Истеъдодли адиб Мурод Муҳаммад Дўст 1948 йили Самарқапднинг Жом қишлоғида туғилди. У Тошкент Давлат дорилфунуиини тугатгач, Москвада Адабиёт институтида таҳсид кўрди. Сўнгра «Ўзбекфилм» киностудиясида, «Шарқ юлдузи» ойномасида фаолият кўрсатди. Унинг ижоди 70-йиллардан бошланган бўлиб, дастлаб ҳикоялар ёзишдан иш бошлади.
Ёзувчининг дастлабки ҳикоялар тўплами 1976 йили «Қайдасан, қувонч садоси» номи билан нашр этилди. Сўнгра унинг «Мустафо», «Истеъфо», «Дашту далаларда», «Галатеиа қиссалари», «Чоллардан бири», «Бир тойчоқнинг куни» каби ҳикоя, қиссалари чоп этилди. 1983 йилга келиб, унинг«Галатепага қайтиш» номли романи яратилди. Шундан сўнг у турғунлик даври маънавий, иқтисодий ва сиёсий таназзулидан ҳикоя қилувчи «Лолазор» (1988) романини яратди. Бу роман 1990 йилда Ҳамза мукофотига лойиқ топилди. У ҳозирги кунда Ўзбекистон Реолубликаси Президенти матбуот маркази раҳбаридир.