Алишер Навоийнинг ўзбек тилидаги мактублар тўплами бўлган “Муншаот” асаридаги турли вақтларда, турли кишиларга ёзган хатларининг адресати кўрсатилмаганлигига қарамай, уларнинг баъзиларини мазмунига қараб, қайси шахсга битилганлигини аниқлаш мумкин.
Мактубларнинг мазмуни, тилга олинган баъзи тарихий воқеалар ва муаллифнинг мактуб шахсига нисбатан салбий ёки хайрихоҳлик муносабатларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, уларнинг аксарияти Султон Ҳусайн Бойқаро ва унинг сарой аҳплларига ёзилгандир. Шунингдек, бир нечта мактуб Ҳусайн Бойқаро ўғиллари (Бадиуззамон, Шоҳ Ғариб Мирзо ва бошқалар) номига битилган. Бу мактублар ҳам давр тақазоси туфайли ёки Навоийнинг уларга бўлган самимий муносабатининг ифодаси сифатида майдонга келгандир.
“Муншаот" даги 55-мактуб ана шундай мазмун эътибори билан жуда харакгерлидир. Унда Навоий ўз мактубини йўллаётган шахсга давлатни идора этиш борасида қимматли таклифларни баён этганки, бу ёзилганлардан унинг илғор фикрли, оқил ва ҳушёр давлат арбоби эканлиги яна бир бор намоён бўлади. Шу боисдан Навоийнинг ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ёритувчи бир қатор илмий асарларда мазкур мактуб тилга олинади. Бироқ, таассуфки, ана шу илмий рисола ва мақолаларда бу мактубнинг. адресати турлича талқин қилинади. Чунки, тарихчи Р.Н.Набиевнинг “XV аср Мовароуннаҳрнинг иқтисодий-сиёсий ҳаёти тарихидан” номли мақоласида “Алишер Навоийнинг давлат ва уни идора этиш ҳақидаги прогрессив ғояларини ифодаловчи бу мактуб Ҳусайн Бойқаронинг ўғлига ёзилган” дейилса, кейинги йилларда майдонга келган “Ўзбек адабиёти тарихи” (Н.Маллаев), “Навоийнинг қалб дафтари” (И.Султонов), “Буюк даҳо мактублари” (Ҳ.Алихўжаев) ва “Адолат пешаси” (Й.Абдуллаев) каби рисола ва мақолаларда ўша мактуб шахсан Султон Ҳусайн Бойқарога ёзилган, деб кўрсатилади.
“Ўзбек адабиёти тарихи” беш томлигининг II-томидаги Навоий “Муншаот”ига бағишланган қисмида (бу қисмни навоийшунос С.Ғаниева ёзган) бу мактуб Бадиуззамонга ёзилганлиги таъкидланади.
Мактубнинг адресати аслида ким? Бизнингча, бу саволга жавобни мактубнинг ўзидан қидириш мақсадга мувофиқдир.
Мактубда Навоий давлатни идора этишда нималарга амал қилиш кераклигни санаб ўтар экан, бу кўрсатмаларнинг баъзиларини “юқори” сўзи билан боғлиқ жумлалар орқали ифода этади. Яьни: “Яна улким, юқоридан ҳар навъ ҳукм етса, агар куллий ва агар жузвий-вақтида ҳукм йўсини била ишга файсал берилмай, агар қилғулуқ иштур, ҳукм йўсини била қилинса, агар муяссар бўлмас бўлса ҳам жавобин бот (юқорига-Ю.Т.) арздошт қилиб юборилса.
Яна улким, ҳар турлук арздоштким юқори битилса, “насх ва таълиқ” хати билан андоқ хоко битилсаким ўқурда кишига ташвиш етилса...”
Навоийнинг ана шу каби таклиф ва кўрсатмалари шаҳар ва вилоят доирасида амалга оширилиши лозим эканлиги яққол кўзга ташланиб туради:
“Яна улким, шаҳар эҳтисоби (назорат иши) амрида яхши эҳтимом қилинса,...
Яна улким судурға ҳукм бўлсинким, шаҳар масожидин эҳтиёт қилиб, имом, муаззиндин маҳалла аҳлин сўруб, балким хат олиб, намозға тарғиб қилсинлар,...
Яна улким судурға ҳукм бўлсинким, вилоят авқофидан (вақф қилинган ерлардан) хабардор бўлсинлар,...”
Бу баён қилинган фикрлардан кўринадики, хат йўллаётган шахс мамлакат эгаси эмас, вилоят ҳокимидир. У “юқори”дан, мамлакат ҳукмдоридан бўладиган фармонларни ўз вақтида бажарса ва “юқори”га, мамлакаг эгасига, юбориладиган хат-ҳужжатларни “насх ва таълиқ” хати билан ёзилса, деган таклиф-истак айтилмоқда.
Мамлакат эгаси ким бўлиши мумкин? Бу шубҳасиз, мактубнинг бир қанча ўринларида тилга олинаётган Мирзо, яъни Султон Ҳусайн Бойқародир. Бунга ҳам мактубнинг уладан далил қелтирицх мумкин.
“Яна улким, -дейилади маклубнинг бир ўрнида, Мирзо навкарлариким, анда қуллуққа маш-улдирлар. Мирзо навкарлиги ҳайсиятидан (Мирзо аскарлари бўлганлиги учун-Ю.Т.) иноят ва ҳурмат алар бобида кам бўлмаса, лекин баҳодирлиғи биридин зоҳир бўлса, бозхост ва сиёсатда маъзур тутилмаса”.
Афтидан, Ҳусайн Бойқаро қандайдир сабабларга кўра мазкур вилоятга ўзининг бир миқдор навкарларини қолдирган ёки юборган. Бу навкарлар давлатники бўлганлиги туфайли ва, қолаверса, Султон Ҳусайннинг оталик ҳурматини ўрнига қўйиш учун уларга “иноят ва ҳурматни” кўпроқ қилиш керак. Борди-ю уларнинг, яъни навкарларнинг бирортаси тарафидан интизомни бузиш ҳолати юз берса, бу давлат хавфсизлигига дахлдор иш ҳисобланиб, ундай кишини жазолашдан четда қолдирмаслик керак.
Макубда тилга олинаётган Мирзо, яъни ота-Султон Ҳусайн Бойқародир, деган хулосага келишимизга яна бир далил бор. Бу тубандаги жумлалардир:
“...Аммо саъйи қилсаким, жаъми умурда тенгри таоло ёдидин ғофил бўлмаса. Мирзони дағи кўрулса, то бу икки ши мужиби саодати дину дунё бўлса”. Яъни, барча ишларда Худони ёдда сақлаш билан бирга ота хотирини ҳам унутмаслик керак. Бу икки иш билан дин ва дунё саодатига эришилса. Бундай фикр Навоийнинг шаҳзода Бадиуззамонга ёзган бир хатида кенгроқ берилган: ”Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрубдирларким, тенгри таоло ризоси ота ризосиға вобастадур ва тенгри таоло ғазаби ҳам ота ғазабига вобастадур. Бас, киши ота ризосини ҳосил қилса, тенгри таоло ризосини ҳам ҳосил қилиш бўлғай ва ота ғазабига учраса тенгри таоло ғазабига учралиш бўлғай”.
Кўринадики, хат Ҳусайн Бойқарога эмас, унинг ўғилларидан бирига, қайсидир вилоят эгасига ёзилган.
У ким ва қайси вилоят эгаси бўлиши мумкин?- Бу саволга ҳам мактубдан айрим ишоравий ўринлардан ва бошқа мактубдаги ёзилганларга қиёслаш билан жавоб топиш мумкин.
Мактуб йўлланаётган ҳукмдор тасарруфидаги ерлар ва у ердаги аҳоли ҳаёти, ҳаттоки бу вилоятдаги ҳар бир даҳанинг ўзига хос турмуш тарзи билан Навоий яқиндан танинш кўринади. Шунингдек, мазкур вилоятнинг асосий иши, диққат эътибори чегараларни мустаҳкам тутиб туриш эканлигини у яхши тушунади:
“Яна улким, атроф ва жавонибдағи элнинг арздошти келса, боз узагур элни кўп мавқуф қилинмаса. Ҳар қайсиға ўз хўрд ҳолиға кўра илтифот қилиб, ботахсис Мир Зайнобиддин жонибиким, риоят бағоят вожибдур...
Яна улким, ул вилоятларнинг бир куллий иши даҳонларнинг (чегарадан кириш жойларининг) забтидур (қўлда тутиб туришдур). Бу маҳалда кўнгул тиламасдек амре воқиъ эмас, даҳонларда андоқ мазбут (ишончли) кишилар қўюб, андоқ мустаҳкам ва мазбут қилилсаким, наузу биллоҳким, агар амре (бир иш) ҳодис бўлсаки, мужиби тараддуди хотир бўлса, даҳонлар тарафидин хотир бикуллий жам бўлса”.
Демак, мазкур вилоятда Навоийнинг ўзи бир неча муддат яшаган ва у ер Ҳусайн Бойқаро давлатининг чегара вилоятларидан биридир. Бу вилоят қўшнй мамлакатлардан Ироққа чегарадош бўлганлиги туфайли ана шу мамлакатдан бўладиган хавф-хатарларниш олдини олиш учун у ерга ҳушёр ва сезгир кишиларни юбориш, бирор хавф-хатар сезилса зудлик билан “юқорига”, мамлакат амдорига хабар қилиш жоизлигини силлиқроқ тарзда уқтиради:
“Яна улким Ироқ мамлакатиға фоҳимлик, ҳушлик кишилар йибориб, доим хабар Ттутилса, Арз қилур йўсунлиқ хабарларни арздошт қилиб, юқори йиборилса, ул бобда (юқоридан-Ю.Т.) не ҳукм бўлса анга кўра қилилса”.
Бу ёзилганлардан мактуб йўлланаётган шахс Навоийнинг ўзи салкам икки йил ҳокимлик қилган, Хуросон давлатининг муҳим чегара пунктларидан бўлмиш Астробод ҳокими шаҳзода Бадиуззамон бўлиши мумкин, деган хулосага келамиз.
Шу ўринда “Муншаот”даги биз сўз юритаётган мактубдан олдин берилган, мазмунидан кейинги вақтлардаги (1495-1496) воқеалар сабабли ёзилганлиги очиқ кўриниб турган бир мактубдан Навоий битган қуйидаги сўзларни эслаш жоиз кўринади:”Ҳолоким (Мирзо-Ю.Т.) Астрободдан бориб, яхши навкарлар қўшиб, Сизни йибордилар ва бу хабарлар Ироқдин келурини ва кумаклар (беришингизни-Ю.Г.) хаёл қилиб эрдилар. Ҳам маҳдумзодалардан ва ҳам беклар ва ичкилардан ва ҳам соийир халқ сиздин андоқ кўз тутар эрдиларким, агар Ироқ вилояти фатҳ бўлса, доги хизматкорлиғ, бандалигингизни улуғроқ қилғаймиз”.
Демак, бундан аввалги тилга олинган “анда қуллуққа машғул” навкарлар Ҳусайн Бойқаро томонидан хавф-хатар туғдириб турувчи КЎшни мамлакат Ироққа юриш қилишида Астрободга ёрдамчи куч сифатида юборган ва у ўғлп Бадиуззамондан катта “кўмаклар ва хизматкорлиғлар”ни кутган.
Шундай бўлгач, сўз юритилгаи мактуб Ҳусайн Бойқарога эмас, балки унинг ўғли, Астробод ҳокими шаҳзода Бадиуззамонга ёзилган бўлиб чиқади.
ЮСУФ ТУРСУНОВ