Яқиний (15-асрнинг 1-ярми) — шоир. Навоийнинг «Мажолис уннафоис» асарида қисқа маълумот берилган. Яқинийнинг бизгача фақат «Ўқ ва Ёй» мунозарасигина сақланиб қолган. Бу асар Юсуф Амирий, Аҳмадий анъаналарининг давоми сифатида майдонга келган. Яқиний отиш мусобақаси майдонига кирган отлиқ йигитнинг қўлидаги ўқ ва елкасидаги ёйни кўриб, мажоз йўли билан ўқ ва ёй орасида мунозара тарзидаги асар ёзишга жазм қилган. Ўқни йигит ва айни замонда тўғрилик, ростгўйлик тимсоли, Ёйни эса қари чол ҳамда эгрилик, хушомадгўйлик тимсоли сифатида кўрсатган, эгриликни тўғрилик тилидан фош этган. Ўқ тўғри сўзлиги учун барлослар тимсоли бўлган Гириш (ёйнинг ўқни тортувчи ипи) ва тархонийлар тимсоли бўлган Зиҳгир (ёйнинг икки чети)лар томонидан алданиб, узоққа отилади ва Ёй атрофини қуршаган салбий кучлар қурбони бўлади. Шоир: «ҳар ким ёйдек эгри бўлса, бу давр каж таъбларининг ёнларидан йироқ бўлмас ва ҳар ким ўқтек рост бўлуб, туз юрса, Яқинийдек йироқ тушар...» дея хулоса қилиб, ўз давридаги юқори табақа вакилларини ва уларнинг иккиюзламачи малайларини танқид қилади. Асарнинг ягона қўлёзма нусхаси Британия музейида сақланади.
«ЎҚ ВА ЁЙ» МУНОЗАРАСИ
Ногоҳ хўблар черкасидин от чиқорғон бир яхши отлиқ йигит жавлон қилиб, илкина ўқ олиб, эгнига ё солиб, қабақ отқоли майдон бошиға азм қилди. Назм:
Бўз отлиқ ул йигитки, жаҳоннинг сафосидур,
Ошиқ кишининг отлиғу човулиғ балосидур.
Банда шафақтек қон йиғлаб дедимки, «оё! Бу не хуршедтурки, қавс буржунда тулуъ қилибтур ва ё не кавкабтурким, чархнинг ўқидек пояси кўкка етибтур. Отининг юрушиға боқтим эрса, дедимким, «агар бу от мунунгдек ҳаддин ошачолиқ бўлмаса ер-кўкта мунунг ҳамтоси йўқ эрди». Бу сўзни жилавдоре эшитиб, чилбурилик пайдо қилди: Айттимки, «Бу майдонда боре санга не, қуюшқунга ғазаб қилиб жовужи чайнарсен!» Охир сўзумга жавоб топа олмай дами тутулди. Алқисса, бу хаёлда мутафаккир ва бу аҳволда мутаҳаййир эрдим, чун ул йигитнинг ёсининг сўзи тилимда ва ўқининг хаёли бошимда экач, кўнглумда кечтиким: «Бу кунга дегру ҳеч кимарса турки тилининг жавҳарин ва форси алфозининг гавҳарин таркиб қилиб, ўқ ёнинг орасинда мунозара тартиб қилмайдурки, бу важҳдин оламда андин
нишонае қолгай деб». Чун ушбу сўз марғуб ва бу боис маҳбуб кўрунди, бу мунозара таснифина шуруъ қилдим ва умид улким, хуш табълар тобуғида мақбул ва матбуъ бўлғай — иншо оллоҳу таоло.
Мунозаранинг ибтидоси:
Бир кун бир неча соҳиб тариқ, аҳли қабза отимчи баҳодир йигитлар ёдек мажлис асбобин қуруб ва ўқтек маҳфилни тузуб, бир гўшада гаштпа чиқиб эрдилар, ногоҳ Туркистон тарафиндин бир эги букилган қари бирлан бир сарв бўйлуғ йигит етиштилар. Қариға иззат йўлиндин ўнг қўл сори, йигитра сўл қўл сори юрт бердилар.
Йигит туз йўлидин келиб, садоқ бирла баронғорға чиқти ва қари чап тушуб, сўл қўлдин жавонғорға тушти ва қари номусин соғиниб, таарруз била йигиттин савол қилдиким: «Сен не жиҳаттин қарини иззат тутмай, ўнг қўлға чиқтинг».
Йигит жавоб бердиким, «Мен Чингизхон чоғида садоққа черка тузуб, ёғиға тегишкали илпари юруган учун севурғаб баронғорға чиқорди ва қари паскашлик қилиб, кейин тортилғон учун ани ёзғуруб жавонғорға юборди ва ёнинг қариган чоьинда бу сўзлар қулоғиға етгач, оғзи елимдек йилмошиб, ўзига сингура олмай айттиким, «Сен мени қари кўруб, кучсиз соғиниб, йигитликингга мағрур бўлуб, юз кўрмай, мунунгдек юзсиз сўз айттинг ва ўзунг билмасмусенким, бу даврда ҳеч кимароа менинг ғошимни торта олмас ва агар гижаким қотса йигитларни маракада бўйнин юмшатиб инфиол берурмен. Яна таҳаммул бобинда анингдек турменким, ёйчилар қарнлар сингиримни тор[т]адилар, ичимда асраб кишига дарди дил қилмодим.
Басе мен ул соҳиб сарменким, тенгри таборак ва таоло жалла жалолаҳу ва ҳабиби орасинда — алайҳиссалом — мендин ўзга киши маҳрам эрмас эди, андоқки, «қоба ва қавсайн» ояти қуръонда мендин хабар берур ва ҳазрати саййидул-аҳрор амир Қосим Анвор — қаддаса
аллоҳу сирраҳу — мени сендин муқаддам тутуб қобил толибларға кўргузуб айтур. Назм:
Камон абру батирам зад зи завқи тири мижгонаш,
Ба сар ғалтидаму гуфтам фидоят бод жонам раҳ .
Яна мавлоно Муҳаммад Мағрибийки, маърифат машриқини қуёштек ёрутти, менинг васфимда «Жоми жаҳоннамой» отлиқ доира тартиб қилди ва гавҳид сиррини аҳли таҳқиқ учун ишорат ўқи бирла аҳолис ва воҳидийят қавсида кезлай ва номаҳрамлардин буларни менинг отимға отаб яқин қилди. Яна ибодат тариқинда малойикадёк аввали умрумдин охирға дегру рукуъдадурмен ва тақво таврида аксари авқот чилладурмен. Яна ниёзмандлиқта яхши яманға қулоқ тутормен, ҳар неча манга қулоқ тутмаслар ва ҳар қачон иззат билан хитоб қилсалар ё дерлар вя агар зарофат бирла отимни айурсалар маҳбуб қошиға менгзатиб ой дерлар. Байт:
Янги ой ўхшар нигорим қошина,
Балки ул ҳам кам кўрунур қошина.
Яна баҳодирлуқ майдонида ҳар кимнинг қурумсоғида бўлсам ўзумни қурбон қилайин дермен. Басе ҳар ким менинг бирла саҳархезлиқ варзиш қилса, дин ва дунёда бархўрдор бўлур. Яна Паҳлавон Маҳмуд Сабза[во]рийдек қадрандоздурмен. Сенга тегармуким, ўзунгни илгору ташлаб ўнг ённи талашурсен.
Уқ бу сўзларни эшитгач, таз-газ секири бошлади ва оччиқтин айттиким, сенинг икки бошинг бордурким, менинг юзумда мунунгдек даъволар қилурсен, андоқким, мавлона Юсуф Амирий айтур:
Чу абрўйи ту камон хешро агар дорад,
Зиҳи тасаввури кажи у магар ду сар дорад .
Ва ҳар қачон Яздонбахш чангина тушсанг эгрилигингни кўруб удтек ўтқа тутуб, рубобдек қулоғингни тўлғар ва агар ғурур жоминдин эсруб бошинг бир ён борса гушагир қулоғингга уруб, бўғачи бирла бўғзунгни бўғор ва агар хато қилсанг, ўлдурур кишилардек бўйнунгға чириш солурлар. Уёлмай баҳодирлуқ талошурсен. Басе ул эмасмусенким, ғазо куни санчишқоли баҳодирлар олинда манглай чиқсам, сен қўрқунчтин сарғариб тус орасинда ёшунурсен ва мен ҳар қайда етсам қолғоннинг ол қонин оқизиб, юзига ўта чиқормен. Яна ҳар кимнинг савоб назари бўлса, хатосиз билурким, мен қил ёрармен. Яна мен ул қуштурменким, ошиқларнинг кўнглин овлаб, рақибларни қувлармен ва менинг тилимдин муаллиф айтур. Назм:
Сар дар пайи ҳар кас, ки ниҳам, то ба қиёмат
Бигуризаду як чашм задан на нгарад аз пас .
Басе отим кайбурдур, андоққи шоир айтур. Назм:
Доғе ки, ҳаст бар дили душман кунад ду ним
Он тири тез парри тукаш ном кайбураст .
Басе ҳар қайда севирхек қанотимни ёйсам, менинг саҳмимдин қочарнинг арвоҳи учар ва агар туғдариға тузларда йўлуқсам, менинг ваҳмимдин ёзиларни булғар ва агар тоғлар орасида жайран кўзлук мўғул, чину хитойиларнинг новакидек ирғолининг қўлиға тикилсам қониға кирармен, андоқки, муаллиф айтур, Байт:
Новакинг кирса кийикнинг қониға
Ҳеч ҳойи[қ]мас этибон гуна ёзуқ.
Басе гоҳе инояттин алифтек ошиқларнинг жони орасиға кирармен ва гоҳе ўқ била »айдек ҳар кимга қадалсам, менинг заҳримдин жон элтмас. Яна мен ул қуштурменким, ошиқлар мени ҳаводин тутарлар андоқки, муаллиф айтур. Байт:
Ҳаво қилса ўқунг жон сайди учун,
Ани кўнглум қуши тутқай ҳаводин.
Гар ҳаво қилса юрактин ўтгали новакларинг.
Жон била кўнглум қуши тутқай ҳаводин, эй бегим.
Яна жаросундек йигитлар майдонда менинг қанотим бирла учарлар. Яна мен ул ҳумойи авжи иззаттурменким, агар парвоз қилсам, фориғбол озодалар менинг юнгумни жон қушининг қаноти деб қувонурлар, андоқки, Хожаги Отойи айтур. Байт:
Ул шаҳсувор тиркашининг ўқининг юнги
Жон қушининг тириклата юлғон қанотидур.
Яна агар карвониларға бадрақа бўлмаса йўлни озиқурлар ва мен бадрақасиз йўлни туз борурмен. Басе ҳар қайда тарозу бўлсам, мени тортай деган кишилар жон тортарлар, андоқки, Хожа Хисрав Деҳлавий Маҳбуб энгиндин жонга тегиб, айтур:
Дар дилам тират тарозу мешавад,
К-аз даруни сина жонро бар кашад .
Яна найшакарким, имон ҳаловатининг тотлиқ сўзиндиндур менинг бирла бир ерда бутуб улғайибтур. Эй уётсиз ё, сен мени кўргач қўрқуб, саҳмимдин ўзунгга тўлдурурсен.
Ёй бу йўлўки сўзларни эшитгач, бағри қотғунча кулди. Аммо бир зарра юмшамади. Қаттиқ сўз бошлаб ойитти, андоқким, жунуний шоир ойтибтур. Байт:
Ман он наям ки, зи тири маломат андешам,
Ғуломи рўйи камон абрўвони бадкешам .
Яна сени ўқчилар банд-банд қилиб, ўртангдин ёрмоғунча менинг бирла қовуша олмадинг. Басе ўғрилар бирлан ҳамсуҳбатлиқ қилғон учун барги най тўнунгни сўюб, ичингни ёрдилар.
Эй хокийи хоксор, неча ўзунгни ранж тутарсен, эй ғайратсиз, бир бошоқ учу-н ҳар бутанинг тубинда хўшачинлардеқ туфроққа ботиб, хирманингни елга берурсен. Басе шгҳлавонлар қошида менинг эвимдин қочиб, ёзи-ёбонда бошингга туфроқ совурурсен. Эмди санга бу журъат қайдин пайдо бўлдиким, менинг олимда туз туруб, ўқ учидин сўзлашурсен ва мени пайваста соҳиб ҳуснлар қошина менгзатиб айтурлар. Назм:
Он ду абруйи муқаввас ду камонанд баланд,
Ки ба сад қарн чунии турфа камон натавон сохт .
Яна ошиқлар маъшуқ қошинга пайваста ташбиҳ учун ўқурлар. Байт:
Ҳар кужо мургн диле бол кушояд филҳол
Ба камон гушаи абру з ҳавош андозад .
Басе ўқ бу сўзларни эшитгач айиттиким: «Зиҳи нодонки, сен сен! Магар қариган жиҳаттин ҳариф бўлубсенки, ўзунгни тия тутмайсен!» Басе шайхи фасоҳатки, гулистонда булбулдек ҳазор достони бордур, мен (и) гулузор қоматина ташбиҳ қилйб айтур. Назм:
Бирабуд дилам дар чамане сарви равоне,
Заррин камаре, тир қаде, мўр миёне .
Басе Хожа Ҳофизи Шерозий мени мустажобуд-даъватларнинг дуоси деб айтур. Назм:
Аз ҳар гарона тири дуо кардаам равон,
Бошад казон миёна яке коргар шавад .
Басе Хожа Камолки, латофат ва зарофат бобинда соҳиб камол эрди, мени норван қоматлиқ сим андомлар қаддина ташбиҳ қилиб айтур. Назм:
Ҳаоки бар тири кадаш чашме намедузад, Камол,
Ростиро росг бояд дўхтаи, чашмаш ба тир .
Яна Хожа Салмон шамшоддек ростлиғимни кўруб, мени дилшод ғамзасина менгзатиб, айтур Байт:
Тири хаданги ғамзаат аз жони мо гузашт
Бар мо зи гамзайи ту чи гўям, чиҳо гузашт?!
Яна Саккокийким, турк шоирларининг мужтаҳидидур, менинг муносиб ҳолимға айтур. Назм:
Жоним фидо бўлсун санинг ғамзанг ўқина нечаким,
Ҳар неча қошинг эгмаси ўқтек бўюмни ё қилур.
Яна мавлоно Лутфий ки лутфи табъ бирла зурафо орасинда машҳур эрур, мени жафочи бевафо маҳбубларнинг ғамзаси деб айтур:
Хадангн ғамзасини кўргач айттим:
«Манинг жонимға ўт солғон сен-ўқсен!»
Яна муаллифки, ушшоқ аро муҳаббат ўқина нишона бўлди, мени оҳга нисбат қилиб айтур. Байт:
Зи дил бар мекашам сад новаки оҳ
Ки, аз жон бигузарад тири ту ногоҳ .
Яна сен зиёда сарлиқ қилиб ўзунгни хўблар қошина менгзатқон учун, мувофиқи ҳолинға биайниҳи муаллиф айтур. Назм:
Бэ абрўйи ту ки, дар айни дилбари тоқаст
Гумони [каж]ки, камонрост аз зиёда сарист .
Яна айттингким, манинг эвимдин қочиб туз талошурсен деб. Бу сўзни худ рост ойиттинг, агарчи эгри сену мен рост. Аммо бизинг орамизда ҳеч навъ жинсият йўқтурки, мудом ва аслият бўлғай деб, бу рубойини ўқуди:
Бо бад манишину ҳам марав хонайи у.
Дар дом бияфти чу хўри донайи у.
Тир аз сари рости камонро каж дид,
Диди ки, чи гуна жаст аз хонайи у .
Басе ёй ўқнунг ўткун сўзларин эшитиб, таҳаммул қила билмай, ҳимоят учун ўзин гиришга боғлади ва кечган мунозара ва мубоҳасани тақрир қилиб айттиким, ўқ саҳмидин мунунгдек икки букулубтурмен ва йиллардурким зиҳгир била бирга бош қўшуб, сени барлос деб хизматингға турубтурбиз. Эмди тенгри учун бизинг орамизда ҳакам бўлуб ҳакамлардек бу баҳсни айрит қил.
Гириш бу сўзни эшитгач, хомлиғидин печу тоб уруб, суман бўйлар сунбулидек ўзига тўлғониб, тоб келтура олмай зиҳгирга айттиким, «Агар мен барлос бўлсам, сен тархонидурсен. Раво бўлғаймуким, ё куч қилмай, ўқ ёға куч қилгой. Эмди маслаҳат улдурким, ани андоқ ироқ ташлаликим, ёнинг тўрини тўтиё қилиб топмағай».
Зиҳгир эшитгач, «Хуш бўлғой!»— деб, ятимона гиру баст кўрсатиб бармоғ кўзига қўйди. Гириш бирла иттифоқ қилиб ўқни ўзига яқин торттилар. Уқ аларни ўзидек рост соғиниб илгари борғоч, Гириш оғзиға андоқ таптиким, ўқнунг оғзи тўла қон бўлуб, торундек тубан қаро ерга кирди ва бу мунозарадин мақсуд улким, бу даврнунг каж табъларининг қошинда ҳар ким ё дек эгри бўлса, ёнларидан йироқ бўлмас ва ҳар ким ўқтек рост бўлуб, туз юруса, Яқинийдек йироқ тушар андоқки, Асий шо.ирнинг қитъаси бу сўзнунг ростлиғина гўёдур:
Ҳар ки шуд рост андарин майдон,
Ҳар кужо рафт беҳузур уфтод.
Аз кажи шуд камон ба паҳлуйи шоҳ,
Тир аз рости ба дур уфтод .
Агарчи бу сўзнунг соҳати васиъ эрди, шаииъ кўрунгай деб, сўз иқтисор бўлди. Умид, улким; рост табиат, мустақим зеҳнларнинг маҳаккида бу нақд тамом иёр бўлғай ва бу сафҳани мутолиа қилиб, бу номанинг силаси ўрниға азизлардин таваққуъ улким назм:
Яқинийнинг равонин шод қнлғай,
Дуойи хайр бирлан ёд қилғай.
Туганди ўқ ёйнинг мунозараси. Валлоҳу аълам.