«ҲАФТ ГУЛШАН»
(Умархон вафотидан кейин Нодирага бағишлаб ёзилган)
Ҳ и к о я т
Мусофир хомайи мушкин шамома,
Жаҳон лавҳиға мундоғ ёзди нома:
Бор эрди Рум аро бир хишт резе,
Бисотида топилмай бир пашезе.
Жаҳон гулзори ичра ўтти ноком,
Тирикликдин узулди меваси хом.
Анинг бир ўғли бор эрди аламлиқ,
Кечиб умри жафо уйида ғамлиқ.
Тани офат қушиға эрди дона,
Ҳаводис ўқиға кўнгли нишона.
Атодин қолмади мерос амвол,
Анга жуз қолаби фарсуда аҳвол,
Ғам аҳли хотири янглиғ бузулғон,
Анинг тўрт гўшаси ҳар ён узулғон.
Бу ҳасратдин кўзини об айлаб,
Кўнгул гулзорини хуноб айлаб.
Аносиға деди ул босаодат:
— Неча кунлар манга берсанг ижозат,
Сафар айлаб, бошим олиб кетойин,
Ўзум ҳар ён юрубон сайр этойин,
Сафарнинг меҳнати аъзони ранжи,
Эрур хори ватан кўнгул шиканжи.
Аноси манъи учун қилди ибром,
Ани кўнгил қуши топмоди ором.
Ҳавойи сайр ани бошиға тушуб,
Бориб савдо эли бирла кўрушуб.
Неча ой юрди савдогар била йўл,
Тамошо айлабон кўп дашт ила чўл.
Ҳама сурди Адан мулкига маҳмил,
Қилиб савдо эли бир ерға манзил.
Аларға ул макон эрди муайян,
Зару зевар била топғон музайян.
Назар қилмай биров ул бенавоға,
Ҳама машғул ўлуб байъу широға.
Ғаму меҳнат ўзиға ёри айлаб,
Кўзин ёшин юзиға жори айлаб.
Бориб вайронаеда топти ором,
Сариғ юз, қон ёш ила субҳдин шом.
Келибон карвони кишвари жуъ,
Ҳаё савдогарини қилди мамнуъ.
Қаро тун кўз чироғи хира қилди,
Кўнгул ойинасини тира қилди.
Ўшал дам ихтиёр этти гадолиғ,
Қилиб ҳар тун бу янглиғ бенаволиғ,
Қазодин бор эди ул ерда бир бой,
Анинг қизи эди гўё тўлун ой,
Не ой ул, офтоби ховаридек,
Ики лаб ики гул барги таридек.
Эди бошдин аёғ ганжи илоҳи,
Ики аждар, ики зулфи сиёҳи.
Қилиб бир хоине анга хиёнат,
Тушуб эрди ўшал ганж узра офат.
Ушотиб эрди ул маҳкам тилисмин,
Уруб хат барги гулға ёзған исмин.
Эди ул бир ғани ўғлиға тазвиж,
Экан моли баробар ила тадриж.
Ўтиб бир йил аларнинг рўзгори,
Уруш эрди жамии кору бори,
Мувофиқ ишлари эрди мухолиф,
Мубаддал амният мулкиға хоиф.
Садоқат риштаси ул дам узулди,
Ани сарриштаи уйи бузулди.
Йигит ул нозанинға қаҳр айлаб,
Маишат шарбатини заҳр айлаб,
Қилибон ул замони уч талоқ ул,
Ғазабдин ўртага солди фироқ ул.
Ўшал сайёди беидроки мағрур,
Ўшандоқ қушни кўлдин айлади дур,
Учуб қўнди атосин хонасиға,
Таваллуд айлаган кошонасиға.
Муаттар айлади ул ерни бўйи,
Ки тўлди бахту давлат бирла уйи.
Неча кун ўтди ул уй ичра муддат,
Шариат ойи бирла чиқти иддат.
Фазойил халқи айлаб раҳнамолиқ,
Ки то эткай экави ошнолиқ.
Келиш, бориш арода бўлди кам, кам,
Ки ақд ила узуқ то бўлса маҳкам.
Иложин топмадилар аҳли такмил,
Шариат ҳукми бирла ғайри таҳлил.
Киши то қилмаса они ҳалола,
Ки тушгай маъсият бирла вубола.
Бу сирдин айладилар барча кенгош,
Халойиқ ичра ногаҳ бўлмағай фош.
Агар шаҳр элидин бўлса мароми,
Қилур беобрў номусу номи.
Бу дамда топтилар хиштреззода,
Ким олғай мол, пулдин истифода.
Ғарибу муфлису зору гадодур,
Бу ерда молу пулға ошнодур.
Шариат ҳукми бирла ушбу муфлис,
Бўлур бону била бир кеча мунис.
Талоқ айлаб кетар ул аввали субҳ,
Бу иш номус элиға бўлмағай қубҳ.
Олиб келди шабистониға мухбир,
Эшикда турдилар бирнеча ҳозир.
Назар қилди, кўрунди бир париваш,
Кўнгилни офати, бераҳми саркаш.
Анингдек кўрмаган ҳаргиз тушида,
Гаҳе беҳуш эди, гоҳе ҳушида.
Бўлуб маҳкам анинг бошдин аёғи,
Ики зулфи бўлуб банду тузоғи.
Висол ичра они кўйдурди ҳажри,
Ки ширин жонидин тўйдурди ҳажри,
Тушуб кўнглига онинг буду асли,
Бўлубон талх анда ёр васли,
Танин ўртади жонининг сафири,
Бўлуб эрди анинг зору асири.
Неча тадбир ила ул зори ноком,
Ушал қушни ўзига айлади ром.
Каманди ҳийла бирла банд қилди,
Аёғин бандига пайванд қилди.
Деди:— Эй, гул узори моҳи офоқ,
Ки ишқ ичра юроким айладинг тоқ.
На кўрдунг ул қадимғи бевафодин,
Кўнгил уйинда жуз жавру жафодин.
Узуқ йипға улоқдур раҳнамуни,
Ва лекин ўртада қолғай тугуни.
Сен эй дур, қиммагингни мен билурман,
Нисоринг жавҳари жоним қилурман.
Юзунгни бир кўруб бўлдум гирифтор,
Манингдек йўқ санга ҳаргиз харидор.
Ёрут кўзумни шамъи хона янглиғ,
Куюбман васл аро парвона янглиғ.
Сен эй жоним, мани бечора қилма,
Эшикларда басе овора қилма.
Пари пайкар этиб бу сўзни таҳқиқ,
Тасаввур айладию қилди тасдиқ.
Арода аҳду паймон бўлди маҳкам,
Гадо бўлди бу ишдин шоду хуррам.
Чу қилди бу қора тун зоғи парвоз.
Баланд этти хуруси субҳ овоз.
Нигоҳбон уйқудин бедор этти,
Маишат мастини ҳушёр этти.
Деди:— Эй меҳмонким қолма йўлдин
Гадолиқ шеваснни берма қўлдин.
Бу молу тангани айла захира,
Ўзунгни тўйдуруб нону фатира.
Бу элнинг обрўси то тўкулмай,
Либоси нангу номуси сўкулмай,
Талоқ айла будам зебс санамни,
Йироқ кишвар сари қўйғил қадамни.
Ким ул маҳзуни дарди бедаволиқ.
Қоқиб ул ерда кўси беҳаёлиқ.
Деди:—Не деб маним уйим бузарсиз,
Тазаввуж ақдини қайдин узарсиз?
Шариат бирла истиҳком топган,
Бу ишдин жону дил ором топган.
Ҳама ҳайрон гадонинг ишлариға.
Тафаккур илгин элтиб тишлариға.
Тонг отди, кун ёруди, ушбу мазкур
Маҳалла халқи ичра бўлди машҳур.
Қилибон машварат элнинг тамоми,
Йиғилиб келди барча хосу оми,
Шариат ҳукмини андеша айлаб,
Дедилар яхшилиғин пеша айлаб;
Эшикларда юруган бир гадосен,
Фақиру муфлису бас бенавосен.
Ғани эрур басе қизнинг атоси,
Неча Ҳотам эрур онинг гадоси,
Анинг қизи билан ҳамкуфв эмассан.
Анинг бирла баробарман демассан.
Тамом ўлди анга бозийи шатранж,
Яқиндур мот ўлғай ул сухан санж.
Ҳам ул дам қоматин озод айлаб,
Аларға ҳилае бунёд айлаб.
Деди:— Гар айласангиз сўзни бовар,
Баён айлай ўз аҳволимни яксар.
Анинг сўзи аларға бўлди маъқул,
Баён айларға ул дам бўлди машғул.
Деди:— Эрдим ўғул ман комронға,
Эди ул бошчи барча корвонға.
Анинг моли жаҳон мулкини туткан,
Ким онинг шуҳрати оламни туткан.
Атомни неча ўғли бор эрди,
Кеча-кундуз атомға ёр эрди.
Манга ул барчадин меҳри зиёда,
Алурдим мол, пулдин истифода.
Тун. оқшом базмаро ишратда эрдим,
Саломат мулкида роҳатда эрдим.
Мулозим, ходими заррин камарлар,
Мусоҳиб гул узори симбарлар.
Ҳавойи сайри олам тушти бошқа,
Солиб туфроқ, ўзум роҳатлиқ ошқа.
Атомдин олдим ушбу ишга рухсат,
Дилу жони била берди ижозат.
Неча тева, неча оту неча фил,
Аларга юклатиб ажноси бе қил.
Неча қулни маига ҳамроҳ этти,
Мени ул дам аларға шоҳ этти.
Неча савдогар ила йўлға туштук.
Туну кун дашту саҳрода юруштук.
Қароқчи тегди бизларга қазодин,
Фалак титради фарёди наводин.
Тижорат аҳлин урён айладилар,
Халойиқларни гирён айладилар.
Қумошу мол ўшал дам топти торож,
Келиб эрдим буён очу яланғоч.
Кишидин кўрмадим ҳеч ошнолиқ,
Бу ншдин айладим охир гадолиқ.
Умид ул ким атом топса хабарлар,
Юборгай манга оту симу зарлар.
Адан халқи эшитиб бўлди ҳайрон,
Анинг ҳолиға бўлди кўнгли вайрон.
Дедилар: —Комрон фарзанди бўлсанг,
Анинг тан риштасин пайванди бўлсанг,
Санга бўлсун муборзк ушбу бону,
Ки айш айла анга зону базону.
Агар такзиб бўлса ушбу атвор,
Жудо қилмоқ эрур еандин сазовор.
Бу янглиғ шарт ила ул эл била бой,
Ки муҳлат айладилар анга бир ой,
Бу ранг ила аларни айлади гул,
Ки ҳарқайси уйига туттилар йўл.
Даме ким, тотса жоми шодмондин,
Эрур беҳроқ умри жовидондин.
Висол ичра куну тун қилмади фарқ,
Анинг ҳусниға бўлди он қадар ғарқ.
Ўтадур барқ янглир шодмонлиқ,
Кўрунурким ниҳоятсиз ёмонлиқ.
Дам ўтмай бўлди бир кам ўттуз озод,
Етишти бир замони вақти миод.
Тушуб эрди кўнгилга ҳажр ваҳми,
Бўлуб зойил анинг идрок, фаҳми,
Ки ҳижрон кечаси эмди ёвушти,
Ғаму кулфат ўти бағриға тушти.
Бузулди кўнгли они, бўлди музтар.
Деди, эй подшоҳи ҳаййи акбар,
Бу дардимға даво қилғучи сансан,
Ки ҳожотим раво қилғучн сансан.
Сени лутфингдин ўзга йўқ мададгор,
Эрур маълум санга ушбу асрор.
Ҳазин овоз бирла йиғлар эрди,
Худойиға муножот айлар эрди.
Қазодин ул Аданнинг подшоҳи,
Ниҳоятсиз эди хайлу сипоҳи.
Адолат мулкининг султони эрди,
Саховат кишварининг хони эрди.
Ки ҳар тун суратин тағйир айлаб,
Юрурди кеча бу тазвир айлаб.
Бу янглиғ ҳол ила ул соҳиб асрор,
Бўлур эрди вилоятдин хабардор.
Дуогў ким эрур, бадхоҳ кимдур,
Ки фосиқ ким эрур, огсҳ кимдур,
Нечук эл золим эрур, қайси мазлум,
Бўлур эрди бу ишлар анга маълум,
Берурди зулм аҳлиға мукофот,
Топиб андин тазаллум аҳлн ҳожот,
Бу янглиғ шевани ўзиға одат
Қилиб билур эди навъи ибодат.
Бу тун ҳам подшоҳға сайр эрди,
Ани қасди бу ишдин хайр эрди.
Гадонинг байтул-аҳзониға етти,
Навоу оҳу афғониға етти.
Даранғ эйлаб, ҳамон дам айлади гўш,
Қилиб таьсир анга бўлди беҳуш.
Келиб ҳушиға ул жонибға боқиб,
Буёнға чорлади эшикни қоқиб.
йигит чиқтию айлади мулоқот,
Икави бир-бирини сўрдилар от.
Шоҳ онинг ҳолатини сўрди бир-бир,
Йигит аввалдин-охир этти тақрир.
Ки шаҳни ҳолати бўлди дигаргун,
Юраги бўлди пора, кўзлари хун.
Деди: мен ҳам мусофирман сенингдек,
Сани дардинг эрур гўё менингдек.
Дебон даргоҳиға ёнди шаҳаншоҳ,
Бўлубон ул йигит ҳолидин огоҳ.
Ким ул султон эконин билгани йўқ,
Хаёлиға бу сурат келгани йўқ.
Кириб ўлтурди меҳнатхонасида,
Ғаму ҳасрат била кошонасида.
Чу тун эулматларин қилмоқ. учун гум,
Фалак тахтиға чиқти шоҳи анжум.
Жаҳон аҳлиға партавдин зару сим,
Қарам айлаб баробар қилди тақсим.
Адан шоҳи бу янглиғ минди тахтин,
Ейиб олдиға зарбафт ила рахтин.
Қўлиға бебаҳо дурларни олди,
Барисин жамъ этиб рахтиға солди,
Бировни чорлади ул хизматиға,
Ани шод этти нозу неъматиға.
Анга кўп ваъдалар бунёд қилди,
Кўнгил вайронасии обод қилди.
Вале эрмас эди бу шаҳр элидин,
Киши фаҳм айламас савту тилидин.
Бу асрор ичра они маҳрам айлаб,
Вале оғзини кўп мустаҳкам айлаб.
Деди: бу хизматим шойиста қилғил,
Таҳиммул айлабон оҳиста қилғил.
Бир отға рахту борин танг ойлаб,
Анга топшурди бу найранг айлаб.
Сўрай, сўрай фалон бой уйиға ет,
Куёвини топиб, анга бу ранг эт.
Ўпуб илгин мулоқот айлагил сахт,
Ато айлаб анга бу от ила рахт.
Атосиға ўзингни ходим айла.
Бу хизматни ўзингга лозим айла.
Ениб, қайтиб мени олдимға келғил.
Фаросат айлаю, бу сўзни билгил.
Қабул айлаб ўшал дам йўлға тушти,
Топибон ул йигит бирла кўрушти,
Кўруб, йиғлаб кўзини ёш айлаб,
Шаҳ айғон сўзларини фош айлаб.
Атонг айди саломи бениҳоят,
Мулозимлорина беҳадду ғоят.
Деди: фарзандима айла тамаллуқ,
Жамии молу пул андин тасаддуқ.
Сенинг ҳажрингда кўзи хира бўлди,
Кўнгул миръоти бул дам тира бўлди.
Эшиттиким, олибсан мундэ хотун,
Аларни кўнгли бўлди анда маҳзун.
Бу эл сендин қилибдур мунда номус,
Халойиқлар этибдур анда афсус.
Юборди от ила бу рахти борин,
Кечургай ишрат ила рўзгорин.
Бу найранг айлади, бўлди равона,
Йигит олдиға келди аҳли хона.
Бўлубон жону дил бирла харидор,
Ҳама эл бирла айлаб узри бисёр,
Йигит бу шеваға айлаб тафаккур,
Топибон ҳар замон ҳоли тағайюр,
Икинчи кун яна султони ховар,
Уруж этти мақоми тахти ахзар!.
Жаҳонға фарш этиб заррин тўшакни,
Мунаввар айлади сақфи фалакни.
Сарир узра миниб шоҳи карам кеш,
Фалак мавкиб, малак хў, хайр андеш.
Бировни чорлади доғи бу мастур,
Атосини тилидин ёзди маншур,
Эрур мактуб ёлғон ғойибидин,
Келибдур комронни жонибидин.
Ани мазмуни ул ким эй шаҳаншоҳ,
Бўлунг фарзандим аҳволидин огоҳ.
Мени ўлтурди фарзандим фироқи
Эрур монеъ манга йўлни йироқи.
Муҳиббо, ошнолиқ ҳурматидин,
Ки фарзанду отолиқ ҳурматидин.
Кеча-кундуз ани базмингға хос эт,
Жафою жавру меҳнатдин халос эт.
Анга берди бу ҳижрон руқъасини,
Аён айлаб йигитни буқъасини.
Маҳалла аҳли нчра плкиға бер,
Китобатни баёнин айла тгқрир.
Олиб келғил йигитни ҳазратимға,
Мушарраф айла жоҳу ҳашматимға.
Расул айди келиб шаҳнинг паёмин,
Мубайян айлади сўзни тамомин.
Анга ҳамроҳ ўлуб қизнинг атоси,
Келиб шаҳ хизматиға иккалоси.
Йигитни чорлабон олдиға олиб,
Тараҳҳум илгини бўйниға солиб,
Этиб жавру жафосиға таассуф,
Хилур эрди анга ҳардам талаттуф.
Зару хилъат ила айлаб сарафроз,
Эвиға қиз атосин ёндуруб боз.
Ҳамул дам подшоҳи босаховат,
Йигит бирла қилиб ул ерда хилват,
Баён этти ҳама қилғонларини,
Анинг аҳволини билгонларини.
Деди: бўлсун бу сир эл ичра пинҳон,
Ки то топилмағай айшингга нуқсон.
Карамдин айби узра парда ёпти,
Саховатдин ани кўнглини топти.
Қилибон барча асрориға маҳрам,
Бўлубон базми хосиға мукаррам,
Фано бўлғунча шоҳи комгори,
Кечурди ушбу янглиғ рўзгори.
Кима бўлса агэр давлат муяссар,
Бу янглиғ бўлғуси бечорапарвар,
Илоҳи айла оямни мукаррам,
Ики фарзанди бирла шоду хуррам.
Аларнинг умрини айла зиёда,
Ҳама баста ишин қилғил кушода.
Ҳамул султон каби мискиннавоз эт,
Аларнинг тиғини душман гудоз эт.
Икав бўлсин қуёш янглиғ жаҳонгир,
Жаҳон йўқ балки мулки осмон гир.
Аларнинг зотини тутғил саломат,
Замона шиддатидин келса офат.
Жаҳон гулзорн ичра комрон эт.
Барини давлатидин шодмон эт.
Аларға тушмасун ҳижрон балоси,
Омон бўлсун икавининг аноси.
Илоҳи сўзларимни дил псанд эт,
Қарам бирла атодин баҳраманд эт.