Сайёдий (XVII аср)

Сайёдий, Сайёдий ўғли, Сайёдий ўғли Харобий (тахаллуслари; исми Саййид Муҳаммад) (17-асрнинг 2-ярми, Балх яқинидаги Хайробод қишлоғи) — шоир. Овчи (сайёд) оиласида туғилган, ўзи ҳам шу касб билан шуғулланган. Шоирнинг айрим шеърлари ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» достонигина етиб келган. Достонда халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган сюжет ёзма адабиёт анъаналари асосида баён қилинган. Унда ҳақиқий муҳаббат ва инсонийлик куйланган, зўрлик ва адолатсизлик қораланган. Достонга 50 дан ортиқ ғазал шаклидаги шеърий парчалар киритилган. Достон асосида мусиқали драма (1938, Собир Абдулла) ва кинофилм (1950) яратилган.

ҚИТЪАЛАР

Ўшал фарзанд бирла шод бўлғай,
Бори қайғусидин озод бўлғай.

* * *

Кўнгул севганларига лутф этгай,
Севмаганлар жаҳаннамга кетгай.

* * *

Ошиқ эрсанг, кеч бу шондин, алвидо,
Жону дилдин, хону мондин, алвидо.

* * *

Агар бўлсанг висолин гадойи,
Муяссар бўлса, бўлмағил жудойи.

* * *

Бу ишқ савдосининг поёни бўлмас,
Агар ошиқ ўлар, товони бўлмас.

* * *

Кеча-кундуз тилайдурман худойимдан саодатни,
Ки даф айлаб тамаъ утин ўзи бергай қаноатни.

* * *

Обу оташу боду ток бўлди,
Ҳар ким танида чу пок бўлди.

* * *

Гъанимат тутмади ғофил, чу ўткарди ҳаётини,
Вале қилмадики жонига бир зарра нажотини.
Ки йиғди бу жаҳоннинг мунча асбоб-олотини,
Бу молдин зарра хайр айлаб, чу бермади закотини,
Сайёдийким, бу ишларни суви йўқ анҳоре курдим.