Қиёматнинг кичик аломатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиёматдан олдин зоҳир бўладиган кичик аломатлар ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Улардан кўпини «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг «Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби» деб аталган ўттиз саккизинчи жузида батафсил ўрганилган. Ҳозир эса қиёматнинг кичик аломатлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Шу билан бирга, ушбу аломатлардан баъзиларини қиёматнинг катта аломатларидан санаган уламоларимиз ҳам борлигини айтиб қўймоқчимиз.

Ҳузайфа ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга чиқиб келдилар. Биз гаплашиб ўтирган эдик. Бас, у Зот: «Нимани гаплашмоқдасизлар?» дедилар. «Қиёматни гаплашмоқдамиз», дейишди. «Албатта, у ундан олдинги ўнта аломатни кўрмагунингизча қоим бўлмас», дедилар ва Тутунни, Дажжолни, Доббани, қуёшнинг мағрибдан чиқишини, Ийсо ибн Марям алайҳисаломнинг ерга тушишларини, Яъжуж-Маъжужни, учта ер ютишни: машриқдаги ер ютишни, мағрибдаги ер ютишни ва араб жазирасидаги ер ютишни ва охири Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўтни зикр қилдилар».

Муслим, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган. Бу ҳадиси шарифда қиёматнинг катта аломатларидан бир нечтаси ҳақида сўз бормоқда:

  • Тутун. Қиёматдан олдин бир тутун зоҳир бўлади. У кофирларнинг нафасини олади ва мўминлар учун тумовдек бўлади. Ўша тутун ер юзида қирқ кун туради.
  • Дажжол.
  • Добба.
  • Қуёшнинг мағрибдан чиқиши.
  • Ийсо ибн Марям алайҳиссаломнинг ерга тушишлари.
  • Яъжуж-Маъжуж.
  • Учта ер ютиши: машриқдаги ер ютиш, мағрибдаги ер ютиш ва араб жазирасидаги ер ютиш.
  • Ямандан чиқиб одамларни маҳшарга қувлайдиган ўт. Бу ўт-олов Адан шаҳри қаъридан чиқиши ҳақида бошқа ривоятларда айтилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, қиёматнинг аломатларидан: илмнинг кўтарилмоғи, жаҳлнинг зоҳир бўлмоғи, зинонинг тарқалмоғи, хамрнинг ичилмоғи. Аёллар кўпайиб, эркаклар озайиб, элликта аёлга битта бошлиқ бўлмоғи»,  дедилар».

Бунга ўхшаш аломатлар анчагина бўлиб, улардан баъзилари воқеъликда пайдо бўлгандир. Қолганлари аста-секин пайдо бўлиб бораверади.

Мавзуга оид мақолалар
КУТИШДАН ТЎХТАНГёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайдиБиз одатда турмуш қургач ёки фарзандли бўлгач ёки яна бошқа сабаблардан кейин ҳаётимиз яхшироқ бўлишини давоми...

18:51 / 30.08.2020 1437
Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан, Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари. Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам, Борлиққа ярашиб турар бўйлари. Аста гулга дўнар шаффоф давоми...

04:42 / 22.11.2019 1045
Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсин Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавоту саломлар бўлсин Она зоти борки, фарзанди дунёга келган лаҳзадан давоми...

09:56 / 02.02.2017 32664
Ҳаракат инсон ҳаётида муҳим ўринни эгаллайди. Кам ҳаракатлилик XXI асрнинг энг долзарб масалаларидан бири, десак, адашмаймиз. Соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда давоми...

06:41 / 17.01.2017 2757