Рабғузий (тахаллуси; асл исм-шарифи Носириддин Бурҳониддин ўғли) (13-аср охири — Хоразмнинг Работўғуз мавзеи — 14-аср бошлари) — шоир. Работўғузда қозилик қилган. Шарқ халқлари оғзаки ижодини, айниқса, ривоятларни, авлиё-анбиёлар тўғрисидаги қиссаларни чуқур ўрганган. Ўзи ҳам кўпгина ибратли ҳикоятлар, қиссалар ёзган.
Туркий халқлар адабиёти тарихида биринчилардан бўлиб насрда ривоятлардан ҳикоят, ҳикоятлардан қисса яратишни бошлаб берган. Бизгача «Қисаси Рабғузий» (1309—10) асаригина етиб келган. Асар мусулмон мўғул бекларидан Носириддин Тўқбуғанинг топшириғи билан ёзилган. Китоб туркий тилда, асосан, насрда, мадҳиялар, баъзи қиссаларнинг хулосалари, лирик кечинмалар ва хотима қисми эса назмда ёзилган. Қуръони каримдаги баъзи лавҳалар, исломга оид бошқа китоблардан ва Абу Ишоқ Нишопурийнинг «Қисас ул-анбиё»сидан айрим фактлар асарга асос қилиб олинган. Асар анъанавий ҳамд ва наът билан бошланади, сўнг унинг ёзилиш сабаби, муаллиф ҳақида маълумот берувчи қисқа сўзбоши, кейин эса қиссалар келади. Жами 72 қиссадан иборат.
Мавзу доирасига кўра, асар қиссалари жуда ранг-баранг. Оламдаги бутун мавжудот эгаси бўлган Аллоҳни улуғлаш, пайғамбарлар ҳаётига доир лавҳаларни эслаш, камтаринлик ва такаббурлик, ота-она ва фарзанд муносабатлари, эрк ва адолат мавзулари шулар жумласидандир. Қиссалар ҳажми турлича: Масалан, Юсуф ҳақидаги қисса салкам 100 саҳифани ташкил қилса, Лут ҳақидаги қисса бир неча саҳифадангина иборат. Қиссаларда реал ҳаёт воқеалари билан боғлиқ мавзулар ҳам учрайди. Қиссалар баёнида, персонажлар тасвирида халқ оғзаки ижодининг бевосита таъсири сезилади.
Асарда маърифий-дидактик ҳикоятлар ҳам мавжуд (Луқмон ҳикояси ва б.), қиссалардаги ҳикоятларга дунёвий руҳ ҳам сингдирилган (Юсуф қиссаси ва б.). Рабгъузийнинг бу асари ўзбек адабиётида бадиий наср ёдгорлигининг етук намунаси ҳамда 13—14-асрлар эски ўзбек адабий тилини ўрганишда асосий манба сифатида аҳамият касб этади. Қиссанинг 15-асрга оид қўлёзмаси Лондондаги Британия музейида, 16-асрда кўчирилган нусхаси Санкт-Петербургда, 19-асрда кўчирилган қўлёзма, шунингдек, босма нусхалари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида (инв. ?1025, 7397, 1874) сақланади.
Ҳабиб Абдуназар
"Қисаси Рабғузий"дан:
ҚИССАСИ ОДАМ САФИЙ АЛАЙҲИС-САЛОМ
Ҳақ яратди тангсуқ Одамни тафиз ер кўркидин,
Ўзга сурат тузди андоғ ажун ичра илкидин.
Тахтини кўтуруб фаришта ужмоҳ ичра кивуруб,
Тезгинурда чиқмадилар ҳаргиз анинг эркидин.
Чиқди ҳавво бирла бўлуб хуш танаъум қилдилар,
Ичтилар ужмоқ шаробин,едилар эт эркидин.
Билди асмо илмини ул эту берди белгулук,
Барча тиллар бирла сўзлар този форсий туркидин.
Ўркади беш юз йил анда жуфти бирла овунуб,
Ичти шарбат сиғрақинда еди неъмат таркидин.
Мунди ужмоҳнинг буроқин кезди анинг теграсин,
Ҳулла кизди эгнига ҳам бошға урди бўркидин.
Озди Иблис макри бирла бирук эрди ёлғузин,
Икки буғдой еди чиқти секкиз ужмоҳ мулкидин.
ҚИССАСИ НУҲ НАБИЙ АЛАЙҲИС-САЛОМ
Кун туғардин кун ботарға Нуҳ яловоч даъвати,
Эллик ўксук минг йил эрди ул рисолат муддати.
Кеча -кундуз ўзи ёлғизқазғу, эмгак юкланиб
Сўз эшитмаз кофир аро кунда ортди заҳмати.
Ҳаққа "Рабби лотазар" деб ялбориб қилди дуо,
Бу ижобатда дуодин қирқ йил эрди муҳлати.
Дин учун кўп қин тортиб юриту ҳақ ёрлиқни,
Бизга сўкунч эмгак ичра қолмади ҳеч тоқати.
"Васнаъ ал-фулка" амри бирла йўнди уч кат бир кеми
Ани мунди этди эрса халққа тўфон ҳайбати.
Ягди ямғур,эсди еллар,остун-устун олти ой,
Кўрса мундоғ мундинортуқ мавломизнинг қудрати,
Ўзи қолди уч ўғил ҳам уч келинлар этагу,
Барча ўлди юб туганди куфру зулмат бидъати.
ҚИССАСИ ҲУД АЛАЙҲИС-САЛОМ
Нуҳда кезин Ҳуд яловоч бўлди уч юз йил кечиб,
Юрир эрди кўп халойиқдин,шаъриатдин қочиб.
Тунла-кундуз Ҳуд тегурди тенгримизнинг ёрлуғин,
"Саккиз ужмоққа кеэлинг",теб ҳақни ботилдан сижиб.
Рабқа ёзиб,йўлдан озиб,сунмадин динға бўюн,
Ҳақға тониб,халқға ёниб,бутға сиғиниб,хамр ичиб.
ҚИССАСИ СОЛИҲ ЯЛОВОЧ АЛАЙҲИС-САЛОМ
Ақл ануб келгил,эшит,Солиҳ яловоч қиссасин,
Булгулук бошдин оёқға айтайин мен жумласин.
Ҳақ рисолат берди эрса туз тегурди қавмиға,
Юриди тун,кундузин олди Самуднинг зумрасин.
Қилди имон даъватини,қўлдилар бир мўжиза,
Қўлди ҳақдин,чиқди инган ёрди тоғнинг саҳросин.
Бўта туғилди барча тузин ани тингла кўрдилар,
Кун кезиклаб сув улашди ичти кенду ҳиссасин.
Тондилар ҳақдин қамуғИ,қилдилар кўп маъсият
Уқмадин Солиҳ сўзинсўзин ҳам ушбу инган қиссасин.
Келди югуриб икки бўзчи бир азоқин кестилар,
Бўтаси инграб қайитти остилар уч саҳбасин,
Уч кун ичра бўлдилар сариғ қизил ҳам қоп-қаро
Қудрати бирла уғон қодир эмурди барчасин.
ҚИССАСИ ИБРОҲИМ АЛАЙҲИС-САЛОМ МАА НАМРУД АЛАЙҲИЛ-ЛАЪНА
Эвда туғған, эрнак эмган, тоғда турған Иброҳим,
Юлдуз англаб, ойни тонглаб, кўкка инған Иброҳим.
Айди бир кун:"Эй она, айтғил манинг тенгрим ким ул",
Айди:"Манман"кул "сенинг ким?" тею сўрған Иброҳим.
"Ўш отанг ул",теди. Айтур:"Ким отамнинг тенгриси",
Айди:"Намурд тенгриси ким", тею сўрған Иброҳим.
Етти еру кўкнинг ҳижобин очдимавломиз, анга,
Остун-устун Арш, Сароға тегру кўрган Иброҳим.
Уй,тева,қўйлар бўғузлаб то қийпматға теги,
Бу қўнуқ тутмоқ тўрасин халққа қўзған Иброҳим.
Ўғлини қурбон қилурда кўкда ўтлаб семирган,
Қуч фидосин Жаброилдан ерда булған Иброҳим.
ҚИССАСИ ИСМОИЛ АЛАЙҲИС-САЛОМ
Содиқ ул-ваъд атанибон ваъдасин қилди вафо,
Тепти ерга икки азоқин, топти ерда бир қузуғ,
Булди замзамнинг сувини, бўлди иллатға шифо.
Каъбанинг тошин ташиб қурбон қилған ул Забиҳ,
Теграсинда тоғ тануқлар Марва эрди ҳам Сафо.
Халқ аро ортуқ бағирсоқ эрди мавлоға мутиъ
Ўзгаларга вофий эркан, ўзига тегди жафо.
Туғмадуқ эрди онадин туғди ёлғиз бир ўғул
Туғмади андин ялавоч ёлғиз эрди Мустафо.
ҚИССАСИ ЛУТ АН-НАБИЙ АЛАЙҲИС-САЛОМ
Иброҳимнинг ҳақ қардоши Ҳозар ўғли эрди Лут,
Ёрлиғ кўп телим йиллар қувониб ўзи бирла турди Лут.
Жаброил келди ялавочлиқ тегурди мавлодин,
Ёрлиғ эшитиб куч кетурди эв таркак борди Лут.
Таб қилинг,бутға табунманг, бот кеэлинг имонға теб,
Қирқ йил эмгаб тўнг, ариғсиз кофир аро турди Лут.
Анча тенглик бўйнағунинг бири йўлға кирмади,
Қазғулуқ бўлуб умид кесди улардин эрди Лут.
Бир яратған ҳақға ёнди ёлбориб, қилди дуо,
Жаброил қанит тўқинди, қирди Оллоҳ, кўрди Лут.
ҚИССАСИ ЯЪҚУБ АЛАЙҲИС-САЛОМ
Совчи Ишоқ ўғли теб бу отни олған Яъқуб ул,
Олти хотундан ўн икки ўғлон бўлған Яъқуб ул.
Мунча ўғлон орасинда онгсизин ул ўниқа,
Ўн биринчи ўғлин ўлтуруб ўлю турған Яъқуб ул.
Кеч аёлинг кеч ўғурда йиғилу кириб йиғлашу,
Бўри эди, теас ўзин ерга чалған Яъқуб ул.
Байт ул-аҳзон ичра кириб тунла кундуз инграю,
Юзи кўрклук Юсуфни ҳақдан қўлған Яъқуб ул.
Тошға чиқған, куни туғған, кўрк учун кўз олдуруб,
Кўкси куйган ўтда ёнған, бағри ўлған Яъқиб ул.
Ўзи мунглуғ, кез юракли мавлонинг мурсал қули,
Ул чечактак энгғИ кўсаб, менгзи сўлған Яъқуб ул.
Етти яшаб ёш ўғулни йиртубон ёши оқиб,
Ани сексон йилда кезин қайра бўлған Яъқуб ул.
ҚИССАСИ ЮСУФ СИДДИҚ АЛАЙҲИС-САЛОМ
Чин ўн икки эрди Яъқуб совчининг болалари,
Кўрса анинг биртак эрди бўйлари, бололари.
Ўн биринчи Юсуф эрди суврати явлоқ бадиз,
Лаъл ичинда гулчилар кўп луълуЪИ лолалари.
Кўрк қилиқ зийнат малоҳат ҳам нубувват, ҳам карам.
Ота севган,отасинға туш кўруб йўрдирғучи,
Не ҳасад қилди, кўр анга ул ўгай оғалари.
Ул Миср мулки ичинда маликлар хотунларин,
Қул қилған ул қамуғни зулфининг лолалари.
Қул сотилди эл ичинда қайра олди қул қилиб
Волий бўлди Миср ичинда бўлдилар мавлолари.
ҚИССАСИ ЮНУС ЯЛОВОЧ АЛАЙҲИС-САЛОМ
Нинваға ҳақ яловоч Юнус эрди ёлғузун,
Юз минг эвлик эл таба ёрлиғ этурди ёлғузин.
Мунча сонлиғ халқ ичинда бири йўлға кўнмади,
Ҳаққа ёзиб, йўлдин озиб юрудилар йўлсузун.
Чиқди элдин ўфка бирла ўтру келди бир тенгиз,
Ети сув қобти балиқ қорниға тушди юзун.
Икки ўғли бирла эрди, бўри еди бирисин,
Бирини балиқ элтди кўрди ани ўзи ўз кўзин.
Ич қоронғулуқда балиқ қорнини меҳроб этиб,
Ҳақға ёниб қилди тоат, тасбиҳ айди тун узун.
Халқдин озорланди, чиқди, кирди балиқ қорниға,
Тун-кун анда инграбон қолди кеча кундузун.
Рабби Уғон қутқарди андин қавми имон келтуруб,
Келди юз минг эр қамуғ бешин ўнун ўттузун.
ХОТИМАТИ ҚИССАСИ АЛ-РАБҒУЗИЙ
Ўш битдим бу китобни,эй эранлар эр бўзи,
Бир йил ичра кечти анинг ёйи қиш ёзу кузи.
Уйқу буздум, ўзум уздум, созъни туздум тун-ла ман,
Эрта қўптум, хома урдум, эмгандим тун-кундузи.
Боғ қўпордим тол йиғочлиқ ёш япурғоқ ол чечак,
Емиши ҳикмат, фазойил ояти ахбор юлдузи.
Қон қуриттим, жон қувортим, кон чиқардим тош қазиб,
Соф қизил олтун сочиқлаб безадим бу ер юзи.
Хотирим бикрин эктим парда ичра тугматек,
Кизладим текмалардин тегмасун теб ёт кўзи.
Кўрки ортти кунда етти кўз қулоққача қувуб,
Тўнадим турлук тавордин Рум, Хитой атлас, чузи.
Моҳир эран меҳри тушти меҳрини берган телим,
Меҳри бирла қолди солим, йўқ энгинда тўг тўзи.
Бориб изтим Носуриддин Тўқбуғабек тапуғиға,
Тилаюрму, тиламасму белгулук билсун ўзи.
Ояти ахбор асли анинг, ўзининг оти "Қасис",
Бош азоқға тегру боқсанг туб яловочлар сўзлари.
Бу мурассаъ жавҳар аро Мустафо ёлғузтек,
Эшлари тўрт, икки ўғлон, хотун эрди тўқузи.
Аввали Одам Атомиз, охири хотами Расул,
Бу тузук бирла тузулди анбиё мурсал тўзи.
Тўртагу отлиғ саҳоба, икки сиҳр, икки хотин,
Сўнгра мақтал зикри бирла тўлди қисса тўғузи.
Ўзгалар кўп оламунчуқ туздилар эл тизгиниб,
Ман гуҳар дур йинжу туздум кезмадим ёбон ёзи.
Етти юз ўн эрди йилғаким битилди бу китоб,
Туғмиш эрди ул ўғурда ҳут саъодат юлдузи.
Кун туғардин кун ботарға кошки теги сўзларим,
Эшитгандин дуо қўлдум мискин Носир Рабғузий.