ХОРАЗМИЙНИНГ «МУҲАББАТНОМА» АСАРИ ҲАҚИДА
Хоразмий XIV аср ўзбек адабиётида дунёвий лириканинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган шоир. Хоразмий — унинг адабий тахаллуси бўлиб, аниқ номи бизга маълум эмас.
Ўзбек адабиётида биринчи марта нома жанрини бошлаб берган шоир Хоразмийдир. Унинг «Муҳаббатнома» асари Олтин Ўрда территориясида ҳукмронлик қилган Муҳаммад Хўжабекнинг илтимосига кўра ёзилган. Шоир ўз асарини Сирдарё ёқаларида ёзганлигини таъкидлайди.
Ҳозиргача «Муҳаббатнома»нинг фақат икки нусхаси фан оламида маълумдир. Улардан бири араб ёзувида бўлиб, XVI асрда кўчирилган, иккинчи нусхаси эса ундан анча олдинроқ, уйғур ёзувида кўчирилган, унда анча камчиликлар мавжуд. Ҳар иккала нусха Лондондаги Шарқ қўлёзмалари музейида сақланади.
«Муҳаббатнома»нинг XVI асрда кўчирилган ва Британия музейида сақланаётган нусхасининг фотокопиям асосида совет турколог олимлари илмий ишлар яратишган.
«Муҳаббатнома» асари ошиқнинг ўз маъшуқасига ёзган шеърий мактублари формасида тузилган. Асар 11 номадан иборат бўлиб, унинг 8 номаси ўзбек тилида ва учтаси (4, 8, 11) форс-тожик тилида ёзилган.
Маълумки, форс-тожик тилида яратилган номаларда маълум анъанага қатъий амал қилинади. Хоразмий ҳам шу традицияни сақлаган. Нома жанридаги асарлар худога ҳамд, пайғамбарларга наът билан бошланиб, сўнгра асарнинг кимга бағишланганлиги ва унинг мадҳи, лирик чекиниш — ғазал келтирилади. Шундан кейин эса асарнинг ёзилиш сабаби айтилиб, номалар келтирилади. Ҳар қайси номадан кейин маснавий ёки ғазал берилади. Натижада асар яхлит бир композицион қурилишга эга бўлади. Хоразмийнинг «Муҳаббатнома» асари ҳам шу тарзда тузилган.
Асарнинг ёзилиш йилини шоирнинг ўзи ҳижрий 754 йил (мелодий 1353 йил) деб айтади.
Ушбу тўпламга киритилган «Муҳаббатнома» асари биринчи дафъа ҳозирги ўзбек ёзувида тўла ҳолда нашрга тайёрланди. Бу эса ҳозирги замон ўқувчиларини XIV аср ўзбек дунёвий адабиётининг энг нодир ва гўзал бадиий намунаси билан яқиндан танишишларига имкон яратади.
АВВАЛ КЎРУШГОНИН АЙТУР
Тун оқшам ким кўрунди байрам ойи,
Муҳаммад Хўжабек давлат ҳумойи.
Буюрди урга шодирвон урулди,
Қадаҳ келтурдилар мажлис қурулди.
Ҳусайннй пардаси узра тузуб соз,
Муғанний бу ғазални қилди оғоз.
ҒАЗАЛ
Чи маҳрўе ту, эй сарви сарафроз,
Ки мемонад ба рўят гулдаҳан боз.
Ба ёди қоматат мебўсамаш пой,
Ниҳолероки мебинам сарафроз.
Бадон монад туро дур дар баногўш,
Ки гардад Зуҳра бо хуршид ҳамроз.
Хати сабзат бирезад жаъди мушкин,
Чу тўтибаччаи дар чангали боз.
Чи монанд бо лабат ҳар лаълу ёқут,
На дар ҳар хотаме мебошад эжоз.
Ту бо мо то тавони ноз мекун,
Ки хуш бошад зи ёри нозанин ноз.
Каманд афкан чу зулфат ҳиндуе нест.
Чу чашмат тез турки новак андоз.
Ту султони сарири мулки ҳусни,
Ба мо бечорагон гаҳ гоҳ пардоз.
Гулистон кай бувад холи зи булбул,
Жамоли рўйи хубон бе назар боз.
Хушо рўзеки Хоразмий бимолад,
Қадамҳои туро бар дийдаҳо боз.
БАЁНИ ВОҚИИН АЙТУР
Табассум қилди айди, «Эй фалони,
Кетургил бизга лойиқ армуғони.
Кўнгул баҳринда кўп гавҳарларинг бор,
Очунда порси дафтарларинг бор.
Муҳаббат нардини кўплардин ўттунг,
Шакартек тил била оламни туттунг.
Тилармен ким бизинг тил бирла пайдо,
Китоби айласанг бу қиш қотимда.
Ким уш елтек кечар айёми фоний,
Жаҳонда қолса биздин армуғони.
Қабул қилдим ер ўптум айдим, эй шоҳ!
Эшикинг тупроғи давлатли даргоҳ.
Кучум етмишча кўп хизмат қилойин,
Жаҳонга неку отингни ёяйин.
Бу кун тонгқа текин май нўш қилғин.
Бадиҳа бу ғазални гўш қилғин.
ҒАЗАЛ
Юзунгда кўрдум, эй жон байрам ойин,
Мунунг шукронаси қурбон бўлойин.
Агар кун туғмаса ҳам ёқту қилғай,
Юзунг нури бу дунйининг саройин.
Гар Афлотун сенинг ишқингда тушса,
Берур елга қамуқ тадбиру ройин.
Шакартек тил била тўти тилингиз,
Неча кўп сайд этар жонлар ҳумойин.
Саодат бирла бахт икиси бичти,
Бўйингизға латофатнинг буқойин.
Ижозат берсангиз тонг ёқтуситек,
Жаҳонға ҳуснунгиз жовин ёяйин.
Сиза теб келди, Хоразмийни асранғ,
Ким асрарлар қамуқ шаҳлар гадойин.
MACНАВИЙ
Дависқинча ғазал шаҳ гўш қилди,
Манго хилъат киюруб қўш тутти.
Бир оз кечти доғи мажлис исинди,
Қадаҳ жаврулди-ю, май бошқа минди.
Яна фурсат била бўлдум маҳални,
Ўқудум хизматинда бу ғазални.
ҒАЗАЛ
Яротқон ким тан ичра жон яротти,
Сени кўрклуклар узра хон яротти.
Қуёш янглиғ юзунгизни ёрутги,
Фалакгек бизни саргардон яротти.
Халойиқ қибласи бўлди жамолинг,
Ушал кунким сени яздон яротти.
Тулун ой таъбия сарв узра қилди,
Ой ичра ғунчаи хандон яротти.
Жамолингни жаҳонга жилва қилди,
Мени ул сурата ҳайрон яротти.
Эшиттинг эрса Юсуфнинг жамолин,
Сени ҳусн ичра сад чандон яротти.
Карим тангри камолин қилса изҳор
Сен ойни бўйла бенуқсон яротти.
Зиҳи қодир ким ул бир қатра суни,
Муҳаббат гавҳаринга кон яротти.
Азалда қилди Хоразмийни муҳтож,
Тоғи манзурини султон яротти.
Китобат бошладим анжома етгай,
Муҳаббатнома Мисру Шома етгай.
Бу хон узра салои ома қилдим,
Муҳаббатномани ўн нома қилдим.
Қилойин икки бобин порсий ҳам,
Ким атлас тўн ярошур бўлса муъла
Бурун алқисса бек мадҳин аёйин,
Ўш андин сўнгра нома бошлағойин.
* * *
Зиҳи арслонюрак Қўнғирот уруғи,
Кичик ёшдин улуғларнинг улуғи.
Саодат маъдани иқбол ганжи,
Муҳаммад Хўжабек олам кунжи.
Уза жонсиз тан эрди мулк сенсиз,
Шаҳаншоҳ Жонибекхонға етансиз.
Сипоҳинг тақвиятлар динга берур,
Фаридун ганжини мискинга берур.
Сулаймон салтанатлиқ подшо сен,
Масиҳ анфослик Юсуф лиқо сен.
Ошар йелдин сенинг йилганда отинг,
Қуёш янглиқ жаҳонни тутти отинг.
Агар минг йил тирилса Ҳотами тай,
Сенинг отинг эшитгач ерлар ўпгай.
Эрур давлатқа дийдоринг тафовул,
Бўлубтур талъатингғо муштарий қул.
Улус туттунг қамуқ ақлинг кучиндин,
Черикта қон томар қамчинг учиндин.
Санго жуду шижоат бўлди пеша,
Шижоат бирла жудунгдин ҳамиша.
Гаҳе Ҳотам уёлур базм ичинда,
Гаҳе Рустам юпонур разм ичинда.
Қачонким икки саф бўлса муқобил,
Сенинг чокарларинг ўқ кўкраюр бил.
Кирар разм ичра тўйға киру янглиқ,
Ачиқмиш бўри қўйға киру янглиқ.
Агар десам сени Рустам ярарсен,
Қиличинг бирла сафларни ёрарсен.
Агар мадҳинг битиса кўк дабири,
Туганмас минг йил ичра мингда бири.
Неча ким бўлсалар кўк ичра жовид,
Аторид битгачи барбатчи Ноҳид.
Қуёштек давлатинг тобанда бўлсун,
Эшикингда ети кўк банда бўлсун.
Айитсун банда Хоразмий дуолар,
Карамдин ҳар замон қилғин атолар.
Санодин ўзга навъ атлас тўқуйин,
Қиш ўртада баҳориёт ўқуйин.
Ким учмоқтур сенинг базминг биноси,
Ҳамиша ёз эрур жаннат ҳавоси.
ҒA3АЛ
Қадаҳ чаврулди уш бўстон ичинда,
Хуш ичгил роҳни райҳон ичинда.
Чаман фарроши яъне тонг насими,
Гул афшонлиқ қилур бўстон ичинда.
Очилди ёз кечти ул ким эрди,
Чаман Юсуфлари зиндон ичинда.
Чечак япроқлари ерга тушубтур,
Анингтек ким ақиқлар кон ичинда,
Кел, эй, учмоқ гули чимгонга чиққил.
Бу кун ўлтурмоғил айвон ичинда.
Бизинг бек ёдиға ишрат қилоли,
Нечаким йўқтурур биз сон ичинда.
Муҳаммад Хўжабек улким Алитек,
Ўкуш жавлон қилур майдон ичинда.
Ўқи ногаҳ агар сандонға текса,
Башоғи итланур сандон ичинда.
Аё соҳибқирони ким узарлар,
Қиличингдан адулар қон ичинда.
Ўкуш йиллар яротқон боқий тутсун,
Ҳаётингни бегим даврон ичинда.
Нишон бермас ким эрса мислингизни,
Ироқу Руму ҳам Каньон ичинда.
Хоразмийнинг кетиб ақли бошиндин,
Турур тек сурати йўқ жон ичинда.
ВАСФУЛ ҲОЛ АЙТУР
Йигитсен бода ичкил нуқл ошоғил
Бугундин сўнг юз эллик йил яшоғил,
Нишоту айш нўшонуш қилғил,
Хирадни май била мадҳуш қилғил.
Қим асру бевафодур бу замона,
Жаҳон қолмас кишига жовидона.
Улусқа раҳм этиб ғамхор бўлғил,
Ҳамиша шоду бархурдор бўлғил.
Жаҳонни эгу отинг тутти мутлақ,
Ямон кўздин йироқ тутсун сени ҳақ.
Муҳаббат бирла жониндин бу мискин,
Дуо қилди ижобат бўлсун, омин.
Муҳаммад Хўжабек мадҳин тугаттим,
«Муҳаббатнома»ни бунёд эттим.
АВВАЛҒИ НОМАНИ АЙТУР
Аё кўрк ичра олам подшоҳи,
Жаҳон тутти сенинг ҳуснунг сипоҳи.
Пари рухсораларнинг кўркка бойи,
Юзунг наврўзу қошинг байрам ойи.
Кўнгул Ширин сўзунгға бўлди Фарҳод,
Кўзунг Кашмир жодусиға устод.
Қаро менг ол янгоқингда ярошур,
Бошим дойим адоқингқа ярошур.
Бўйунг сарву санубартек, белинг қил,
Вафо қилғон кишиларга вафо қил.
Ақиқинг суҳбатиндин жон бўлур сўз.
Қамартек чеҳрангга боқса қамар кўз.
Урур наргисларинг новакни жонға,
Кулар чеҳранг чечактек арғувонға.
Муҳаббат нори жондин кетмади ҳеч,
Қўлум сим олмангизга етмади ҳеч.
Саройдин борди Чин-мочинға човинг,
Қиё боқсанг, бўлур арслонлар овинг.
Табассум қилсангиз шакар уёлур,
Тишинг инжусидин гавҳар уёлур.
Жамолинг етти оламға сипаҳлар,
Қотингда ер ўпарлар жумла шаҳлар.
Фалак ишқинг йўлинда бееару пой,
Исирғанг донаси Зуҳра, юзунг ой,
Латофат мулкида султонсен, эй жон,
Қамуқ бошдин-аёққа жон сен, эй жон.
Қатиқ кулсанг магар оғзинг билургай,
Пари кўрса сени мендек телургай.
Сочинг бир торина минг ҳур етмас,
Юзунгнунг нурина минг нур етмас.
Агар берса суюрғаб ҳақ таоло,
Керакмас сенсизин фирдавси аъло.
Кўнгулнинг қони қайнаб барча тошқай,
Кўзумыинг ёшидин кавсар булашқай.
Кишининг сенсизин не жони бўлсун,
Анингтек умрнинг не сони бўлсун.
Шакар эрнинг наботи Хизра ўхшар,
Аёғинг кимки ўпса мангу яшар.
Жамолингтек кишининг йўқ жамоли,
Дареғо бўлмаса эрди заволи.
Қиёмат кўрклусен ҳуснунгға не сўз
Йироқ бўлсун жамолингдин ёвуз кўз.
Бу кун йўқтур сен ойтек кўкта асра,
Қулунг бечора Хоразмийни асра.
МАСНАВИЙ
Кел, эй соқий, кетургил бодаи ноб,
Кула ўйнаю ичсунлар бу асҳоб.
Ким ўш елтек кечар айёми фоний,
Ажалдин ҳеч кишининг йўқ амони.
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
ИККИНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Саломим гулга элт, эй тонг насими,
Ким эрур Ой қули, Ахтар надими.
Саломиким кўнгул жонона эса,
Ёрур кўзлар саводидин битиса.
Саломимни текур ул дилситонға,
Раҳмсиз бевафо жону жаҳонға.
Саломимни текур ул кўркки бойға
Ким, урур чеҳраси минг таъна ойға,
Саломимни текур ул хуш лиқоға,
Қамуқ бошдин-оёқ оби бақоға.
Айнтқил эй бўюнг тубий бутоқи,
Қулунг (нунг) ҳаддин ошти иштиёқи.
Айитқил эй висолинг умр боғи,
Эшикинг тупроғи кавсар булоғй.
Айитқил эй сўзи ёлғон жафокор,
Кароқлари қароқчи, ўзи айёр.
Айит, эй меҳринг оз ишванг фаровон,
Нетар ул оғизда мунча ёлғон.
Айит, мандин ким ул мискин урур оҳ,
Қачон ингай гадонинг уйина шоҳ.
Качон қилғай кўзумни ёқту ул ой,
Эрур юзи қуёштек олам орой.
Қачон лаълинг қадаҳлар нўш қилғай,
Карашманг бандани мадҳуш қилғай.
Зиҳи фархунда толиъ бахтиёри,
Ким ул ҳазратта бир кун топса бори,
Юзунгдин билгурур давлат нишони,
Уромунг тупроғи бахт ошёни.
Жаҳон тутти жамолинг дод қилғил,
Бу мискинни бирар хам ёд қилғил.
Сенингтек подшоҳнинг марҳабоси,
Менингтек минг гадонинг хун баҳоси.
Кучум етгунча кўп қилдим вафолар,
Вафолиқ қулни асрар подшолар.
Манго сенсиз ўлумдур бу ҳаётим,
Сенинг меҳринг била йўғрилди зотим.
Кўнгулга ўзганинг меҳрин ёвутмон,
Йироқ (лиқ) бирла мен сизни унутмон.
Эрурман васлингго дойнм талабкор,
Нечаким тун узун бўлса тонги бор.
Топилғай мақсудум топқунгда бори,
Саодат қилса Хоразмийға ёри.
Оғир уйқучи бахтим неча ётқай,
Висолинг машриқиндин ҳам тонг отқай.
МАСНАВИЙ
Кел, эй, соқий кетургил жоми Жамни,
Кишининг кўнглидин май юр ғамни.
Ким ошти кўкка оҳим иҳтироқи,
Куюрди кўнглуми дилбар фироқи.
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
УЧУНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Аё хуршидтек олам чароғи,
Мунаввар чеҳрангиз фирдавс боғи.
Қамуқ кўрклуклар узра подшосен,
Масиҳ анфослиқ Юсуф лиқосен.
Очнлса лаълингиз шаккар сочилур,
Кўриб гулғунчанинг оғзи очилур.
Бўюнгтек сарв йўқ бўстон ичинда,
Юзунг нуридин ой нуқсон ичинда.
Жаҳон бўлди жамолингдин мунаввар,
Чихи ҳусну жамол оллоҳу акбар!
Қилур зулфунг қамуқ оламни шайдо,
Бўлур жоду кўзунгдин фитна пайдо.
Ярар минг жон бир ишколинг фидоси,
Кўзум мардуми холингнинг фидоси.
Сени кўрган ўзиндин ёт бўлур,
Рухунгни кўрса, минг шаҳ мот бўлур.
Икки зулфунг кўнгулларни паноҳи,
Эшикинг тупроғи жон саждагоҳи.
Рақибингдур тикан, сиз тоза гулсиз,
Чечак чимган аро бўлмас тикансиз.
Шакардин тотли сўзли дилрабосен,
Дареғоким, чечактек бевафосен.
Сенинг ёдинг қилурмен кўп ғазалда,
Ким эрдим онунга ошиқ азалда.
Манго ҳаддин оширма бу жафони,
Кўзунгдин солма бу мискин гадони.
Эшиткил бу ғазалда ишларидин,
Муҳаммад Хўжабек аймишларидин.
ҒАЗАЛ
Жаҳонда сентек эй жонон йўқ, эй жон,
Сенинг дардингға ҳеч дармон йўқ, эй жон.
Анингдек ерга қўл сунди иликким,
Пироқтин боқмағо имкон йўқ, эй жон.
Бу кун минг жон била кимки кўнгулни,
Санго бермас танинда жон йўқ, эй жон.
Ети иқлим ичинда кўркка ҳоли,
Сенингтек бир тоги султон йўқ, эй жон.
Бизинг мазҳабта ошиқларни сизлар,
Агар ўлтурсангиз товон йўқ, эй жон.
Унуттунг бу Муҳаммад Хўжани оҳ,
Бизингтекларга анда сон йўқ, эй жон.
Сени жонимдин ортиқроқ севармен,
Бу сўзда ҳақ билур ёлғон йўқ, эй жон.
Сенинг ишқингда сайрарға Хоразмий,
Бу кун оламда бир бўстон йўқ, эй жон.
МАСНАВИЙ
Кел, эй, гулчеҳра соқий май кетургил,
Мени ҳайрат мақоминға етургил.
Ҳабибим нақшидин маъний бўлайин,
Таҳайюрда ўзимдин қуртулойин.
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
ТЎРТУНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Кужойи эй шаҳи хубони олам,
Ҳавохоҳи ту маҳбубони олам.
Ба пеши нахли қаддат сарв кўтоҳ,
Зи хоки пои ту хуршид ҳам моҳ.
Гирифта ҳусни рўят қоф то қоф,
Рухат гулгуну равшан чун майи соф.
Зи сунбулзори зулфат хун шуда мушк,
Лаби гулгунча пеши лаъли ту хушк.
Ба назди оразат гул қатраи об,
Жаҳон ҳамчун шабу рўи ту маҳтоб.
Зи қаддат сарв ларзон ҳамчу бедаст,
Баногўшат чу гулбарги сабидаст.
Баногўши ту обу дурри тобон,
Гирифта ахтари маҳро гиребон.
Жабинат рўзи равшаи зи кокулат шаб,
Зи хуршидат ба рў афтода ғабғаб.
Лаби хандон ба бўят сабзаи нав,
Шуда қарсу хўр аз рўи ту жав-жав.
Хйзир бар ёди лаълат медиҳат жон,
Зи лаълат хок бар cap оби ҳайвон.
Гаҳе мастаст чашмат гоҳ махмур,
Зи чашки хуби мастат чашми бад дур.
Даҳони танги ту чун дийдаи мўр,
Зи нури рўи ту бийно шавад кўр.
Миёни нозикат бас нопадидаст,
Магар бар сояи муре ки дидаст.
Ба пеши рўи хубат маҳ кабутаст,
Қадатро шохи тубий дар сужудаст.
Надори чун маҳ сайёра монанд,
Маҳи гулрўйи-у шамъи шакарханд.
Жаҳоне дил ба савдоят супурда,
Ба бўйи себи симини ту мурда.
Туро холест туш бар тарфи рухсор,
Чу занги баччае дар саҳни гулзор.
Намеояд туро тиру камон кор,
Ту бо ин ғамзаи хунхор бигзор.
Ба хуби абруят эй қурратул айн,
Расад сад офарин аз қобу қавсайн.
Мабодо аз жамолат дийда холи,
Ки султонию урдуйи жамоли.
Маро он соади симини ту кушт,
Хирадро бар лаб аз ишқи ту ангушт.
Надорад боғ умри чун ту гулбун,
Зи cap то пой хуби то ба нохун.
Ба рўят хўрдаам роҳе дил афруз,
Хушо роҳу хушо рўй-ю хушо рўз.
Инони жони ман дар дасти меҳраст
Ту хуршиди ва аспи ту сипеҳраст.
Вале шоҳон ту бар фитрок дори,
Кужо парвойи ин ғамнок дори.
Маро як қасди жони мекунад дил,
Ба пирон cap жавони мекунад дил.
Нахоҳам бе ту жони мумтаҳанро,
Ки бе жон эътиборе нест танро.
Чу мурғе мондаам дар қайди доме,
Димоғам сўхт аз савдои хоме.
Ба Хоразмий кужо васлат расад оҳ,
Кужо меҳмони дарвеше шавад шоҳ.
Ту чун дарёйи покию мани хок,
Чи нисбат хокро бо гавҳари пок.
Вале то жон бувад дар жусту жўям,
Забон то ҳаст ман дар гуфту гўям.
Ману ишқи туву ин шўру масти,
Найи аз дил берун ҳар жоки ҳасти.
Хаёлат то саҳар бо ман ҳамегуфт,
Шаби алҳақ чи хуш равшан ҳамегуфт,
Қадам дарнеҳ ки дар ишқи мажози,
Ба мақсуде раси гар покбози.
МАСНАВИЙ
Ало, эй соқийи жоми маоний,
Маро боядки аз ман вораҳони.
Зи хористон ба гулзорам расони,
Ба базми васли дилдорам расони.
Ду оламро ба як жоме фурўшам,
Ба ёди шоҳ Муҳаммадхўжа нўшам,
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
БЕШИНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Аё гулчеҳралар молик рикоби,
Қамуқ олам сенинг ғамзанг хароби,
Латофат мулкининг соҳибқирони,
Мувофиқ суратинг бирла маоний.
Хирадни оздурур ғамзанг хумори,
Янгоқларинг Халиллуллоҳ нори.
Сенинг ҳуснунг қамуқ оламда машҳур,
Юзунгдин кезланибтур хулд аро ҳур.
Кўнгулга жондин ортуқроқ кераксен,
Париу ҳурдин ҳам кўрклуроқсен.
Фаришта кўрса бўлғай сизга мойил,
Сизингдек кимда бор шаклу шамойил.
Ярар жон десалар ёқутунгузға,
Тенг этмон Зуҳрани Хорутунгузға.
Мен асру бенаво сиз муҳташамсиз,
Латифу нозику зебо санамсиз.
Қилур ўз жониға қаст ўзи бойиқ,
Гадойиким бўлур султона ошиқ.
Менинг дардимға дармон васл эрур бас,
Вале ҳаргиз улашмас гавҳара хас.
Саботек билмас охир ўз чоғини,
Босар ҳар дам эшикинг тупроғини.
Куяр кўнглум сабонинг ул ишидин,
Нечукким куйса хирманлар ёшидин.
Кулар ой ҳуснунгга гултек энгингиз,
Қародур лола кўнглитек менгингиз,
Манго учмоқ эрур васлинг ҳузури,
Юзунгдин шуъла урур тенгри нури.
Ўромунг итларининг иттиҳоди,
Кўнгуллар мақсуди жонлар муроди.
Чечак дермен юзунгузго қамар ҳам,
Халойиқ севганин холиқ севар ҳам.
Сенинг ишқинг каманди бизни тортар,
Жамолинг равнақи оламни ўртар.
Ўшул кунким, сени холиқ яратти,
Сени дилбар мени ошиқ яратти.
Манго топқунгда ҳаргиз бўлмади сон,
Киши ул салтанатни бўлмас инсон.
Анингким сидқи бўлса сизга зоҳир,
Ани сизинглар асрар бўлур охир.
Нечаким берса чеҳранг кўзлара нур.
Чечактек бўлмағил ҳуснунгға мағрур.
Сенинг ишқингда Хоразмий йўқолди,
Валекин ер юзинда оти қолди.
МАСНАВИЙ
Кел, эй, ой юзлу дилбар тут бирор қўш,
Бирор қўш бирла қилғил бизни мадҳуш.
Бўлоли айшу ишрат пешалардин,
Қутулсун кўнглумиз андешалардин.
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
ОЛТИНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Аё бўйи санубар, чеҳраси ой,
Қуёш янглиғ жамолинг оламорой.
Хатинг тўтиси лаъл узра қўнуб бор,
Берибтур пистага қанду шакарбор.
Турубтур кўзда қаддингиз хаёли,
Анингдекким сув узра тол ниҳоли.
Сенинг чеҳрангда эй фирдавс сарви,
Энгин қон бирла юр чимгон тазарви.
Юзунг нури қуёшнинг нурин ўртар,
Сақоқинг шуъласи оламни ўртар.
Ўтурсанг, ўлтурур фитна кетар гам,
Агар қўпсанг қиёматлар қўпар ҳам.
Сумантек оразинг гулдур тикансиз,
Манго дўзах эрур учмоқ сенсиз.
Юзунгузда кўрунур кўзгутек нур,
Бўюнгузға латофат кисвати туз.
Тишинг, лаьлинг гуҳар жон дуржи ичра,
Юзунг қошинг Қуёш, Ой буржи ичра.
Не билур қадрингизни текма нодон,
Гуҳар қадрини аъмо билмас, эй жон.
Кўзимдин ҳар замон йўлтек фаровон,
Висолинг орзусиндин кўп оқар қон.
Кўнгуллар оҳидин иймонгил эй моҳ,
Ким ойина тунар кўп қилсалар оҳ.
Жаҳон тутти қаро зулфунг балоси,
Куюрди халқни чеҳранг юлоси.
Буйунсундум бу йўлда минг балоға,
Кўнгул парвона бўлди ул йўлоға.
Билурсизким эрур айём фоний,
Нелук ҳаддин ошурурсиз жафони.
Жаҳонда салтанатро қул била хуш,
Чаманнинг гуллари булбул била хуш.
Қачонким шод эсанг, ғамгина раҳм эт,
Aгap султон эсанг, мислина раҳм эт.
Сенинг зулфунг каманди бизни тортар,
Жамолинг равнақи оламни ўртар.
Бўлур ҳаққо зиёдат дийда нури,
Қачонким бўлса мен дилбар ҳузури.
Суюрмен кўзни сизни кўрмак учун,
Юрурмен ерда изни кўрмак учун,
Қулунг не қилсун ўз ҳаддини тақсир,
Кўнгул бир, қибла бир, жонона ҳам бир,
Муҳаббаттин туғар минг турли асрор,
Кўнгул асрорини жон бирла асрор.
Чечаксен банда сайрар булбулунгдур,
Неча боринча Хоразмий қулунгдур.
МАСНАВИЙ
Кел, эй соқий, кетургил лолагун май,
Ким ул май қилди кўпни Ҳотами-тай.
Суроҳий тўлса куп, оғзин очолннг,
Бу кун майхонада ярмоқ сочолинг.
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
ЕТТИНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Аё зебо санам шоҳи қабойил,
Таолиллоҳ зиҳи шаклу шамойил.
Шакар эрнинг қачон сўз қилса оғоз,
Қилур жон тўтиси танларда парвоз.
Шакарму эрнингиз ё қанд, ё жон,
Уёлур лаълингиздан оби ҳайвон.
Қачонким бўлса тор оғзинг шакарбор,
Сабо гулғунчанинг оғзини йиртор.
Қаро қошингда юз минг фитналар бор,
Кўзунг оҳуси арслонларни овлар.
Санго пайваста эй кони малоҳат,
Кўзунг қошинг била ўқ ё не ҳожат.
Сўзунг Ширин ўзунг Хисравдин афзун,
Бўлур Лайли сенинг ҳуснунгға Мажнун,
Билик билмак ичинда жавҳарисен,
Вале ҳусн ичра жавҳардин арисен.
Қуёш ҳар кун юз урур ул қобуққа,
Жамолинг солди Юсуфни қудуққа.
Қаро кирпукунгга қундуз тенголмас,
Сақоқингни ёқанг киши ўпар бас.
Дудоғингдин кўнгул жон ҳосил этмас,
Аёқинг тупроғин ўпсам не етмас.
Тилармен ким юзунгга сажда қилсам,
Висолинг қадрининг шукрини билсам.
Сенинг ишқингда бағримдин оқар қон,
Жамолингнинг тамошосин тилар жон.
Жамолингдин хирад шайдо бўлубтур,
Ичим бағрим қамуқ савдо тўлубтур.
Қачон ўлсам санго қадрим билургай,
Бу йўлға тушса Афлотун телургай.
Карашма бирла ошиқ ўлтурурсиз,
Сиз ўлтурган киши ўлгайму ҳаргиз.
Қилибтур халқни шайдо карашманг,
Қиёматлар қўпар пайдо карашманг.
Нечук меҳрингни жонимдин бўёйин,
Кўнгул сиздин олиб кимга беройин.
Биҳамдуллоҳ сенинг ҳуснунг чоғинда,
Еримиз бор эшикинг тупроғинда.
Тирик бўлунг шаҳо даврон боринча,
Қулунгузмен танимда жон боринча.
Умр кечти қамуқ савдо ичинда,
Неча юзгай киши даръё ичинда.
Кўнгул икки жаҳонни кўзга илмас,
Сенинг ишқинг умрнинг ҳосили бае.
Жаҳондин ошуну минг йил қилди холиқ,
Сенинг ҳуснунгға Хоразмийни ошиқ.
Довур сизнинг турур даврон боринча,
Қулунгузмен танимда жон боринча.
МАСНАВИЙ
Кел, эй соқий, назардин солмоғил гал,
Кетур ул майки бўлғай бизга сайқал,
Эрур бечора Хоразмий муроди,
Ики оламда дилбар иттиҳоди.
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
САККИЗИНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Ало, эй, ояти лутфи илоҳи,
Ту дар иқлими хуби подшоҳи.
Жамолат фитнаи офоқ гашта,
Ду абруят ба хуби тоқ гашта.
Гаҳе лаьлат диҳад ёқутро об,
Гаҳе чашмат диҳад Хорутро хоб.
Зи қаддэт монда пои сарв дар гил,
Рухат афканда маҳро шўъла дар дил.
Зи шарми рўи ту хуршиди ховар,
Кашад дар cap зи шаб то субҳ чодар.
Баровард аз жаҳон ҳусни ту ғавғо,
Фалак дар жустужўят бе сару по.
Зи килки нақшбанди сунъи бечун,
Наёяд сурате ҳамчун ту мавзун.
Дилам аз соғари базме аластаст,
Ки чун чашми хушат пайваста мастаст.
Шабихун кардани чашми ту то кай,
Ҳама бар жони ман хашми ту то кай.
Дар ин мазҳаб агарчи хун баҳо нест,
Макун хун бар дарат кинжо раво нест.
Чу хоки рўят омад каъбаи жон,
Нашояд кардан андар каъба қурбон.
Чи мегўям ман охир ин хаёласт,
Ки жон аз ишқи ту бурдан маҳоласт.
Висели шаҳ чу хоҳад марди дарвеш,
Занад оташ ҳаме дар хирмани хеш.
Кунун бошадки ҳамчун тан барин жой,
Фитад ногаҳ сарам чун шамъ бар пой.
Агар парвона жон бар каф надорад,
Ба гирди шамъ гардидан наёрад.
Маро сад жон агар бошад ба ҳар мўй,
Фидои сокинони ин сари кўй.
Зи ҳуснат оламе афтода дарҳам,
Сазад к-аз бевафои ҳамчу олам.
Дари ишқи ту аввал ман кушодам,
Аз он чун ҳалқа бар дар уфтодам.
Зи кор афтодаи дар кори ишқам,
Самар шуд з-он ҳама дар кори ишқам.
Магар огаҳ наи аз нолаи ман,
Дар ин тўфон зи сейли жолаи ман.
Сарам аз ишқи ту боло гирифта,
Зи ашкам оламе даръё гирифта.
Зи ҳоли зори ман бингарки гардун,
Чи сон ҳар дам ба доман мехурад хун.
Агар дил дар ҳавоят чарх басти,
Зи бори меҳнатат дарҳам шикасти.
Ғамат чун кўҳу ман умре тапидам,
Ба як мўй ончунон кўҳе кашидам.
Макун бедод метарс аз қатоли,
Ки аз хуни манат бошад вуболи.
Бинои аҳдро обод мекун,
Ба ёде гаҳ гаҳам дилшод мекун.
Дар он дам кофаринеш гашт мавжуд
Ҳавоят дар ҳувайдои дилам буд.
На чун ҳар бод паймойи ба кўйе,
Шавам дар жустужўи рангу бўйе,
Чу хоке гарчи дар кўи ту хорам,
и хоки даргаҳат cap бар надорам.
Чу сарв озод ҳар озод мебош,
Чу гул аз ҳусни хубат шод мебош.
Саодатро жамолат бод манзур,
Ба сад манзил зи ҳуснат чашми бад дур.
Пас аз умреки Хоразмий шавад хок,
Дами ишқи туро гўяд бар афлок.
Рақам бар жони ман зад хомаи ишқ,
Ба болои ман омад жомаи ишқ.
Навои ишқи ту оғоз кардам,
Чу чанги базми дилро соз кардам.
Сипоҳи субҳ бар шаб буд пирўз,
Ки иншо гашт ин сарнома то рўз.
Агар з-ин пеш пардозам ба гуфтор,
Ҳусайнийро намонад рўзи бозор.
МАСНАВИЙ
Ало эй соқии навбода бархез,
Биёр он кўҳна май дар коми жон рез,
Ки месўзад маро жон аз тафу тоб,
Магар биншинад ин оташ бадон об.
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
ТЎҚҚУЗУНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Аё оҳу назарлар шаҳриёри,
Ҳусн майдонининг чобуксувори.
Қилич урсанг қулунгман жовидона,
Вагар ўқ отсангиз бағрим нишона.
Таним боринча сендин юз жовурман,
Эшикинг тупроқиндин бош кўтурман.
Қамуқ умрум сенинг нозинг фидоси,
Менинг кўнглум қуши бозинг фидоси.
Латифу нозику Юсуф лиқосен,
Зарофат бирла оламда аламсен.
Нечаким илмасангиз кўзга бизни,
Кўнгул жон ичра асрар меҳрингизни.
Ғанимат ту(р) умур навқони бизга,
Мубоҳ эрур кўнгуллар қони сизга.
Жамолинг мадҳидин офсқ тўлди,
Санго олмоқ кўнгулни хатм бўлди.
Ачиқ сўзи Қирим шаҳдиға ўхшар,
Жамол айёми гул аҳдиға ўхшар.
Сени курса кечар тарсо санамдин,
Вужудқа келмади сентек адамдин.
Қачон зулфунг насими Рума эсгай,
Ким ул ё қошларинг зуннор кесгай.
Манго ишқинг йўлинда қон кўрунур,
Юзунг ойинасинда жон кўрунур.
Яротти ой бикин зебо сени ҳақ
Ким, уш чеҳранг берур оламға равнақ.
Мени қилди фалактек бесару пой.
Тоғи минг йилда сендек туғмағай он.
Жаҳоннинг фитнаси усрук кўзунгда,
Аён Исо дами ширин сўзунгда.
Кишининг покларға кўнгли тортар,
Ҳусн худпок доманлиқтин ортар.
Агар кўрса сени ҳам лола сўлғай,
Сенингдек гул магар учмохда бўлғай.
Аёқинг ўпмакин қул қилди одат,
Сулаймон бўлмади мундоқ саодат.
Висолингнинг бу кун шукрин қилурман,
Хаёлинг кўзда учқонин билурман.
Қуёш акси юзунгдин роҳ ичинда,
Сенингдек йўқ чечак учмох ичинда.
Қулунг кўптур вале мен инжу қулмен,
Висолинг қадрини билмас дугулмен.
Кўнгул сенсиз тиламас танда жонни,
Кўрар юзунгда Хоразмий жаҳонни.
MACНАВИЙ
Кел, эй соқий, кетур паймона бизга,
Иноятлар қилур жонона бизга.
Ичолинг бодани жонон юзига,
Хизир суйин сочолинг жон юзига.
Сабурдин яхши йўқтур пеша қилсам,
Бу йўлда сабр йўқ андиша қилсам.
ЎНУНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Аё, номеҳрибон аҳди бақосиз,
Жаҳон елтек умур гултек вафосиз.
Қамуқ ёқут эринли сўзи дурлар,
Вафосизлиқни сиздин ўгранурлар.
Умур меҳнат била поёна келди,
Кўнгул жаврунг алиндин жона келди.
Мени ўлтурди ишқинг бермадинг дод,
Борурмен остонангдин ёр хайрбод.
Кўзум кўрди жамолинг шевасини,
Кўнгул тотмади боғинг мевасини.
Эрур жон мақсуди эрнинг наботи,
Ҳусннунг ҳам бўлур охир закоти.
Санго то бўлдум эй жон ошномен,
Жафонг элгиндин усру мубталомен.
Салойин ўзуми ўзга диёра,
Кўнгулни боғлағойин ўзга ёра.
Толим гулчеҳра наргис кўзлилар бор,
Шакар дудоғли ширин сўзлилар бор.
Вале кўнгул қутулмас домингиздин,
Қамуқ шаккар томар дашномингиздин.
Боғишласанг қоним султонсен охир,
Кўзумга нур танимга жонсен охир.
Довур сизнингдурур даврон боринча,
Қулунгузмен танимда жон боринча.
Билурменким сизингдек бўлмай, эй жон,
Бўйунсундум жафоға — қулмен, эй жон.
Киши қайда улардин билса бўлмас,
Ҳақиқат ёридин айрилса бўлмас.
Хирад бирла жаҳон афсонаси мен,
Вале занжирингиз девонаси мен.
Улумдур бизга жононсиз тирилмак,
Маҳол эрур тана жонсиз тирилмак.
Кўнгул меҳри назар йўлиндин ортар,
Нигори жаврини жон бирла тортар.
Ҳусини то ҳувайдо қилди холиқ,
Ҳусн бирла вафо бўлмас мувофиқ.
Жафодин инграмас бу йўлда ушшоқ,
Вафодин жаврингиз минг қатла хушроқ.
Эвурмен юз нечаким келса меҳнат,
Жафо сиздин, тағи биздин муҳаббат.
Уғон Юсуф жамолин сизга берди,
Муҳаббат кимиёсин бизга берди.
Бу Хоразмий муҳаббат номасини,
Аторид кўрди солди хомасини.
MACНАВИЙ
Кел, эй соқий, кетургил хуш сабуҳи,
Ким ушбу дам эрур жоннинг футуҳи.
Ичолинг бодани гуллар сўлисар,
Танимиз оқибат тупроқ бўлисар.
Бу ерга етти сўз таъхир бўлди,
Бурун ўн дедим, ўн бир бўлди.
ЎН БИРИНЧИ НОМАСИН АЙТУР
Ало, эй шамъ, жамъи пок бозон,
Чу шамъ аз меҳри рўят ҳар гадозон.
Рухи хубат гули боғи биҳиштаст,
Қазо бар хотамат хатте навиштаст.
Ки мулки ҳуснро соҳибқирони,
Макун бо ошиқон номеҳрибони.
Лабат он ё шакар, ё оби ҳайвон,
Суҳанҳоят ҳама ширинтар аз жон.
Даҳони ғунча аз лаъли ту хунаст,
Надонам то зи рўят лола чунаст.
Зи чашмат низ бемораст наргис,
Магар сарваст озода қадат бас.
Агарчи сарвро озод номаст,
Хаёли нахли қаддатро ғулом аст.
Дарахти қомататро себу гулнор,
Турунжи ғабғабат дар жон занад нор.
Биҳишти лолазор аз ғозаи туст,
Жаҳон андар, жаҳон овозаи туст.
Ба шаккарханда бикшои даҳонро,
Пур аз жон сози атрофи жаҳонро.
Шаби васли ту моро умри жовид,
Зи ҳуснат заррае сад қурсу хуршид.
Чу меафтад назар бар рўи жонон,
Ҳамегўямки эй ойинаи жон.
Гадои муҳтарам Жамшед гаштаст,
Дилам ҳамхонаи хуршед гаштаст.
Ба рўят мондаам чун нақши айвон,
Тамошо мекунам бар сунъи яздон.
Жамолат кард оламро мунаввар,
Зиҳи ҳусну жамол оллоҳу акбар!
Ба сад жон куштаи ишқи ту шуд дил
Ки мегардад ҳаёг аз ишқ ҳосил.
Маро ид аз жамоли фаррухи туст,
Ба чашмам рўшнойи аз рухи туст.
Мани ошифта дил ин кеш дорам,
Ки гар қурбон куни cap пеш дорам.
Зи меҳрат гаштаам машҳури офоқ,
Зи хокам бўи меҳр ояд зи ушшоқ.
Касе кў меҳри жононе надорад,
Агар Исо бувад жоне надорад.
Рухи хуршид зард аз ранжи ишқат,
Шаҳон мотанд дар шатранжи ишқат.
Ту султони-у, ман мискин асирам,
Бувад рўзеки дар пои ту мирам.
Ғамат то чанд сўзад синаҳоро,
Жамолат тийра кард ойинаҳоро.
Диламро гаҳ навози гаҳ гудози,
Зи дилбандон хуш ояд дилнавози.
Туро бо моҳрўён подшоҳест,
Муҳаббатҳои ман бо ту илоҳист.
Жаҳонро навбаҳори тоза бишкуфт,
Чу Хоразмий Муҳаббатномае гуфт.
Вале бе дилситон жоне надорад,
Муҳаббат гарчи поёне надорад.
Агар пурси чи мебошад муҳаббат,
Муҳаббат онки нагрези зи меҳнат.
Кужойи соқиё май деҳ равонам,
Ки к-аз май тоза мегардад равонам.
Ало, эй бахти хоб олуда бархез,
Майи дўшин биёвар зуд бархез.
Таманноҳои хуш доранд ҳар кас,
Маро маъшуқ даме мебояду бас.
Ироқий мутрибе хоҳам хуш илҳон,
Ки хонад ин ғазалро дар Сафоҳон.
ҒАЗАЛ
Биё, эй сарв, қадди гул баногуш,
Майи гулгун ба рўйи хештан нўш,
Агар ҳарчанд ҳам хомаст бода,
Барорад з-оташи рухсори ту жўш.
Нигоро чашмаи меҳри ту дорад,
Ниҳон ҳар заррае сад чашмаи нўш.
Ҳамекўши ҳама дар дилрабойи,
Замони ҳам ба дилдори ҳамекўш.
Ба умри хеш боре душ будам,
Ба ту зону, ба зону душ бар душ.
Ба коми хештан худро дигар бор,
Магар дар хоб бинам чун шаби душ.
Хушо сарвеки ҳамчун хирмани гул,
Ба сад ҳийла намеғунжад дар оғуш.
Ту масти шергир аз бодаи ҳусн,
Мани мискин хароб аз ишқ мадҳуш.
Димор аз жон Хоразмий барорад,
Ба теғи ғамза он турки сияҳпўш.
Сухан бисъёр дорам лек чашмат,
Ишорат мекунад ҳардамки хомуш.
МУНОЖОТ
Илоҳи ёқту қилғил жонимизни,
Халалдан соқлағил имонимизни.
Тикондин қудратинг пайдо қилур гул,
Хато кўп келди мен қулдин кечургул.
Аё, фархунда толеъ, талъати кун,
Сени тенгри муродингға текурсун.
Муҳаммад Хўжабек Жамшиди сони,
Жаҳоннинг орзуси, халқ хони.
Саодатни ҳунарға ёр қилғил,
Ҳунардин бизни бархурдор қилғил.
Сўзум бикрини кўргуз шаҳға ширин,
Шаҳиким қилди хисравларни ширин.
Аёйин эмди бир қитъа эшитгил,
Нечукмен ҳолу аҳволимни билгил.
ҚИТЪА
Тамаъ домиида қолур қуш эмас мен,
Тилим айвон уза учқон Ҳумомен.
Қиличтек тил била туттум жаҳонни,
Қаноат мулки ичра подшомен.
Харобат ичра масжидда ерим бор,
Ким уш ҳам риндмен, ҳар подшомен.
Неча ҳашматли султон бўлса бўлсун,
Айитмон мол учун мадҳу саномен.
Қиёматқа текин қолсин отинг теб,
Сенинг топқунчда бўлдум ошномен.
ХОТИМАТУЛ-КИТОБ
«Муҳаббатнома» сўзин мунда апттим,
Қомуғин Сир яқосинда битидим.
Назар бирла агар Жамсен гар Осаф,
«Муҳаббатнома» қилсанг мушарраф.
Ўқиғил фотиҳа, дур қибла ёни,
Суюнсун банда Хоразмий равони.
Бу дафтарким бўлубтур Миср қанди,
Ети юз элли тўрт ичра туганди.
Тугатмакликка ҳақ берди иноят,
Эшитгил эмди ҳам бир хуш ҳикоят.
ҲИКОЯТ
Маро солеки сўйи Шом шуд рой,
Басе будам сувора бар сари пой.
Асо дар дасту кафше зери каш буд,
Ба ҳар ҳоле ки будам низ хуш буд.
Яке обам ҳамедоду яке нон,
Чу зулфи дилбарон заврақ паришон.
Таваккал кардам аз даръё гузаштам.
Зи cap то пой мулки Рум гаштам.
Бар ҳар ғореки абдоле шунидам,
Ба качкуле ба сарвақташ расидам.
Ба шомам баъд аз он доданд дастур,
Гирифтам роҳи Шом аз мулки Тайфур.
Рафиқе доштам озодае буд,
Жавону поку саййид зодае буд.
Ду гесу тоб дода бар сари душ,
Фалакро дар кашида ҳалқа дар гўш.
Гаҳе далқи гарони дар бари ў,
Кулоҳи боязиди бар сари ў.
Фақире хуш зи фақраш пеш сабру,
Чу хуршиди ниҳон дар зери абру.
Баҳам буд оби хўр ширин агар шўр,
Сулаймони шуда ҳамкосаи мўр.
Зи айвони салотин карда парвоз,
Ҳумойи гашта бо гунжишк ҳамроз.
Гаҳе бар гул гаҳе бар хор будем,
Ҳамадар бешау кўҳсор будем.
Ҳаме рафтем умдо ногаҳонаш,
Яке дашном дод аз корвонаш.
Ки Саййид нести ҳошо гадойи,
Ки мегўяд зи насли мустафойи.
Дар он раҳ пирмарде буд тарсо,
Ки мешуд сўйи қудсу дайри мийно.
Довон омад гирифт он хожаро даст,
Ки моро дар таратбидан маъбаде ҳаст.
Дар ў бошад кунун сесад сўм хар,
Мурассаь жумла бо ёқуту гавҳар.
Ҳамедоданд инро неку ҳам бад,
Ки як хар чор сўм дорад на сесад.
Вале он жумла онҳоеки ҳастанд,
Ҳама баҳри хари Исо парастанд.
Ҳамебўсанд ҳар якро ба сад жон,
Ки охир з-ин ҳама бошад яке он.
Ҳаме гуфту бимонд аз раҳ бадар шуд.
Ба гумроҳи худро роҳбар шуд.
Чу тарсо таънаи исломиён кард,
Ҳамон дам хожа истиғнои он кард.
Замин бўсид то будем ҳамроҳ,
Басе хизмат намуди гоҳу бегоҳ.
Ту ҳам дар зулмате шамъе бар афрўз,
Мусулмони зи тарсоён биёмўз.
Сари мўе дили содот махрош,
Чу Хоразмий муҳиби хонадон бош.
Агар дори қаноат дар фақири,
Ба вақти худ ту ҳам шоҳу амири.
Хушо вақтаст ки айши тоза дори,
Бисоти нек беандоза дори.
Мабар савдои хоми к-он казофат,
Даме обу лаби нонат кафофаст.
ИЛТИМОСИН АЙТУР
Муни ким ишқ бирла бир ўқуғай,
Ҳақиқат оламини мунда бўлғай.
Айитқон бу китобни ҳам битигай,
Тилармен ким дуода ёд қилғай.
ФАРД
Ниёзим бу турур сендин нигоро,
Унутма бандани баҳри худоро.