон бел.
Ўтру чиқибон адувға ҳоли,
Қўшиш била туздилар ясоли
Ким фаҳм этиб ўйла қаҳру кинлар,
Чарх айлади ҳардам офаринлар.
Навфал черики доғи чекиб саф,
Усрук тевалар киби сочиб каф.
Бу навъ ики сипоҳи ҳунрез,
Қон тўккали барча ваҳшатангез.
Бнр-бирга етиштилар ғазабнок,
Қатл этгали барча тунду бебок,
Маркаб ели арсани супурди,
Озарм гияҳларни совурди.
Андоқки ёғин ёғар баҳорон,
Майдонға сув урди тийр борон
Дашт узра эгаргучи ҳаюнлар,
Ошубда ўйлаким қуюнлар,
Псч урмоқ ишида ҳар синони,
Бошин киши янчғон йилопи.
Дол ўлди синони шед янглиғ,
Ҳайат била барги бед янглиғ.
Иттик қилич истаб эл ҳалоки,
Бош қирқар учун нечукки поки.
Поки киби тезлик қилиб фош,
Қирқиб, лекин соч ўрниға бош.
Уқ тойириким учуб ҳавоға,
Йўл ҳайати кўргузуб балоға.
Чун учқали очилиб қаноти,
Аъдо танидин ўчуб ҳаёти.
Пайконлар ўлуб ҳавоға мойил,
Юз кавкаби наҳс барча қотил.
Ҳар танғаки марг ўтини ёқиб,
Умр ахтари турмайин уёқиб.
Ҳар сори шиҳобвор ҳарба,
Чун майл қилиб тамом зарба.
Бўлса зириҳ андоқ ўтуб андин
Ким, игна ҳариру парниёндин.
Ханжар қилиб ўзни муттасил тил,
Қон тўкмак этиб они қизил тил.
Ул захми забон ила ҳамеша,
Эл бағрини ёрмоқ анга пеша.
Гурз айлаб ўзин улусға саркўб,
Эл мағзида ҳардам андим ошўб.
Ногаҳки зуҳур этиб хилофи.
Бош косалари бўлиб ғилофи.
Наъра била кирди абри ғуррон,
Ул абрға барқ тиғи буррон.
Ул абри бало, бу барқи офат,
Андин бори даҳр ғарқи офат.
Остида ҳаюни ваҳшатангез,
Ел ўйлаки, абрни қилур тез.
Парранда хажанги жавзи ҳурдум,
Сайр амрида ражъат ичра анжум.
Суръат аро барқдин дарахши,
Ражъат аро барқ гом рахши.
Рокиб анга қатлдин уруб дам,
Пархош куниа нечукки Рустам.
Ҳар бир араби таассубойин,
Равшан қилиб онча шуълаи кин
Ким, кўкка бўлуб шарори пайваст,
Дарё суви айлай олмайин паст.
Бу навъ ики сипоҳи қотил,
Бир-бирга чу бўлдилар муқобил.
Навфал сипаҳи қалинроқ эрди,
Қаҳрининг ўти ялинроқ эрди.
Аъдоси бу шуълани кўруб гарм,
Фарз ўлди тариқи ҳазму озарм.
Чун бор эди элга бийми офот,
Ер беркига мойил ўлдилар бот.
Гўс бўлуб эрди кун доғи кеч,
Бир сори шикаст тушмади ҳеч.
Навфал дағи ёнди шоду хуррам,
Ер топти сипаҳ тушарга маҳкам.
Чун икки черикка бўлди таскин,
Кин аҳлиға зоҳир ўлди бас кин
Зулмат сипаҳи чу солди соя,
Анжум юрутуб анга талоя.
Чин хусрави қилди тарки авранг,
Ер юзиии тутти хусрави занг .
Ул икки сипаҳ қилиб мадоро,
Ҳазм ўлди аларға ошкоро.
Ҳар сори телоялар равона,
То тонгла не айлагай замона.
Эй ишқ элининг силоҳ шўри,
Келди манга ғам сипоҳи зўри.
Тут майки дами фарах топойин,
Ул хайлға бош яланг чопойин.
XXIII
Лайли атоси уз хайлин Навфал сипоҳи қошида забун кўруб, адувга чеккан тигни ўз жигарига урмоқ истагони, яъни Лайли қонин оқизай дегони ва ул қуёшни Мажнун тушта кўруб, заволини равшан қилгони ва мотамзада тундек Навфал олдида ахтари ашкин оқизгони ва Навфалнинг ўти таркин тутуб ёнмоғи
Роқимки узотти тил синонин,
Бу навъ эвурур қалам инонин
Ким, ул куи уруш чу бўлди қойим,
Қўнмоққа сипоҳ бўлди нойим.
Навфал чу урушқа эрди толиб,
Хасми сори бўлди ваҳм ғолиб.
Лайли атоси кўруб элин суст,
Чора сори боғлади белин руст.
Чорлатти равон уруқ-қаёшин,
Солди ораға ул иш кенгошин.
Қўп гуфту шунид ароға тушти,
Кўп тул бу можароға тушти.
Охир мунга қилди сўзни кўтаҳ,
Ким: «Эл қочибон наузбиллаҳ.
Навфал сори бўлса фатҳ ёвар,
Сурса ҳашамим сори таковар,
Ҳукмин сурубон амирлардек,
Лайлини чекиб асирлардек,
Хайлим ара солса бўйла афсус,
Тушса қара ерга нангу-номус,
Ул лаҳза ажаб бало бўлур иш,
Ё ўлмаку ё жало бўлур иш.
Бўлур қаро ер тубига бормоқ,
Бўлмас араб ичра бош чиқормоқ.
Бўлғунча бу навъ амри нохуш,
Бир фикр келур басе манга хуш
Ким, тонгла ул ойни ҳозир айлай,
Бир дамда ишини охир айлай.
Ўқ игнасидин тикай либосин,
Ханжар суйидин эзай ҳиносин.
Туфрокқа солай қади ниҳолин,
Ерга киюрай қоши ҳилолин.
Ҳар неча кўзум чароғи улдур,
Жоним тару тоза боғи улдур.
Офат елидин ўчуб чароғим,
Торожи хазонға қолса боғим,
Хушроқки адувға ком бўлғай,
Номус манга ҳаром бўлғай».
Чун сўзни бу ерга айлади банд,
Таҳсин этиб ўлди барча хурсанд.
Навфал сори нусрат эрди ҳосил,
Хайли сипаҳн эди қавий дил.
Мажнунға ғариб ҳолат эрди,
Гаҳ завқу гаҳи малолат эрди.
Чун ёр висолин айлабон ёд,
Кўнгли бу умид ила бўлуб шод.
Лек ўлмоғи ёр хайли мағлуб,
Кўнглин анинг айлар эрди манкуб.
Ошиқлиқ иши эрур забундуқ,
Меҳнат чаҳи ичра сарнигунлуқ.
Бедилни енгиб эди бу қайғу
Ким, бахт кўзига солди уйқу.
Кўрдики келур нигори зебо,
Боштин-аёғиға хаззу дебо.
Йўқ, йўқ, не нигор, сарви гулчеҳр,
Не сарв, не гулки, ғайрати меҳр.
Кўз чашмасида зулоли беғаш,
Жон гулшанида ниҳоли саркаш.
Саҳройи латофат ичра лола,
Не лолаки, мушкбў ғазола.
Дарёйи малоҳат ичра гавҳар,
Гавҳар неки, акси меҳри ховар.
Кўз мардумидек кўнгулга ёққан,
Яъники ҳамеша ашки оққан.
Ҳажр ўтида шамъи оламафрўз,
Яъники иши гудоз ила сўз.
Кўз ёшини субҳдек ёшурғон,
Яъни гули меҳрдин дам урғон.
Сабрини оқизғон ашк сайли,
Яъни маҳу меҳр рашки Лайли.
Ҳам оғзида оҳи иштиёқи,
Ҳам савтида навҳаи фироқи.
Етгач алиф қадин қилиб дол,
Мажнунни аёғин ўпти филҳол.
Сўнгра қучушурға бўлди мойил,
Бўйниға қўлин қилиб ҳамойил.
Дедиким «Аё: рафиқи жони,
Йўқ, йўқки, аниси жовидони.
Ишқингда отам яроқ қилмиш,
Эл ҳам бори иттифоқ қилмиш
Ким, қатлима тонгла айлаб оҳанг,
Қоним била ерни айлагай ранг,
Меҳримға қарин завол қилғай,
Қонимни шафақ мисол қилғай.
Меҳрини шафақваш этса қоиим,
Ер остини айлагай маконим.
Ишқингда манга бу эрди мақсуд
Ким, кўрсам ўзумни анда нобуд.
Даврон бу муродима етурди,
Не истадим олима кетурди.
Ишқингда не орзуки эттим,
Ул навъки комим эрди еттим.
Тушти менинг олима ажаб йўл,
Сен яхши қол эмдию тирик бўл»
Бу сўз била кўздин оқизиб рўд,
Девонаси бирла қилди падруд.
Мажнунға дегач бу сўзлар ул ой,
Сесканди анингдек айлабон: «Вой!»
Ким, ўчти улус кўзидин уйқу,
Эл ҳайрат этибки: «не эди бу».
Мотамзадалар киби ўкурди,
Навфал сори ашкидек югурди.
Етгач ер ўпуб сўз этти оғоз:
«Кей хасмға ғолибу сарафроз!
Тенгри учун эмди чекмагил тиғ,
Қўй, кинаю разм қилмоғил биғ!
Ким, тиғинг этар кўнгул шигофи,
Жон қасди этар анинг масофи.
Тонгла яна разм тузма охир,
Пайванди ҳаётим узма охир!
Кин ёйин иликдин айлагил йўқ
Ким, жонима тегмагай меиинг ўқ».
Ҳайрат била Навфал этти тафтиш
Ким, эрди хилофи одат ул иш.
Арз айлади кайфиятини Мажнун,
Навфалки эшитти, бўлди маҳзун.
Жазм эттики: «Бу қазия чиндур,
Мажнун туши бегумон яқиндур»».
Англаб эди кўнглининг сафосин,
Бал ойинаи жаҳоннамосин
Ким, айламас анда ошкоро,
Жуз сидқ жамоли жилва оро.
Чун тун араби мусофирона,
Ҳар сори тушурди хайлхона.
Кўк мазраи ичра бетаваҳҳум,
Оқ уйини тикти турки анжум.
Ҳам бу хабар ўлди элга таҳқиқ,
Эл барча қилиб сўзига тасдиқ.
Навфал ҳашамиға қўйди юз бот
Ким, етмагай ул санамға офот.
Мажнун дағи қилди дашт азми
Ким, фатҳ қарини бўлди разми.
Эйким, манга ҳамдаму қаринссн,
Муставжиби юз минг офаринсен.
Бандангмен, агар қилиб мени ёд,
Бошингдин эвуруб этсанг озод.
XXIV
Мажнуннинг Навфалдин айрилгони ва бодпойин девбоддек суруб, бодия азми қилгони ва Зайд га йўлуқуб аҳволин маълум этгони ва анга етган бедоддин мунунг ҳам кўнглига алам етгони ва анинг истирзоси учун ҳарне борин анга бериб, Лайли ҳашами кўчган ерга кетгони
Бу сафҳапи айлаган мунаққаш,
Сўзга бу сифат бўлур рақамкаш:
Ким, ёнди чу Навфали вафокеш,
Лайли эли бўлди фикратандеш
Ким, Навфал иши ажаб кўрунди,
Ёнмоғлиғи бесабаб кўрунди.
Ваҳм айладиларки; «Макр этгай,
Ғофил қилибон бошиға етгай».
Ул даштдин эттилар равон кўч,
Қилғон киби ҳажға корвон кўч.
Боғланди чу бухти узра маҳмил,
Оромгаҳ ўлди ўзга манзил.
Ул толии корсоз бўлғон,
Аъдосиға сарфароз бўлғон.
Бош тортғон ўйла шамъ бахти
Ким, куйган уйию барча рахти.
Иқболи саманди секриган чуст,
Туфроқ уза они ташлаган руст.
Бахти чаманида бутган ул вард
Ким, бошиға атридин етиб дард.
Яъни Мажнуни дил рамида
Борур эди бўлмай орамида.
Ногоҳ йўлуқти дардманде,
Етган анга даҳрдин газанде.
Мажнун кўруб анда ғам нишони
Ғамгин бўлдию сўрди они.
Қим: «Чарх пе иш бошингға солди.
Қим бўйла гириҳ қошингға солди?
Мендек не учун малолатинг бор,
Де, тенгри учун не ҳолатииг бор?»
Ғамгин чекиб оҳи дардпарвард,
Бу навъ дедики: «Эй жувонмард!
Мен, мен араб ичра хоксоре
Бемояу тийра рўзгоре.
Ул пояда ажзу беназолиқ,
Ким рўзи учун қилиб гадолиқ.
Лайли ҳашами менинг паноҳим,
Ул ҳай туфроғи такягоҳим.
Ул хайл отим хитоб этиб Зайд,
Бир хайли аёл этиб мени қайд.
Бу вақтки Навфали жафогар
Мажнунға бўлуб мутиу чокар.
Оразмға садди роҳ чекти,
Лайли элига сипоҳ чекти.
Ҳеч иш бўлмай арода воқеъ,
Бўлди яиа манзилиға рожеъ.
Лайли зли ваҳм этибки ногоҳ,
Ул вақтки ўлмаса эл огоҳ
Ғофил қилиб элни эмди кетгай,
Ёнғай дағи этгай улча этгай.
Борди эса ихтиёр иликдин,
Очилмас иш ул замон биликдин.
Журъатдин эрур пишот қилмоқ,
Лекин керак эҳтиёт қилмоқ.
Машъуф ўлубон бу нукта дерга.
Чектилар улусни берк ерга.
Чун қилди қабила аҳли шабгир,
Тун олам аро сочар зди қийр.
Чун кўч элидин назарни ёздим.
Очқунча юмуб назарни оздим.
Манзилда бўлуб алар қарори,
Мен тушган эмишмен ўзга сори,
Чун меҳр саҳар йўлин ёрутти,
Икки тевалик йўлумни тутти.
Навфал сипаҳини тарқатиб жазм,
Қилғон эмиш уйга ул иков азм.
Тутмоқ мутааззир эрди гўша,
Анбончада ҳарне эрди тўша.
Олдилару икки, уч дирам ҳам,
Бал ҳарне бор эрди бешу кам ҳам.
Бу онча эмас эдики ёна,
Чектилар иковла тозиёна5:
«Нақдингни нетибсен, айтғил!» деб.
«Кўмган ери сори қайтғил» деб.
Урмоқ била жисмим айлабон реш,
Чун тоимадилар нима каму беш.
Солдилару қилдилар азимат,
Мен фурсатни билиб ғанимат,
Гом урғали бу тараф ошуқтум,
Токим санга бу замон йўлуқтум.
Сен доғи агар алардин ўлсанг,
Саҳрода киши талардин ўлсанг.
Йўқ кисада нақддин нишоним.
Бордур керак эрса нақди жоним».
Мажнун эшитиб бу можарони,
Отдин солиб ўзни, қучти они.
йиғлаб деди: «Эй рафиқи мажруҳ!
Нетгай санга айласам фидо руҳ?
Жоним баданинг шифоси бўлсун,
Бошим қадаминг фидоси бўлсун6.
Навфал элидин не бўлса ҳодис,
Мажнун анга ўлғон ўлса боис.
Мажнун мени тийра рўзмен бил,
Тиғ ол, пеки хотиринг тилар қил.
Жисмим тилаганча айла ёра,
Кўнглумни худ айла пора-пора.
Ваҳм этма бу ишда тангдилмен
Ким, ҳарнеки айласанг биҳилмен .
Гар қатлима айламассен оҳанг
Ким, олам элигадур бу иш нанг.
Ҳам нақдинг учун эваздур отим.
Ҳам ўзга жиҳотинга жиҳотим»,
Деб ҳарнеки киймиш эрди сўйди,
Мажмуин анинг қошиға қўйди.
Ҳам қошиға чекти бодпойин,
Қолқону қиличу ўқу ёйин.
Кўп бўйла қилиб рамидадиллиқ,
Упти аёғнн тилаб биҳиллиқ,
Дедики: «Агар азнмат этсанг,
Лайли ҳашамиға ёна етсанг.
Не тил бнла де, етур саломим,
Ё бўйлазу бўйла де паёмим
Ким, онча менинг хижолатим бор,
Ул пояда саъб ҳолатим бор
Ким, мумкнп эмас такаллум этмак,
Худ бўлмас апи таваҳҳум этмак.
Бўлдунг чу балода раҳшуносим.
Бордур санга мунча илтимосим
Ким, ёр қабпласпн эришгил,
Қай сорики бордилар етишгил.
Ҳам олма юзунгнн ул макондин,
Бошинпп; дағи ул остондин.
Жисминг ул эшикда хоксор эт,
Шукронаға жонни ҳам нисор эт.
Жон бергали бермаса кўнгул ёр,
Менда доғи жон била кўнгул бор.
Иккисини санга топшуромен,
Туфроғ аро танни ёшуромен.
Жоним эшигида айла помол,
Кўнглумни итининг олиға сол».
Они бу фасона айлабон тез,
Эшитгучи кўнгли ҳайратангез.
Билгач ўзни, англабон каломин
Ер ўптию қилди эҳтиромин.
Дедиким: «Аё гузини айём,
Ишқ ояти ичра ҳарфи идғом!
Ул ҳажр тунига субҳи уммед,
Не субҳи умсд, меҳри жовид,
Меҳрига саодат авжи матлаъ,
Исмат ҳулали юзига бурқаъ.
Ул навъ ғампнгда нотавондур
Ким, элга ҳаднси достондур.
Ҳам оғзи аро сенинг мақолинг.
Ҳам кўнгли аро сенинг хаёлинг.
Гап қилсанг ишоратики, сурсам,
Сендин хабари анга етурсам.
Бу муждадур анга жондин ортуқ,
Бал ҳарнеки дермен ондин ортуқ.
Неким манга сен риоят этсанг,
Мунча нимаким иноят этсанг,
Сендин анга айтсам фасона,
Ул бергуси икки мунча ёна.
Ҳақ сўз десанг анга еткурурмен,.
Амр ўлса жавоб келтурурмен.
Ҳам ком топар ики дилором,
Ўртада манга дағи етар ком».
Мажнун деди: «Эй рафиқу ҳамдам!
Жонбахш даминг ярамға марҳам,
Ҳижрони тилимни лол этибдур.
Сўз дерни манга маҳол этибдур.
Лекин чу ишимни сўрдунг охир,
Ҳолим бу дурурки кўрдунг охир
Ким, мен мени дардманди маҳжур,
То бўлгай отим қошингда мазкур.
Сен чунки бу ёрлиқ қилурсен,
Ҳарне дер эсанг ўзунг билурсен.
Ойини вафо шиоринг ўлсун,
Бор эмдики тенгри ёринг ўлсун»
Зайд ўлди фалакрав узра роқиб,
Сурди андоқки нажми соқи.
Ул тез қабила сори сурди,
Мажнун дағи ёнди пўя урди.
Ул ерга дегин югурди жондин
Ким, кўчмиш эди қабила ондин.
Эй ёри манозили насими,
Жон атри берур даминг шамими.
Етгач бу шамим бехуд ўлдум,
Жонон хабарин де, йўқса ўлдум!
XXV
Қуёш чашмаси саратон макони бўлгондаким, ҳарорат фартидин ҳаво ҳубоб сардоба ларида пинҳон ва ўт хоро мусомотида ниҳон бўлурда Мажнуннинг ўтдек изтироб ва ҳаводек шитоб била Лайли ҳашами ўрниға етиб, қўтур итни назора этгони ва ит ошноға ялинғондек ул ошнорўй итга ялинғони ва элдин ҳайратангиз хитоб эшитиб, ваҳшатомиз жавоб бергони ва ул ит қошидин кийиклар суҳбатиға етгони ва анинг мушкин ғазолидин рақами мушкбор еткургони
Бу арсада айлаган таку пўй,
Сўз соҳатида5 бу навъ урар гўй
Ким, етти чу ул дамапға Мажнун
Ким, сайр этиб эрди меҳри гардун.
Кун туш эдию тамуз фасли,
Жавзо била меҳр тоб васли6.
Кун гарм бўлуб ҳалок жонға,
Лайли киби ўт солиб жаҳонға.
Ҳар елки эсиб ҳароратомез,
Мажнун дамидек жароҳатангез.
Тинмай югуруб қуюн тагидин,
Қум узра аёғи куймагидин.
Хуршед ҳароратидин анжум,
Ер сояси остида бўлуб гум.
Кўк табъиға чун ҳарорат ошиб,
Жисмиға шафақдин ўт тутошиб.
Тоғдин кишиким тилаб нишони,
Вир тўда қизиқ кул англаб они.
Жисмидағи оташин гуҳарлар,
Андоқки кул ичра ўт кўмарлар.
Дарёга солиб исиғ ҳаво тоб,
Тўлғонмоғи ўз-ўзига гирдоб .
Ўрдак анга чун аёғ узотиб,
Сув жўши аёғин элпиротиб.
Ул сув тафидин тилаб фароғин,
Парда аро чирмабон аёғин.
Оқартиб экинии меҳри пурнур
, Кўк хатни нечукки таъби маҳрур
Буғдой борп хўшадин арилнб,
Тоба нахуди киби ёрилиб.
Хирман ерпда тазарву дуррож,
Ер тобасидин теруб қовурмоч.
Ўргамчи шабоққа парда солиб,
Ул парда ичинда соя олиб.
Итлар тили ерга тегуруб бош.
Ғурра асад пчра айлабон фош.
Қуртики ҳарорат ўртаб они,
Тар мева аро кириб ниҳони.
Ул мевани меҳр парваришта,
Айлаб бори хом эканда кишта.
Кўллар ери сувпи жазб этиб пок
Сув ҳасратидин танида юз чок.
Ул кўнглини ҳажр чок қилғон,
Ғам жонини дарднок қилғон.
Ул ерга етишти ногаҳондин
Ким, кўчмиш эди қабила ондин.
Эврулди ҳамул даманни бисёр,
Не ақл, вале анга не ҳис ёр.
Кўчмиш эди бори хайлхона,
Ерда қолиб ўрнидин нишопа.
Ҳар ердаки кўрди уй маконин,
Юз бирла супурди остонин.
То сайр ила етти иттнфоқи,
Ул ергаким ул санам висоқи.
Кўпгмлга тутошти ўйла пийрон
Ким, хилқати мулкин этти вайрон.
Ҳам жисмиға печу тоб тушти,
Ҳам кўнглига изтироб тушти.
Билхосса ишқи хонапардоз,
Кўнгли аро солди махфи ул роз
Ким, ёр мақоми бу дамандур
Ким, туфроғи жонига ватандур.
Ҳам дилбар исин топиб димоғи.
Бўлди яна тоза ишқ доғи.
Кўиглини ғам айлади лагадкўб,
Жони аро тушти онча ошўб
Ким, дахрин қўзғади ниҳони,
Кўнглидаги ишқ қўзғолони.
Бнрдам чу бу ўти топти таскин,
Қўпти яна ул ғариб мискин
Манзилға юз урди гом-баргом.
Юз қўпдию сажда қилди ҳар гом.
Жонон уни ўрнини чу топти,
Жон пардаси бирла они ёпти.
Кирпиклар ила ерин супуруб,
Туфроғини кўз аро ёшуруб.
Ашки била балчиғ айлаб они,
Беркитгали равзани балони.
Бир лаҳза танур ичинда итти,
Ўтлуғ дамидин ани қизитти.
Кулларни кўзига сурма тортиб,
Кўз уйини сурмадек қарортиб.
Охур аро лаҳзаи қўюб гом,
Каҳ баргидек анда тутти ором.
Ҳар донанн томидинки чекти,
Кўигли аро меҳр тухмин экти.
Кийз порасин оҳи куйдуруб чуст
Боши ярасиға боғлади руст.
Ҳар ён югурур эди уруб оҳ
Ким, бир қўтур итни кўрди ногоҳ.
Эти тери заҳматидин ориб,
Аъзоси харошдин қизориб,
Ҳам супи равоп оғиз-бурундин,
Ҳам жисми жудо бўғун-бўғундин
Қои қолмай солча рагларига,
Жилди ёпишиб сўнгакларига.
Аъзосида унда-муида бир тук,
Ул ҳам бўлуб анга бир оғир юк.
Қилман юрумакка майл ҳаргиз,
Қуйруғи юкин чекарга ожиз.
Эрники ёпилмайин тишига,
Яъники кулумсуб ўз ишига.
Кўзики ўзин чуқурға солиб,
Аъзосиға боққали уёлиб.
Оғзи нафаси пасими меҳнат,
Қуйруғ анга зайли мими меҳнат.
Юз йўл таиига ясаб жароҳат,
Меҳнат кирибон чиқарға роҳат.
Баским тани равзан узра равзан
, Равзан-равзан бўлуб анга тан.
Яралари ичра қайнашиб қурт,
Ҳам апда аларға туъма, ҳам юрт.
Қилгоч ярасини қурт дарҳам,
Тил бирла яламоқ анга марҳам.
Балким бу адувға қаҳр сурмак,
Ҳар лаҳза аларға тил тегурмак.
Қоплиғ жасадида бир сурук зоғ,
Бир лолада ўйлаким неча доғ.
Учуб-қўнуб айлаб анга қинлар,
Захм устида ўйлаким чибинлар.
Йўқ анга чибин қўрур мажоли,
Қуш қовғали худ не эҳтимоли?
Мажнун кўргач бўлуб мушавваш
Кўнглига бу зулм келди нохуш
Итга қўюбон тани итоат,
Ул хайлға бошлади шафоат:
«Кей талъату лавкингиз муборак,
Бўлғон манга барча тожи торак.
Бошимдаги юз яра нишони,
Ҳар бир бирингизнинг ошёни.
Кўнглумдаги юз тешук тешиб оҳ,
Ҳар бир бирингиз учун ватангоҳ.
Айланг бу харобани нишиман
Ким, жавру жафо чекар кишиман.
Кўзумни чўқунг, танимни тишланг,
Онинг кўзину танин бағишланг.
Қасдингиз агар наҳиф итдур,
Бу хаста доғи заиф итдур».
Кўрдики бу узру лобау печ
Қушларға тафовут айламас ҳеч.
Фарёд ила ваҳшат этти огоз,
Рам топиб, аларға бўлди парвоз.
Келдию ул ит табонин ўпти,
Гаҳ панкари иотавопин ўпти.
Кўп кўргач анинг танида ёра,
Ўз кўнглагин этти пора-пора.
Олдию оритти ёрадин қон,
Ул пайкари пора-порадин қон.
Қонни танидин чу айлади кам,
Боғлади яроларини маҳкам.
Уз кўнглагини анга жул этти,
Қон ёшидин анга гул-гул этти.
Чун бўлди ани тонгордин озод,
Юз дард ила нудба қилди бунёд:
«Кей меҳру вафо била сириштинг,
Амдуҳу малол сарнавиштинг.
Улдамки танингда сиҳҳат эрди,
Кўнглунгда шукуҳу қувват эрди.
Таъбинг топибон мизожи хуффош,
азминг берибон язакка хашхаш .
Ваҳминг қилибон бўри кўзин тўрт,
Ҳар тун таниға кўзи солиб ўрт.
Чангингга паланг кўз солур чоғ,
Боштин-аёғи бу ғуссадин доғ.
Бабр олинга ўйлаким сақатлар,
Тирноғингдин танида хатлар.
Барс отламоғинг малолатидин,
оғлаб кўзини хижолатидин.
Насрин дебон эл кафинг маконин,
Парвин деб улус изинг нишонин .
Илгингга ҳино ёқиб муайян.
Гаҳ жайрану гоҳи гавзи жайран.
Бўйнунг аро шўхлар таноби,
Бошинг уза шоҳлар рикоби.
Гоҳики ғазаб била ирилдаб,
Гардун асади сори хирилдаб.
Бу дамки малол ила бўлубсен,
Яъники бу ҳол ила бўлубсен.
Сендин қилур эрса эл танаффур
Бордур манга суҳбатинг тафохур.
Бир кун неки кўйи ичра ҳурдунг
Итлар била ҳар тараф югурдунг.
Ҳар тун неки тортибон фиғони,
Бўлдунг эшигида посибони.
Бир вақт неким вафо йўлидин,
Бошингға сўнгак единг қўлидин.
Бир чоғ неки лутф этиб арода,
Солиб эди бўйнунга қилода.
Жоним бўлсун танинг иисори,
Бағрим бўлсун тишинг фигори.
Ёраб, фалак айлабои ғамннг рафъ,
Бўлсун бори заъфу меҳнатинг дафъ
Ҳам бурнодин эмди чустроқ бўл,
Ҳам тозау тандурустроқ бўл.
Ул дам яна бўлса бахт ҳамдам,
Бўлсанг яна ул эшикка маҳрам.
Ётлиғ сифатини тутмағайсен,
Мен хастани ҳам унутмағайсеп.
Жоним олиб ул тараф гузор эт,
Туфроғиға кўйининг нисор эт.
Итлар била айласанг таку пўй.
Мендин борининг қошида юз қўй.
Кўйида сўнгак ғизо қилур дам,
Ёд эт бу заиф жисмини ҳам.
Гар толиу бахт ёр топсанг,
Жонон ҳарамиға бор топсанг,
Бор аҳли қовуб ул остондин,
Кимса сени «чиқ!» демаса оидин.
Тун бўлсау ул ҳарам паноҳинг,
Даҳлези ичинда такягоҳинг.
Ётиб энгакинг иликка қўйсанг,
Тумшуғунг ўшул эшикка қўйсанг.
Мендин ул эшикни ўп ниҳони,
Йўқ ўйлаки кимса билгай они».
Оғзиға кўзини суртубон кўп,
Дедики: «Аёғи туфроғин ўп.
Иккисини тирноғинг била ўй,
Бир ердаки ул аёғ босар қўй».
Бу нукталар ул қилиб шумора,
Ўткунчилар айлабон назора.
Ҳар ким таниб они зор йиғлаб,
Ғам кўнглин этиб фигор йиғлаб.
Тонимағон анлабон таҳайюр,
Аҳволиға йўл топиб тағайюр.
Кўнгли куюб ўйла можародин,
Бир сўхта сўрди ул ародин:
«Кей ишқ ўти ичра ахгар ўлғон,
Не ахгарким, самандар ўлғон.
Бу ўт била пайкарингга таркиб.
Бу ўт била хилқатингга тартиб.
Зотинг бўлуб ўт била сиришта,
Тонг пўқ дссалар сени фаришта.
Ҳам келди фариштаваш сифотинг,
Ҳам бўлди малак сифот зотинг.
Мунчаки топиб сен итга улфат,
Ит бирла малак аро не нисбат?
Ҳар уйдаки бўлса итга манзил,
Бўлмас малак ул уй ичра нозил?.
Невчун аронгиздадур масофат,
Чун бор ул иков аро мунофот?»
Мажнун деди йиғлабон чекиб оҳ:
«Кен ишқдин ўлмогон сен огоҳ!
Йўқ, сени малак десам ғариби
Ким, йўқ санга ишқдин насиби.
Мсндекни эрур малак демак рев.
Ким, кўрса мени қироқ тутар дев.
Ишқ ўртади ул сифат вужудум
Ким, булди набуд барча будум.
Ул ўт аро айласанг тааммул
Топқунг баданимни тўдаи кул.
Не тонг агар ит хиром қилса.
Тўда кул аро мақом қилса?
Ҳар итгаки етса бир жароҳат,
Кулдин стншур таниға роҳат.
Бу птппнг эрур жароҳати кўп,
Демак бўлмас кул устидин қўп.
Йўқ, йўқки, эмастур итлик анда,
Итлик манга хатм эрур жаҳонда.
Ит мен, мен, улусқа ор мен, мен,
Бошдин аёғи фигор мен, мен!
Кўп захм танимни урди барҳам,
Ул келди бу захмларға марҳам
Ким, бўлса таиида кўп фигори,
Ҳар захмдин ўлса изтирори,
Ким марҳам ила давоси қилса,
Жонин не ажаб фидоси килса?
Бўлса эди менда юз туман жон,
Бир тоимағай эрди бу бадан жон.
Борин анга зор қилғай эрдим,
Йўлиға нисор қилғай эрдим».
Бу эрди фасонаву фусуни
Ким, қилди яна ғулу жунуни.
Ёдиға чу кирди ваҳшийи дашт,
Қилмоқ кинику қулон била гашт.
Ул итнинг аёғ-илигин ўпти
. Нахжир азиматиға қўпти.
Бўлди яна сойири биёбон,
Маънусларин тилай шитобон.
Ул лаҳзаки Занд бўлди қосид.
Лайли сари топибон мақосид.
Ҳай ичида чун қарор топти,
Хилватда ул ойға бор топти.
Ул пардалар ичра ғунча кирдор.
Бу ташқари бўлди анга сирдор.
Неким билиб эрди ёридин сўз,
Девонаи беқароридин сўз.
Кўргузди демакда эҳтимомин,
Арз айлади олида тамомин.
Лайли чу апинг сўзин эшитти,
Кўнгли темурин дами эритти.
Жони аро андоғ ўт тутошти
Ким, дуди аиинг бошидин ошти.
Гисусиму эрди анбаролуд,
Е чиқмиш эди бошиға ул дуд?
Гису киби печу тоб топти,
Тоб ичра ўзин хароб топти.
Юз узр ила Зайд сори боқиб,
Ҳасрат суйи кўзлоридин оқиб:
«Кей тан аро жон бериб каломинг,
Жисмимға равон бериб паёминг!
Жон дардиға чоракўш сен сен,
Одам демайин, суруш сен сен».
Кўп узр қилиб сўзига пайванд,
Нақдина басе топиб кироманд,
Ташқари йибордиким: «Муни ол,
Оз эрди қошимда нақд филҳол.
Узрунгни бу навъ қўлмоғумдур,
Юз мунчаға қони ўлмоғумдур,
Бўлғаймуки лутф ила вафодин,
Бир руқъа бу зор мубталодин
Девонавашим сори етурсанг,
Ҳам мунда жавобини кетурсанг?»
Зайд этмади дилситонға миннат,
Дедики: «Эрур бу жонға миннат.
Бот бўлки ҳариф мунтазирдур,
Бу амрда макс бас музирдур».
Лайли тилабон давоту хома,
Филҳол муҳаррар этти нома.
Эл англаридин ичида юз бийм,
Қосидға пиҳони этти таслим.
Қосид олиб ўлди даштпаймо,
Ул ергаким, ул ғариб шайдо.
Иш кайфиятин солиб ароға.
Топшурди битикни бенавоға.
Не эрканини чу билди Мажнун,
Заъф этганидин йиқилди Мажнун.
Жисмиғаки ерга паст тушти,
Чома киби юз шикаст тушти.
Ул номаға чун кушод берди,
Мазмуни ўқур замон бу эрди.
XXVI
Лайлининг «лайлатул-бадр»дек сафҳа баёзида «лайлатул-қадр»дек номаси саводин Мажнун ўқуб, огзи висол шахдидин ширин бўлгонда комига занбур ниши сончилгони ва занбур нишидек хома нўгин тез этиб жавобида когаз табақини шахдолуд қилгони
«Ул тенгри оти била бу маншур
Ким, берди кўнгулга ишқдин нур.
Урғоч майи ишқнинг салоси,
Одамға етишти ибтилоси.
Бир журъаки чекти ул жигархун,
Маст ўлди, не маст балки мажнун.
Ул май била кимгаким бериб баҳр,
Талх этти фироқдин қотиб заҳр.
Берганга муфорақат балосин,
Еткурди мувосалат шифосин .
Булбулники қилди зору ғамнок,
Гул кўнглагини ҳам айлади чок.
Парвона гудозу сўзи андин
, Ут шамъға доғи рўзи андин».
Чун бўйла сочиб басе жавоҳир,
Андин сўнг этиб бу нукта зоҳир
Ким, «Ушбу рақамки нақши Чиндур,
Бир хастаға бир шикастадиндур.
Яъни мени зору мубталодин,
Сангаки қутулмадинг балодин.
Эй ишқ ўтида хасим нечуксен,
Эй бедилу бекасим нечуксен!
Эй бўлғали ишқим ичра мадҳуш,
Бир журъаи васл қилмағон нўш!
Эй фурқатим ичра гар ёғиб тош,
Минг тош ебон яшурмайин бош!
Эй ҳажрим ўтида гар бўлуб кул,
Ҳар шуъла кўрунубон анга гул!
Эй хори ғамимни жонға урғон,
Гулбонгин анинг жаҳонға урғон!
Эй силсилаи жунун элингда,
Дад қуйруғидин расап белингда.
Ҳолинг недурур фироқим ичра?
Фикринг недур иштиёқим ичра?
Сочингга ёпушса хору хошок,
Ким тортар экин бирин-бирин пок?
Фарқингки эмиш қуш ошёни, К
им уркутур эркип андин они?
Бошингки сипсҳр ушотти дарҳам,
Ким боғлар экин аларға марҳам?
Ўлтурса юзунгга гарду хори,
Ким аритур эркин они бори?
Жисмингки қонаса ғам тошидин,
Ким юр экин они кўз ёшидин?
Хорики кафингға борур эркин,
Ҳажр ўти танингни куйдурур чоғ.
Ким сочар экин ул ўтқа туфроғ?
Қум узра йиқилса жисми зоринг,
Ким бор экин анда ғамгусоринг?
Ҳарён югурурда зору бекас,
Соянг санга ҳамраҳ эркину бас.
Тоғ ичида иссиғ ўлса маълум,
Соя қилур эркня устунга бум,
Вайронада муҳлик ўлса андуҳ,
Чўғз айлар экин бошинг уза «дух».
Ҳижрон туни жонинг олса бебок.
Субҳ айлар экин санга яқо чок.
Ғам заъфида дашт узра ётсанг,
Қум бистар экин аёғ узотсанг.
Тун бошинга ваҳш ўлур экин жамъ,
Олингда бўри кўзи экин шамъ.
Қон ютқали истасанг пиёла,
Топилмас экин магарки лола.
Ултурур экин чибин қошингға.
Эврулур экин қуюн бошингға.
Эй кош сипеҳри тнйра апжум,
Бергай манга доғи ул танаъум
Ким, туну-кун ўлғамен рафиқинг,
Йўлсиз югурурда ҳамтариқинг.
Сен бўлсангу мен жаҳонда мавжуд,
Бўлса яна коинот нобуд.
Гаҳ собиту, гаҳ жаҳонда сайёр.
Йўқ даҳр диёри нчра дайёр.
Дилхоҳ ила иккимиз маоши,
Онини висол бетаҳоши.
Маъман баданимға қўйнунг ўлса,
Маскан илигимга бўйпунг ўлса.
Гаҳ эгнима такя қилса бошинг,
Тавқи зақанимда бўлса қошинг.
Гаҳ юзума тутса юзунг ором,
Оғзиигга етурса лабларим ком.
Етса таннма тиларда воя.
Ҳамхобалиғинг нечукки соя.
Найланки сипеҳри ҳарза новард
Қитди бу муроддин мени фард.
Сенинг нечаким ғамингға йўқ маҳл,
Чун эр кишисен бу саҳл эрур, саҳл
Ҳар сори урай десанг такингни,
Тутқучи тикандур этатингни.
Эток дағи пойбандинг эрмас,
Даври зиҳи ҳам камандинг эрмас.
Мискин мени зору пойбаста,
Йўқ, йўқки, заифи пошикаста.
Не майли сукун, пе хадди рафтор,
Юз қайди бало аро гирифтор.
Бўлмоқ юз алам уйида маҳбус,
Бирён, яна бирён ўлди номус.
Эр мажлиси ичра роҳ эрур зеб,
Хотун кишига салоҳ эрур зеб.
Бу меҳнати ишқ печ-дарпеч,
Номус чу кетти барчаси ҳеч.
Пардасини ғунча айласа чок,
Барбод этар они чархи бебок.
Сенсизки ғамим дами кам эрмас,
Сендин гар эмас кўп, оз ҳам эрмас.
Сен тортибон оҳи оташолуд,
Мен ўт ёқибон чиқормайин дуд.
Ҳар неча ғамимдин оҳ чектинг,
Навфал билаким сипоҳ чектинг.
Хайлим юзига бало уруб кож,
Аҳлу ҳашамимға бийми торож.
Истаб ато ҳам ҳалоки жоним,
Тўкмак тилабон ер узра қоним.
Мен мунча балият ичра хушдил
Ким, ёрға ком бўлса ҳосил.
Гар воқеа жуз ҳалок эмасдур,
Юз мунча ҳам ўлса бок эмасдур.
Мундоғ дағи дедилар фасона
Ким, Навфал ила бўлуб ягона.
Чун ҳужласи сори кўз солибсен,
Қўлмоққа қизини сўз солибсен.
Бўлсун санга бахт ёру ёвар,
Биллаҳ манга тушмади бу бовар.
Бўлса дағи чун санга эрур ком,
Не ком санта, манга эрур ком.
Боғ ичра қўюб қадамни бир кун
Сўрмиш эдим ул санамни бир кун.
Ҳам хўбу, ҳам элга меҳрибондур,
Неча деса яхшиғина жондур.
Ёвар санга ҳақ таборак ўлсуи,
Бу хайр ишинг муборак ўлсун.
Бўлсанг неча онинг ила хуррам,
Ёд айла гаҳи бу хастани ҳам.
Инсофға ҳам канора тутма,
Бизни дағи бпр йўли унутма.
Мажнун ўқуғунча бўйла нома,
Заъф этти тани мисоли хома.
Зайд олиға ҳар замон қўюб бош,
Арз айлади сайлдек тўкуб ёш:
«Кей чок юракка чора андеш,
Марҳам аро ёшуруб басе неш.
Бу номаки жонни қилди бетоб
Ёзмоққа жавоб йўқтур асбоб»,
Зайд айлаб эди борин мураттаб,
Коғаз дағи хомау мураккаб.
Қўйди борисин қошиға бир-бир,
Ул қилди жавоби нома таҳрир,
Зайд олдию йўлға хез солди,
Ҳар лаҳза қадамни тез солди.
Пўяда сабақ бериб сабоға,
Топшурди битикни дилрабоға.
Хилватға кириб очиб суманбар,
Кўрди суман узра гарди анбар.
Чун солди саводиға пазар тез,
Бу навъ бўлуб эди гуҳаррез.
XXVII
Мажнуннинг кўз қароси ва кирпик хомаси била жон сафҳасида ёзгон кўнгли шурҳалари шарҳин Лайли ўқуб ишқ иттиҳоди иқтизоси анинг кўнгли жароҳатларин мунунг ҳам кўнглин огритқони ва анинг талхком бўлгонидин мунунг доги комин очитқони
«Ул тенгри оти била бу нома
Ким, ишқ элидин кўтарди хома.
Фардики йўқ аввал ибтидоси
Ҳаййики йўқ охир интиҳоси.
Тоғ балчиғи узра жола урғон,
Қум туфроғи узра мола урғон.
Ҳар кимники айлабон парпрўй,
Таън айлаган анга одату хўй.
Ҳажр эмгокини қатиғ яратқон.
Ғам шарбатини ачиғ яратқон.
Ишқ ўтиға кимни куйдуруб чум,
Маъшуқиға бермаган тараҳҳум.
Қилғон неча ошиқ ўлса ношод,
Маъшуқлуғ иқтизоси бедод.
Ошиқ ичи юз минг ўлса парканд,
Маъшуқни қилмай анга хурсанд.
Маъшуққаким эсиб насими,
Ошиқ ичига солиб жаҳими!».
Чун бўйла бўлуб фасона пардоз,
Андин сўнг этиб бу нукта оғоз
Ким, «Ушбу ғаму алам баёни,
Жон сафҳасида боғир нишони.
Мендинки ичим ғамингда қондур,
Сангаки ғаминг танимда жондур.
Яъни: бу жунун фасонасидин
Расволиқ ўти забонасидин
Гулрухлар аросида париға,
Анжум аро меҳри ховарнға.
Не ҳаддим ила дуо дегаймен,
Юз мадҳ била саио дегаймен?
Мадҳинг дегали дағи қони тил?
Бўлса де олурму ҳам они тил?
Кун васфини қилмоқ ошкоро,
Хуффош тилига қайда ёро?
Ҳар нечаки чекти тилни савсан.
Гул васфида келди лолу алкан.
Ҳар неча бу навъдўр назирим,
Йўқ бир неча нуктадин гузирим;
Эй кишвари ҳусн подшоҳи,
Ҳусн аҳли бу кишваринг сипоҳи:
Эй нозу карашма боғида вард,
Не вард, баҳори нозпарвард.
Эй лутф жаҳонининг баҳори,
Юзунг бу баҳор лолазори.
Бўлғонда саҳар ели гулафшон
, Зулфунгниму айламас паришон?
Машшота қилурда вусмани пок.
Қошингниму айламас гиреҳнок?
Сармаст кўзунгки эрди бемор.
Соғ ўлмоги бўлдиму падидор?
Рухсоринг ўтида холи ҳинду,
Узидек улуони куйдурурму?
Гулбарг уза сунбулунг тушуб
Қил янглиғ урарму ўт аро печ.
Юзунг хайию сочинг таноби
, Борму ул иковнинг обу тоби.
Оғзингки адамда бор эди гум,
Айларму аён ани такаллум.
Қаддинг қилибон ҳавойи рафтор,
Айларму жаҳон элин гирифтор?
Ноз уйқусидин очармусен кўз,
Юз ноз ила элга дермусен сўз?
Кўюнгдаки йўқ менинг киби хас,
Хасдин дағи қадр ичинда вопас.
Бу эрмиш иродаи илоҳий
Ким, сиррини билмас эл камоҳи
Ким, кўзки ўюлғай эрди, эй кош,
Не кўзки, кесилгай эрди бу бош.
Ул орази дилрабоға тушгай,
Жон бирла кўнгул балоға тушгай,
Фикр этсам эди бу навъ ўзумни
Кўр этгай эдим ики кўзумни.
Мен ким эдиму бу дарди жовид,
Зарра бошида ҳавойи хуршед.
Бехост юзунга бир нигоҳим.
Тушганга менинг «едур гуноҳим
Ким, мунча келиб бало бошимға,
Юз дарду бало қаро бошимга.
Девона бўлуб чиқиб жаҳондин,
Овора диёру хонумондин.
Ҳар кун ватаним бир ўзга води
Ҳар тун яна бир даман саводи.
Қум натъи бўлуб менинг саририм,
Кун қурси бўлуб менинг фатирим
От манга жибол қулласидин,
Тўн манга самум ҳулласидин.
Гаҳ ёру мусоҳибим даду-дом,
Гаҳ тутмай алар била ҳам ором.
Дашт узра чу ваҳшатим топиб тул,
Ғам топиб ваҳш, бал қочиб ғул.
Ҳайратда вухуш ваҳшатимдин,
Меҳнатда туюр меҳнатимдин.
Аидуҳу бало гумондин ортуқ,
Заъф ончаки бўлмас ондин ортуқ
Бир таври адам бўлуб манга жисм Ким,
анга вужуд берибон исм.
Бу заъф била чу пўя қилиб,
Ургамчи танобидин йиқилиб.
Кўксумники тиғи ҳажр этиб чок,
Кириб ҳашарот ичимга бебок.
Кўксум ичида чибин солиб шўр,
Кўзум уйида ватан қилиб мўр.
Бу навъ қотиғлиғу ириклик,
Ёдингдин ўлуб манга тириклик.
Бу дамки гуҳарнисор хоманг,
Таҳрир этибон етишти номанг.
Алфозин ўқурда руҳ топтим,
Ҳар ҳарфида юз футуҳ топтим.
Лекин ики сўз эди муҳаррар
Ким жонима солди ўт муқаррар.
Аввалки назарга бўлди маълум
, Навфал иши бўлмиш эрди марқум
Ким, «Тортиб иков сипоҳи ҳунрез,
Ҳайлим сари тиғ чектингиз тез».
Аллоҳ-аллоҳ бу не балодур,
Ким риштани дерки аждаҳодур.
Пашша киму пиллик хаёли,
Ё мўрға шерлик мажоли.
Бу мундоқ эдиким: ул сипаҳбад,
Етганда манга сипаҳ эди дад.
Билгач ғами нотавонлиғимни
, Ишқинг аро хаста жонлиғимни.
Бўлмиш иафасе қошимда сокин,
Сўзлар дағи демиш улча мумкин.
Мен бирдам ўзумдамен, дами йўқ,
Мундин ажаб элга олами йўқ.
Сўз ичра чу кўрдум изтиробин,
Билмон не дедим анинг жавобин.
Ул олди мению уйга кетти
, Ул ерга етишти ишки етти.
Чун кинаву қатлин англадим рост,
Қилдим неки мумкин эрди дархост,
Ким қиниға солди ханжари кин,
Тутти ёнибон уйида таскин.
Бўлгонда фусун қилурга ҳамдам,
Уйланмак ишин деди экин х.ам.
Не англадим айлаган хитобин,
Не оники, не дедим жавобин.
Кўнглумдин ўлуб ҳам эрди барбод,
Номанг ўқуғондин айладим ёд.
Қилмоқ манга мундоқ ишни мансуб,
Тутғайму мурувват аҳли маҳсуб?
Мен мунча бало чскиб вафода,
Сен бўйла хаёлу муддаода.
Неким битидинг нечук қилай рад,
Не қилса қилур ким ўлса бехуд6.
Ғавғойи жунунға мубталомен,
Боштин-аёғимғача хатомен.
Номангға фидо кўнғул, кўзум ҳам,
Лекин санга бор бир сўзум ҳам:
Навфал сўзиким қилиб эдинг забт.
Мендин эмас эрди воқеъ ул хабт.
Ул ишқу жупундин ўлди ҳодис,
Сен ишқ била жунунға боис.
Уйлаимак ишики нисбат этдинг,
Бизга ўз ишингни туҳмат этдинг
Ким, Ибни Салом этиб хаёлинг,
Балким тамаъ айлабон висолинг.
Кўнглини, атонг қилиб тарози,
Бўлмиш не ул истаганга рози.
Сен рози эрур, эмасни билмон,
Билмас нима туҳматиии қилмон.
Ҳай, ҳай, не фасоналар бўлур бу,
Хориж не тароналар бўлур бу?
Гўё савдо йўлумни урди,
Ҳушумни жунун ели совурди.
Чун сўзда шуур эмас шиорим,
Йўқ ҳарза демакда ихтисрим.
Девонамен, эй пари сифат ҳур
, Маъзурдур улки тутса маъзур.
Бўлдум чу сенинг ғамингда нобуд,
Нобудға нукта қайда мавжуд?
Йўқнинг неки сўз бўлур хитоби,
Тутмоқ керак они йўқ ҳисоби.
Йўқлуқ манга гар бўлубтурур йўл,
Сен бор бўлу бу йўққа ёр ўл.
Иқбол ила бахт ёринг ўлсун,
Жонлар нақди нисоринг ўлсун».
Мактуб ўқуғунча шўхи марғуб,
Кўп топти шикан нечукки мактуб.
Ҳар бир сўзи ичра фикр этиб кеч,
Кўп урди ўзига номадек печ.
Инсофға чунки дахл берди,
Ўз сўзларининг жавоби эрди.
Ўз номасидин бўлуб мушавваш,
Бу нома замирини қилиб хуш.
Таъвиз этиб ул саводи мавзун,
Онинг битигин нечукки Мажнун.
Эй қосиди номабар хабар не,
Дегил санга равшан ўлса ҳарне.
Бир сўз била дардима даво бер,
Номанг бор эса, чиқор манга бер!
XXVIII
Мажнуннинг атоси девбоддек дашт атрофига эврулуб ўз девона ниҳодин саргашталикда тоимоги ва жунун дашти қароқчилари ҳардам анинг ҳуши корвони хайлин савдо сипоҳига асир этгондин гариб ҳолот мулоҳаза қилгони ва насойиҳ ҳуш доруси била ани лаҳзаи ўзига келтургони ва ўзи била уйига еткургони
Бу номани улки қилди марқум,
Афсонани бўйла этти маълум
Ким, телбаи бенаво атоси,
Юз ғуссаға мубтало аноси.
Чун муддати ўғлидин эди фард,
Кўнглини жароҳат айлабон дард.
Ғолиб бўлуб анга иштиёқи,
Саҳро сори тушти иттифоқи
Ким, топса фиғону зор қилғай
Шоядки ичига кор қилғай.
Афғониға мулҳақ айлабон панд,
Шояд ани айлагай забонбанд .
Юз нуктага тилни қойил этгай,
Шояд ани уйга мойил этгай.
Руҳин қилиб ул умед тоза,
Ҳар сори сурар эди жамоза.
Чун неча кун ул талабда чопти,
Охир ани бир бузуғда топти.
Хушроқ бузуғ анга хонумондин,
Лекин ўзи кўп бузуғроқ ондин.
Ошуфталиғи гумондин ортуғ,
Не келса гумонға ондин ортуғ.
Гаҳи тутуб ўлтурур зди мўр,
Гаҳ туфроқ ила ясар эди гўр.
Гаҳ шуғли кесак тошурга таъжил,
Ясар эди ул кесак била мил.
Гаҳ сочар эди бошиға туфроғ,
Гаҳ тиш била олур эди тирноғ.
Гаҳ томға қўпуб минар эди чуст,
Ҳар сори аёғларин этиб руст.
Чимдир эди энгларини ҳар дам,
Чайнар эди енгларини ҳар дам.
Гаҳ чўғз била навода ҳамдард,
Гаҳ бум юзидин оритиб гард.
Ҳам чўғз қўнуб қўлида густох,
Ҳам бум бошиға суртубон шох.
Том узра пе хатки чекса ногоҳ,
Ул хат келиб ихтиёрсиз «оҳ».
Бошиғаки урди захм гардун,
Боши тукидин ададда афзун.
Қонлиғ кўзида тикан била чўп,
Киприкларидин ҳисоб аро кўп.
Кўргач атоси бу навъ ҳолот,
Ҳайрат аии қилди ўрнида мот.
Дедики: «Недин, мисол экин бу,
Субҳоналлоҳ, не ҳол экип бу?
Ким кўрди бу навъ одамизод,
Ким, бермагай ўйла одами ёд».
Ҳар нечаки саъб эди бу сурат,
Гом урди анинг сори зарурат.
Кўргач атоспи канора тутти,
Гўё атолиғ ҳақин унутти.
Йиғлаб атоси яқо қилиб чок,
Бунёд этти ҳазииу ғамнок:
«Кей юз яралиг боғирға пора,
Мендин иега айладинг канора».
Мажнун атоси эканни билди,
Оҳ урдию олиға йиқилди.
Бошии кўтариб қучуб атоси,
Жонин тилаб анламак фидоси.
Чирмаштилар ўнла чусту маҳкам,
Бир жинс ики ҳарф ўлса мудғам.
Бир лаҳза йиғидин эрди ошуб,
Ҳижрон ачиғндин эрди ошуб.
Ошублари чу топти таскин,
Бунёд этиб ул заифи мискин
Дедиким: «Аё рамида фарзанд!
Пайвапд боғирға, балки парканд.
Кўксум ярасини сўкма мунча,
Бағримни қонини тўкма мунча.
Сенинг танинг ўлса ёра ғамдин,
Менинг жиғарим бўлур аламдин.
Бир дам жигаримға қилма ковиш
, Кўргилки пе навъ этар таровиш.
Ул лаҳзаки йўқ эди нишонинг,
Қоним аро музмар эрди қонинг.
Айлаб тиларингни муддаолар,
Садқа берибу қилиб дуолар.
Оч тўйғазибон ялангни ёптим,
Ўлдум деганимда сени топдим.
Уч-тўрт ёшингға тегру пайваст,
Ғам қолмади бермаган манга даст.
Сен қатраи сутдин олғуча ком,
Юз қатраи қон қилиб мен ошом.
Айлаб тобонингни чун тикан реш,
Менинг жигаримга санчилиб неш.
То илму-адабни ком қилдинг,
Мактаб тарафи хиром қилдинг.
Ғофил бўлман ишингда гамдин,
Борур-кслурунгда бпр қадамдин
Қим, фазлу-камол ёринг ўлғай,
Илму-ҳунар ихтиёринг ўлғай,
Қилгонда таним рахил ёдин,
Етса манга чархи бсвафодин.
Ул ишўи ато-аномға етти,
Бир, бир апдоқки барча кетти6.
Сен бўлгасен ул замон қошимда,
Гаҳи оёғимда, гаҳ бошимда.
Руҳ этган ила таннмни маҳжур,
Чун шамъи ҳаётим ўлса бенур.
Ришта киби печу тобинг ўлғай,
Парвонадек изтиробинг ўлғай.
Сен умрға бўлғасен василам,
Сендин ёруғай яна қабилам.
Гар нуридан ўлса шамъ маҳжур,
Машъал солғай қабилаға нур.
Гум бўлмағай эл нчинда отим,
Бегонаға колмағай жнхотим.
Йиққон неки махзани ҳисори.
Бўлғай пақднм қўлунгда бори.
Ел ҳужлама солмағай гузар тез.
Кимса ҳашамим сори назар тез.
Руҳум бўлубоп халаф бпла шод,
Қолғай бори қавму хайлнм обод.
Эмдики бу иш копшмға келдн
, Ҳарнеки дсдим бошимға келди.
Субҳимға етишти шоми меҳнат,
Шомимга юз урди субҳи риқлат.
Тўш-тўшдин нчимга қўйди юз ғам,
Бу бир ғаму ссндин ўлди юз ғам.
Шамъимғаки зулмат ўлди ходис,
Оҳинг бўлуб ўчмагига боис.
Жон қуши тилаб учарни ҳар дам,
Фарёдинг анга яна бериб рам.
Ишқ ичра тушарга жони зоринг,
Билдукки пўқ эрди ихтиёринг.
Ҳар амрки бўлса ғояти бор,
Ҳар маҳлаканинг ниҳояти бор.
Ишқ аҳли жаҳоида кўрмадукму?
Бу води аро югурмадукму?
Бўлмоқ бу сифат бир ишда мағлуб.
Аҳли хирад олида эмас хўб.
Ўт ичраки тушти бенавойи,
Чиқти агар урди дасту пойи.
Толпинса чиқар ғариқ юмкин,
Толпинмаса ўлмойин не мумкин.
Сен ҳам бу балода қолма мундоқ,
Бир йўли ўзунгни солма мундоқ.
Тушса қадаҳи биллур аро мўр,
Тадбир керак чиқорға йўқ зўр.
Ҳар дардки ҳақ кишига берди,
Ҳам ҳақдин анинг давоси эрди.
Ҳақким санга солди бу балони,
Ожиз эмас этгали давони.
Бу дағдағадин канора иста,
Ҳар фикр ила ўлса чора иста.
Бир йўли агар гумон эмастур,
Тадриж ила ҳам ёмон эмастур.
Тадриж ила тифл ўлур хирадманд,
Сокинлик ила қамиш бўлур қанд.
Юз йил киши умр агар тилар бил
Ким, сабр керакдур анга юз йил,
Ким этса манора учи воя
Бирдур чиқару тушарда поя.
Чиқмоқлиғида агар керак маҳл,
Лекии тушари басе эрур саҳл.
Сен доғи бу ергаким етибсен,
Тадриж ила йўлни қатъ этибсен .
Ёнмоққа ҳам ўлдунг эрса мойил,
Келганчадурур йўлунгда манзил.
Ен эмдики рахна баста эрмас,
Мундоқ сафаринг хужаста эрмас.
Мен бўйла ҳазипу зор сенсиз.
Онанг дағи беқарор сенсиз.
Оқшомдин тонгға жони маҳзун,
Тонгдин оқшомға ашки гулгун.
«Ўғлум» деру ул сифат чекар вой
Ким, чарх ўқининг қадин қилур ёй
«Бўтам» дебон айлар ул сифат печ
Ким, қолмас руҳидин асар ҳеч.
Йиғлаб урар ўйла тош уза бош
Ким, қолур аламда бошидин тош.
Бу ўт чу димоғин этти маҳрур,
Оқ сочи сочар юзига кофур.
Билмиш чекариигни кўҳи андуҳ,
Андуҳи бўлубдур ўйлаким кўҳ.
Туфроққа йиқилмоғинг чу билмиш,
Туфроқ уза ул дағи йиқилмиш.
Сенсиз зрур ўйла дарду ғамлик
Ким, қолмишдур бир-икки дамлиқ.
Мен бўйлаву ул заиф бўйла,
Кел иккаламизга чора айла!
Уммеди ҳаётимиз кетибдур,
Оҳанги раҳилимиз етибдур.
Бегонани уй сори ёвутма,
Урнунгки қизиқдурур совутма.
Биз икки сенинг ғамингдин ўлсак
, Сен ўлмай мотамингдин ўлсак.
Бу ишта ҳақ айласа хитобинг,
Фикр этки, не бўлғуси жавобинг?»
Сурди чу атоси бўйла афсун
, Йиғлаб оёғиға тушти Мажнун.
Кирпик била чун йўлин супурди,
Посухда бу навъ нукта сурди:
«Кей хайлинг эшиги қиблагоҳим,
Дардинг ўтини ёрутқай оҳим.
Ҳар чораки сен қилиб тахайюл,
Кўнглум ўти хирманин қилиб кул,
Ҳар сабрки сен топиб ниҳони,
Ашким сели оқизиб они.
Бу неча такаллумики сурдунг,
Куйган кўнгул ўтиға су урдунг.
Йўқ, йўқки қўярға доғ уза доғ,
Ўт ёқдингу куйдунг устига ёғ.
Нутқунг неки айлади рақамзад,
Айтурға жавоб йўқ манга ҳад.
Ҳукмунг манга орзуйи жондур.
Бошимға бу ҳукм ҳам равондур.
Олингда не сўз де олғамен чўқ,
Гар бўлса жавобим ул дағи йўқ.
Лекин санга бу эмас ниҳони
Ким, бўйла қазойи осмоний,
Ким тори ўлуб бу нотавонға,
Расво қилди бори жаҳонға.
Бу навъ бало бўлурға жори,
Бўлмас кишининг ўз ихтиёри.
Ишқ ўтики бир шарора ондин,
Тўфон қўпорур бори жаҳондин.
Юз шуълани масканимға урди,
Минг барқни хирманимға урди.
Хирман сари тушса бир шарора,
Куймакдин эмастур анга чора.
Минг барқ тушурса ишқи бебок,
Нетгай анинг ўтрусида хошок.
Не буйруғунг ўлса сўз демасмен,
Мажнун мену лек Қайс эмасмен.
Сарвики сен айладинг тааммул,
Хас бўлдию хас бу дам эрур кул
Бу кулга магарки гирдбоди,
Бергай яна сарвдек саводи.
Етгандаки айладинг назора,
Кўрдунгки мени сияҳситора.
Йўқ майли сукуну азми рафтор,
Не меҳнат аро эдим гирифтор.
Қочмоқлиғим эрди тонимасдин,
Балким тонирингға арзимасдин.
Дад ҳар сори кетса кетмак ўлмас,
Насносни одам этмак ўлмас.
Бўлмоғлиғ итинг эрур муродим,
Йўқ итча ўзумга эътимодим.
Ит кимсага бевафолиғ этмас,
Бошин олиб ўзга сори кетмас.
Мен иясига узр қўлғон итмен,
у даштда телба бўлғон итмен.
Мумкин эса телба ит ойилмоқ.
Ёхуд анга эътимод қилмоқ.
Сек доғи мени хирад ниҳод эт,
Ҳар иштаки қилсам эътимод эт.
Узрумни қошингда қўлдум охир,
Ҳар ишта маоф бўлдум охир»,
Чун этти узрининг тамомин,
Тез урди жамоза сори гомин.
Ешти расани жиҳозидан чуст,
Уз бўйниға боғлади ани руст .
Топшурди расан бошин атоға,
Деди: «Не десанг бу мубталоға,
Итмен илигингда бўйни боғлиқ»,
Деб қилди ўзини тўрт аёғлиқ.
Ешти ато бўйнидин расанни
Азм этти ҳаво қилиб ватанни.
То тутти жунун йўлин Навойи
Ким, бўлди ватанға раҳнамойи.
Мажнундек атоси доғи йўқтур,
Масканға ҳавоси доғи йўқтур.
XXIX
Навфалнинг Мажнун қабиласи меҳмонлигидин уйига боргоч, Мажнун атосига мизбонлиқ қилгони ва пайванд риштаси ораларида маҳкам бўлуб, меҳмон уйига келгунча Мажнун биёбонга азм қилиб, Лайли шубонига йўлуққони ва шубон итидек лоба қилиб, шубон ани қўйлар аросида яшургони ва Лайлини кўргач қурбон қўйи била Хўтан оюайранининг йиқилмоги ва ҳар қайсини бир васила билаўз қабилаларига элтмоқлари
Сўз ноқасининг раҳилкўши,
Бу навъ чекар ҳуди хуруши.
Ким, чун ҳашамиға келди Мажнун
Шод ўлди аларки эрди маҳзун.
Ҳам қўйди атоси нотавонлиқ,
Ҳам бўлди аноси тоза жонлиқ
Кийдурдилар анга хаззу дебо,
Хилъатлари барча чусту зебо.
Ҳар сори етишти бу ҳикоят
Ким, «Ҳуш анга айламиш сироят».
Эл кўнглида бу хаёл пишти,
Навфалға дағи хабар етишти.
Ул худ еб анинг ғамин ҳамиша,
Зикрин қилиб эрди вирду пеша.
Кўнглига хаёлидин тафаккур,
Жониға висолидин таҳайюр.
Бу сўзни эшитгач ўлди хушдил,
Бориб кўрарига бўлди мойил.
Отландию сурди ул тараф от,
Мажнун эли ҳам хабар топиб бот.
Соз айлаб асоси меҳмони,
Хушдиллиқ ила тушуруб они.
Мажнун била ул сипаҳбади чуст,
Юз меҳр била қучуштилар руст.
Оқшомғача комронлиғ айлаб,
Бу хайл анга мизбонлиғ айлаб.
Ул худ бўлубон бу ишга хушҳол,
Мажнун ўз ишига қолибон лол.
Чун навфали меҳр юз ёшурди,
Мажнуни фалак ёшин ошурди3.
Раҳ тўша кулича ёйди кавкаб,
Навфал дағи йўлға солди маркаб4.
Борур эди барча йўл аро шод.
Мажнун қолибон уй ичра ношод.
Лекин атосиға юзланиб ком
Ким, Навфал анинг сори қўюб гом.
Ҳам айлади шоду хуррам они,
Ҳам хайл ичида мукаррам они.
Кўнглига тушуб бу сўзки Навфал,
Мажнунни чу кўрмиш эрди аввал.
Лайли эли бирла ҳарб этиб биғ.
Ким, чекти анинг иши учун тиғ.
Мажнун ғамини чу ер экандур,
Пайванд сўзин дағи дегандур.
Шак йўкки эрур бу ишга мойил
Ким, қилди бнзинг ҳашамни манзил.
Йўқса Мажнунға йўқтур ул йўл
Ким, келгай ани кўрар учун ул.
Эмди будурур адаб манга ҳам
Ким, ҳай элппп қилиб фароҳам.
Онинг сари хизмат этгабиз фош
Ким, бўлғай анинг ишига подош6.
Топсақ яна лутф ила мадоро,
Ул сўзни ҳам этсак ошкоро.
Рози эса бахтдин қувонсоқ,
Йўқ деса қабила сори ёнсоқ.
Истатти ҳашам улуғларии бот,
Арз этти аларға бу мақолот.
Борисиға дилпазир тушти
, Қилмоқлиғи ногузир тушти.
Мажнун иши чунки эрди матлуб,
Онинг борури кўрунмади хўб.
Ҳарнеки керак қилиб муҳайё,
Ерим кеча ўйлаким сурайё.
Жамъ ўлубон айлабон бу тадбир,
Қилдилар ўшул гуруҳи шабгир.
Бу гом аро юз фасона бошлаб,
Ҳар бирки туганди ёпа бошлаб.
Борур эдилар дебон бу сўзни,
Бу сўз била хушдил айлаб ўзни.
То даштни онча қилдилар тай
Ким, Навфал уйиға қўйдилар пай.
Ул ҳам қилиб улча шарти икром,
Манзилда бериб аларға ором.
Қилди тарабу нишот онча,
Ул хайл ила инбисот онча.
Ким бори кўруб маҳални қобил,
Бўлдилар ўшул ғаразға қойил.
Навфалга ғараз чу бўлди масмуъ,
Кўнглига бу нукта келди матбуъ.
Дедики: «Бу сўз дейилмиш эрди,
Мажнунға бу ғам ейилмиш эрди.
Қилдим чу қабул анга рақамзад,
Эмди дағи қилмоғумдурур рад.
Сиз эмди қўюнг ҳашам сори
гом, Мен сур ишини қилай саранжом.
Сизга дағи улча дастрасдур,
Ортуқ манга орзу эмасдур.
Соз анлаб этинг буён азимат
Ким, фурсат эрур басе ғанимат.
То ўйлаки бўлса шарт папванд,
Мажиунни қилай ўзумга фарзанд».
Миоди никоҳ топти таъйип,
Ул хайлға ёнмоқ ўлди ойин.
Шод уй сари бўлдилар равоиа,
Билмайки не феъл этиб замона.
Ул тунки аларға қолмай ором
, Навфал сари урмиш эрдилар гом.
Мажнунки уй ичра қолди дилтанг,
Кўздин тўкар эрди ашки гулранг.
Чун қўймади ҳажр ўти қарорин,
Ишқ илгидин олди ихтиёрин.
Ишқ ўти чекиб забона чиқти,
Уйдин яна бехудона чиқти.
Дашт узра югурди бесару пой,
Гаҳ тортиб ҳую, гаҳ чекиб вой.
ЁЙ эрди қаддию, новак оҳи,
Гардунни қилиб нишонагоҳи.
Бу — ёйиға чун қурар эди ўқ,
Гардун кўзига урар эди ўқ.
Ойини ҳаволаниб таку дав,
Ул навъки меҳри осмонрав.
Элтур эди ёр меҳри опи,
Бош урғуча меҳри осмони.
Чун жадйин соғди чарх золи,
Сут қатраларин оритти ҳоли.
Ул сут била санъат айлабон зол,
Кўргузди панир қурси филҳол.
Олиға етишти бир сурук қўй,
Чўпони кўрунди ошнорўй.
Мажнунни дағи шубон чу кўрди.
Аҳволини лутф бирла сўрди,
Мажнун деди: «Эй юзи ҳумоюн,
Қайда сени кўрмиш эрди Мажнун
Ким, талъатнинг сшио кўрунди,
Дардиға сўзунг даво кўрунди.
Сен ҳам анга айладинг навозиш,
Ул доғи навозишингға позиш».
Чўпон қўюбон аёғига бош,
Бу навъ такаллум анлади фош
Ким, «Менким ишнм эрур шубонлиқ,
Қўй бирла қўзнға меҳрибонлиқ.
Тилсиз гала ҳамзабонидурмен,
Лайли қўйининг шубонидурмен.
Сени кўруб эрдим ул ҳашамда,
Мактабда сабақ ўқур аламда.
Ишқинг аламин дағи билурмен
Ҳар чора қилай десам қилурмен».
Мажнун тобониға қўйди бошин,
Наъл этти ўтукларига қошин.
Дедики: «Аё даминг равонбахш,
Нутқунг ўлган танимға жонбахш.
Исодек ўлукни тиргузурсен.
Хуш муъжизадурки кўргузурсен.
Йўқ, йўқки, шубонлиқ ичра Мусо,
Илгингда асо ҳам аждаросо.
Мусо неки, Хизри роҳим ўлдунг,
Ғам зулматида паноҳим ўлдунг.
Еткур манга оби зиндагони,
Яъппкн кўрай йироқдин они
Ким, ҳажрида хаста жон мен асру,
Раҳм айлаки нотавон мен асру.
Чўпон деди: «Эй хужаста соҳиб,
Оқшомғача бўл манға мусоҳиб.
Чора тарафи пазора айлай,
Бир навъ ишингга чора айлай».
Мажнун чекибон дуосиға тил.
Бўлди аига ул кун ўйлаким йил,
Мағриб сари меҳр айлагач рўй,
Сурди чўпон ҳашам сари қўй.
Бир қўй терисин чиқорди филҳол,
Мажнунға дедики: «Эгнинга сол.
Қўйдек бу терини хилъат айла,
Бошдин аёғингға кисват айла.
Қаддингни ғанам ичинда хам қил,
Ошиқ эсанг они муғтанам бил
Ким, келгусидур бути паричеҳр,
Андоқки ҳамал фазосиға меҳр.
Қизлар била ўйнаю талошо,
Қўй соғмоғин этгали тамошо
Етганда бошингға сен билурсен,
Не навъ назораким қилурсен».
Мажнун ёпиниб терини маҳкам,
Қўйлар аро анлабон қадин хам.
Борур эди тўрт аёғланиб тез,
То қилди замоиа фитнаангез.
Қўйлар чу қабилаға ёвушти,
Қизларға хиром жўши тушти.
Анжум киби чнқтилар шитобон,
Лайли ул арода моҳитобон.
Чун ишқ аро кўп бўлуб малоли,
Ошуфтаву тийра зулфу холи.
Ҳижрон ўтидин узорида тоб,
Гулбарги сиришк бирла сероб.
Гнсуки бўлуб йўлиға жоруб,
Оламға сочиб ғубору ошуб.
Фитнаки кўзига сурма тортиб,
Жон нақдин олурға кўз қарортиб,
Мужгоники қатл айлаб оҳанг,
Юз шуъласи дудидин тутуб ранг.
Ўтлуғ юзиким бўлуб дилафрўз.
Мажнункушу балки нуктадон сўз.
Бу навъ жамол ила етиштн
Юз ғанжу далол ила етишти.
Мажнунға кўрунгач ул паризод,
Ойини ҳаёти бўлди барбод.
Бир оҳи фалак шигоф чекти
Ким, кўкни анга ғилоф чекти.
Қўй ичра йиқилди зору бедил.
Қўйдекки қилурлар они бисмил.
Ул нолаки чекти бемадоро,
Қўйларға рам ўлди ошкоро.
Бўтрашти чу ҳар бириси бир ён,
Қолди орада ғариб гирён.
Лайли ИЧЙИ ўртаб ўтлуғ оҳи,
Келди билайин дебон камоҳи.
Боқса ётур эрдн ер уза пўст,
Ул пўст аро ниҳон бўлуб дўст.
Баским ғам ўти танин қарортиб,
Ул мушк ўзига нофа тортиб.
Мушкин кўрунуб тани низори,
Лайли сочининг нечукки тори.
Гулрухға чу бўлди қисса маълум,
Оҳ урдию ҳуши бўлди маъдум.
Ёр узра йиқилди сарвқад ҳур,
Туфроқ уза туштн гўйиё нур.
Ишқ ичра тани низор бирла,
Ҳамхобалиғ этти ёр бирла.
Ошиқки эрур ишида содиқ,
Маъшуқ бўлур бошида ошиқ.
Қизлар бўлубон ул ишдин огоҳ
Ким, бўйла йиқилди икки дилхоҳ.
Гулрухни кўтардилар ҳам улдам,
Васл ўлмай аларға хушсиз ҳам.
Азм айлаб ўкуш фасона бирла,
Ул амрда юз баҳопа бирла.
Саҳрода қолиб ғарибу бехеш.
Ҳайратда шубони чораандеш
Ким, топса хабар қабила аҳли,
Бирдам йўқ анга ҳаёт маҳли.
Мундоқда нки жамозалнқ тез,
Еттилар этиб жамозалар хез.
Бу ҳолат ичинда топқоч они,
Бир ноқа чўкурдилар равони.
Ноқа уза они қўпдилар чуст.
Илгин аёғини тонгдилар руст.
Воқиф бўлмай қабилада эл,
Азм ўлди аларға ўйлаким ел.
Мундоқ деди ровийи фасона
Ким, келгач атосп уйга ёна.
Билдики кетибдур ул ҳамул шом,
Кўп йнғлади уйда тутмай ором.
Йиғлай-йиғлай изин иришти,
Ул ерда етиштиким етишти.
Боғлаб тева узра чунки топиб,
Келтурди уйига тегру чопиб,
Еткургунча ҳашамға оии,
Юз қатла лабиға етти жони.
Чун етти қабилаға ёбондин.
Ёд этмади қўй била шубондин.
Эй водийи Айман ичра қўйчи,
Итмен санга ўз қошингда қўйчи!
Шуғлунг била бошладим йўлумни
Тут лутф ила сек дағи қўлумни.
ХХХ
Мажнун атоси ўглина кўп насиҳатлар била Навфал ҳашамига олиб боргони ва Навфал сур асбобини сурур била чиқаргони ва тазвиж ршитаси ақди тузқлгони ва ул гириҳ маҳкам булмасдин бурун узулгони ва бир ошиқ маъшуқи васлидин ком топқони ва яна бир ошиқ маъшуқи васлин тилай гом ургони
Машшотаки сўз дурини терди,
Бу бикрға бўйла жилва берди
Ким уйга чу келди зор шайдо,
Мағзи аро бўлди ҳуш пайдо.
Йиғлаб атоси қилиб шикоят,
Этиб яна панди бениҳоят.
Ул сўз демайин малолатидин,
Боқмай атоға хижолатидин.
Фаҳм ўлгоч атосининг малоли,
Туфроғ этиб ани инфиоли.
Юз ерга қўюб тутуб қулоғин.
Кўп ўпти атосининг аёғин.
Дедики: «Кечур гуноҳим охир
Ким лутфунг эрур паноҳим охир?»
Кўргач ато ажз эътирофи, Деди:
«Бу ишинггадур талофи.
Қилғон боридин ружуъ қилсанг,
Не ишга десам шуруъ қилсанг.
Мендин тиласанг ризо қабул эт.
Не шаръ этар иқтизо қабул эт».
Мажнунки футувват аҳли эрди,
Иҳсону мурувват аҳли эрди.
Ҳуш ўлса димоғи ичра сокин,
Тарки адаб эрмас эрди мумкин.
Одоби ҳидоят аҳли янглиғ,
Ойини валоят аҳли янглиғ.
Андоқки тилаб худо ризосин,
Андин сўнг ато-ано ризосин.
Деди: «Санга ҳарнеким ризодур,
Қилмоғлиғ ани манга сазодур.
Ҳукм этки не навъ этай шиорим,
Этмакда ани не ихтиёрим?»
Бўлди атоси бу нуктадин шод,
Навфал ишидин сўз этти бунёд
Ким, Навфалким Арабдадур тоқ,
Йўқ, йўқ, не Арабки, тоқи офоқ.
Кўп бўлди сеиинг учун аламсанж,
Кўнглига ишингда етти кўп ранж.
Чунким йўқ эди азалда тақдир.
Топмади ишинг бутарга тадбир.
Эмгаклари бўйнунга эрур қарз,
Узрин қўлмоқ сапга эрур фарз.
Эмди будурур анинг ризоси,
Ҳам хаста атонгнинг илтимоси
Ким, зоҳир этиб тариқи пайванд,
Қилсоқ анга доғи сени фарзанд.
Бир ётлнғи бор эмиш париваш,
Боштин-аёғи латифу дилкаш.
Иффат ҳарамида ул жамила,
Савдосида зор юз қабила.
Васлин тилар элга худ адад йўқ,
Айтурға аига валек ҳад йўқ.
Бу иш биладур манга мубоҳот,
Таъхирда келди бийми офот.
Мендин тиласанг ризо, ризо бер,
Бу қисса ризосини манга бер!»
Мажнун тилин андоқ айлади банд
Ким, бўлди ризоси бирла хурсанд.
Хушвақт ўлубон қўпуб тарабиок,
Индатти қабила аҳлини пок.
Ҳарнеки керак ул иш яроғи,
Омода қилиб зиёда доғи.
Мажнунни ясаб либос бирла,
Тун-кун киби кишу ос бирла.
Ҳеч иш била фавт қилмай авқот,
Навфал сори азм қилдилар бот.
Ул ҳам чу эшитти можарони.
Жамъ айлади хешу ақрабони.
Жаши анжуманин азим қурди.
Ул хайлни базм аро тушурди.
Ойини тарабға қўйдилар юз,
Ичку эди неча кеча-кундуз.
Чун бўлди тараб ишига анжом,
Бирдам кўтарилди базмдин жом
Кўп зийнату зеб этиб иковни,
Гулчеҳра келин бнла куёвни.
Қизнн асраб ҳижоб ичинда,
Ойдек тўқуз ниқоб ичинда.
Базм ичра куёвга қўйдуруб гом,
Бердилар эл ўртасида ором.
Ултурди хатиби Ийси иъжоз ,
Ҳақ ҳамду саносин айлаб оғоз.
Ой бирла қуёшни айлади ақд,
Боши уза сочтилар басе нақд.
Чун меҳр келин киби ёшуиди,
Тун ерга куёв киби юкунди.
Гардун кўрубон бу иш мувофиқ,
Келтурди тўқуз табақда сочиқ.
Ул уйгаки урмиш эрдилар тахт,
Тахт устида солмиш зрдилар рахт
Бошладилар ул, икковни хандон,
Йўқ кулгу валс аларға чандон.
Мажнунни қарин қилиб париға,
Топшурдилар ойнп Муштариға.
Уй гирдидин элпи сурди Навфал
Ким, қолмади анда элга мадхал.
Ул теграда жамъ ё жарида,
Алқисса йўқ эрди офарида6.
Бир пос чу тундин ўтти ул хайл,
Тўшлуқ-тўши қилди уйқуға майл.
Навфал йироқ ўлтуруб ичиб мул,
Ҳардам қилур эрди бир тахайюл.
Савдоси бу йўлға тутти они
Ким, уй ёниға келнб ниҳони
Секин қилиб уй кийзини пора,
Ул фуржадин айлади назора.
Кўрди еридин қизинки қўпти.
Мажнуи қошиға келиб ер ўпти.
Бунёд эттики: «Эй ягона,
Ишқ ичра ягонаи замона.
Ҳам меҳри сафо юзунгда толиъ,
Ҳам нури вафо энгингда ломиъ,
Бу нукта эрур қошимда равшан,
Эл олида ҳам эрур муайян
Ким, Лайли ишида нотавонсен,
Ишқида жаҳонға достонсен.
Кўнглунгдур анинг ғамида
маҳкам Ким, ишқи эрур санга мусаллам,
Кўнглунг ўтидин совутмоғунгдур,
Ул борида ёр тутмоғунгдур.
Иккимиз атосининг ризоси,
Солмиш сапга бу иш ибтилоси.
Чун кишвари ишқнинг шаҳисен,
Ишқ аҳли ўтининг огаҳисен.
Бордур манга доғи дардманди,
Ишқим расаниға понбанди.
Дардим ўти ичра тоби онинг,
Мен доғи келиб хароби онинг.
Лекин икимиз ўти ниҳони,
Не мени улус билиб, не они.
Фикр айлаки ул асири маҳжур,
Фаҳм этса сепинг била майга сур.
Бу кеча анинг не ҳоли бўлғай?
Умри кунининг заволи бўлғай!
Сирримни санга чу айладим фош
. Сендин манга будур эмди подош
Ким, рози бўлуб ғароматимға,
Бўйнунгни қўюб маломатимға.
Қилмай мени эл аро фазиҳат ,
Қўпсанг дағи айласанг азимат.
Ҳар кимгаки бу фасона етса,
Ул хайл сени маломат этса,
Мен бўлмасам эл аро муотаб,
Қилсаиг сен ўзунгни-ўқ мухотаб.
Бу навъ мурувват ўлса сендин,
Изҳори футувват ўлса сендин.
Уммедим эрурки қодири пок,
Лайлиники келди нодири пок
Уз ҳифзи аро зимонда тутғай,
Ҳар маҳлакадин амонда тутғай.
Ҳам ҳажрида олмағай шикибинг,
Ҳам васлини айлагай насибинг».
Мажпупға етиб бу сўздин озор,
Ул хаста ишига йиғлади зор.
Дедиким: «Аё рамида пайванд!
Бўл ишқу му.ҳаббатннгға хурсанд.
Ёрингға вафо шиоринг ўлсун
Ким, тепгри ҳамиша ёринг ўлсун.
Мен худ тушубон ичимга андуҳ
Қилғум эди азми водию кўҳ.
Кўнглунгни кнлур учун риоят,
Ошуфта замир эдим бағоят.
Бу лутфки сендин ўлди зоҳир
, Узрунгпи нечук қўлай мен охир
Кетмаккаки жазм ниятим бор,
Кетсам санга худ не миннатим бор.
Мен худ кетар эрдим ушбу соат
Бердинг сафаримға иститоат.
Миннат санга йўқ, ўзумга қўйдум.
Жон бирла ики кўзумга қўйдум», —
Деб қўнти анга дуолар айлаб,
Мундоқ караму атолар айлаб.
Соз этти оғолиғу сингиллик,
Кўп истади синглидин биҳиллик.
Чиқти дағи азми пўя этти.
Ғам бодиясиға кирди кетди.
Навфал кўрубои бу турфа ҳолат,
Қиз бирла куёв аро мақолат.
Қўпти доғи уйда тебради данг,
Май ичра киши еган киби банг.
Кўрган неки ёд этиб уёлиб.
Не асрай олиб, не айта олиб.
Уйнинг яна сори қаҳру кинда,
Қиз ошиқи бор эмиш каминда.
Илги ародашнаи тутуб тез
Ким, бўлса ул икки ишратангез.
Ул иккини ҳам ҳалок қилғай,
Уз кўксини доғи чок қилғай.
Пок эрди чу ишқи ичра ул зор,
Ишқ айлади анга ўтни гулзор,
Мажнунға тутуб ўзини таслим,
Кўп топти тариқи ишқ таълим.
Туфроғиға суртубон жабинлар,
Тавриға деди кўп офаринлар.
Ҳам дилбаридин топиб нишона,
Ойини вафода ғойибона.
Бехуд қилибон бу ҳолат они,
Ул меҳру муҳаббати ниҳони.
Чун шавқида тоқати бўлуб тоқ,
Ун ичра кириб ҳариф муштоқ.
Ер устида айлади танин паст,
Туфроққа жонни қилди ҳамдаст.
Маъшуқ чу кўрди потавонин.
Юз саъй ила асради фиғонин.
Мехр ила бошиға соя солди,
Боштин кўтарди кўнглин олди.
Йилларки бу ишқ арода эрди,
Кундин-кунга зиёда эрди.
Бермайдур эди иковга пайваст,
Бу тунгича васл давлати даст.
Бир-бирига меҳр этиб падидор
Бўлдилар иковла масти дидор
Жуз нафс муродиким йўқ эрди,
Ўзга бори кам даст берди.
Тонг отғуча гунгу лол эдилар,
Сармасти майи висол эдилар.
Чун тонг қуши нола ёд қилди
Ошиқ дағи хайрбод қилди.
Бош олдию кетти васлдин шод,
Маъшуқаси қолди ғамдин озод.
Чун субҳ арусининг юзида,
Кўргузди сапида дам сапида.
Машшотаи чарх тутти ўтру,
Кун чашмасидин юзига кўзгу.
Сур эли юз урди бомдодон,
Қиз бирла куёв қошиға шодон.
Ул уйда бири эди, иков йўқ,
Қиз ёлғуз эди, вале куёв йўқ.
Тўлди яна ғамдин ул арози,
Мажнун эли худ ўлумга рози.
Навфал билибонки иедур аҳвол,
Айтурға вале тили бўлуб лол.
Мажнун элига басе қўлуб узр,
Айтур сўзи сарбасар бўлуб узр
Ким, «Тенгридин эрди бўйла тақдир,
Неким тақдир эрур, не тадбир.
Не сиздин ўлуб бу иш, не биздин
Балким не ўғулдину не қиздин.
Тақдирдин эрди бўйла ҳолат,
Шукр айлангу рафъ этинг малолат».
Бу узр ила барчани узотти,
Ёнди ўзию узолди ётти.
Ул навъ нуҳуфта ранжу темор,
Бистар уза жисмин этти бемор.
Бемормен, эй табиби ҳозиқ,
Ташхисинг эмас вале мувофиқ,
Жонимни олур ғами ниҳоним,
Дафъ айлаву ё бағишла жоним.
XXXI
Фалак золи мушаъбидлигининг буқаламунлуги Мажнунни Навфил қизи висолига еткурмасдин бурун айиргондек Лайлини доғи Аби Салом малолатидин саломат айириб ҳажр каро тунида икки номуродни муродга еткургони ва бадансиз руҳни руҳсиз баданга кивургони ва руҳ била бадан васли муяссар бўлгоч тиги фироқ сургони ва ул сув била бу висол ўтин ўчургони
Килкики бу сафҳа қилди хориш,
Афсона бу навъ этар нигориш
Ким, ул неча кунки чархи пурфан
Ким, кўпроқ анга фиреб эрур фан.
Ҳазл этти не ҳазл, беҳаёлик,
Мажнунға буюрди кадхудолиқ.
Ҳам Ибни Салом иттифоқи,
Соз айлади уйланур яроқп.
Ҳарнски керак қилиб мураттаб,
Лайли хашамиға сурди маркаб.
Чиқтилар алар дағи топиб ком,
Бердилар анга уй ичра ором.
Хайлини дағи тушурдилар бот,
Базм ичра қадаҳ кетурдилар бот.
Ул навъки расм эрур зиёфат,
Айлаб анга доғи кўп изофат.
Айш айладилар неча туну кун Ким,
не куня майсиз эрди, не тун.
Чуп бўлди маҳалки ақди тазвиж.
Бергай бу нишот ишига тарвиж .
Бўлмиш эди соат ихтиёри,
Жамъ ўлди қабила аҳли бори.
Тил чекти хатиби ҳарзапайванд
Ақд ичра куёвни айлади банд.
Чун топти пикоҳ иши сарапжом,
Лайли ҳарамиға урдилар гом
Ким, майл этибон тумап жафоға,
Бергайлар ул ойни аждаҳога.
Ер илги чу илгига ёвушти,
Мискинға ғариб қисса тушти.
Табъи хафақондин эрди маълул,
Кўп бўлса эди қадаҳқа машғул,
Андоқ солур эрди жисмиға печ
Ким, келмас эди анга нафас ҳеч.
Ичти печа кун чу бемадоро,
Ул захмати бўлди ошкоро.
Ул навъки тарки ҳуш қилди,
Ўлган кишилар киби йиқилди.
Ул бўлди ҳаётидап чу маҳжур,
Мотамға мубаддал ўлди ул сур.
Бир уйга киюрдилар равони.
Ғавғо бўлди куёв бошиға
Ким, келмади эл келин қошиға.
Бечора келинни лол этиб фикр,
Товуси шикаста бол этиб фикр.
Кўнгли аро эрди юз тафаккур,
Ул бордию келда минг таҳайюр.
Ўз қатлини айламиш эди биғ,
Пинҳон қилиб эрди заҳрлик тиғ
Ким, хасм топар нафас анга ком,
Ўлтургай ўзини ком-ноком.
Ағёрдин ўзни ори этгай,
Ўз ёри вафоси бирла кетгай:
Тиғ ўзига ихтиёр қилди,
Хасми баданиға кор қилди.
Кўргузди бутун фалак нифоқи,
Кўп амри ғариб иттифоқи.
Бу эрди бирики ул ики фард
Ким, жонлари эрди дардпарвард.
Баҳри фалак урди ул сифат
мавж Ким, айлади икки фардни завж.
Ҳар бирни яна биров била жуфт,
Еткурмади ҳеч дур аро суфт.
Бир буки бу навъ ики кудурат.
Бир кеча ичинда тутти сурат.
Ҳам ул кеча айрилиштилар бот,
Ўз бўлмайин ўлдилар яна ёт.
Гўёки мунажжими назарбип,
Бир эрдики соат этти таъйин.
Бу ишда мунажжим ар забундур,
Яъни «казабал-мунажжимун» дур.
Алқисса куёв чу бўлди беҳол,
Заъф айлади пайкарини помол.
Мажмуъ эл онда эрди ул тун,
Кадбонуву золу бикру хотун.
Лайли бўлуб ул балодин озод,
Топти ғамгин замирини шод.
Кўрдики қошида кимса йўқдур,
Эл барча куёв бошида ўқдур.
Кўнгли тўла эрди ҳужра холи,
Уй ёнида бир қум эрди олий.
Уйдин ташқарп қўйди гомин,
Ул қум уза кўргузуб хиромин.
Тутмас эди лаҳза-лаҳза ором,
Секин-секин урар эди гом.
Ҳар лаҳза дер эрди шукри бори,
Борурда йўқ эрди ихтиёри.
То онча масофат айлади тай
Ким, қилса назар кўрунмагай ҳай.
Мажнун дағиким тутуб биёбон,
Бу сори келур эди шитобон.
Ул мунга, бу анга чуп ёвушти,
Иккисига изтироб тушти.
Лайли танибон анинг навосин,
Навҳа аро назми жонфизосин.
Мажнунға етиб анинг насими,
Колмай ичида фироқ бийми.
То бир-бирига етиштилар бот,
Ким кўрди висол бўйла, ҳайҳот?
Чун бир-бириспн таништилар жазм,
Руҳ этти бадан ҳаримиға азм.
Яъни бадан ўлди зору мажруҳ,
Маъшуқи ўшул бадан аро руҳ.
Руҳи қудсий нузул қилди,
Хоки тан аро ҳулул қилди.
Икки гуҳар ўрни бўлди бир дурж,
Икки қуёш авжн бўлди бир бурж,
Бир соғар аро тушуб ики мул,
Бир ғунча аро бутуб ики гул.
Бир жисмда икки руҳ ўлуб гум,
Бир кўз аросида икки мардум.
Васл айлади иккиликни боқий,
Ваҳдат қадаҳини тутти соқий.
Бу бода бирини маст қилди,
Ул бирини майпараст қилди.
Йўқ, йўқки, икиси маст бўлди,
Ҳам иккиси майпараст бўлди.
Бу турфаки гар ики эди от
Топилмас эди бағайри бир зот.
Икки қадаҳи оби зиндагони
Қўшулса, ким айру англар они?
Бу қанд эдию ул зулол монанд,
Жазб айлади ул зулолни қанд.
Бу сув эди ул ҳубоб ҳосил,
Бир оҳ ила ўлди анга восил.
Бир лаҳза сипеҳр ўлуб мулойим,
Фитна кўзин этти кеча нойим.
Афлок вафоға бўлди боис,
Афлок уйидин чиқиб ҳаводис.
Амн ила замонаи мушаъбад,
Атрофиға даҳрнинг чекиб сад.
Ёр эрди сипеҳру, давр ёвар,
Ақл айламайин бу ишни бовар.
Ҳарнеки ҳисоби офариниш
Айлаб ул иковга васл хоҳиш.
Ургамчи шабоққа жулни тирмаб,
Тумшуғини ришта бирла чирмаб.
Хуффошки сайри давр топиб,
Оламға қаноти парда ёпиб.
Юзига тушуб бўри қулоғи,
Андин ёпилиб кўзи чароғи.
Ногаҳ уку чекмагай дебон ун,
Тумшуғи этиб кўзини чобун.
Қўйчи ктин уйқу деви босиб,
Қўйлар юпги риштасидин осиб.
Макр ила саводи анбаролуд,
Дўлту тўшугига солибон дуд.
Осуда чарандаву паранда,
Уйқуда газандаву даранда.
Имдод аён қилиб табойиъ,
Бўлмасқа бу навъ васл зойиъ.
Не гард қўпуб, не ел равона,
Сув сокину чекмай ўт забона.
Ёймоққа ҳаво мижози мойил,
Ўтнинг кураси юзига ҳойил.
Ҳам парда тироз ўт ҳарири,
Инмасга сипоҳи замҳарири.
Ул доғи фалак юзин тутуб пок,
Бир-бир юзини тўққуз афлок.
Наҳсиятидин кечиб савобит,
Сайёр саодат ичра собит.
Ой қурсида йўқ зиё нишони,
Ер анга қуёш қўмондони.
Тонг отқуча юммайин кўзин тийр
Айлар эди «ин якоду» таҳрир.
Зуҳра не ўқуб, не чолибон чанг,
Парда аро кирмак айлаб оҳанг.
Кўп шамъики ер тубига бориб,
Хилват кеча шамъни чиқориб.
Баҳром чекиб синон, солиб шўр
Ким боқса ёмон кўз айлагай кўр.
Биржис қўл очубон дуоға,
Фурсат тилаб икки дилрабоға.
Наҳсийятидин Зуҳал юмуб чанг,
Тунга берур эрди юзидин ранг.
Тун қирға булғабон қўлини,
Берк айлар эди саҳар йўлини.
Совуқ нафасини урмайин субҳ.
Тун кулларини совурмайин субҳ.
Содиққа нафас урар ҳавас йўқ,
Козибга худ ул кеча нафас йўқ.
Тун дуди тутуб фалак хамини,
Тутмиш эди субҳлар дамини.
Йўқ элга ёруғ чароғи биниш,
Уйқу аро қолиб офарнниш.
Ул икки нечукки бахти бедор,
Бўлуб бири-бирга масти дийдор.
Йиллар бўлған фалак хилофи,
Бир кечада топибон талофи.
Чирмаштплар ўнлаким тану
жон, Е сарви снҳию ишқпечон.
Гоҳи бу ўпуб анинг аёқин,
Гоҳ ул ислаб мунунг сақоқин.
Бу гоҳ қилиб қўлини қуллоб.
Ул танға сочи киби уруб тоб.
Ул гоҳ тутуб мунуиг қўлнп туз,
Гаҳ суртубоп анга кўз, гаҳи юз.
Бу гоҳ очар эди қулочин,
Чирмар эди қўлға ёр сочин.
Яъни анга ганжким ҳавасдур,
Чирмашса йилон ажаб эмасдур.
Ул гоҳ мунга аён қилиб дард,
Жўлида сочидин оритиб гард.
Яъни бу саводи ғам ғубори,
Беҳким мапга нофан тотори.
Мажнун соғиниб ўзини Лайли,
Айлар эди нозу ишза майли.
Лайли ўзини соғинди Мажнун,
Шукр эттики, ёри эрди мақрун.
Ул бу бўлдию лек бу ул,
Топмади арода иккилик йўл.
Ҳар ишқи ўтуб ҳалокликдин,
Айру эмас эрди покликдин.
Ишқ аҳли бу назъ ўлсалар пок,
Гар сасл муаббад ўлса небок?
Ошиқки муроди ком бўлғай,
Ошиқлиқ анга ҳаром бўлғай.
Алқисса ул икки ёри дилбанд,
Чун бўлдилар ўйла васл пайванд
Пайванди сипеҳрнинг узулди,
Оҳанғи жафо яна тузулди.
Ёлғон куларига бўлди роғиб
Ким, қилди тулуъ субҳи козиб.
Чун субҳ қарори тоғдин ошти,
Мажнун юрагига ўт тутошти.
Лайлидин ўлуб тараб гурезон,
Тонг шамъидек ўлди ашк резон.
Билдилар иковки чархи бемеҳр
Ўз меҳрига зоҳир этгуси чеҳр.
Юз узр ила қўптк сарви навҳез,
Наргисларин айлаб арғувон рез.
Шарҳ эттики фитнаи ҳаводис,
Оқшом не иш этмиш эрди ҳодис.
Яъни: «Тураримға юз жиҳатдур,
Борсам дағи айни маслаҳатдур».
Бағри ярасин бу доғи сўкти,
Баъзи кеча ўткан ишни тўкти.
Бир-бирларининг ўпуб аёғин,
Тоза қилибон фироқ доғин.
Девопага қолди ғам туни дард,
Уз буржиға чиқти моҳу шабгард.
Хуш давлат эрур висол шоми,
Очилмаса субҳи ҳажр доми.
Ул шом юз илча гар ҳавасдур,
Чун субҳ дам урди бир нафасдур.
XXXII
Мажнуннинг фироқ тоши кўксига урар учун Нажд тоғини оромгоҳ қилғони ва ул тоғда кўзидин тўккан бағар хунобаси била лолазор очилғоии ва ғазоли мушкбўйи ёдидин мушкин ғазоли била такаллум тузгони ва насими мушкафшон била наво кўргузгони
Афсонасаройи дардпарвад,
Мундоқ деди бу фасонаи дард
Ким, ул кечаким ики дилором
Бир-бирининг васлидин олиб ком,
Дашт узра бириси қолди ёлғуз,
Қўйди бириси қабилаға юз.
Холи қолиб эрди хиргаҳи моҳ,
Солди ўзин анда моҳи хиргоҳ.
Эл бўлмади ҳолидин хабардор,
Ким васлидин ўлди баҳрабардор.
Ул зумраи номурод ғофил
Ким, бўлди анга мурод ҳосил.
Чун субҳ куёвдек айлаб оро,
Жилва била бўлди ошкоро.
Танги нафас этти они асфар,
Ул ранг илаким гули муасфар.
Соҳиб хафақон куёв кўз очти,
Бошидағи эл сари сўз очти.
Дедики кетурдилар амори,
Азм айлади ўз висоқи сори.
Ким, заъфи қачонки бўлса зойил,
Бўлғай яна айлар ишга мойил.
Лайлики уй ичра тутти таскин,
Ҳажр андуҳидин кўп ўлди ғамгин.
Ёр иси топиб эди димоғи,
Онсиз бўла олмади фароғи.
Ҳам дардида бор эди қатиғлиқ,
Ҳам айшида бор эди ачиғлиқ.
Мажнунғаки стти давлати васл,
Фаҳм этмаган эрди лаззати васл.
Куюб ғам ўтиға ўйлаким хас,
Васл оти эшитур эрдию бас.
Чун васл ила тоза бўлди жони,
Нўш этти юз оби зиндагони.
Тўкти бу ҳаёт нўшин айём,
Тутти яна заҳр тўла юз жом.
Ҳажрики анга мураттаб ўлди,
Аввалғидин эмди асъаб ўлди.
Кўнгли аро юз балойи ҳойил,
Бўлди, яна Нажд сори мойил.
Ул қуллаки Нажд дерлар оии,
Ер уза келиб сипеҳри сони.
Авжики етиб фалак симоин,
Қоплондин олиб қамар низоин.
Ҳам қоплонидин асадға эмгак,
Ҳам таккаси жадй бирла ҳамтак.
Гулгунау вусмадин юзи фард,
Яъники йўқ анда сабзау вард.
Қолқониға оннинг уруб тиғ,
Бал меҳр юзига тегуруб тиғ.
Тиғи уза пора-пора хора,
Андоқки қиличда сангпора.
Хоро эди жисми кўҳ то кўҳ,
Ошиққа нечукки кўҳи андуҳ.
Ошиққа жафо қилур учун фош,
Қўйнию этаклари тўла тош.
Ҳар хор анга ҳажр пешидек тез,
Ҳар хора фироқдек ғамангез.
Мажнунға бу тоғ авжи маскан,
Ул авжда хорарўбу хаскан.
Яъни буки тутқоч анда манзил
, Манзури эди бори қабоил.
Лайли ҳашамни қилиб пишони,
Кўзидин нтурмас эрди они.
Бу навъ қилиб ғамиға чора, Ул
ҳайни қилур эди назора.
Чиқса эди ул қабиладин дуд,
Айлар эди кўзнн сурмаандуд.
Гард ўлса фалак сори аламкаш,
Бор эрди кўзига тўтиёваш.
Урди яна ул тараф қадамни.
Тортиб яна оҳи дам-бадамни.
Ул тоғ уза чиқти оташангез
Апдоқки бийикка ўт чиқар тез.
Тикти яна ул қабилаға кўз,
Де бошлади ўз-ўзи била сўз.
Даврида вуҳуш бўлди пайдо,
Ҳуш ичра алар вале бу шайдо.
Гирдида туюр бўлдилар жамъ,
Парвопа алар валек бу шамъ.
Бу навъ бўлуб шиори онинг,
Ул хайл ила рўзгори онинг.
Ул ваҳшки эрдилар жалиси,
Бир жайран эди анинг аниси,
Ҳам кўзию бўйни шўху нозук,
Ҳам пайкару шахси чусту чобук.
Сурат анга лутф хомасидин,
Нофа анга жон шамомасидин6.
Девонаға ёру ошно ул,
Такя қилур ўлса муттако ул.
Бўйнин қучар эрди кўргузуб меҳр,
Суртар эди чеҳрига анинг чеҳр.
Ашкин аритиб қулоғи бирла,
Жисмини қашиб тувоғи бирла
Васфи ора соз этиб тарона,
Дер эрди қулоғига фасона:
«Кей дилшудаларга ошно хўй,
Бошдин-оёғингға ошно рўй.
Молида танинг ипак кийиб жум,
Остингда ипак ерига қоқум.
Ҳам тоза куфул била сарининг
Ҳам турфа узор ила жабининг.
Оғзинг аро лоладин навола,
Тилдин қолиб анда барги лола.
Тишлар санга лола узра мўлдур,
Мўлдур демайинки риштаи дур.
Эрнинг топибон дур узра ёқут.
Ранг ичра ики кўзунг қароси,
Позаҳри ила қаро ароси.
Юз нўшдин элга еткуруб баҳр,
Ҳар кўз юмуб очқуча бу позаҳр
Ё қатл қилурға келди хашминг,
Позаҳрдин ўлди заҳр чашминг?
Позаҳр дема, қаро бало ул,
Жон бирла кўнгул аро бало ул.
Лайли кўзидек фусунгару шанг,
Бесурма, валек сурмаи ранг.
Нозук қаламинг назарда мутлақ,
Йўнғон қаламидурур учи шақ.
Туйноқ эмас англасам камоҳи,
Юқмиш қалам учиға сиёҳи.
Раъно сўнгагинг сўнгакка пайванд,
Андоқки қаламда ҳам бўлур банд,
Бу турфаки ёзғали рақамни,
Йўқмишсен бандлнқ қаламни.
Ушбу қалампнг била хиром эт,
Лайли ҳашами сари мақом эт.
Чиққанда баҳор гашти сори,
Гар тушса сснинг сори гузори.
Давр айла бурун, югур қироқдин,
Эврул бошиға, вале йироқдин.
Чун давр ила айласанг таку пўй.
Тупроққа ҳар ўн қадамда юз қўй,
Тут сайрда йўл валек мендин,
Хоки раҳи бўл валек мендин,
Ҳам юзни сенинг юзунгга суртай,
Ҳам кўзни сенинг кўзунгга суртай.
Ул ёнки хиром этар равон бўл,
Лола била гул аро ниҳон бўл.
Етгач оёғиға сурт юзни,
Хоки қадамиға икки кўзни.
Бўзлаб ғамим айла ошкоро,
Мунграб мунгум айт бемадоро».
Бу навъ кийик била ниёзи,
Қушлар била ўзга навъ рози.
Ҳар бирга деб ўйла қиссаи ғам
Ким, қуш тили ёлбориб дамодам.
Жон сафҳаси узра нома ёзиб
, Ҳар лафз ёзарда кўнгли озиб.
Жон риштаси бирла номани чуст
, Боғлабон алар қанотиға руст.
Гаҳ тайри ҳаводин айлаб эълом,
Гаҳ боди сабодин айлаб эълом.
Кўнгли ҳаваси висоли бирла,
Лекин бу ҳавас хаёли бирла.
Ул васлки тоимиш айлабон ёд,
Онинг била кўнглин айлабон шод.
Юз йил киши ҳажр аро чекиб дард,
Бўлса нафасе висол парвард.
Ғам йўқ яна бўлса ҳажр пайваст,
Ул ҳам манга ваҳки, бермади даст!
XXXIII
Мажнуннинг ато-аноси анинг муҳлик фироқидин ҳалок ўлуб, ул аларнинг бу навъ воқиаларини воқиада кўруб туфрогларига елдек етиб, ато гўри бошида ятимлик дарди била ва ано қабри тошида асирликмунги била навҳа қилгони
Бу базми ғам ичра дардпарвард,
Бу навъ чекар суруди пурдард
Ким, Навфал уйидин ул жигархун
Яъники ғариб хаста Мажнун,
Чун бодия сори азм қилди,
Тонглаки ато-аноси билди.
Баским келибон улус уёти,
Қатъ ўлди икисининг ҳаёти.
Озим бўлуб уйга зорлиғдин,
Эл олида шармисорлиғдин.
Юзланди атосиға иситмоқ,
Тер суйини жисмидин илитмоқ.
Бистар уза ётти дард бирла
Иссиғ теру оҳи сард бирла.
Кўпроқ неча қилдилар иложи,
Сиҳҳатқа юз урмади мизожи.
Ҳикмат эли кўргузуб маҳорат,
Кам бўлмади табъидин ҳарорат.
Шарбат киби ичса эрди кофур,
Табъи ўти айлар эрди маҳрур .
Чун нахли ҳаёт бўлди бебарг,
Шарбат бўлур элга шарбати марг.
Гар берса табиб тухмиёна,
Бил заҳри гияҳ бутарга дона.
Ич қабз топар таранжабиндин,
Сафро ортар сиканжабиндин.
Бўлур таъвиз бирла афсун
Боис бори ранж ўлурға афзун.
Бас муҳлик эди мариз ранжи,
Бўлмади илож чора санжи.
Чун етти суруши осмони,
Топшурди вадиати ниҳони.
Азм айлади тайри сидра маскан,
Уз масканин этгали нишиман
Юзланди қабилаға азойи,
Сўг аҳлиға тушти ҳой-ҳойи.
Бу воқиа ичра нотавон зол,
Андинки дегайлар ўлди бадҳол.
Бир ёндии ўғул ғаму шиканжи,
Бир ёндин абушқа дарду ранжи
Баским ўзин этти пора-пора,
Йўқ эрди ҳаётидин шумора.
Оқ сочин узубки елга берди
Бир тор заиф жисми эрди.
Они доғи гунбази жафокўш,
Ўз жуфтиға айлади ҳамоғўш.
Гар ўғли фироқи бирла кетти,
Не бўлса абушқасига етти.
Туттилар анинг дағи азосин,
Кийдилар анинг дағи қаросин.
Гўристонийи муайян эрди
Ким, ул ҳай элига мадфаи эрди,
Чун етти кўз очмас уйқу чоғи.
Ёндошти иковла анда доғи.
Мундинки не феъл қилди гардун,
Нажд узра хабарсиз эрди Мажнун.
Бир кун ошибон ичига қайғу,
Келди нафасе кўзига уйқу.
Чун кўзлари бўлди роҳатомез,
Ким, икки кабутари ягона,
Бир уйда чиқордилар жавона.
Чун чиқти жавонаға пару бол.
Чарх айлади они музтариб ҳол.
Ошуфта бўлуб димоғу ройи,
Бўлмиш эди муддате ҳавойн.
Ато-анодин тамом узулди,
Саҳройи хиял аро қўшулди.
Ул иккиси келтурурга они,
Парвоз ила туттилар ҳавони.
Топтилару ром бўлмади ҳеч,
Жўёйи мақом9 бўлмади ҳеч.
Ёндилар алар иковла новмид
Ким, бўлди аёп балойи жовид:
Юқоридин инди икки бургут,
Қилдилар ики ҳамомани қут.
Чун воқиа кўргучи кўз очти,
Кўздин қонлиғ сиришк сочти.
Чун истади ул тушига таъбир,
Ўз ҳолиға дол топти бир-бир.
Билдики ато-аноси ўлмиш,
Хуршеди ҳаёти тийра бўлмиш.
Тоғдин қўпуб айлади қуйи майл,
Ҳар қўлға тўкуб сиришкидин сайл
Ул ергача айлаб оҳу зори,
Гом урднки хайлининг мазори.
Қилди чу қубурни назора,
Бўлди ики қабр ошкора.
Туфроғлар аро янги ясалғон,
Ғам балчиғидин юзи сувалғон.
Устига ёғиб ғубори меҳнат,
Бутгон аёғида хори меҳнат.
Меҳнат тиканидин очилиб вард,
Райҳони машаққату гули дард.
Лоласидаким, кўрунуб анбуҳ,
Хуноби фироқу доғи андуҳ.
Тоши ушотиб нишот аёғин,
Гарди ёшуруб тараб чароғин
Ваъзи ики шамъким йиқилғон,
Андуҳ шамоли тийра қилғон.
Мадфунлари икки ғам сиришта,
Ул навъки шамъ ичинда ришта.
Дема ики шамъи мунхасифдек,
Ошиқ танида ики алифдек.
Қилғон ани жисми хоксори,
Жони била кўнглининг мазори.
Чун кўрди ато-ано мазорин,
Гўё чоқин урди жисми зорин,
Бошиға совурди онча туфроқ,
Гўёки йиқилди бу куҳан тоқ.
Тош урмоқ ила тани нажандин,
Гўёки ойирди банд-бандин.
Чекмак била оҳ ўти духонин,
Тор айлади даҳр хонумонин.
Урди атоси мазориға бош
Ким, кул-кўмак этти бошин ул тош.
Чун чекти фиғони жон гудозин
Мундоқ тўкти нуҳуфта розин:
«Кей бодия аҳли аржуманди!
Кўк тоқиға ҳимматинг каманди.
Не бодия, балки Макка то Шом,
Дашт аҳлиға хони раҳматинг ом.
Аъроби кироми зердастинг,
Мендин етибон бори шикастинг.
Ҳам кўнглунг ўлуб ғамимда ношод,
Ҳам умрунг ўлуб ишимда барбод.
Истаб менн бўлғали фароғинг,
Мендин ўчубон ёруқ чароғинг.
Топмоқда мени сочиб дирамлар,
Топмай мендин, бажуз аламлар.
Гавҳар била зсблиғ тилаб бош,
Бошиға ҳамул гуҳар бўлуб тош.
Захмингғаки истабон фатила,
Доғ ўртагали бўлуб васила.
Тиғики тилаб нечукки поки,
Ҳам андин ўлуб танингда чоки.
Шамъ истабон уй қилурға равшан,
Андин куюб, уй демайки, хирман.
Яъни мени мубталони истаб,
Икки юзи чум қарони истаб.
Олиб бу қаро эсинг қароринг,
Айлаб қарорўз — рўзгоринг.
Бу ғамда нетиб тирик бўлай, вой?
Узрунгни не тил била қўлай, вой?
Амринг била чунки тутмадим йўл,
Руҳунгға нечук дейин биҳил бўл?
Ногоҳ ар менднп ўйла тўйдунг
Ким, ғам тоғин орқам уза қўйдунг.
Бир-бир сўнгагим ушоттинг охир,
Туфроқға танимни қоттинг охир.
Ҳар нечаки бор эсам бад ахтар,
Қилғон эса толиим рад ахтар.
Афв айла карам била гуноҳим,
Руҳунгни-ўқ айла узрхоҳим».
Тош узра қилиб танини саркўб,
Мижгонини айлабон заминрўб.
Чун бўлди ватан аноси гўри,
Тушти япа олам ичра шўри.
Кўксин ёқа ўрниға қилиб чок.
Урди юрагига тиғи бебок.
Ерни тенгиз этти ашкидин сайл,
Болиғдин ўлуб қубури бир хайл.
Қум устида лек тоби оҳи,
Ўз жисмини этти тоба моҳи.
Тоба уза жисми сўзноки,
Буғдой киби кўкси узра чоки.
Андоқ тани дарднок бирла,
Йўқ, йўқки, бу жисми чок бирла
Кўп абри баҳордек ўкурди,
Каф сайл киби юзига урди.
Қилди аносиға мўя оғоз,
Юз дард ила бўлди навҳа пардоз:
«Ксй жонима қибла, қнблама нур,
Мушкунг бўлуб эмгакимда кофур.
Жоним тараби кўзум чароғи,
Кўнглум хуши хотирим фароғи.
Сен Каъба мангаву мен тилаб дайр,
Тавфинг сори ҳеч қилмайин сайр.
Солиб санга изтироб ҳар дам,
Каъбамни қилиб хароб ҳардам.
Каъбам бўлмиш менинг харобим,
Тенгрига не бўлғуси жавобим?
Жисминг садафида чархи авбош,
Солғон эмиш инжу соғиниб тош.
Туққонда не бўлғай ўлсам эрди,
Туғмогон ила тенг ўлсам эрди,
Улмай мени мудбири сияҳрўз,
Бўлдум санга чун балойи жонсўз.
Меҳримға кўнгулни мойил эттинг,
Қўл маҳдим уза ҳамойил эттинг,
Ҳар кун ичинга ишимда қайғу,
Ҳар тун кўзунга ҳаром уйқу.
Уйқунгни ҳаром этиб фиғоним,
Тинмай кеча зор йиғлағоним.
Кундуз-кеча меҳнатимда тинмай,
Ичмакни, емакни ҳам соғинмай.
Гар луқмаи нонки айлабон қут,
Андин ғаразинг бўлуб манга сут.
Бу навъ умед илаки ногоҳ,
Бўлса санга золи чарх кинхоҳ.
Меҳнат юкидин қадинг хам этса,
Чин бирла юзунгни дарҳам этса.
Жисмингга зарурат ўлса бистар,
Бошинг доғи бўлса такя истар
Мен хам қад ила туруб қошингға,
Гардун киби эврулАуб бошингға.
Қул янглиғ ўғуллуғунгни қилсам,
Уғул киби қуллунғунгни қилсам.
Ҳарнавъ етишса чархдин банд,
Менинг била кўнглунг ўлса хурсанд.
Чун бўлди бу иш аён ҳамоно,
Сен зору заифу мен тавоно.
Ҳам шайбға қолди хасга жонинг,
Ҳам жилвагар ўлди навжувонинг.
Мундоқда мени лаими мудбир,
Бўлмай нафасе бошингда ҳозир.
Шафқат била тутмайин қўлунгни,
Кўз бирла супурмайин йўлунгни.
Ранжинг тани нотавонға қўймай,
Ушбу миннатни жонға қўймай.
Йўқ кам хизматлиғ айладим кўп,
Кофири неъматлиғ айладим кўп.
Сендин туну-кун жудолиғ эттим,
Билмаслигу бевафолиғ эттим.
Солғондек ўзумни телбаликка,
Кўнглунг ола олмадим иликка.
Дардингға худ этмадим давойи,
Бу турфаки ҳар нафас балойи.
Мендин сени нотавонға етти,
Кўнглунг аламимда жопға етти.
Гўёки бу ранжи бегарондин,
Чиқтинг ғаму дард ила жаҳондин.
Мен ҳарзясаройи даштпаймой,
Йўқким Мажиуни бесару пой.
Руҳунгники равзадур паноҳи,
Жанноти наим жилвагоҳи.
Мендин билсамки шод эмасдур,
Ўздин ўзума бу зулм басдур.
Бечорамен ўзга найлагаймен,
Дардимға не чора айлагаймен?».
Деб бўйла суруди бенаволиқ,
Ё навҳаки айлагай азолиқ.
Машъуф бу навъ сўзпи дерга,
Кўп урди синуқ бошини ерга.
То заъф қилиб яна димоғи,
Паст ўлди ер узра жисми доғи
Уздин яна ул масоба кетти
Ким, кўни ато-аноға етти.
Эй дўст, бошимға бир нафас ет,
Мотамзадалиққа боқу раҳм эт
Ким, бўлди бу бекасу фақиринг,
Ҳажр ичра ятимингу асиринг.
XXXIV
Мажнуннинг ёр ҳажри ўтидин куйган танига ато-ано сўги яна икки муҳлик дог кўйгон жиҳатдин меҳнати қаттиг бўлгонин Лайли эшитиб ул сўхтани куйдургон ўтлар тобидин иситиб дудидин рўзгори ҳаёти қаро бўлгони
Бу сафҳани айлаган зарафшон,
Сўз бу сифат этти гавҳарафшон
Ким, телбаки бор эди навосиз,
Чун бўлди атосизу аносиз.
Ўртаб эди они ёр доғи,
Зам бўлди бу икки зор доғи.
Ҳижрон бериб эрди заҳри қотил,
Ўлгунча бу сўги қилди бисмил.
Фурқат ушотурға тошин отти,
Синғонни бу сўг ҳам ушотти.
Дард устига дарди чун узолди,
Ул гўристон ичида қолди.
Бор эрди мақоми ул ҳазира,
Олам анга мисли гўр тийра.
Ҳар кун иши шайну нола қилмоқ,
Юз ғамға ўзин ҳавола қилмоқ.
Уз жониға айламоқ жафолар,
Тутмоқ ўзи-ўзига азолар.
Ато-ано фурқати ики доғ
Ҳижрон қуюб икки ўт уза ёғ.
Гарчи ики доғ эди ниҳонсўз,
Ҳижрон ўти эрди барқи жонсўз.
Чун мунча ғаму бало йиғилди,
Ул ғамкашу мубтало пиқилди.
Заъф ўлди таниға ўйла ғолиб
Ким, ётти ҳамул даманда қолиб.
Боши уза дому дад солиб шўр,
Кийиклар эдию ул қолип гўр.
Бўлди анга иш чу бўйла мушкил,
Бу навъ ривоят этти ноқил
Ким, андаки гулрухи паризод
Бўлди Мажнуни васлидин шод.
Ул васлни чархи бемуҳассал,
Қилди яна ҳажр ила мубаддал.
Марҳам ярасиға ёққач-ўқ бот,
Ўт ёқти талашиб они, ҳайҳот.
Ўртар эди бу ўт ул санамни,
Дўзахқа солиб гули Ирамни .
Маҳзун эди жони зори асру,
Бетоб тани низори асру.
Чун ёриға етти бўйла мотам
Ким, ўлди анга ато-апо ҳам.
Бу дард ғамин фузунроқ этти,
Андуҳи йўлин узунроқ этти.
Ул воқеаларки даст берди,
Билмиш эдиким сабаб ул эрди.
Мажнун анинг эрди дардноки,
Мажнуннинг ато-ано ҳалоки.
Бу ишгаки чарх қилди ҳодис,
Бир восита бирла эрди боис.
Бу меҳнат ани нажанд қилди,
Андуҳ ўтиға сипанд қилди.
Йиғлар эди бу фасонани деб,
Навха била бу таронани деб
Ким, «эй кажрав сипеҳри худрой,
Зулмунгдин войу юз туман вой!..
Жонимға неча ситам қилурсен?
Кўнглумга насиб алам қилурсен?
Бир гулга неча тапонча урмоқ,
Япроғларинн узуб совурмоқ?
Ҳар баргки бўйла бўлди ҳоли,
Қилмоқ бор халқ поймоли.
Ул барг ғам элга бермас эрди,
Бир кавкаби наҳсинг эрмас эрди.
Бир сарвға зарби даст бермак,
Ҳар шохиға юз шикаст бермак.
Уртаб ўтунини бетааммул,
Шохин ўту, ўтин айламак кул.
Ул сарв эмас эрди зузанобинг,
Наҳсиятидин жаҳон харобинг?
Бир лаълға печа хора отмоқ,
Икки тош аросида ушотмоқ?
Ҳам бўлмайин иктифо бу поя,
Тошлар аро айламак салоя.
Баҳроминга эрмас эрди ҳамсанг,
Қони била тутмамиш эди ранг.
Чун кўрмак бир ғазоли мушкин,
Чекмак қатлиға ханжари кин.
Бисмилдин ҳам канора қилмоқ,
Ҳар узвини бошқа пора қилмоқ.
Бу бор эди бир ғазоли хушбў,
Худ шум асадинг эмас эди бу.
Бир турфа тазарв учун қўюб дом
Тутқоч қатлида тутмай ором.
Юлмоққа парин шитоб қилмоқ,
Ут узра ани кабоб қилмоқ.
Не бўлса бу эрди бир тазарв-ўқ
Сайд этгучи насри тойиринг йўқ.
Лайлийи заифу бепавони,
Юз дарду балога мубталони
Ўлтурмак ила ҳам этмайин бас,
Ҳажр ўтиға солмоқ ўйлаким хас.
Бу Лайли эди недур хаёлинг.
Эрмас эди ҳийла пеша золинг?!
Соврулғасиз, эй раванда афлок!
Қўзғолғасиз, эй нужуми бебок!
Жисмимни қатил қилдингизло!
Жонимни залил қилдингизло!
Буғдой киби неча қоврулойин,
Сомон киби неча соврулойин?
Ҳам ҳужраи хилқатим бузўлди,
Ҳам риштаи тоқатим узулди.
Жисмим гардин учурди оҳим,
Эй чарх, аримадиму гуноҳим?!
Бузди кўнглим уйин шиканжинг,
Эй даҳр, туганмадиму ранжинг?
Бу дарду шиканж ҳам мангадур,
Еримдағи ранж ҳам мангадур.
Онингки ато-аноси ўлмиш,
Гўёки манга бу сўг бўлмиш.
Ул гар бўлуб эрса дардпарвард.
Лекин манга икки ончадур дард,
Анга ато-анонинг ғамидур,
Ҳам бу манга, ҳам анинг ғамидур.
Лайлики балойифурқати бор,
Ики Мажнунча меҳнати бор.
Умр анга ғалат ҳавасдур охир,
Жон тарки ажаб эмасдур охир!»
Чун навҳаси ўти ҳаддин ошти,
Жисмиға ҳарорати тутошти.
Ул ўтдин иситти меҳри гулчеҳр,
Андоқки завол чоғида меҳр.
Гул баргики тердин ўлди сероб,
Ҳам топти иситма ўтидин тоб.
Тер суйи била арақ нишин гул
Ҳуммо ўти бирла оташин гул.
Бор эрди ано ишидин огаҳ,
Чун қизни бу навъ кўрди ногаҳ
Кўнгли иши изтироб бўлди,
Гўё жигари кабоб бўлди.
Багри куяридин ул жигархор,
Қилди атосин дағи хабардор.
Юзланди анга дағи малолат
Ким, кўрди қизида саъб ҳолат.
Йиғлаб ато-ано, бал аҳиббо,
Бошиға кетурдилар атиббо.
Кўп бўлди қуёшнинг изтироби,
Юзда сориғи танида тоби.
Сиҳҳатқа табиб хаста толиб,
Хаста баданида заъф ғолиб.
Саъй этти ҳакими Исавий дам,
Бўлмоди қўёш ҳарорати кам.
йўқ эрди муолажатда беҳбуд,
Чун етти ажал илож несуд?
Ҳар кун тани заъфи ортар эрди,
Андуҳи узоққа тортар эрди.
Афзун эди дам-бадам судои
Ким, тушти бу сўз ҳам истимои
Ким, «Дарддин ул асири мотам,
Ўлгудек ўлубтурур дамодам.
Гўристон ичра зору маҳжур,
Ўлгон кншидек ҳаётдин дур.
Гоҳ ўзида, гоҳ йўқ ўзида,
Маййит киби нур йўқ кўзида.
Ўз мотамн бирла жисми ранжон
Дардинг худ олур бу жисмидин жон.
Бўлмиш анга юз гам узра мотам,
Сенсиз иши мотам узра мотам.
Жони ғаму дард поймоли,
Ҳаддин тош эрур хароб ҳоли».
Маҳваш чу зшитти бу фасона
Ўти бир эди минг ўлди ёна.
Умри кемаси ваҳалға ботди,
Кўнглини ўлумга қўйди, ётти.
Қилмон яна, эй табиб, парҳез,
Дардим ўти дам-бадам бўлур тез.
Шарбатдин эрур ичимда тоби,
Бергил илигимга шарбат оби!
XXXV
Хазон ели боғ зеболари ҳаёти шамъин ўчурганда Лайли ҳаёти баҳорининг гулларини ажал хазони тундбоди кўкка совуруб, Мажнуннинг доғи булбули руҳи бадан кафасин гулбун узра ташлаб, ул ҳаволанғон гул барги сўнгинча ҳаво туткони
Чун етти хазон елининг оҳи,
Бўстон чиройини қилди коҳи.
Япроқ юзи бўлди барча сориғ,
Ойин магар ўлди сориғ оғриғ.
Ҳар баргки хаставор ётти,
Ер бистарида оёғ узотти.
Гўё тубида узун сабоғи,
Бўлди узун айлаган оёғи.
Ел ўйла етишти маҳражондин
Ким, барг кўтарди меҳр жондин .
Титратмага қўйди юз шажар ҳам,
Уй кунжига чекти юк самар ҳам.
Сарсар солибон чаманға торож,
Бўстон элин айлади яланғоч.
Ул ўтки чинор ичига тушти,
Гардунға шарораси ёвушти.
Бўстон тифли топиб бу ҳийла,
Ул ўт била куйдуруб фатила.
Ел баргин учурса боғ сор,
Гулрез тўкуб бори чинори.
Гард айлади боғни шабистон,
Яфроғ ани қилди кавкабистон.
Бу ттурфаки юз туман кавокиб,
Туфроқ сори бўлди барча ғориб.
Бир кўзгу ҳар ахтари хужаста,
Зоҳир қилибон сабоғи даста.
Юз кўргузмай не келса ўтру,
Ул навъки олтун ўлса кўзгу.
Сориғ варақ ол обкашдин,
Ошиқ юзи ашки лаълвашдин.
Ул ашк чекиб бу юзда хатлар,
Қатра киби ҳар сори нуқатлар.
Ҳар барги шажарға номаи марг
Нуқталари янглиғ айрилиб барг.
Ел сув уза барги асфарафшон,
Мови варақи ясаб зарафшон .
Йўқ, йўқки, оқар сув тиғи софи,
Олтундин ўлуб онинг ғилофи.
Алвон била ток барги раъно,
Раъно каф аро нигору ҳинно.
Ул фасл кетибки гулда сунбул,
Очқай гулгун юз узра кокул.
Лола кафига хизоб бергай,
Зулфиға бинафша тоб бергай.
Бир вақт етибки тунд сарсар
Впқай сув ҳарири узра мармар.
Гул сўгини боғ тоза этгай,
Гардун уза ел хуруши етгай.
Булбул тоимай ўзин азосиз,
Бўлғай пари бўйниға қаро кийз
Чун еттн бу навъ рўзгори,
Учради хазонға навбаҳори.
Гулшанға хазон бўлуб ситезон,
Ашжориға солди барг резон.
Гулбаргини қилди ер уза паст,
Нахлин қора ерга қилди ҳамдаст.
Ҳам лоласин этти заъфарони,
Ҳам қилди баҳорини хазони,
Чун солди хазон совурди ҳарён,
Гул баргларин учурди ҳарён.
Лайлиғаким эрди ҳусн боғи,
Жаннат гули бошидин аёғи.
Ул заъф насими тез бўлди,
Бўстониға баргрез бўлди.
Очилди каманд зулфидин тоб,
Жонлар бўйинидин олди қуллоб.
Ҳусни шаҳин этти заъф ношод,
Тутқунларин очиб этти озод.
Озодлар ўлди тез рафтор,
Тек қолди ҳамонда бир гирифтор.
Қошлари икки қулочин очиб,
"Зўлди кўзи уйларига ҳожиб.
Яъники ҳам анда кирмасун ноз,
Ҳам бўлмасун ул улусқа танноз,
Қон ёш этти гулини тоза,
Машшотаи марг урди ғоза.
Яъни «чу ишқ айирса жондин;
Чиққунгдур сурхрў жаҳондин».
Хай сайлидинул рухи арақнок,
Юб ғозау нилу вусмадин пок.
Яъни итуруб хазонда боғи,
Гул бирла бинафша, сабза доғи.
Шаҳди лаби тобдин қурушти,
Йўқ, йўқ бири-бирига ёпушти.
Яъни лабин этти нуктадин банд,
Бўлди учуғ анда муҳр монанд.
Чоҳи зақан оғзин очти дилхоҳ,
Нилин холи кабутари чоҳ.
Яъни бу кабутар ўлгусидур,
Туфроғ ила чу кўмулгусидур.
Ёпти чу етишти бўйла банди,
Гул узра бинафшагун паранди.
Яъни уёқурда меҳри дилкаш,
Юзида бинафш абр эрур хуш.
Бу ҳолда нозанин мусофи
р, Қилди сакароти мавт зоҳир.
Жазм эттики кетмаги керакдур.
Жон таркини этмаги керакдур.
Хилват талаб айлабон замоне,
Эл касратидин топиб амоне.
Ўз олиға истабон аносин,
Арз этти нуҳуфта можаросин:
«Кей жонинг ўлуб менинг маконим
Ким, жонинга садқа хаста жоним.
Ранжимни ўзунгга олдинг асру,
Дарду аламимға қолдинг асру.
Минг йил ҳам агар тирик бўлойин,
Узрунгни не тил била қўлойин?
Хоссаки гулум хазонға тушти,
Дай ели бу гулистонға тушти,
Бедод сипеҳр қилди ноёб.
Боғимда гулу гулум аро об.
Сарвимға ажиб сурат ўлди Ким,
тарки чаман зарурат ўлди.
Ҳар ҳол ила кетмагим етибдур,
Бу боғда бўлмоғим кетибдур.
Бу дамки эрур маҳалли падруд,
Қиссамни яшурмоғимда йўқ суд.
Сен билдингу айладинг мадоро,
Мен эмди қилурмен ошкоро:
Бу лаҳзки топшуруб вадиат,
Туфроғ сори айлагум азимат.
Десамки азоға қилма кўп майл,
Ҳар сори оқизма ашкдин сайл.
Юз қилма тапонча бирла мажруҳ,
Бедод ила ранжа айлама руҳ.
Ер тутмағуси бу сўз билурмен,
Бир ўзга васиятинг қилурмен
Ким, тутма бу сўг аро азо кўп,
Кийдурма узоринга қаро кўп.
То мумкин ўзунгга сабр ёр эт,
Таскину шикеб ихтиёр эт.
Тенгри санга сабр ёр қилсун
Хайлинг уза пойдор қилсун.
Гул борса чаманға бўлмасун
дард, Кун ботса фалакка етмасун гард».
Кўп бўйла дуолар айлаб они,
Фош айлади нуктаи ниҳони
Қим, «Бўлса, бу мотам ошкоро,
Фаҳм этгуси аҳли кўҳу саҳро.
Шак йўқки менинг ғариби зорим,
Ғам шомида тийра рўзгорим,
Жисмида ҳаёт ёдим ўлғон,
Улмаклиги хайрбодим ўлғон,
Гар дашт уза сайр этар сабодек,
Гар тоғ аро чирманур садодек;
Бу сўз қулоғиға етгусидур,
Бу ҳодисани эшитгусидир.
Юмкинки қачон бу зор эшитгач,
Бу қиссаи жонгудоз эшитгач,
Руҳум сори руҳи истабон йўл
Ўз қолибин айлагай тиҳи ул .
Ё улки буён азимат этгай,
Умрум кунидек бошимға етгай.
Ўздин кеториб фироқ жаврин,
Кўргузгай улусға ишқ таврин.
Туфроғима туфроғини қотғай,
Руҳини менинг сори узотғай.
Жонсиз бўлубон тани низори,
Туфроғ уза ётса жисми зори.
Зинҳорки айлаб эҳтиромин,
Ёнимда ясоғасен мақомин.
Ул жисми шариф худ эрур пок,
Ёшинг била ҳам юсанг эмас бок,
Қўй кинау лутфу меҳр фан қил,
Жон пардасидин анга кафан қил.
Чирма мени доғи ул кафанға,
Бир жинс кафан ики баданға.
Фарзанддек айлаб анга асбоб,
Фарзандинг ила қил они ҳамхоб.
Чун руҳ ила руҳ топти пайванд.
Бир маҳд аро ётқур икки фарзанд».
Юмди тугатиб аносиға сўз,
Ҳам сўздину ҳам аносидин кўз.
Жонин Мажиун сўзида берди
Ҳаргиз Лайли дегил йўқ эрди.
Чун кўрди аноси бу қаро кун,
Чекти бу қаро гаун ичра бир ун
Ким, бағри сипеҳрнинг тешилди,
Ул нола ўқи гузора қилди.
Эврулди бошиға дилрабонинг,
Андоқки ажал бошиға онинг.
Қўз қўйди тобони узра йиғлаб,
Уйғотғали кирпики қичиғлаб.
Яъни: «Эмас уйқу вақти кўз оч,
Хандон чскибон аёғни сўз оч».
Гаҳ қўйниға тортибоп қўлин чуст,
Титраб йиғлаб қучар эди руст.
Яъни анга уйқу ҳаддин ортиб,
Уйғотмоқ учун қўлини тортиб,
Ошуфта сочин гаҳи қилиб жамъ,
Ул тийра тун ичра кўргузуб шамъ.
Яъни: «Кеча қолмади қаронғу,
Кўз очки лқуносиб эрмас уйқу».
Гаҳ оразиға юзин тегурди,
Рухсориға ашкдин су урди.
Яъни су тегиб юзига ногоҳ,
Сескангай ўз уйқусидин ул моҳ.
Кўп урди бу навъ печ ила тоб,
Кўз очмади маҳваши гаронхоб.
Уйғонмоғидин ч,у бўлди навмед,
Тушти қуёшиға шоми жовид.
Оқ сочини ёйди навҳа тузди,
Ҳар нсчаки урди борин узди.
Оҳидин этиб жаҳоппи маҳрур.
Таскинига сепар эрди кофур.
Кўксини яқодек этти пора
Ким, кўнглидин урди ўт шарора.
Андоқки яқони субҳ этиб чок,
Чеккай шарарини меҳри афлок.
Тирноғларин чу юзга қўйди,
Тирноғ, тирноғча ерлар ўйди.
Уйғонлар ичиндаким сизиб қон,
Кўз чашмаларидек оқизиб қон.
Деб наҳва била бу тортибон вой
Ким, «Не оғир уйқудур бўтам ҳой?
Кўз очки эрур ҳавойи равшан,
Қизларга эрур ҳавойи гулшан.
Бориға тавофи бог майли,
Мавқуфки майл этарму Лайли.
Юз зевару дур тоқибдурурлар
Йўлунгға сенинг боқибдурурлар.
Марғулаи сунбулунг очойин,
Оламға абиридин сочойин.
Зоҳир қилаиин юғонда они,
Зулмат аро оби зиндагони.
Очқонда ани тарарда қўллар,
Зулматда қилай падид йўллар.
Урмак очилурнинг ўлса дафъи,
Ганжинг уза ташлай икки афъи.
Афъи неки анбарин таноби,
Боғларға кўнгуллар анда тоби,
Вусмадин этай қошингни ранггин,
Кўз туки қиличиға яшил қин.
Кўзунгга савод сурма тортай,
Эл кўзига даҳрни қарортай.
Гулгуна чекарга қилсам оҳанг
Зам айлай анга бу чеҳрадин ранг.
Ҳар сори узоринга чекиб нил,
ЁМОН кўз учун ани қилай мил.
Шаҳди лабинг остида қўяй хол,
Ул нуқта кибики ёзсалар «бол»
Холи қўяйин юзунгга ёна,
Бўстон афрўзи ичра дона.
Сочинг қидай ўйла миъжар оро,
Ҳам анда ниҳон, ҳам ошкоро.
Эгнингга солай либоси гулранг
Ким, рангги хирадни айлагай данг
Ясаб сени офати замона,
Гулшан сори айлайин равона.
Қизлар била ул тараф хиром эт,
Дин аҳлиға зуҳдни ҳаром эт.
Мажнун дағи интизор тортар,
Боғ ичра фиғони зор тортар.
Сен кеч бориб ул батанг келса,
Истаб сени бедаранг келса.
Сўз айтса не қилай хитобин?
Сўрса сени не берай жавобин?
Ҳам меии, ҳам они зор қилма,
Андин мени шармсор қилма».
Ул бўйла қилиб жаҳонни тийра,
Оҳи била осмонни тийра.
Ташқори ато яланг қилиб бош,
Йиртиб яқо, кўксига уруб тош.
Ялғуз ато йўқки қавму хайли,
Тортиб бу азода войи-вайли.
Лайлиға солиб бу ҳол тақдир,
Мажнун сўзин айлай эмди тақрир:
Етмиш эди ул қубур ичинда,
Урён аҳли нушур ичинда.
Гўристон ичра жопи поки,
Гўр ахли киби вужуди хоки.
Лайлиға чу бўлди нотавонлиғ,
Йиқти ани доғи хаста жонлиғ.
Маъшуқ чу дарднок бўлди,
Ошиқни не де ҳалок бўлди.
Онинг била барча ҳол бирла,
Гаҳ туш била, гаҳ хаёл бирла.
Гаҳ пок замиру, гоҳ ҳотиф,
Дилдоридин айлаб они воқиф.
Ул кунга дегинчаким париваш
Бўлди ажал илгидин қадаҳкаш.
Девонада эрди печ ила тоб.
Титраб кўнгли нечукки сиймоб
Ким, етти қулоғиға хуруше,
Айтур эди бу хабар суруше:
«Кей дарду бало сипоҳига шоҳ!
Ишқ аҳли қошингда хоки даргоҳ!
Ҳам кишвари дард қаҳрамони,
Ҳам зумраи ишқ ҳукмрони.
Ишқ аҳлиға қуллуғунг ҳавасдур,
Қўпқилки ётурға вақт эмасдур
Ким, тушти хазонға тоза боғинг,
Тонг елига учради чароғинг.
Булбуллуғунг ўлса айла парвоз,
Парвоналиғингни қилғил оғоз
Ёр ўлди сафар ишига машъуф,
Ҳамраҳғадурур валек мавқуф
Ҳамраҳлиғинг айлагунгму зоҳир,
Ё бўлсунму ул ой мусофир?»
Девона чу билдиким недур ҳол,
Гарчи тани эрди заъфдин нол.
Қоплон киби секриди ётоғдин,
Ё ўйлаки кўк ғазоли тоғдин.
Юз урди қабила сори ҳоли,
Оғзида тараннуми висоли.
Жон қўлға тутуб нисорлиққа,
Секриб ўзи жонсипорлиққа.
Ҳам ашки нишот анга ёғиндек,
Ҳам пўяда секриди чоқиндек.
Меҳри ўти ёритуб жаҳонни,
Бал меҳр киби тутуб жаҳонни.
Не кўнглида қатлдин ҳароси,
Не душманидин ичинда поси.
Эл ваҳм қилиб салобатидин,
Баъзи даду дом офатидин.
Урди Лайли эшигига гом,
Дадлар тутубон йироқроқ ором.
Хайл ичра шукуҳидин таваҳҳум,
Андоқки қилиб илик-аёғ гум.
Чун етти ул остонға боши,
Кирди уй ичига бетоҳоши.
Лайли қилибон сафарға ният,
Айларда аносиға васият.
Ҳар нуктаки айлабон гузориш,
Мажнунни қил)ур эди сипориш
Ким, кирди уй ичра ёри жони,
Йўқ, йўқки рафиқи жовндони,
Бир-бирга назар кушод топти.
Ҳам бу ва ҳам ул мурод топти.
Жонониға ул фидо қилиб жон,
Бу жоп берибон нечукки жонон.
Ул азм зтти чу топти йўлдош,
Бу олмади йўлидин аиинг бош.
Эл кирди уй ичра бешумора,
Мажнун сори қилдилар назора.
Жисми ётиб эрди ерга мақрун,
Лайли била бормиш эрди Мажнун
Ҳайрат қилиб ул қабилани лол
Ким, топти вуқуъ бўлмоғон ҳол.
Айлаб бори элни ишқ поки,
Ишқ ичра бу ўлмаги ҳалоки.
Чун таъзият ўтин эттилар паст,
Бу турфа ҳадис ўтти пайваст
Ким, дафн иши бордурур зарурат,
Ул тутқусидур не навъ сурат.
Бори дедилар: «Бу икки ғамнок,
Ҳар шойибаи фасоддин пок
Ким, умрларида ишқи қотил,
Қилмай нафасе аларни хушдил.
Ҳажр ичра тўюб рамида жондин,
Армон била бордилар жаҳондин
Чун руҳлариғадур ниҳони,
Жаннатда висоли жовидоии.
Нетгай қўшулуб ики бадан ҳам,
Гўр ўлса аларға бир кафан ҳам.
Васл ўлди чу руҳларға ҳосил,
Туфроққа туфроқ ўлса восил».
Ҳам шўх васиятин қилиб ёд,
Барча бу фасорадин бўлуб шод.
Айлаб не кераклик ўлса мавжуд,
Маййитни ясаб нечукки маъҳуд .
Бир наъшқа солдилар иковни,
Жонсиз келину, ўлук куёвни.
Кирди ики жисм бир кафанға,
Йўқ, йўқ, ики руҳ бир баданға.
Бир наъш ила ул ики дилором,
Андоқ эдиким ду дона бодом.
Йўқ, йўқ, дема они икки дона,
Ул дона эмас эди дугона.
Дугоиағаким ики бадандур,
Ҳар бириға бошқа бир кафандур.
Бир дона эди вале ики жузв,
Бир-бирига уйла муттасил узв
Ким, шиддати ваҳдати висоли,
Бермай анга иккилик мажоли.
Донадек ўлуб ики бадан бир,
Дона қобуғи киби кафан бир.
Алқисса ул икки ёри жони,
Топқоч бу висоли жовидони.
Наъш узра ёпиб ҳариру дебо,
Ранги хушу, нақши доғи зебо.
Бош устига элтмак қилиб фан,
Ул ергачаким бор эрди мадфан.
Тобут ила икки дилрабони,
Мадфан ичига кириб ниҳони.
Еткурдилар ўз нишонасиға,
Туфроқ ғарибхонасиға.
Туфроққа қўюб аларни ҳайҳот,
Чун тийра уй эрди чиқтилар бот.
Ёшурди чу ою кун юзин абр,
Чун гўр бир эрди, бўлди бир қабр.
Ишқ аҳлиға ўчти шамъи уммед
Ким, ер қуйи ботти ою хуршед.
Не ишқ элига шоҳ қолди,
Не ҳусн авжида моҳ қолди.
Лайли атоси аноси бирла,
Хайли дағи ақрабоси бирла
Ҳар кун ики вақт эди йиғилмоқ,
Ул қабр бошида навҳа қилмоқ.
Бир-бир берди мурури айём,
Туфроққа аларға доғи ором.
Эй навҳагар, айла навҳа бунёд
Ким, умр биноси келди барбод.
Гар бўлди ул икки ёр озим,
Не мен қолғуму, не дилнавозим!
XXXVI
Ишқ таърифидаким, айнининг нурлиг тоби туфрогни «айн» қилур ва шинининг шароралиг шуъласи кўнгуллар хайлига шайн солур ва қофининг гаронсанг тоги ҳар кимга юкланса нобуд этар ва нуқталарининг тоза доги ҳар чок кўнгулга тушса лоланинг беш баргидек қонга бўяр
Э ишқ, ғариб кимиёсен,
Бал ойинаи жаҳоннамосен.
Ҳам зотинга дарж кимиёлиқ .
Ҳам ойинаи жаҳоннамолиқ.
Буким сангадур бу иккидин зот,
Бир-бир қилайин икисин исбот.
Қилдим эса кимиё хитобинг
, Андин ҳам эрур бийик жанобинг.
Берди анга бу натижа гардун,
Ким мисга етишса қилғай олтун.
Инсонники халқ қилди халлоқ,
Йўқ тийнат анга бағайри туфроқ.
Сенким анга ошнолик эттинг,
Туфроққа кимиёлиғ эттинг.
Олтун қилдинг узорин онинг
Балким тани токсорин онинг.
Бу навъ ила доғи қилмадинг бас,
Ҳажр ўтиға солдинг ўйлаким хас.
Ул ўтда чу иҳтизоз топти
Андоқки керак гудоз топти .
Ҳар ғашлиғдинки эрди ноқис,
Бўлди бу гудоз бирла холис.
Ҳам олтун ўлуб бу пайкари хок,
Ҳам ўлди бу навъ холису пок.
Чун холису поку беғаш ўлди,
Олтун неки кимиёваш ўлди.
Гарчи ситаму жафо қилурсен,
Туфроғни кимиё қилурсен.
Иккинчи дедим ёруғсен асру,
Андоқки жаҳоннамой кўзгу.
Мунда доғи топилур тафовут,
Ким очса назар билур тафовут.
Ул ойинаким Скандар этти,
Пўлоддин ўйла пайкар этти,
Ким, Рум аро чекиб манори,
Боқтурди ани Фаранг сори.
Чун берди жамолиға кушойиш
Кўргузди Фарангдин намойиш.
Топқоч ани бу сифат зиёлиқ,
Тоқти отиға жаҳоннамолиқ.
Бу навъки ул демиш эмасдур,
Менким не дедим ҳамону басдур.
Хуршеди жаҳонкушой сен-сен.
Миръоти жаҳоннамой сен-сен,
Ким қилди санга назарни равшан,
Кўрди еру кўкдагин муайян.
Чун боққали ихтиёр топти,
Ҳар сорики боқти ёр топти.
Ҳам нақши вужудин этти фони
Ҳам топти бақойи жовидони
Бу ишқки бахти комрондин
Холи бўлмай замони ондин.
Гарчи ики навъ ўтти рози,
Аввалғини англағил мажози
Ким, дарду гудозу сўз бирла,
Юз шуълаи жонфурўз бирла.
Чун айлади пок;„лкка мавсуф,
Ул навъ қилур бировга машъуф,
Ким ишқ аро фироқ ила дард,
Узлукдин этар тамом ани фард.
Бил сўнграғи ишқни ҳақиқий
Ким, давлат эрур анинг рафиқи.
Аввалғи вужудин этса зойил,
Чун бўлса икинчисига мойил.
Йўқ-йўқки икинчи они чекса,
Кўнглига висол тухмин экса,
Ул навъ кетурса турктози
Ким, қолмаса сурати мажози,
Мазҳардин кўрмайин нишони,
Мазҳарда ўзини топса фони,
Мақсуд будур, ҳаётдин бу
, Бал хилқати коинотдин бу.
Мажнунға бири бўлуб мусаллам,
Баҳра топти икинчидин ҳам.
Эрмас эди ўзидии бу ишлар
Бал ишқдин эрди ул кашишлар.
Ҳаркимгаки ишқ юз кетурса,
Ё машъали шавқ шуъла урса,
Тоғ эрсаки сув қилур вужудин,
Нобуд этар набуду будин
Тур узра тажалли айлагач фош,
Чайқалди сув янглиғ ул қатиғ тош
Бу шуъла кўнгулга тушса кори,
Куймакда анинг не ихтиёри.
Бу ўт не кишига бўлса рўзи,
Куйдурса не тонг жаҳонни сўзи.
Ишқ ичраки жисми тўлғонур бил,
Ул навъдурурки ўт уза қил.
Тонг йўқ бу ўт этса ашк аро ғарқ,
Ёмғур ёғар андаким тушар барқ.
Гар ашк бу ўтни айламас кам,
Ёмғур сувидин чоқинға не ғам?
Ким зарқу риёву шўр бирла,
Ошиқ этар ўзни зўр бирла,
Ишқи ўти бўлмас элга жозиб,
Андоқки, зиёда субҳи козиб .
Рангин кўпалак эрур дилафрўз
Парвона киби эмас жигарсўз.
Ошиқ дема кимни кўрсанг асфар
Ким бўлмади заъфарон муасфар,
Бежазб сариғ эрур риёлиқ,
Самғ айлай олурму каҳраболиқ.
Сафратда нечаки қилса тавбиҳ,
Олтун била тенг бўлурму зирниҳ.
Ҳар оҳки шайдға ёвуқдур
Не иссиғ ул оҳу, не совуғдур,
Ошиқ совуғ оҳ чекса ногоҳ,
Оламға солур ўт ул совуқ оҳ.
Чун урди хазон ели совуқ дам,
Ёпроқни қурутди, чўркади ҳам.
Бедард кишики ашк тўккай,
Ул қатрадурурки мушк тўккай.
Сўз аҳли эрур тўкар замон ёш,
Бир шамъки ашкин этса дурпош.
Ишқ ўлди кишига боиси дард,
Қилмоқ ики кавн фикридин фард
Парвонани ишқ этмаса маст,
Урғайму ўзини ўтқа пайваст?
Улдамки куярда кечти жондин,
Не фикри анинг ики жаҳондин?
Телба ўзин ўтқа солса ногоҳ,
Кавнайн ишидин қачондур огоҳ.
Ут секриса тифл эмас хабардор,
Ким ҳирқатида не навъ асар бор?
Кўрган киши ўт кўрар забона
Куйган киши кўргузур нишона,
Ким ишқ насибидур азалдин,
Ул ишқ эрур барий халалдин.
Парвонада холлиқ қаноти, Ишқ
ўтидин ўлди доғ зоти.
Бу доғдин ибтидойи аҳвол,
Ишқ этмади они фориғулбол.
Бу ишқ ўтиға давому бўлғай?
Ҳар ким тиласа равому бўлғай?
Ёраб, мени дардманди маҳжур,
Ким ишқ ўти жоним этти маҳрур.
Бу ўтдин кўнглум этма маҳзун,
Бал шавқини қил дамодам афзун.
Ҳам ахгаридин таним қурутқил,
Ҳам шуъласидин кўзум ёрутқил.
Оҳимники дудидин нишон эт,
Ул дуд ила кўз ёшим равон эт.
Кўнглум қушиким самандар ойин,
Оташкадасида топти таскин,
Сочқил шараридин анга дона,
Бер ҳемаси узра ошёна.
Ул дона била тўқ айла они
Бу шуъла аро йўқ айла они.
ЁҚ муғбача шуълаи мажуси
Ким, дуди ғамимдур обнуси.
Яъники муғона соғаринг ол,
Бир соғар ила ичимга ўт сол!
XXXVII
Шаҳзодаи сипеҳр жаноб ва сипеҳри хуршед интисоб, яъни Султон Увайс Баҳодир мадҳида сўз интиҳоси ва насойиҳ бисотида кўп лаъл ва дурри макнун ва мавоиз хонида фавокиҳ ва ниами гуно-гун ул ҳазратқа кулоққа олмоқ ва оғзига солмоқнинг салоси
Эй соқийи давр! Бир қадаҳ тут,
Ҳузн аҳлиға соғари фараҳ тут.
Аввал қадаҳингни айла гардун,
Қуйғил анга бодаи шафақгун.
Чун бўлди лаболаб ул пиёла,
Қил они менинг сори ҳавола.
Кўргач ани ҳушдин боройин,
Бир дам била они сипқоройин
Ким, тоимасун ул сипеҳри согар,
Атрофида қатрадин бир ахтар.
То сўзда фалак нишонлиғ айлай,
Ахтар киби дурфишоилиғ айлай.
Топқач дури баҳру лаъли кони,
Шаҳзода нисори айлай они.
Шаҳзодаи маъдалатшиор ул,
Етти ато шоҳу шаҳриёр ул.
Султони замон, Увайс ул шоҳ
Ким, чарх анга келди хоки даргоҳ.
Зотиға сиришта иззу тамкин,
Ҳам лутф ишида чуст ҳам кин.
Кин андаки, бўлса разм чоғи
, Лутф андаки, ичса базм аёғи.
Базм ичра демайки барча авқот,
Махлуқ анга лутфи маҳздин зот.
Зотида ҳаё била адаб ҳам
Ул навъки амму холу аб ҳам.
Табъида сахо била шужоат
Даҳр этса не тонг анга итоат.
Васфида неча дейилса маъни,
Гардунни бийик демак, не яъни.
Ҳам ақд ила будурур мувофиқ
Ким, улки сўз ичра бўлса содиқ,
Сафҳа уза килк этиб равона,
Ёзғай неча панди мушфиқона.
Эй гулшани мулк сарви нози!
Қай нозки, сарви сарфарози!
Чу бир неча сўз қулоққа олғил,
Балким неча дур қулоққа солғил.
Билким не жаҳондадур вафое
Не умр биносиға бақое.
Ҳам сув узадур жаҳон қарори,
Ҳам ел била умрнинг мадори
Ким, тупроғу сувға шод бўлғай,
Елга қачон эътимод бўлғай?
Юз йил киши гар жаҳонда шаҳдур,
Йўқ эрса гадойи хопақаҳдур.
Марг аждари чун оғиз очар кенг,
Ютмоққа шаҳу гадо эрур тенг.
Гар айш аро сен ва гар ғаму дард,
Ҳақ ёдидин ўлма бир замон фард.
Ҳам қаҳриға боқу тарсгор ўл,
Ҳам раҳматидин умедвор ўл!
Шаҳлар десангўлғай олинга паст,
Паст ўл дарвешларға пайваст.
Топсанг неча шаҳлар узра шаҳлиқ
Фақр аҳлиға айла хокираҳлиқ!
Бўл банда ато-аноға яксон Ким,
ҳақ деди волидайн эҳсон5.
Қуллуқларип айла расму одат,
Кавнайн аро бил муни саодат.
Давлат талаб айласанг худодин,
Бош тортма шаръи Мустафодин.
Жаннатқа борурға истасанг йўл,
Бу жода бирла мустақим ўл.
Нафс айласа фисқ ила табаҳкор,
Ҳақ оллида ўзни бил гунаҳкор.
Чекса гунаҳ ўти шуъла пайваст,
Қил они надомат ашкидин паст.
Тоат қилу кўзга илма они,
Кўрмак била ҳеч қилма они.
Тоатқа риёни айласанг зам,
Соғинмағил они фисқдин кам.
Журмеки ёнидадур надомат,
Ул келди нажотдин аломат.
Ким чекса қадаҳ ниёз бирла,
Хушроқки риё намоз бирла.
Чун тенгрига зоҳир ўлди тоат,
Ҳам шаръ тариқиға итоат,
Андин сўнг шоҳ хизматин қил,
Ул зилли илоҳ хизматин қил.
Топсанг қаю ишта муддаосин,
Саъй айлаю ҳосил эт ризосин.
Шоҳики атонг анга ағодур,
Ул санга ағодуру атодур.
Бу икки атоға қил ўғуллуқ
Йўқ-йўқки, бу икки шаҳға қуллуқ.
Бу навъ ики жаҳон худованд
Ким, сен бўлдунг аларға фарзанд.
Уздин икисинп айла хушнуд
Ким, дуняю охиратдадур суд.
Қул бўлсанг аларға шоҳсен-сен,
Доройи жаҳонпаноҳсен-сен.
Бўлса биридин ризо бағоят
Етса яна биридин иноят
Ким, бир кишварға ҳукм сурсанг,
Иқболу шукуҳ кўсин урсанг,
Зинҳорки зулм риштасин уз,
Инсоф ила адл қасрини туз.
Мулк аҳлиға меҳрибонлиқ айла,
Андоқ рамаға шубонлиқ айла.
Ким бўрилик этса қовла оии,
Ул ер ити бирла овла они.
Бедоди етар замонда асра
Қўйни бўридин амонда асра!
Мазлумға золим этса бедод,
Додин бериб айла хотирин шод.
Мақсудини айлай олмаса арз,
Такрор ила сўрамоғини бил фарз.
Лутф айла ани сўрарда ойин,
Ким топқай изтироби таскин.
Таскин била англа ҳалотини,
Адл айлабон ол малолатини.
Не зулм қилурға элни қотқил,
Не зулм қўлин ўзунг узотқил.
Қассобдин ўйға гар хўришдур,
Ултургали они парваришдур.
Уйға не асиғ қилур бу парвор,
Ким, ўлсау биҳи келса харвор .
Эл молин ўзунгга мол билгил,
Хайлин ўзунга аёл билгил.
Яъни нечук асралур аёлинг,
Маҳфуз нечукки турса молинг.
Андоқ бори эл аёлии асра,
Ўғридин амонда молин асра.
Бедодға борса халқ моли,
Маҳшар куни шаҳғадур саволи.
Гар шаҳрда истасанг раёсат,
Саҳрода анингдек эт сиёсат,
Ким дағдаға тоимағай муҳожир,
Хоҳи гузарию, хоҳ тожир.
Тожирғаки даст топти раҳзан
Ногаҳдур анинг ёнида каҳзан.
Бу турфаки ҳар не қолса андин
Чун шаҳрға етти бийм жондин,
Тамғочи этиб бошиға жавлон,
Ҳардам тилагай закоти ҳавлон.
Мундоқ нималардин эҳтиёт эт
Ҳар фисқ хаёли қилса хотир,
Тенгрини бошингда англа ҳозир.
Нафсингға не зулм бўлса мақсуд
Шаҳпи илайингда англа мавжуд.
То барча ишинг дегандек ўлғай,
Кўнглунг нечук истагандек ўлғай,
Дунёда ишинг бутуб камоҳи,
Уқбода ҳам ўлмағай табоҳи.
Дин жонибидин етиб кушодинг,
Етгай ики даҳр аро видодинг.
Соқий, қадаҳики шаҳзода,
Тутқай манга ул қадаҳда бода.
Ложуръа бурун ўзи сумургай,
Ул навъ маага дағи ичургай.
XXXVIII
Бу дард навҳаси итмомининг тараннуми ва бу ҳасрат номаси ихтитомининг такаллуми ва тартиби авзоининг фасонасин тузмоқ ва тақсими атворининг таронасин кўргузмоқ ва савҳу хато арқомига эътироф варзши этиб ҳақдин ул бобда талаби омирзиш қилмоқ
Юз шукрки бу фасонаи дард,
Ҳар лафзида юз нишонаи дард.
Жон пардаларидин анда авроқ,
Жондин бериб ул варақни ушшоқ.
Ёзғонда мидоди кўз қароси,
Ёзғон қора қайғу можароси.
Ҳар ёзғон алиф келиб нишонда,
Бир кесган алиф нишони онда.
Нуқта асари ниҳон тикоидин
Йўқким, қора солмоғон тугондин.
Ҳар доли анинг қади хамида,
Дард икки ёнида орамида.
Айни нечаким назарга келган,
Ул наълки ҳажр аро кесилган.
Сўз бошлари ичра ҳарф бар ҳарф,
Бу қондин ўлуб ёзарда шингарф.
Сафҳа юзи дард жилвагоҳи,
Мистар хатн ҳажр шоҳроҳи .
Андуҳ сипоҳига тушуб шўр,
Жон мулкин олурға келтуруб зўр.
Ҳар сатр келиб ясоли анда,
Пархош элидин мисоли анда.
Йўқким, бори меҳнату ғам аҳли,
Ғам дашти ичинда мотам аҳли.
Мажнун ғамидин бори азолиқ,
Лайли ўлуми учун қаролиқ.
Яъни бу сифат фироқнома,
Бўлди манга қатрарез хома.
Сўгин нечаким узоттим охир,
Йиғлай-йиғлай тугаттим охир,
Эй боди сабо, қарор тутма,
Тинмоқни мизожинга ёвутма.
Кез кишвару, тоғу, дашту, води,
Етмай қўйма жаҳон саводи.
Ишқ аҳлиға даҳр аро нидо қил,
Бу қисса туганганин адо қил!
Ҳар қайдаки бўлса беқароре
Оворау тийра рўзгоре,
Барча бу тараф азимат этсун,
Тинмай нафасе қошимға етсун.
Кирсун бу саводи аъзам ичра,
Кезсун бу билоди мотам ичра.
Бу хиттаки ишқ кишваридур,
Саргаштаи меҳри ховарийдур.
Ишқ аҳли учун мадорис онда.
Дард аҳли тутуб мажолис онда.
Ҳар кимдаки бор эса хаёле
Касб этмак ишқ аро камоле,
Бу мадрасада ясай висоқин
Ҳужра аро соз этай яроқин.
Аввал сабақин нигориш айлай,
Ул мадрасада сипориш айлай
Ким, олиға қўюб ул варақни
Десун биров анга ул сабақни
Ҳар кимсага улча қобилият,
Кўрсун сабақи ғаму балият.
Бор анда ғизо ғами жигартоб,
Сув ўрнида қатра-қатра хуноб.
Кундуз ўқумоқ бало ҳадисии,
Ишқ ичра юз ибтило ҳадисин.
Шом ўлса емак чароғ дуди,
Андуҳ ўти бирла доғ дуди.
То ҳар ким иши қилиб баромад,
Ишқ аҳли аро бўлуб саромад.
Мағзи аро тушса ишқ жўши,
Чиқса унидин бало хурўши.
Меҳр ўтиға ўртаниб вужуди,
Ёшурса қуёш юзини дуди.
Оҳи ели туфроғин учурса,
Ашки суви ўтини ўчурса.
Ҳам жисмидин ўлмаса асар ҳеч,
Ҳам кўнглидин ўлмаса хабар ҳеч.
Бу хиттаниким қилиб иморат
Эл кирмагин айладим ишорат
Ул икки ягонаи замона
Ким, ншқда келдилар ягона.
Чун чиқтилар ушбу хокдондин
Жаннат сари бордилар жаҳондин.
Мунда берибон қарор аларға,
Олий ясадим мазор аларға.
Айвон била тоқ бешумора,
Ул навъки гунбазу манора.
Ул чарх киби рафиъ гуибад
Ким, бўлди алар икковга машҳад.
Қандили ичинда шамъ мастур
Кеча анга баски тўкулуб нур.
Лутф ичра кабутари паридек,
йўқ-йўқки, ҳарам кабутаридек.
Ожиз бўлуб ул дағи бир ишта,
Азбаски қанот уруб фаришта.
Беишққа анда бор бўлмай
Завқу тараб ошкор бўлмай.
Беишқ кўрунмай анда кўзга
Ҳарён зойир малакдин ўзга.
Бу хайлки тортибон ғаму дард,
Ҳарким ғами ишқ аро чиқиб фард
Ким, барча тутуб мусаллам они
Ул пардада йўл топиб ниҳони.
Чун бу ҳарам ичра бўлди маҳрам,
Юз файз етиб юзига ҳар дам.
Ёраб ангаким мурод эрур ишқ,
Сармояи эътиқод эрур ишқ.
Бу равза сори кетургил они,
Бу мартабаға етургил они.
Ҳар дам яна завқу ҳол бергил,
Ишқ ичра анга камол бергил.
Ҳам ишқини жовидони айла,
Ҳам ишқда они фони айла.
Ногюкки бўлса ишқдин ёт,
Ошиқ қўюб эрса ўзига от.
Қон ёш тўкуб ўйлаким суроҳи
Кўргузмак нши йилон киби печ,
Йўқ заҳрдин ўзга кўнглида ҳеч.
Ишқ ичра тутуб ўзини номи.
Мақсуд анга бўлса нафс коми.
Ул ком ила кўнглини овутма,
Бу равза сори ани ёвутма.
Мен хастаки бу рақамни чектим,
Ёзмоқта бу ишқи жовидона
Мақсудум эмас эди фасона.
Мазмуниға бўлди руҳ майли,
Афсона эди анинг туфайли.
Лекин чу рақамға келди мазмун,
Афсона анга либоси мавзун.
Бу эрди ғаразким ул гуруҳе
Ким, сўзда аён қилиб шукуҳе,
Бу нома учун бўлуб рақамкаш,
Сафҳа гозин эттилар мунаққаш.
Гар нукталари жаҳонни тутти,
Ғавғолари инсу-жонни тутти,
Чун форси эрди нукта шавқи,
Озроқ эди анда турк завқи,
Ул тил била назм бўлди малфуз.
Ким, форси англар ўлди маҳзуз.
Мен туркча бошлабон ривоят,
Қилдим бу фасонани ҳикоят
Ким, шуҳрати чун жаҳонға тўлғай,
Турк элига доғи баҳра бўлғай.
Невчунки букун жаҳонда атрок.
Кўптур хуштабъу софи идрок.
Гар модда камрак эрса не ғам
Чун завқдур асл ул эмас кам.
Инсонға эрур камол матлуб,
Андин дағи дарду ҳол матлуб,
Ҳар кимга улум бўлса восил,
Гар дардию ҳоли йўқ не ҳосил?
Ўт солса жаҳон элига Мажнун,
Бир куйгучи бўлғуси Филотун .
Анқони киши қачон қилур ёд,
Ул лаҳзаки булбул этса фарёд?
Сомиъ неча бўлса дардпарвард.
Афсонада ҳам керакдурур дард.
Эшитгучи бўлса дардпайванд,
Бордур ичи онинг ўтқа монанд.
Қил ўтқа назораким куяр чоғ,
Сув ўчурур они, ёндурур ёғ.
Мен доғи бу майниким сузубмен,
Туркона суруд анга тузубмен.
Эл кўнглига андин ўлғуси жуб
Ким, келди бу навҳанинг мунги кўл.
Мунглуғ мену мунг била паёмим,
Мунглуғ кишилар сўзи каломим.
Шак йўқки қачонки бу ўқулғай,
Ким ўқуса хотири бузулғай.
Кўздин чу оқизса ашк сайли,
Мажнун киби ёд этарда Лайли.
Номамки юзин қаро қилибмен,
Исёну гунаҳ аро қолибмен.
Ул сув етибон юғай қаросин,
Ёзғон бори журм можаросин.
Ёраб, бу рақамки бўлди марқум
Ҳар ким ўқумоқдин этса маълум.
Ҳарнеки ўқур таамул этса,
Деган ғаразим тахайюл этса,
Айб истамак ўлмаса муроди,
Бер борча ҳунар сори кушоди!
Боғла оёғиға ишқ домин,
Қуй бўғзиға дарду шавқ жомин.
Занжири жукунға баста айла,
Бу бандин анга хужаста айла.
Қилсанг ғами ишқ ила ани шод,
Бергил мени доғи кўнглига ёд!
Шояд бу маҳал бир оҳ урғай
Ким, гарди жаройимим учурғай.
Ул ел учуруб тани низорим,
Раҳмат уйида бериб қарорим.
Исёнима афв бўлғай омин.
Ёрабки, бу навъ бўлғай омин.
Таҳрир ҳайъати:
К. ЯШИН, Э. ЮСУПОВ, Иззат СУЛТ0Н, А. ҚАЮМОВ, Б. НАЗАРОВ, А. ҲАЙИТМЕТОВ, Ф. СУЛАЙМОНОВА, С. ҒАНИЕВА, М. ҲАКИМОВ
П. ШАМСИЕВ илмий-танқидий тексти асосида достонни изоҳлар билан нашрга тайёрловчи:
Т. ҒАФУРЖОНОВА
Масъул муҳаррир С. ҒАНИЕВА
Тақризчилар:
С. ҲАСАНОВ, С. ЭРКИНОВ