Уйқу учти, жонға тушти валвала,
Неча хублар сори ўғрин кўз сола?
Бу ёруғлуқ жумла хублар юзидур,
Бир баҳона беш эмастур машъала.
* * *
Мен тилармен васлинг оҳи сард ила,
Дийдаи гирёну рўи зард ила,
Заррае кўнглунга таъсир айламас,
Неча кун нолиш қилурман дард ила.
* * *
То ҳаётингдин кишиким маҳл ўла,
Кечмагай ёриндин улким аҳл ўла,
Цўймағил бизни рақиб сўзн била,
Ўзга ён ҳар дам эгилмак саҳл ўла.
***
Эй кўнгул, бу йўлда не ғамдур санга
Ким, хаёли ёр байрамдур санга.
Севдуиг ўз ҳаддингдин ортуқ ёрни,
Гар сени куйдурсалар камдур санга!
* * *
Фурқатингни чеккали жон қайдадур,
Сабр этарга сенсиз имкон қайдадур.
Бизни бир йўли фаромуш айладинг,
Ул бурунқи аҳду паймон кайдадур?
* * *
Гар сайр учун ул моҳи тобон чиқадур,
Қўл солиб, этак йиғиб хиромон чиқадур
Чун жилва қилиб ногаҳон боқса қиё,
Ҳар бир боқишиға юз сучук жон чиқадур.
* * *
Ҳар нечаким сарв қоматлар қўпар,
Сизга ўхшаттим, қиёматлар қўпар.
Ул балолиқ қошким қиёлаб ётур,
Ҳар замон ондин қиёматлар қўпар,
** *
Улки шамшири жафо илкиндадур,
Дард агар берса даво илкиндадур.
Дуняликта менда бил бордур кўнгул,
Ул дағи бизни вафо илкиндадур.
* * *
Сурати Юсуф, нигоро, сендадур,
Доим анфоси Масиҳо сендадур.
Юзум ўлди заъфарон дард илкидин,
Қил иноятким, мудово сендадур.
* * *
Бевафолиқ ичра равнақму бўлур?
Даъвии меҳр айласа ҳақму бўлур?
Бир соғинсанг бизни ою йил керак,
Яхшиларнинг меҳри мундақму бўлур?
* * *
Дилбаро, Юсуф жамоли сандадур,
Дилраболиқнингки ҳоли сандадур.
Умр кечти-ю, мени бир сўрмадинг,
Бевафолиқнинг камоли сандадур.
* * *
Ҳар неча жавру жафолар сандадур,
Юз чевурман токи жонлар тандадур.
Бевафолиқни кўруб узмас умид
Бас, қатиқ жонлиқ кўнгулким мандадур.
* * *
Шеваким, ул сарви озодимдадур,
Ҳам магар ул моҳи Навшодимдадур.
То абад ҳаргиз унут бўлғуси йўқ,
Бу жамолу ҳуснким ёдимдадур.
* * *
Бу не қошу ғамзаи айёр эрур?
Бу не шаклу шевау рафтор эрур?
Сизга осондур агар мен бўлмасам,
Сенсизин лекин манга душвор эрур.
* * *
Улки халқ они малоҳат кони дер,
Руҳ они ҳусн ичра хублар хони дер.
Ўртади, кул қилди бизни ишқ ўти,
Ул жиҳатдин бизни оташдони дер.
* * *
Шева ул сарви равонднн хуш турур,
Ноз ўшул жони жаҳондин хуш дурур.
Мен севармен, ул мени севмас, дариғ,
Бу севишмак икки ёндин хуш турур.
* * *
Кимки жонлиқ бўлса жонони керак,
Хастани, албатта, дармони керак.
Бир неча кун ҳар киши севгай вале
Бу муҳаббатнингки поёни керак.
* * *
Жоми ишрат ҳар қачон нўш айласанг,
Ғамза бирла бизни мадҳуш айласанг.
Хизматингда тутмас эрдим бу умид
Ким, мени мундоқ фаромуш айласанг.
* * *
Эй сенинг ҳар бир карашманг қотилим,
Ўтти Мажнундин менинг дарди дилим.
Кўнглум ўртанди, доғи жоним чиқар,
Ишқингиздин ушбулардур ҳосилим.
* * *
Ул менинг жони жаҳонимға салом,
Жондин ортуқ меҳрибонимға салом.
Бир замон холи эмасмен ёдидин,
Муниси жони равонимға салом.
* * *
Ҳусн элинннг хони бордн, нетайин?
Аҳли диллар жони бордн, нетайин?
Шўри ншкин қўйди кўнглум бошиға,
Ул малоҳат кони борди, нетайин?
* * *
Йиллар учтум гарчи ишқиыг болидин,
Топмадим бир зарра оғзинг болидин.
Чун санга ишқ эмгаки тушмайдурур,
Не билурсан хасталарнинг нолидин?
* * *
Эй висолинг давлати аҳли футуҳ,
Зулфу юзунг ёдидур ороми руҳ.
Гар илик тутсанг равон тутқин, бегим,
Сабри Айюб бўлса, йўқтур умри Нуҳ.
* * *
Сенсизин айшу сурурим қолмади,
Йиғламоқтин кўзда нурим қолмади.
Ул қуёш юзунгдин айрулғон учун,
Қайғудин зарра ҳузурим колмади.
* * *
Сайд қилди бизни жайрон кўзлари,
Делва бўлди жон, эшитиб сўзлари.
Ёр агар қилса иноят, не ажаб,
Қулни чун девона қилди ўзлари.
* * *
Гар кўнгул севди сени қон килмади,
Куч била ўзини ҳайрон қилмади.
Сиздин ушмунча вафосизлиқ кўруб,
Эътиқодим зарра нуқсон дилмади.
* * *
Кўргамен ногаҳ янгоқинг вардини,
Тортгамен кўзга аёқинг гардини.
Топқамен деб васлидин бир кун даво,
Тортарам доим фироқинг дардини.