Эҳтиросли шоира, журналист, мушоҳаданавис, фаол жамоатчи, Ўзбекистон Республикаси халқ ноиби, Республика Президентлик Кенгашининг аъзоси, «Саодат» ойномасининг бош муҳаррири, Республика хотин-қизлар Кенгашининг раиси Ҳалима Худойбердиева 1948 йили Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида оддий деҳқод оиласида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб, 1968—1972 йиллар мобайнида Тошкеит Давлат дорплфунунида таълим олган. Сўнгра «Саодат» ойномасида бўлим бошлиғи, муҳаррир ўринбосари вазифаларида ишлаган. 1975—1977 йилларда эса Москвадаги Олий Адабиёт курсида ўқиган. Ўқишдан қайтгач, 1978—1982 йилларда «Ёш гвардия» нашриётида бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
Унинг ижоди 60-йилдардан бошланган бўлиб, ҳозиргача йигирмага яқин шеърий, публитсистик асарлар тўплами нашр этилган. Унинг биринчи шеърий тўплами «Илк муҳаббат» 1969 йилда нашр этилди. Шундан сўнг «Оқ олмалар» (1973), «Чаман» (1974), «Суянч тоғларим» (1976), «Гордост» (1976), «Бобо қуёш» (1977), «Иссиқ қор» (1979), «Белие яблоки» (1980), «Садоқат» (1983), «Муқаддас аёл» (1988), «Юрагимнинг оғриқ нуқталари» (1991) каби шеърий, публитсистик асарлар тўплами чоп этилди.
Шоира Ҳалима Худойбердиева шеъриятинннг мавзу ва маъно кўлами ниҳоятда кенг ва чуқурдир. Унинг шеърларида гўдак, аёл, ота-она, ер-сув, табиат ва тоғу тош ва қушлар тақдири, уларнинг яшаш тарзи, табиати, ҳолати ифодаланади деса бўлади. Яхлит ҳолда инсон, табиат ва жаният муаммоларининг деярли барча кўринишлари шоирани ҳаяжонга солади. Тупроқ, она ер ва инсон тақдири бир бутунликни ташкил этади. Шу боисдан ҳам у бир шеърида «Мен шу тупроқ куйчисиман» деб ғурурлапади. Энг муҳими, шоир нима ҳақида, ким тўгрисида ёзмасин, кўпинча ички ёки ташқи, руҳий ҳолатларни чизишдан кўра, ўй-мушоҳадалар зиддиятларини чизишга иштиёқ кучли. Шу боисдан бўлса керак, шоирани мушоҳаданавис адиба ҳам дейишади. Мана шу ҳолат ва шеъриятидаги соддалик, самимийлик китобхонни ҳам ўзига жалб этади:
Ўқувчим, тўкилди оғу билан бол,
Мен шеър деб атадим унинг отини.
Ҳаяжонли кунлар мевасини ол.
Ол, уйқусиз тунлар мукофотини.
Ҳа, шоиранинг барча шеърлари, тўпламлари ана шу дардли, ҳаяжонли кунлар ва тунлар мевасидир.
Ҳалима фақат шоирагина эмас, оташнафас публитсист ҳамдир. Айниқса, унинг «Юрагимнинг оғриқ нуқталари» тўпламига кирган барча асарларида замонамизнинг энг долзарб муаммолари ҳақида мушоҳада юритилади. Уларда Она, Аёл, Эзгулик, Болалик ва Келажак бош қаҳрамон сифатида намоён бўлади.
Ҳалима Худойбердиева фақат оташнафас шоира, публитсистгина эмас, моҳир таржимон сифатида ҳам баракали ижод қилмоқда. Хусусан, унинг Фазу Алиева, Силва Капутикян, Иброҳим Юсуповлардаи қилган таржималари эътиборлидир. Атоқли адиба Зулфия сўзлари билан айтганда, Ҳалима «Туйғу, ўйлар, тошқин ҳислар» билан тўла шеърият ижодкоридир. Унга «Муқаддас аёл» шеърий тўплами учун 1990 йилда Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти берилди. 1992 йилда эса Ўзбекистон Республикаси халқ шоираси деган юксак унвонга сазовор бўлди.